Инвестиция муҳити жозибадорлиги
Инвестиция салоҳияти
Инвестиция муҳити
Макро ва
|
|
Технологик
|
микроиқ-
|
|
янгила-
|
тисодий
|
|
ниш ва
|
омиллар
|
|
инновация
|
|
|
|
Ижти-моий омиллар
Инвес-
тиция
риски
Инфра-тузилма сифати
Институ-
ционал
муҳит
Бизнес-муҳит такомил-лашуви
12.1-расм. Ҳудуднинг инвестиция муҳити жозибадорлигини
белгиловчи омиллари.2
«Инвестиция муҳити жозибадорлиги» тушунчасининг мукам-маллиги унинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа характер-даги омилларнинг ўзаро боғлиқлиги натижасида шаклланганлиги, натижада мамлакат ёки ҳудудда инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун асосий шарт-шароитларни яратиш билан изоҳ-ланади. 12.1-расмда кўрсатилганидек, инвестиция муҳити жози-бадорлиги унинг икки таркибий қисми, яъни инвестиция муҳити ва инвестиция салоҳиятининг ўзаро таъсири билан белгиланади.
Шуни таъкидлаш лозимки, ҳудуднинг инвестицион жозибадор-лигини ташкил этувчи омиллар сони назарий жиҳатдан чекланмаган. Бироқ, инвестиция муҳити кўрсаткичларига фақат инвестиция билан боғлиқ омиллар киритилган, яъни ушбу кўрсаткичлар ҳудудларда ин-вестицион фаолликни шаклланишига сезиларли таъсир кўрсатади.
И.А.Бланк. Основы инвестицонного менеджмента. В 2 т. – СПб.: «Ника-
цент», 2001.
Муаллифлар томонидан тузилган.
12-боб. ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИ ВА МУҲИТИ
Макроиқтисодий барқарорликни тавсифловчи омиллар ҳамда микроиқтисодий, товар хомашё, меҳнат ва молия бозорлари фао-лияти билан боғлиқ омиллар билан ўзаро боғлиқдир. Бизнес юри-тиш ва инвестицияларни жалб қилишнинг муҳим шарти мак-роиқтисодий барқарорлик ҳисобланади, шунинг учун макро-иқтисодий омиллар стратегик инвесторларнинг инвестиция ки-ритиши учун ҳудудларни танлашда муҳим роль ўйнайди.
Асосий макроиқтисодий омиллар қуйидагиларни ўз ичига ола-
ди:
– бюджет дефицити (профицити) ҳажми;
– инфляция даражаси;
– давлат қарзи ҳажми;
– миллий валюта курси динамикаси.
Маълум бир ҳудуддаги корхоналар томонидан технологик янгиланишлар ва инновацияларни амалга ошириш билан боғлиқ омиллар ҳудуднинг илмий-техник салоҳиятини акс эттиради, яъни мамлакатда илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланма-лар ва уларнинг ишлаб чиқариш жараёнига қандай киритилаётган-лигини кўрсатади.
Ижтимоий омиллар биринчи навбатда, соғлиқни сақлаш соҳа-сининг самарадорлиги, таълим ва ўқитиш тизимининг сифати, аҳолининг демографик ҳолати билан боғлиқ.
Бизнес-муҳит фаолиятининг самарадорлигини белгиловчи омиллар биринчи навбатда, етказиб бериш занжирининг мавжуд-лиги ва сифати, корпоратив стратегияларни такомиллаштириш ва пудратчилар мавжудлиги билан боғлиқ.
Институционал муҳит самарадорлигини белгиловчи омиллар инвесторлар учун иқтисодиётнинг жозибадорлигига кучли таъсир кўрсатади.
Инфратузилма омиллари йўллар ва транспорт узелларининг сифати, электр станцияларининг қуввати, алоқа сифати, инвести-ция лойиҳаларини амалга ошириш учун тайёр инфратузилмаси бўлган инвестиция майдонларининг мавжудлиги ва сифати билан белгиланади.
Инвестиция рискининг таъсир қилиш даражасини белгилай-диган омиллар, асосан, хорижий инвесторларга нисбатан ҳуқуқий муҳит сифати билан боғлиқ. Ҳозирги вақтда жаҳон тажрибасида мамлакатларнинг инвестиция муҳити жозибадорлиги қатор муҳим
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
омиллар уйғунлигида тавсифланувчи инвестицион салоҳият ва инвестицион риск орқали аниқланади.
Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви инвестицияларга бўл-ган талаб ва таклиф ўртасидаги номутаносиблик, инвестиция-лар оқимининг тараққий этган мамлакатлардан ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётига ўтиш йўналиши тенденциялари ҳукм сурмоқда. Натижада, ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар улуши кескин ошиб бормоқда. Бундай ҳолат ўз навбатида, ривожланаётган мамлакат-лар учун инвестиция муҳити жозибадорлигини ва инвестиция фаолияти самарадорлигини ошириш билан боғлиқ кўплаб муам-моларни ҳал этиш, шунингдек, инвестиция фаолиятини молиявий бошқаришни такомиллаштириш заруриятини белгилаб берувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади.
Мустақиллик йилларида республикамиз иқтисодиётини туб-дан ўзгартириш, шу билан бир қаторда, барқарор ҳамда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлашнинг асосий шарти бу инвестиция фаолиятини жадаллаштириш, инвестиция фао-лиятини кафолатлаш, мазкур жараёнларнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида давлатнинг бош ислоҳотчилиги асосида тартибга солиш, шу нуқтаи назардан, мамлакатимизда ва унинг ҳудудларида йиллик инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ва уни ҳаётга изчил татбиқ этиш чора-тадбирлари амалга оши-рилди. Миллий иқтисодиётимизга хорижий инвестицияларнинг эркин кириб келиши ва инфратузилманинг халқаро талаблар асосида шаклланишини таъминлаш мақсадида институционал ўзгаришлар, яъни меъёрий ҳужжатлар, стандарт ва талаблар иш-лаб чиқилди, бошқарув тузилмалари такомиллаштирилди.
Мамлакатимизда ҳам йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқариш объектларини барпо этиш мақсадида иқтисодиётни жадал ривож-лантириш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, мазкур соҳадаги фаолият самарадорлиги, аввало, мавжуд ресурслардан етарли даражада самарали фойдаланмаслик, инвестиция дастур-ларига киритилган лойиҳаларнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги ва рентабеллиги масалалари каби муаммолар ҳам
12-боб. ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИ ВА МУҲИТИ
мавжуд. Ушбу муаммолар мамлакатнинг инвестиция муҳити жо-зибадорлигига салбий таъсир кўрсатиб келмоқда.
Таъкидлаш жоизки, инвестиция муҳити жозибадорлиги ин-весторлар учун фойдалилик даражасини белгилайди. Корхонага инвестиция жалб этиш ва кредитлаш бўйича қарор қабул қи-лишда молиявий барқарорлик, кредитга лаёқатлилик ва рақобат-бардошлик назарда тутилади.
Қуйидагилар инвестиция муҳити жозибадорлигини ошириш-нинг муҳим йўналишлари ҳисобланади:
рақобатбардош экспортга мўлжалланган маҳсулотларни иш-лаб чиқариш мақсадида маҳаллий ва хорижий тадбиркорларга Ўзбекистоннинг устувор соҳа, тармоқ ва ҳудудларига инвес-тиция киритиш учун қулай инвестиция муҳити ва рағбатларни яратиш;
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг усту-вор вазифаларини ҳал қилиш учун давлат молиявий восита-лари, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг қарз ресурслари ва техник кўмаклашиш воситалари (грантлари)дан фойдаланиш самарадорлигини оширишга имкон берувчи марказлашган инвестициялар-нинг бошқарув тизимини яратиш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузини яхшилаш, мамлакатнинг иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларини жа-дал ривожлантиришни таъминлаш, илғор технологияларни трансфер қилиш учун хорижий, шу жумладан тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб қилиш, ишбилармонлик ва ин-вестиция муҳитини босқичма-босқич такомиллаштириш;
республиканинг иқтисодий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда давлат органлари ва тадбиркорлик субъектларининг хорижий инвесторлар, савдо бўйича ҳамкорлар, хорижий ҳукумат ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро самарали алоқаларини таъминлаш;
оптимал божхона-тариф сиёсатини амалга ошириш, Жаҳон савдо ташкилотига интеграциялаш, бошқа кўп томонлама савдо-иқтисодий тизимлар билан ҳамкорлик қилиш;
экспорт қилувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, савдо, шу жумладан ташқи савдо инфратузилмасини, элек-
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
трон тижорат тизимини босқичма-босқич ривожлантириш, мазкур соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш;
маҳаллий товарлар ва хизматларнинг ташқи бозорларга чи-қиши учун қулай шарт-шароитларни яратиш, самарали транс-порт йўлакларини шакллантириш, етказиб бериш география-сини диверсификация қилиш мақсадида замонавий логистика тармоқларини ривожлантириш;
ташқи бозорларда маҳаллий товарларнинг рақобатбар-дошлигини ошириш учун маҳсулотни сифат жиҳатдан бош-қаришнинг замонавий тизимларини кенг жорий қилишни ҳамда уларнинг халқаро стандартлар ва техник регламент-лар талабларига мувофиқлигини таъминлаш, инвестиция сиёсатини фаоллаштиришни таъминловчи илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |