Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов



Download 6,5 Mb.
bet127/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

12.5. Ўзбекистонда инвестиция сиёсати


ва муҳити

Маълумки, жаҳон амалиётида кўплаб мамлакатлар иқтисодий муваффақиятларга иқтисодиётни ва унинг тармоқларини эркин-лаштириш туфайли эришишган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Рес-публикасида ҳам жамият ҳаётининг барча соҳалари, шу жум-ладан, иқтисодиётни эркинлаштиришга қаратилган тадбирлар амалга оширилмоқда. Ташқи иқтисодий сиёсатни эркинлаш-тириш ислоҳотларни амалга ошириш имкониятларини кенгай-тиради, ўтиш даври иқтисодиёти масалалари ечимини тезлаш-тиради. Бундай эркинлаштиришнинг асосий шаклларидан бири хорижий инвестицияларнинг мамлакатга кириб келишини кен-гайтиришни таъминлашдир.


Хорижий, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри хусусий инвес-тицияларни жалб қилиш, бунинг учун зарур инвестиция муҳити ҳамда хорижий инвесторлар учун кафолатларни яратиш – миллий





396


12-боб. ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИ ВА МУҲИТИ

иқтисодиётнинг тизимли таъминланиши ва ишлаб чиқариш мо-дернизациясининг экспорт ўсиши ва импорт ўрнини босиш таъминланишининг муҳим шартларидандир.


Ўзбекистон иқтисодиётини модернизация қилишнинг ҳозир-ги босқичида инвестиция фаолиятини амалга ошириш механизм-ларини янада такомиллаштириш талаб этилмоқда. Инвестиция бозорини шакллантириш инвестиция ресурсларини тўплаш, жам-ғармаларни инвестицияларга айлантириш, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш муаммоларини ҳал этишнинг зарурий шарти ҳисобланади.


Кўплаб мамлакатлар хорижий қўйилмаларни жалб этиш мақ-садида имтиёзли шароитларни яратади, хусусан, капитални сақлаш ва зарарларни қоплашни кафолатлайди, имтиёзли солиқ олишни киритади ва фойдани хорижга эркин ўтказишга рухсат беради, олинган даромадлар бошқаларни қайта инвестициялашга шароит-лар яратади. Ўзбекистон ҳам хорижий маблағларни жалб қилишдан манфаатдордир. Ҳозирги вақтда улар асосан халқаро ташкилотлар ва бошқа мамлакатлар ҳукуматлари кредити тарзида келмоқда. Шу билан бирга, республика хорижий инвестицияларга эҳтиёж сезади, чунки кредитдан фарқли равишда инвестициялар қарз-дор қилиб қўймайди, балки ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва замонавийлаштиришга, илмий ишлаб чиқарувчи кучларни ривож-лантиришга бевосита ёрдам беради.


Ўзбекистон Республикасида таркибий ўзгаришларни, иқтисо-диётнинг соҳа ва тармоқларини диверсификация ва модерниза-ция қилишни изчил давом эттириш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик янгилаш, шунингдек, транспорт, муҳандислик, комму-никация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш жа-раёнларини янада чуқурлаштиришга қаратилган фаол инвестиция сиёсати олиб борилмоқда.


Бу маблағлар, аввало, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашни амалга ошираётган корхоналар-нинг ўз маблағларини кўпайтириши, солиқ юкини янада камай-тириш, тижорат банкларининг ресурс базасини мустаҳкамлаш ва аҳолининг тадбиркорлик фаолиятидан оладиган даромадларини ошириш ҳисобидан ҳосил бўлади.


Ўзбекистонда инвестиция сиёсатининг мақсади хўжалик субъектларининг манфаатдорлигини ошириш, молиялаштириш





397


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



манбалари тузилмасини такомиллаштириш ва хорижий шерик-лар билан ҳамкорликда қўшма корхоналар ташкил қилиш асо-сида мамлакатнинг инвестиция салоҳиятини оширишдан иборат. Оқилона инвестиция сиёсати, биринчи навбатда, инвестиция жараёнларини давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қув-ватлашнинг самарали тизимини шакллантириш орқали барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга хизмат қилиши лозим. Инвести-ция сиёсати миллий ва хорижий инвесторларнинг хўжалик фаолия-тини юритишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиши керак.


Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан буён қулай ин-вестицион муҳитни яратиш давлатимиз иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келмоқда.


Инвестиция муҳитининг муҳим таркибий қисми давлатнинг қонунчилик базасидир. Ўзбекистонда ҳам инвестиция соҳасида мустаҳкам қонунчилик базаси шаклланган бўлиб, у йилдан-йилга янада такомиллаштириб борилмоқда.


Хусусан, мамлакатимиз ҳудудларида инвестицияларни жалб этиш учун энг қулай инвестиция муҳитини шакллантириш ва янада яхшилаш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш, иқтисодиётнинг устувор соҳа ва тармоқларига инвестицияларни жалб қилиш, инвесторларнинг давлат сиёса-тининг изчиллигига бўлган ишончини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августда-ги «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5495-сон, 2019 йил





  1. январдаги «Иқтисодий ривожланиш соҳасида давлат сиёса-тини амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5621-сон, 2019 йил 28 январдаги «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини тако-миллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5643-сон ва 2019 йил 17 январдаги «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Респуб-ликасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5635-сон Фармонлари мамлакатимизда инвес-тиция муҳитини яхшилаш ва иқтисодиётга инвестиция жойлашти-риш ҳажмини оширишда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.




398


12-боб. ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИ ВА МУҲИТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январ-даги «Иқтисодий ривожланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5621-сон фармонига мувофиқ:





  1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Ўзбекистон Республикаси инвестиция сиёсатининг стратегия-сини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи этиб белгиланди.




  1. Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дас-турлари ва инвестиция дастурлари Ўзбекистон Республикаси-нинг ўрта муддатли инвестиция сиёсати стратегияси асосида ишлаб чиқилади;

Ўзбекистон Республикасининг ўрта муддатли инвестиция сиёсати стратегияси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Концепцияси, ҳу-дудлар ва тармоқларни ривожлантириш концепциялари, шунинг-дек Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Рес-публикаси Ҳукумати томонидан тасдиқланган дастур ва қарорлар асосида шакллантирилади.





  1. Инвестиция сиёсати стратегияси ижроси Ўзбекистон Рес-публикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан давлат ривожланиш дастурлари ва инвестиция дастурларини тай-ёрлаш ва ижросини таъминлаш орқали амалга оширилади;

– кичик саноат зоналари ҳудудида қиймати 7,0 млн. АҚШ долл. эквиваленти ҳисобидан юқори бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича маъмурий кенгаш-лар қарорлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишилиши лозим.





  1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига қуйидаги мақсадлар учун шартнома асосида, жумладан хорижий консультантлар ва экспертларни, шунингдек техник кўмак ва грант маблағларини жалб қилишга рухсат этилади:

– инвестиция ва саноат сиёсати стратегияларини ишлаб чи-қиш соҳасида илғор халқаро тажрибани ўрганиш ва татбиқ этиш;


– вазирлик ва унинг таркибий бўлинмалари ходимларини қай-та тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек ижтимоий-



399


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



иқтисодий ва индустриал ривожлантиришнинг долзарб ма-салалари бўйича тадқиқотлар ўтказиш, инвестиция сиёсати стратегиясини ишлаб чиқиш;


– хорижий мамлакатларнинг тегишли вазирликлари ва идорала-ри билан самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш.





  1. а) кичик саноат зоналари иштирокчилари учун имтиёз ва преференцияларни уларни амалдаги иштирокчилар учун 2020 йил 1 январгача сақлаб қолган ҳолда бекор қилинади;

б) кичик саноат зоналари иштирокчиларига қуйидаги ҳуқуқ-лар берилади:





  1. ўз маблағлари ҳисобига қурилган бино ва иншоотларга (ёки уларнинг қисмларига) мулк ҳуқуқини ўрнатилган тар-тибда расмийлаштириш;

  2. инвестиция ва бошқа ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ ба-жарган тақдирда, бироқ кичик саноат зонаси иштирокчиси мақомини олган давридан бошлаб камида 5 йил муддат ўт-гандан кейин, ўзларига берилган бинолар ва иншоотларни (ёки уларнинг қисмларини) хусусийлаштириш;




  1. реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлашни ўз маб-лағлари ҳисобидан амалга оширган тақдирда, бироқ кичик саноат зонаси иштирокчиси мақомини олган давридан бош-лаб, камида 3 йил муддат ўтгандан кейин, бинолар ва ин-шоотларни (ёки уларнинг қисмларини) хусусийлаштириш;




  1. бино ва иншоотларни (ёки уларнинг қисмларини) реконс-трукция қилиш ёки капитал таъмирлаш учун кичик саноат зонаси иштирокчиси томонидан ажратилган маблағлар уларни хусусийлаштиришда ҳисобга олинади.

Шунингдек, мамлакатимизда инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш лозим:





  1. жаҳоннинг илғор амалиётини инобатга олган ҳолда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар стратегиясини қабул қилиш;

  2. хорижий инвестицияларни, энг аввало, тўғридан-тўғри ин-вестицияларни жалб қилишга тўсқинлик қилувчи омил-ларни аниқлаш чораларини кўриш;

  3. хорижий инвесторлар билан ишлашнинг институционал ба-засини янада такомиллаштириш;

  4. махсус иқтисодий зоналар фаолияти самарадорлигини оши-риш;




400


12-боб. ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИ ВА МУҲИТИ



  1. иқтисодиётда давлат иштирокини жиддий равишда камай-тириш, «хуфёна» иқтисодиётга қарши курашиш ва унинг улушини кескин қисқартириш чораларини кўриш;

  2. миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, саноат салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш мақсадида инвестицияларни жалб қилиш соҳалари ва тармоқларини аниқлаш.

Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвести-цияларни жалб қилиш фаолияти самарадорлигини ошириш, хори-жий инвесторларни мамлакатимиз имкониятлари ва салоҳияти тўғрисида хабардор қилиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Респуб-ликаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги «Республика иқ-тисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбир-лари тўғрисида»ги ПҚ-4300-сон қарори қабул қилинди.
Ўзбекистоннинг инвестиция сиёсати қуйидагиларга йўнал-тирилган бўлиши керак:

  1. республикада инвестицияга оид қонунчилик базасини дои-мий такомиллаштириб бориш;

  2. давлатнинг инвестиция сиёсатидаги номутаносибликка йўл қўймаслик;

  3. ишчи кучи нисбатан кўп бўлган ҳудудларга инвестиция-ларни кўпроқ жалб қилишга қулай шарт-шароит яратадиган инвестицион муҳитни шакллантириш;

  4. ижтимоий масалаларни ҳал этиш;




  1. ҳудудлардаги инфратузилмани ривожлантириш. Шунингдек, инвестиция сиёсатини амалга оширишда ҳукумат

қуйидаги асосий йўналишларга устуворликни бериши лозим:1



  1. республика иқтисодиётига бевосита капитал маблағларни кенг жалб қилишни таъминлайдиган ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа шарт-шароитларни тобора такомил-лаштириш;





  1. Download 6,5 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish