Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов



Download 6,5 Mb.
bet135/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

В.Д.Шапиро. Управление проектами. – СПб.: «ДваТри», 1996.




  1. Методические рекомендации по оценке эффективности инвестиционных проектов. 2-е изд. – М.: «Экономика», 2000.




419


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



белгиланган тартибда тасдиқланган стандартлар (нормалар ва қоидалар), шунингдек инвестицияни амалга ошириш бўйича амалий ҳаракатларнинг тавсифи.1


Россиялик бошқа олимлар, инвестиция лойиҳасини инвести-цияларни жалб қилишни талаб этадиган иқтисодий тадбир ёки тадбиркорлик лойиҳасини амалга ошириш учун режа (дастури) сифатида қарашади.2


Бундай ёндашув инвестициялаш даврига (йил, чорак, ой), шунингдек, қоида тариқасида инвестицияларнинг долзарблигига (қисқа муддатли ва узоқ муддатли) қаратилган.


Шундай қилиб, инвестиция лойиҳаси қуйидагиларни ўз ичига олади: амалга ошириш, давомийлик, пул оқимлари, унинг мақсадга мувофиқлиги ва ўзига хос хусусиятларга асосланиши.


«Инвестиция лойиҳаси» тушунчаси икки маънода фойдала-нилади:





  1. маълум бир мақсадга эришишни таъминлайдиган ҳар қан-дай ҳаракатлар мажмуасини амалга оширишни ўз ичига олган фаолият, иш сифатида. Бундай ҳолда, «иқтисодий фао-лият», «иш», «лойиҳа» атамалари бир-бирига яқин бўлади;




  1. ҳар қандай хатти-ҳаракатларни бажариш ёки бундай ҳара-катларнинг тавсифи учун зарур бўлган ташкилий-ҳуқу-

қий ва молиявий ҳужжатлар тизими сифатида.3


Ҳар қандай инвестиция лойиҳаси тўртта фазани ўз ичига олади.




Биринчи, преинвестицион фаза бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига

олади:




  1. инвестициялар концепциясини (бизнес ғоялар) излаш;




  1. лойиҳани олдиндан тайёрлаш;




  1. якуний ғояни шакллантириш ва унинг техник-иқтисодий ва молиявий ҳолатини баҳолаш;




  1. лойиҳани якуний кўриб чиқиш ва у бўйича қарор қабул қилиш.




  1. Д.Э.Стариков. Расчеты эффективности инвестиционных проектов. – М.: ЗАО «Финстатинформ», 2001. -С. 5.




  1. П.Н.Завалин, А.В.Васильев, А.И.Кноль. Оценка экономической эффективности инвестиционных проектов (современные подходы). – СПб.: «Наука», 1995. 31-б.

3 М.И.Кныш, Б.А.Перекатов, Ю.П.Тютиков. Стратегическое планирование инвестиционной деятельности. – СПб.: «Бизнес-пресса», 1998. 89-б.



420


13-боб. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИ ВА УНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ





Иккинчи фаза инвестицион бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:

– музокаралар олиб бориш ва шартномалар тузиш;


– муҳандис-техник лойиҳалаштириш;


– қурилиш;


– ишлаб чиқариш маркетинги;


– ўқитиш;


– фойдаланишга топшириш ва ишга тушириш.




Учинчи фаза операцион бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига ола-

ди:




  1. кенгайтириш;




  1. инновация;




  1. алмаштириш;




  1. реабилитация.

Тўртинчи тугатиш фазаси бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:



  1. ишлаб чиқаришни тугатиш;




  1. ускуналарни демонтаж қилиш ва уларни йўқ қилиш;




  1. фойдаланилмаган активларни сотиш.

Ҳар бир фаза муайян молиявий ресурсларни талаб қилади. Ушбу ёндашув инвестицияларга эҳтиёжнинг тузилишини ва даврларини аниқлашга имкон беради.


Шундай қилиб, статистик маълумотларга кўра, преинвестицион фаза учун харажатлар 3%, режалаштириш – 5, лойиҳалаштириш


– 20, қурилиш (фойдаланишга топшириш) – 60 ва якуний босқич учун – 12% ни ташкил этади.


Демак, инвестиция лойиҳаси деганда, ғоянинг техник-иқтисо-дий асосини, уни амалга ошириш йўллари ва чораларини, молия-лаштиришнинг манбалари ва босқичлари, бошқарувнинг иқтисо-дий самараси ва давлат хавфсизлигига йўналтирилган расмий-лаштирилган ҳужжат тушунилиши керак.

Лойиҳа барча материалларни тўлиқ ўрганишни ўз ичига ола-ди: мавжуд технологиялар, усуллар, меъёрий-ҳуқуқий база, амал-га оширилаётган ғоянинг ҳаётий фаолияти ва молиявий ресурс-ларга эҳтиёж.


Ғоянинг мураккаблиги ва амалга ошириш мақсади ва воси-таларига қараб инвестиция лойиҳаларини қуйидагиларга бўлиш мумкин:





421


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР






  1. аниқ (маҳсулот, хизмат, билим ва бошқалар);




  1. мавҳум (прогнозлар, режалар, усуллар ва бошқалар);




  1. жорий (технология, ҳужжатлар ва бошқалар);




  1. якуний (фойда, бозорни диверсификация қилиш, харажат-

ларни камайтириш, ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш ва бошқалар).


Инвестиция лойиҳаларини турли мезонларга кўра ҳам тас-нифлаш мумкин. Кўпинча лойиҳалар даражаси (кичик, ўрта ва мегалойиҳа), амалга ошириш муддати (қисқа, ўрта ва узоқ муд-датли), чекланган манбалар (мультилойиҳа ва монолойиҳа), сифат талаблари, мақсади, иштирокчилар таркиби ва бошқалар бўйича ажратилади (13.1-расм).


Кичик лойиҳалар, одатда, оддий ва миқдори жиҳатдан чеклан-ган бўлади. Мегалойиҳалар – бу умумий мақсад билан бир-лаштирилган ўзаро боғлиқ лойиҳалар мажмуи. Бундай лойи-ҳалар узоқ муддатли амалга ошириш, катта миқдордаги молия-вий харажатлар ва ишчи кучи талаб қилиши билан тавсифлана-ди. Мураккаб лойиҳалар кўп куч, вақт ва харажатларни талаб қиладиган ностандарт вазифаларни ҳал қилишни ўз ичига ола-ди. Баъзи лойиҳаларни амалга оширишда, бажарилиш сифатига алоҳида эътибор берилади, чунки нафақат маҳсулот сифати, балки





Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish