Экологик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг пировард натижаси табиатни муҳофаза қилиш объектлари қуриш ёки атмосферага зарарли чиқиндиларнинг камайтириш, фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш корхоналари ва эксплуатация хиз-матларининг хусусиятига таъсир кўрсатиш ҳисобланади.
Ижтимоий-иқтисодий инвестиция лойиҳалари маълум бир ижтимоий фойдали мақсадга, шу жумладан мамлакат ва мин-тақалардаги соғлиқни сақлаш, таълим, маданият ҳолатини сифат жиҳатидан яхшилаш учун яратилади.
Аниқ хўжалик юритувчи субъектлар нуқтаи назаридан, ин-вестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбалари ўз (ички) ва ташқи маблағлардан иборат бўлади.
Инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи корхона ва таш-килотлар учун ўз маблағлари манбалари қуйидагилардан иборат:
асосий воситаларнинг эскириши (уларни янгилаш);
ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтирилган саноат-хўжалик фаолиятдан олинадиган фойда;
суғурта компанияларидан табиий офатлар ва бахтсиз ҳо-дисалар натижасида етказилган зарарни қоплаш шакли-да олинган суммалар;
13-боб. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИ ВА УНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ
кераксиз асосий воситаларни сотишдан, ортиқча айланма маблағларни иммобилизация қилишдан тушган маблағлар;
номоддий активларни реализация қилиш маблағлари (давлат қимматли қоғозлари, патентлар ва бошқалар).
Инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга жалб қилинган маблағлар:
инвестор томонидан акциялар ва бошқа қимматли қоғоз-ларни чиқариш ва сотиш натижасида олинган маблағлар;
шериклик ва дивидендларни тақсимлашда иштирок этиш учун тегишли шартлар асосида инвестицион лойиҳада ишти-рок этган бошқа корхона ва ташкилотларнинг маблағлари;
юқори турувчи холдинг компаниялари ва акциядорлик жа-миятлари, саноат-молия гуруҳлари томонидан қайтармаслик асосида ажратиладиган маблағлар.
Ташқи молиялаштириш манбаларига қуйидагилар киради:
қайтариш шартлари асосида бериладиган бюджет ссудалари;
турли молиявий, пенсия жамғармалари ва бошқа институ-ционал инвесторларнинг банк ва тижорат кредитлари;
маҳаллий бюджетлар ва турли хил тадбиркорлик фондларидан қайтармаслик асосида ажратиладиган маблағлар;
қўшма корхоналарнинг устав фондида молиявий ёки бошқа
моддий ва номоддий иштирок кўринишидаги хорижий ин-вестициялар.
Лойиҳа иштирокчиларининг таркиби, уларнинг роли, функция-лари ва мажбуриятларининг тақсимланиши лойиҳанинг ҳаётий цик-лининг тури, шакли, кўлами, мураккаблиги ва фазаларига боғлиқ. Лойиҳанинг ҳаётий цикли давомида амалга ошириш билан боғлиқ функциялар доимий бўлиб, иштирокчилар таркиби, уларнинг роли, вазифалари ва мажбуриятлари тақсимланиши ўзгариши мумкин. Лойиҳанинг асосий иштирокчилари:
Do'stlaringiz bilan baham: |