объектнинг фаолият хавфсизлиги ҳам бунга боғлиқ бўлади. Бун-дай лойиҳаларнинг қиймати ва сифат талаблари жуда юқори.
Кўлами ва аниқ мақсадини акс эттирувчи турларига кўра, инвес-тиция лойиҳалари бир нечта гуруҳларга бўлинади (13.1-расм):
Ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳалари.
Илмий-техник инвестиция лойиҳалари.
Тижорат инвестиция лойиҳалари.
Молиявий инвестиция лойиҳалари.
Ижтимоий-иқтисодий инвестиция лойиҳалари.
Экологик инвестиция лойиҳалари.
Ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳалари иқтисодиётнинг турли тармоқлари, шу жумладан уй-жой, ижтимоий ва бошқа соҳалар учун асосий фондлар ва ишлаб чиқариш қувватларини янгилаш, кенгайтириш, модернизация қилиш ёки реконструкция қилишга инвестицияларни жалб қилишни ўз ичига олади.
Илмий-техник инвестиция лойиҳалари энг янги юқори са-марали машиналар, ускуналар, технологиялар ва технологик жа-раёнлар, янги хусусиятларга эга янги юқори самарали маҳсулот-ларни ишлаб чиқиш ва яратишга қаратилади. Илмий-техник ва ишлаб чиқариш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш кўпинча ўзаро боғлиқдир.
Илмий-техник инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тур-ли хил маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва хизматларни кўрсатиш, янги яратилган қийматни шакллантириш учун асос бўлган асосий воситаларнинг сифат жиҳатидан янгиланиши учун шароит яратади.
Тижорат инвестиция лойиҳаларининг мақсади инвестиция-ларни қандайдир маҳсулот, товар, хизматларни сотиб олиш, сотиш ва қайта сотишга жалб этиш натижасида фойда олишдир.
Тижорат инвестиция лойиҳаларининг даромади янги ташкил қилинган моддий ишлаб чиқариш соҳасини қайта тақсимлаш на-тижасидаги қиймати ҳисобланади. Агар олинган даромад, фойда ишлаб чиқариш ёки илмий-техник инвестиция лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш манбаи бўлса, тижорат инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг самараси капитални ташкил қилиши мумкин.
Молиявий инвестиция лойиҳалари қимматли қоғозлар порт-фелини шакллантириш ва уларни сотиш, қарз молиявий мажбу-
риятларини сотиб олиш ва сотиш, шунингдек қимматли қоғоз-ларни чиқариш ва сотиш билан боғлиқ. Унинг уч варианти мав-жуд.
Биринчи ҳолатда инвестор – қимматли қоғозларни сотиб олувчи ва эгаси – улардан дивидендлар олади ва молиявий капи-талини оширади. Капиталнинг ўсиш манбаи ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобланади.
Иккинчи ҳолатда инвестор – қарз мажбуриятларини сотиб олувчи ва сотувчи ҳам молиявий капиталини оширади. Шу билан бирга, миллий иқтисодиётда умумий капиталнинг ўсиши куза-тилмайди.
Учинчи ҳолатда молиявий инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш-нинг ажралмас қисми ҳисобланади. Қимматли қоғозларни чиқа-риш ва сотиш бўйича лойиҳани амалга оширувчи инвестор, ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳасини молиявий қўллаб-қувватлаш масаласини ҳал қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: