Ш.И.Мустафақулов. Инвестицион муҳит жозибадорлиги. Илмий-амалий қўлланма. – Т.: «Baqtriya press», 2017. 212-б.
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
республикамизда жаҳон даражасидаги технологияни етказиб бераётган, иқтисодиётнинг замонавий таркибини вужудга келтиришга кўмаклашаётган хорижий сармоядорларга им-тиёз ва преференциялар тақдим этиш тизимини такомил-лаштириш;
маблағларни рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган энг муҳим устувор йўналишларга йў-налтириш;
ташқи иқтисодий фаолиятда рақобат қила оладиган ва валю-та тушумини таъминлайдиган етакчи тармоқларни қўл-лаб-қувватлаш;
аҳоли бандлигини таъминлайдиган ва миллий даромадни оширишга қаратилган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш;
энергия тежамкор ва атроф муҳитга кам зарар етказадиган юқори технологик, замонавий ускуналарни ўрнатиш;
маҳаллий шароитларга мос келадиган илғор хорижий техно-логияларни татбиқ этиш, ўзимизда яратилаётган ихтиролар-ни рағбатлантириш ва билимлар иқтисодиётига маблағлар йўналтириш.
12.6. Инвестиция муҳити жозибадорлиги ва
уни ошириш йўллари
Инвестицион жозибадорлик – бу муайян инвестор нуқтаи-назаридан у томонидан шакллантирилган мезонларга мувофиқ инвес-тициялаш объекти сифатида ҳудуднинг афзалликлари ва камчиликларининг умумий хусусиятидир. Инвестицион жо-зибадорлик тушунчаси «Инвестицион фаоллик» тушунчаси билан чамбарчас боғлиқ.
Инвестицон фаоллик – бу ҳудудга инвестицияларни жалб қи-лиш ҳажми ва суръати билан тавсифланадиган инвестицион фао-лиятнинг ривожланиши ва жадаллиги. Инвестицон фаолликни жорий (яъни охирги ҳисобот даври учун) ва прогноз ҳолатини аниқлаш ўта муҳим вазифадир.
Ҳақиқий инвестицион фаоллик унинг инвестицион жозиба-дорлиги билан таққослаш орқали ушбу жозибадорликни амалга ошириш даражасини кўрсатади, яъни хўжалик юритувчи субъ-
12-боб. ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИ ВА МУҲИТИ
ектлар ва давлат ҳокимияти органлари томонидан ҳудуднинг объектив мавжуд инвестицион салоҳиятидан реал фойдала-ниш даражасини ифодалайди.
Инвестицион салоҳият – бу инвестициялаш объектлари мав-жудлиги ва хилма-хиллигига қараб инвестициялар ва бизнесни истиқболда ривожлантириш учун мавжуд объектив шарт-шароит-лар йиғиндиси кўринишидаги асосий макроиқтисодий кўр-саткичлар ва хусусиятларини ҳисобга оладиган миқдорий бел-гидир. Яъни, инвестицион салоҳият ҳудуднинг жорий даврдаги амалга оширилмаган потенциал имкониятларидан фойдаланиб иқтисодий ривожланиш ва ўсишга эришиш ҳисобланади.
Ҳудуднинг умумий инвестиция салоҳияти бир нечта хусусий интеграл потенциаллардан иборат: ресурс ва хомашё; меҳнат; ишлаб чиқариш; инновацион; институционал; инфратузилма ёки геосиёсий; молиявий ва истеъмолчи.
Инвестицион риск – бу инвестиция фаолиятини амалга оши-риш учун салбий ижтимоий-сиёсий, қонуний, экологик ва бош-қа шароитлар мавжудлиги сабабли (инвесторлар учун эса, ин-вестициялар ёки улардан келадиган даромадларнинг йўқоти-лиш эҳтимоли) ҳудуднинг инвестицион салоҳиятининг тўлиқ амалга оширилмаганлик эҳтимоли.
Бундай шароитларга қуйидагилар киради: ҳудуддаги ижтимо-ий-сиёсий вазият (хусусан, аҳолининг бозор иқтисодиёти шаклла-ниш жараёнларига муносабати), атроф-муҳит ҳолати ва бошқалар.
Шундай қилиб, маълум бир ҳудудга хос бўлган ва унда риск-ларни камайтиришга ҳисса қўшадиган омилларнинг йиғиндиси бу ҳудуднинг инвестицион муҳити ҳисобланади.
Инвестиция муҳити ўзаро боғлиқ жараёнларнинг кенг доира-си ва маълум бир ҳудудда мавжуд бўлган инвестиция фаолияти учун турли объектив шароитларнинг йиғиндиси таъсири остида шаклланган муносабатлар тизими сифатида намоён бўлади. Ин-вестицияларни рағбатлантиришни белгиловчи шартлар сифатида қуйидагилар кўриб чиқилади: сиёсий, ижтимоий-психологик, меъёрий-ҳуқуқий, экологик, истеъмолчи ва институционал табиа-тининг инфратузилма омиллари.
Инвестиция муҳити капитални самарали жойлаштириш учун янги имкониятлар ва рағбатларни яратади. Бошқача айтганда, қулай инвестиция муҳити компаниялар даромадларини кўпайти-
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
риш ва харажатлар ҳамда рискларни пасайтиришни таъминлайди. Охир оқибат, ижобий инвестиция муҳити меҳнат унумдорлиги-ни ошириш, инновацияларни жорий этиш, маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, бандликни таъминлаш, барча да-ражадаги бюджетларга солиқ тушумларини кўпайтириш ва бошқа кўринишдаги ижтимоий самара яратади.
Инвестиция муҳити жозибадорлиги – бу аниқ инвестор нуқ-таи назаридан алоҳида йўналиш ва объектларни инвестициялаш-даги афзалликлар ва камчиликларини умумлаштириб, алоҳида объектларни инвестициялаш жозибадорлигини баҳолаш кўп омил-ларга боғлиқ ва индивидуал хусусий характерга эга.1
Do'stlaringiz bilan baham: |