Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов



Download 6,5 Mb.
bet128/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

Ш.И.Мустафақулов. Инвестицион муҳит жозибадорлиги. Илмий-амалий қўлланма. – Т.: «Baqtriya press», 2017. 212-б.




401


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР






  1. республикамизда жаҳон даражасидаги технологияни етказиб бераётган, иқтисодиётнинг замонавий таркибини вужудга келтиришга кўмаклашаётган хорижий сармоядорларга им-тиёз ва преференциялар тақдим этиш тизимини такомил-лаштириш;




  1. маблағларни рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган энг муҳим устувор йўналишларга йў-налтириш;

  2. ташқи иқтисодий фаолиятда рақобат қила оладиган ва валю-та тушумини таъминлайдиган етакчи тармоқларни қўл-лаб-қувватлаш;

  3. аҳоли бандлигини таъминлайдиган ва миллий даромадни оширишга қаратилган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш;

  4. энергия тежамкор ва атроф муҳитга кам зарар етказадиган юқори технологик, замонавий ускуналарни ўрнатиш;

  5. маҳаллий шароитларга мос келадиган илғор хорижий техно-логияларни татбиқ этиш, ўзимизда яратилаётган ихтиролар-ни рағбатлантириш ва билимлар иқтисодиётига маблағлар йўналтириш.



12.6. Инвестиция муҳити жозибадорлиги ва


уни ошириш йўллари


Инвестицион жозибадорлик – бу муайян инвестор нуқтаи-назаридан у томонидан шакллантирилган мезонларга мувофиқ инвес-тициялаш объекти сифатида ҳудуднинг афзалликлари ва камчиликларининг умумий хусусиятидир. Инвестицион жо-зибадорлик тушунчаси «Инвестицион фаоллик» тушунчаси билан чамбарчас боғлиқ.


Инвестицон фаоллик – бу ҳудудга инвестицияларни жалб қи-лиш ҳажми ва суръати билан тавсифланадиган инвестицион фао-лиятнинг ривожланиши ва жадаллиги. Инвестицон фаолликни жорий (яъни охирги ҳисобот даври учун) ва прогноз ҳолатини аниқлаш ўта муҳим вазифадир.

Ҳақиқий инвестицион фаоллик унинг инвестицион жозиба-дорлиги билан таққослаш орқали ушбу жозибадорликни амалга ошириш даражасини кўрсатади, яъни хўжалик юритувчи субъ-





402


12-боб. ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИ ВА МУҲИТИ

ектлар ва давлат ҳокимияти органлари томонидан ҳудуднинг объектив мавжуд инвестицион салоҳиятидан реал фойдала-ниш даражасини ифодалайди.




Инвестицион салоҳият – бу инвестициялаш объектлари мав-жудлиги ва хилма-хиллигига қараб инвестициялар ва бизнесни истиқболда ривожлантириш учун мавжуд объектив шарт-шароит-лар йиғиндиси кўринишидаги асосий макроиқтисодий кўр-саткичлар ва хусусиятларини ҳисобга оладиган миқдорий бел-гидир. Яъни, инвестицион салоҳият ҳудуднинг жорий даврдаги амалга оширилмаган потенциал имкониятларидан фойдаланиб иқтисодий ривожланиш ва ўсишга эришиш ҳисобланади.

Ҳудуднинг умумий инвестиция салоҳияти бир нечта хусусий интеграл потенциаллардан иборат: ресурс ва хомашё; меҳнат; ишлаб чиқариш; инновацион; институционал; инфратузилма ёки геосиёсий; молиявий ва истеъмолчи.




Инвестицион риск – бу инвестиция фаолиятини амалга оши-риш учун салбий ижтимоий-сиёсий, қонуний, экологик ва бош-қа шароитлар мавжудлиги сабабли (инвесторлар учун эса, ин-вестициялар ёки улардан келадиган даромадларнинг йўқоти-лиш эҳтимоли) ҳудуднинг инвестицион салоҳиятининг тўлиқ амалга оширилмаганлик эҳтимоли.

Бундай шароитларга қуйидагилар киради: ҳудуддаги ижтимо-ий-сиёсий вазият (хусусан, аҳолининг бозор иқтисодиёти шаклла-ниш жараёнларига муносабати), атроф-муҳит ҳолати ва бошқалар.


Шундай қилиб, маълум бир ҳудудга хос бўлган ва унда риск-ларни камайтиришга ҳисса қўшадиган омилларнинг йиғиндиси бу ҳудуднинг инвестицион муҳити ҳисобланади.


Инвестиция муҳити ўзаро боғлиқ жараёнларнинг кенг доира-си ва маълум бир ҳудудда мавжуд бўлган инвестиция фаолияти учун турли объектив шароитларнинг йиғиндиси таъсири остида шаклланган муносабатлар тизими сифатида намоён бўлади. Ин-вестицияларни рағбатлантиришни белгиловчи шартлар сифатида қуйидагилар кўриб чиқилади: сиёсий, ижтимоий-психологик, меъёрий-ҳуқуқий, экологик, истеъмолчи ва институционал табиа-тининг инфратузилма омиллари.


Инвестиция муҳити капитални самарали жойлаштириш учун янги имкониятлар ва рағбатларни яратади. Бошқача айтганда, қулай инвестиция муҳити компаниялар даромадларини кўпайти-





403


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



риш ва харажатлар ҳамда рискларни пасайтиришни таъминлайди. Охир оқибат, ижобий инвестиция муҳити меҳнат унумдорлиги-ни ошириш, инновацияларни жорий этиш, маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, бандликни таъминлаш, барча да-ражадаги бюджетларга солиқ тушумларини кўпайтириш ва бошқа кўринишдаги ижтимоий самара яратади.




Инвестиция муҳити жозибадорлиги – бу аниқ инвестор нуқ-таи назаридан алоҳида йўналиш ва объектларни инвестициялаш-даги афзалликлар ва камчиликларини умумлаштириб, алоҳида объектларни инвестициялаш жозибадорлигини баҳолаш кўп омил-ларга боғлиқ ва индивидуал хусусий характерга эга.1



Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish