12.7. Инвестиция муҳити жозибадорлигини
баҳолаш
Дунё мамлакатларининг инвестиция муҳити жозибадорлиги-ни қиёсий баҳолаш тарихи 30 йилдан ортиқ вақтни ташкил этади. Ушбу соҳада биринчилардан бўлиб 1969 йилда Гарвард бизнес мактаби ходимлари томонидан тадқиқот ўтказилган. Мамлакат-лараро таққослаш ҳар бир мамлакатнинг қуйидаги хусусиятла-рини ўз ичига олган эксперт баҳосига асосланган: хорижий ва миллий инвесторлар учун қонунчилик шартлари; сармоя ке-лиш имкониятлари; миллий валютанинг барқарорлиги; сиёсий вазият; инфляция даражаси; миллий капиталдан фойдаланиш имкониятлари. Кўрсаткичларнинг ушбу тизими сармоядорлар эътиборини ҳисобга олган барча шароитларни тўлиқ акс этти-риш учун етарлича батафсил маълумотга эга бўлмаган.
Кейинчалик мутахассислар томонидан турли мамлакатларнинг инвестиция муҳити жозибадорлигини қиёсий баҳолаш усуллари баҳолаш параметрлар тизимини кенгайтириш ва мукаммаллаш-тириш ҳамда миқдорий (статистик) кўрсаткичларни киритиш орқали такомиллаштирилди. Кўпинча қуйидаги параметр ва кўрсат-кичлардан фойдаланилди: иқтисодий тизим тури; макроиқтисодий кўрсаткичлар (ЯММ ҳажми, иқтисодиёт тузилмаси ва бошқалар);
12-боб. ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИ ВА МУҲИТИ
табиий ресурслар билан таъминланганлик; инфратузилма ҳолати; ташқи савдони ривожлантириш шарт-шароитлари; давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки.1
Ҳозирги кунда Жаҳон амалиётида мамлакатнинг инвестиция муҳити жозибадорлигини баҳолаш борасида турли ёндашувлар мавжуд. Аксарият иқтисодчилар инвестиция муҳити жозиба-дорлигининг мазмунини бир хил изоҳлайдилар, аммо мамлакат инвестиция муҳити жозибадорлигини баҳолашга нисбатан олим-ларнинг ёндашувлари унинг тузилиши ва усулларини аниқлашда бир биридан кескин фарқ қилади. Мамлакатларнинг инвестиция муҳити жозибадорлигининг рейтингини аниқлашда омилли ёнда-шув энг кенг тарқалган.
Хусусан, қуйидаги компания ва агентликлар томонидан мамла-катлар инвестиция муҳити жозибадорлиги баҳоланади:
Глобал рақобатбардошлик индекси (World Economic Forum’s Global Competitiveness Index);
A.T. Kearney компаниясининг тўғридан-тўғри хорижий ин-весторларнинг ишонч индекси (A.T. Kearney Foreign Direct Investment Confidence Index);
UNCTADнинг тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар учун мамлакат салоҳияти индекси (UNCTAD Foreign Direct Investment Potential Index);
«Катта учлик» қаторига кирувчи «Стандарт ва Поорс»
(«Standard & Poors»), «Мудис» (Moody’s) ва «Фитч рейтинг»
(Fitch Ratings) халқарор рейтинг агентликлари рейтинглари;
Жаҳон банки гуруҳининг мамлакатда бизнес юритиш қулайлиги Doing Business индекси;
Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар даражаси бўйича дунё мамлакатлари рейтинги;
БЕРИ индекси;
Euromoney, Fortune ва The Economist каби етакчи иқтисо-
дий журналлар томонидан даврий нашр қилинадиган мам-лакатлар инвестиция жозибадорлигининг комплекс рей-тинглари.
А.А.Бакиева. Анализ подходов к оценке инвестиционной привлекательности российских регионов // Научно-технический вестник Санкт-Петербургского го-сударственного университета информационных технологий, механики и оптики. 2006. № 24. 289–291-б.
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
Юқоридаги баҳолаш индекслари ва рейтингларининг айрим-лари бўйича батафсил тўхталиб ўтамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |