Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов



Download 6,5 Mb.
bet133/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

Мезонлар

салмоғи %

13.

Маҳаллий бошқарув ва ҳамкор:







бошқарувнинг турли масалаларини ечишда ўз капитали

4




билан қатнашиш ва ҳамкорликда фаолият юритиши мумкин







бўлган маҳаллий ҳамкорларнинг сони ва имкониятлари













14.

Қисқа муддатли кредит:







хорижий ҳамкорларга қисқа муддатли кредитлар бериш ва

8




улардан фойдаланиш имконияти













15.

Узоқ муддатли кредит ва шахсий капитал:







ҳамкорлар томонидан низом капиталига ўз улушларини

8




қўшиш шартлари ва миллий валютада узоқ муддатли







кредит бериш шартлари




Doing Businessнинг умумий индекси қуйидаги ўнта ички кўр-саткичларга асосланади:





  1. бизнесни бошлаш – корхона ташкил этиш учун процедуралар, вақт, харажатлар ва минимал капитал;

  2. қурилиш учун рухсатномалар билан ишлаш – омборни қуриш учун процедуралар, вақт ва харажатлар;

  3. электр таъминоти – электр энергиясини олиш учун про-цедуралар, вақт ва харажатлар;

  4. мулкни рўйхатга олиш – тижорат кўчмас мулкни рўйхат-дан ўтказиш тартиби, вақти ва харажатлари;




  1. кредит олиш – қонуний ҳуқуқларнинг мустаҳкамлиги, кре-дит тўғрисидаги маълумотнинг тўлиқлиги;




  1. инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш – молиявий кўрсат-

кичларнинг очиқлиги, бошқарув масъулияти ва инвестор-ларнинг даволарини кўриб чиқиш осонлиги;





  1. солиқларни тўлаш – солиқларнинг миқдори, солиқ ҳисобот-ларини тайёрлаш вақти, фойдадан олинадиган жами солиқ;

  2. халқаро савдо – экспорт ва импорт учун зарур ҳужжатлар сони, харажатлар ва вақт;

  3. шартномаларни кафолатлаш – қарзни тўлаш тартиби,

вақти ва харажатлари;



  1. корхоналарни ёпилиши – тўловга ноқобил корхонани ёпиш учун тўловга бўлган фоизлар, вақт ва қўшимча харажатлар.

Doing Business индексининг биринчи рейтинги 2005 йилда эълон қилинган. 2007 йилдан 2016 йилгача Сингапур рейтингни муттасил бошқариб турди, 2017 йилдан бошлаб Янги Зеландия ўз пешқадамлигини намоён этмоқда (12.3-жадвал).





413


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР





12.3-жадвал


Doing Business индекси бўйича дунё давлатлари рейтинги1



Давлатлар













Йиллар
















2019

2018

2017

2016

2015

2014

2013

2012

2011

2010







Янги Зеландия

86.59

1

1

1

2

2

3

3

3

3

2





































Сингапур

85.24

2

2

2

1

1

1

1

1

1

1





































Дания

84.64

3

3

3

3

4

5

5

5

6

6





































Гонконг

84.22

4

5

4

5

3

2

2

2

2

3





































Корея Респуб.

84.14

5

4

5

4

5

7

8

8

16

19





































Грузия83.28

6

9

16

24

15

8

9

16

12

11








































Норвегия

82.95

7

8

6

9

6

9

6

6

8

10





































АҚШ

82.75

8

6

8

7

7

4

4

4

5

4





































Буюк Британия

82.65

9

7

7

6

8

10

7

7

4

5





































Жан. Македония

81.55

10

11

10

12

30

25

23

22

38

32





































Хитой

73.64

46

78

78

84

90

96

91

91

79

89





































Россия

77.37

31

35

40

51

62

92

112

120

123

120





































Қозоғистон

77.89

28

36

35

41

77

50

49

47

59

63





































Ўзбекистон

67.40

76

74

87

87

141

146

154

166

150

150





































Қирғизистон

68.33

70

77

75

67

102

68

70

70

44

41





































Тожикистон

56.98

128

123

128

132

166

143

141

147

139

152

Ўзбекистон Республикасида 2016 йилдан бошлаб иқтисодий ислоҳотларнинг янги босқичига ўтишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши, уларнинг фаолияти учун енгил-лик, қулайлик ва имтиёзларнинг яратилиши натижасида мамлака-тимиз Doing Business индекси бўйича 2015 йил 141 ўриндан 2016 йилда 54 поғона юқорилаб 87 ўринга, 2018 йилда эса 74 ўринга кўтарилди (12.3-жадвал).


Таҳлилларидан кўриниб турибдики, Ўзбекистон Республи-каси Халқаро индекс ва рейтингларда ҳозирча ўз ўрнини топ-гани йўқ. Шу сабабли, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни баҳолашнинг яхлит ва мустақил тизимини шакл-лантириш, шунингдек, республиканинг халқаро индекслар ва рейтинглардаги ўрнини яхшилашни таъминлаш мақсадида, Ўз-бекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 февралда





  1. https://doingbusiness.org – сайт маълумотлари асосида тузилди.




414


12-боб. ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИ ВА МУҲИТИ

«Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекс-лардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4210-сон қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга мувофиқ:





  1. Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ўр-нини мониторинг қилиш ва баҳолаш миллий тизими яратилди.

Бошқарув сифати ва сиёсатнинг самарадорлигини ўлчаш, мам-лакатда юз бераётган ўзгаришлар жараёнини баҳолаш, тадқиқот-лар натижаларидан келиб чиққан ҳолда ислоҳотларнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқишга ёрдам берувчи устувор халқаро рейтингларнинг мезонлари ва индикаторлари Миллий монито-ринг тизимининг таркибий қисми этиб белгиланди.





  1. Миллий мониторинг тизими фаолиятини ташкил этиш-нинг дастлабки босқичи сифатида республикадаги тадқиқот инс-титутларига алоҳида халқаро рейтинглар бириктирилди ва уларга қуйидаги вазифалар юклатилди:

► халқаро рейтингларнинг методологик ва бошқа таркибий қисмларини аниқлаш, уларни амалдаги қонунчиликка им-плементация қилиш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги паст кўрсаткичларига сабаб бўлаётган асо-сий омилларни аниқлаш;


► ўзини ўзи баҳолаш учун устувор халқаро рейтингларнинг мезонлари ва индикаторлари асосида миллий индексларни ишлаб чиқиш;


► лойиҳалар ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мамлакатимизнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини юк-салтиришга тўсқинлик қилаётган нормаларни аниқлаш нуқ-таи назаридан эксперт таҳлил қилиш ҳамда таҳлил нати-жаларига кўра тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш;


► Ўзбекистон Республикасининг тегишли рейтинглардаги ри-вожланиш жараёни тўғрисидаги ахборотларни, шунингдек, баҳоланаётган йўналишлар бўйича тавсиялар ва хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўз ичига олган ахборот-лар маълумот базасини яратиш;


► Ўзбекистон Республикасининг устувор халқаро рейтинг-лардаги ўрнини яхшилашга тўсқинлик қилаётган мавжуд ҳақиқий муаммоларнинг тизимли таҳлилини олиб бориш, уларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;





415


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР






  1. халқаро ташкилотлар, рейтинг агентликлари ва илмий му-ассасаларнинг экспертлари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва конструктив мулоқотни йўлга қўйиш;

  2. тегишли тармоқлардаги муаммоларни аниқлаш ва аҳволни ўрганиш учун ижтимоий сўровлар ўтказиш, шунингдек, мам-лакатда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш доира-

сида турли соҳаларда юз бераётган туб ўзгаришлар тўғрисида жамоатчилик ва халқаро рейтинг агентликларини хабардор қилиш.


Баҳолаш индекслари ва рейтингларидан ташқари алоҳида мамлакатларнинг инвестиция муҳити жозибадорлигини баҳо-лашнинг тадқиқотчилар ва олимларнинг усуллари ҳам мавжуд. Хусусан, кўпчилик олимлар инвестиция муҳити жозибадорли-гини баҳолаш учун интеграл кўрсаткич (К) барча омиллар бўйи-ча баҳонинг ўртача арифметик қиймати сифатида ҳисоблашади:


(12.4)
Бу ерда: К1 , К2, … Кn – хусусий кўрсаткичлар, яъни молиявий, иқтисодий, сиёсий; l1, l 1, … ln – хусусий кўрсаткичларнинг вазни.


Инвестиция муҳити жозибадорлигини баҳолашнинг таркибий кўрсаткичи инвестициялар учун маълум бир иқтисодий тизим-нинг жозибадорлиги учун аниқ бир мезон бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас. Одатда, инвестиция муҳити ҳолати ва динамикаси бевосита таъсир кўрсатадиган маълум омилларнинг ривожлани-ши тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдирилади.1


Ўзбекистонлик иқтисодчи олим Ш. Мустафакулов инвести-ция муҳити жозибадорлигини аниқлашни ягона формула орқали изоҳлайди:2



ИЖkj = X* ИЖxj + Y* ИЖtj

(12.5)

Бу ерда: ИЖ kjj мамлакатнинг комплекс инвестицион жозибадор-лиги; ИЖxjj мамлакатнинг маълум бир (таҳлил қилинаётган) ҳуду-



  1. С.Е.Сухинова. Региональная специфика инвестиционного климата. – Вол-гоград: «ВолГУ», 2004.




  1. Ш.И.Мустафакулов. Инвестиция муҳити жозибадорлиги. Илмий-амалий қўлланма. – Т.: «Baqtriya press», 2017. 53-б.




416


12-боб. ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИ ВА МУҲИТИ

дининг инвестицион жозибадорлиги; ИЖtjj мамлакатнинг маълум бир тармоғининг инвестицион жозибадорлиги; X, Y – ҳар бир инвестицион жозибадорлик кўрсаткичларининг солиш-тирма оғирлиги, вазни.


Мамлакатнинг ҳудудий ва тармоқ бўйича инвестицион жозиба-дорлик кўрсаткичларини баҳолаш учун қуйидагилар аниқланиши лозим: иқтисодий қайтим (инвестиция маблағлари йўналтирилган бизнесдан (объект) келадиган даромад); инвестиция риски (мам-лакатнинг (ҳудуд ва тармоқ бўйича) турли хилдаги риск даражаси ҳисобланади).



ИЖx(m)j = ДДx(m)j * (1 – РДx(m)j).

(12.6)

Бу ерда : ИЖx(m)j – мамлакатнинг ҳудудий, тармоқ бўйича инвес-тицион жозибадорлиги; ДДx(m)j – ҳудудий, тармоқ бўйича инвести-ция маблағлари йўналтирилган бизнес (объект)нинг даромадли-лиги ёки иқтисодий қайтими; РДx(m)j – ҳудудий, тармоққа йўналти-рилган инвестициянинг рисклилик кўрсаткичи.



Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish