Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов



Download 6,5 Mb.
bet134/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

Назорат учун саволлар



  1. Инвестиция сиёсати деганда нимани тушунасиз?




  1. Давлатнинг ташқи инвестиция сиёсатига тушунча беринг.




  1. Инвестиция сиёсатига қандай омиллар таъсир қилади?




  1. Инвестиция сиёсатини ишлаб чиқиш босқичларини изоҳлаб бе-ринг.

  2. Жаҳон иқтисодиёти амалиётида инвестиция сиёсатининг неч-та модели мавжуд?

  3. Инвестиция муҳити нима ва уни баҳолашнинг қандай усуллари мавжуд?

  4. Ўзбекистонда инвестиция сиёсатини бугунги ҳолатини тушун-тириб беринг.

  5. Мамлакат инвестиция муҳитини яхшилаш учун қандай чора-тадбирларни амалга ошириш лозим?

  6. Мамлакат инвестиция муҳити жозибадорлиги нима ва уни оши-риш учун қандай тадбирларни амалга ошириш лозим?




  1. Инвестиция муҳити жозибадорлигини баҳолашнинг қандай усулларини биласиз?




417



13-боб


ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИ ВА УНИ


МОЛИЯЛАШТИРИШ


13.1. Инвестиция лойиҳаси тушунчаси,


унинг мақсади ва қатнашчилари


Лойиҳа лотинча сўздан олинган бўлиб, «олдинга қўймоқ» де-ган маънони билдиради.
Хорижий адабиётларда лойиҳа – талаб этилаётган натижа ва олинган маълумотлар асосида маълум вазифаларни бажариш учун қабул қилинган қарорни амалга ошириш усуллари.

Иқтисодий адабиётларда, инвестиция лойиҳаси – маълум мақ-садга эришишни таъминлаш учун қандайдир ҳаракатлар комп-лексини амалга ошириш учун тузилган тадбир, фаолият, иш ҳи-собланади.


Агар «лойиҳа» тушунчасига иқтисодий тизимнинг фаолияти нуқтаи назаридан қаралса, унинг шаклланиши бўйича учта жи-ҳатни аниқлаш мумкин. Биринчидан, келажакдаги ишнинг мақ-сади аниқланади: ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, сифатни яхшилаш, янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, харажатларни камайтириш ва бошқалар. Иккинчидан, мақсадга эришиш учун аниқ вазифалар белгиланади. Учинчидан, қўйилган вазифаларни бажариш йўллари аниқланади. Мақсад ва вазифаларни белги-лашда натижа иқтисодий самара олишга қаратилиши керак. Ҳатто, янги ноёб технологияни жорий этиш ҳам технологик таж-риба эмас, балки у корхонани янада ривожлантириш ва бозорда юқори ўринни эгаллаш учун хизмат қилиши шарт.


Умумий олганда «инвестиция лойиҳаси» тушунчаси белгилан-ган мақсадни амалга ошириш учун технологик жараёнларни, тех-ник ва ташкилий ҳужжатлаштириш жараёнини, объектларни бар-по этиш ва ишга тушириш жараёнини, моддий, молиявий, меҳнат ресурсларининг ҳаракатини, шунингдек тегишли бошқарув қарор-лари ва тадбирларни ўзида мужассамлаштирувчи тизим сифа-тида қараш мумкин. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қону-





418


13-боб. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИ ВА УНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ



нида қуйидагича таъриф берилган, яъни инвестиция лойиҳаси


– иқтисодий, ижтимоий ва бошқа фойда олиш учун инвестиция-ларни амалга оширишга ёхуд жалб этишга қаратилган, ўзаро боғлиқ бўлган тадбирлар мажмуидир.1


Инвестиция лойиҳаси ўз мақсади, йўналиши, амал қилиш со-ҳаси, муддати ва чегарасига эга бўлган алоҳида фаолият тури ҳи-собланади. У ташкилий, ҳуқуқий, ижтимоий, экологик, иқти-содий жиҳатдан тўлиқ ва мукаммал ҳисоб-китобларга асосланган юридик ҳужжат ҳисобланади.


Юқоридагиларга асосланиб, инвестиция лойиҳасини қўшим-ча даромад олиш мақсадида инвестициялар иштирокидаги иқти-содий муаммоларни ҳал қилиш дастури сифатида қараш мумкин. Шунинг учун ҳар қандай лойиҳа тўртта жиҳат билан тавсифлана-ди: муайян мақсадларга аниқ эътибор қаратиш, кўлами, бошланиши ва тугаши ўртасидаги вақт, чекланган молиявий ва бошқа манба-лар. Лойиҳага сармоя киритиш ва инвестициялардан даромад олиш-ни бошлаш ўртасидаги вақт оралиғи вақт фазаси деб номланади.


Айрим адабиётларда, лойиҳа деганда физик объектлар, тех-нологик жараёнлар, улар учун техник ва ташкилий ҳужжатларни, моддий, молиявий, меҳнат ва бошқа манбаларни, шунингдек, бошқарув қарорлари ва уларни бажариш чораларини амалга оши-риш учун яратилган ёки модернизация қилинган мақсадлар ти-зими тушунилади.2


Бошқа адабиётларда эса, инвестиция лойиҳаси – бу мақсад-ларга эришиш (маълум натижаларга эришиш)ни таъминлайди-ган ҳар қандай ҳаракатлар мажмуасини амалга оширишни ўз ичига оладиган бизнес, фаолият, тадбир, яъни ҳужжатлар ва фао-лият, сифатида талқин этилади.3


Д.Э.Стариковнинг таъкидлашича, инвестиция лойиҳаси – ин-вестициялар ҳажми ва муддатларининг иқтисодий мақсадга му-вофиқлигини асослаш, шу жумладан мамлакат қонунчилигига мувофиқ ишлаб чиқилган зарур лойиҳа-смета ҳужжатлари ва





    1. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 декабрдаги «Ивестициялар ва инвестиция фаолияти»ги ЎРҚ-598-сон Қонуни.


Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish