12.3. Ҳудудларда инвестиция сиёсати
самарадорлигини баҳолаш
Инвестиция сиёсатининг исталган йўналишларини амалга оширишнинг асосида замонавий инвестицион таҳлил услубиятига мувофиқ самарадорлик мезон кўрсаткичлари маълум бир тўплами бўйича олиб бориладиган инвестициялаш объектларининг инвес-тицион хусусиятларини баҳолаш ётади. Инвестициялар самара-дорлиги кўрсаткичлари қийматини аниқлаш кўриб чиқилаётган инвестиция объектига келгуси таҳлил учун мақбуллик нуқтаи назаридан қараш, қатор рақобатлашувчи инвестиция объектларини қиёсий баҳолаш ва уларни рангларга ажратиш, самарадорлик ва риск берилган нисбатини таъминлайдиган инвестиция объектлари йиғиндисини танлашга имкон беради.
Инвестициялар самарадорлигини баҳолаш инвестицион қарор қабул қилишнинг энг масъулиятли босқичи бўлиб, инвестиция-лаш мақсадларини амалга ошириш даражаси кўп жиҳатдан унинг натижаларига боғлиқ бўлади. Ўз навбатида, олинган натижалар объективлиги ва ишончлилиги кўп жиҳатдан фойдаланиладиган таҳлил усуллари билан белгиланади. Шу муносабат билан ин-вестициялаш вариантларини оқилона танлаш мақсадида, уларни қўллаш имкониятларини аниқлаш ва макроиқтисодий тизимлар инвестиция сиёсатини амалга ошириш самарадорлигини баҳо-лашга мавжуд услубий ёндашувларни кўриб чиқиш муҳим аҳа-мият касб этади.
Ҳудуд инвестиция сиёсатини амалга оширишнинг ҳозирги ама-лиётда, самарадорлигини баҳолашнинг уч хил ёндашуви мавжуд.
Ҳудуд инвестиция сиёсатини амалга ошириш самарадорлиги иккита таркибий қисмлар билан асосланади:
ҳудуднинг ривожланиш истиқболларини белгилаб бера-диган асосий тавсифнома ҳудуднинг инвестицион жозибадор-лигидан фойдаланиш даражаси ҳисобланади. Мамлакат субъ-ектларининг инвестицион жозибадорлигидан фойдаланиш дара-жаси ҳудуддаги инвестицион фаолликнинг ҳудуд инвестицион жозибадорлигига нисбати сифатида аниқланади.
Ҳудуднинг инвестиция салоҳияти ҳудудда мавжуд турли иқ-тисодий, ижтимоий ва табиий ресурслар, унинг географик жой-лашув хусусиятлари ва унда инвестицион фаолликни шакллан-
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
тириш учун зарур муҳим бўлган бошқа объектив шароитлардан келиб чиқиб, барча (ички ва ташқи) молиялаштириш манба-лари ҳисобига ҳудуд асосий капиталига жалб қилиниши мумкин бўлган инвестициялар ҳажми сифатида баҳоланади.
Ҳудуднинг инвестицион жозибадорлиги унинг инвестицион рисклари даража ва инвестиция салоҳиятидан, яъни ҳудуддаги инвестиция фаолияти шартларидан келиб чиқиб, ҳудуд асосий ка-питалига жалб қилиш мумкин бўлган капитал қўйилмалар ҳажми бўйича ҳисоблаб чиқилади.
мамлакат ҳудудларида инвестиция фаолияти ривожлани-шининг бошқа бир муҳим тавсифномаси инвестицияларни мо-лиялаштириш манбалари ҳисобланади. Бунинг учун анъанавий равишда инвестициялар манбаларида давлатниг ўз маблағлари улуши юқори эканлиги хос бўлиб, бу молия бозорининг ривож-ланмаганлиги билан боғлиқ.
Ҳудудлар таснифи инвестицияларни молиялаштиришнинг ўз маблағлари ҳамда жалб қилинган давлат ва нодавлат маблағлари нисбатидан келиб чиқиб тузилади.
Ҳудудий инвестиция сиёсатини амалга ошириш самарадор-лиги мамлакат субъектларининг ҳудуд тури ва инвестицион жалб этувчанликдан фойдаланиш даражаси билан белгиланади.
AK&M ахборот агентлиги томонидан ўтказилган тадқиқот неги-зида ҳудудий инвестиция сиёсатини амалга ошириш самарадорлиги икки гуруҳдаги мезонларни таҳлил қилиш асосида аниқланади:
■ ҳудуднинг молиявий ҳолатини белгилаб берадиган мезонлар (субъектларнинг бюджет ижроси ҳақида ойлик ҳисоботлар маълумотларига, шунингдек, давлат қарзи ҳажми ҳақида ҳудудий маъмуриятлар маълумотларига асосланади);
■ ҳудуднинг иқтисодий ривожланиш даражасини белгилаб берадиган ва бюджетнинг даромадлар қисмини шаклланти-риш шарт-шароитларини яратадиган мезонлар (давлат статистика қўмитаси маълумотларига асосланади).
Ҳудуднинг молиявий ҳолатини белгилаб берадиган мезонлар гуруҳига қуйидагилар кириши мумкин:
давлат қарзининг бюджетнинг ўз даромадларига нисбати;
даромадлар умумий ҳажмида ўз даромадларининг улуши;
бюджетнинг ўз даромадлари ҳажми;
бюджет тақчиллигининг бюджет даромадларига нисбати;
12-боб. ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИ ВА МУҲИТИ
харажатларда бошқа даражадаги бюджетларга йўналтирила-диган маблағлар улуши;
харажатларда ажратиладиган кредитлар ва бюджет ссудалари улуши.
Ҳудуднинг иқтисодий ривожланиш даражасини белгилаб бера-диган мезонлар қаторига қуйидагилар кириши мумкин:
солиқлар бўйича қарзларнинг солиқ тўловлари ҳажмига нисбати;
фойда кўриб ишлайдиган корхоналарнинг алоҳида ҳудудда қайд қилинган корхоналар умумий сонидаги улуши;
корхона фойда ва зарарлари сальдоси;
аҳолининг бир кишига ҳисоблагандаги пул даромадлари. Шу усул билан мамлакат субъектларининг нисбий кредит
лаёқати даражасини аниқлаш мумкин, ушбу кўрсаткич динамикаси ҳудудий инвестиция стратегияларини амалга ошириш самарадор-лигидан далолат беради.
Россия Федерациясининг «Эксперт РА» рейтинг агентлиги то-монидан ҳар бир йил якунлари бўйича алоҳида ҳудудлари инвес-тицион жозибадорлиги таҳлил қилинади. Тадқиқот ўтказишда ҳудудий жалб этувчанлик иккита асосий тавсифнома – инвестиция риски ва инвестиция салоҳияти билан белгиланади. Инвестиция риски ҳажми инвестициялардан йўқотишлар ва улардан олиш мумкин бўлган даромадни кўрсатади. Интеграл риск етти хил риск тури – қонунчилик риски, сиёсий риск, ижтимоий риск, иқтисодий риск, молия риски, криминал риск ва экология риски-дан ташкил топади. Ҳар бир риск тури бўйича ҳудуд ранги экс-пертлар томонидан ҳудудларни инвестиция риски индекси қий-мати бўйича тартибга солиш натижасида – ўртача мамлакат риск даражасига нисбатан аниқланган.
Инвестиция салоҳияти қуйидаги каби асосий макроиқтисодий тавсифларни ҳисобга олади: ҳудуднинг ишлаб чиқариш омилла-рига тўйинганлиги, аҳолининг истеъмол талаби ва бошқа кўр-саткичлар. Ҳудуднинг умумий инвестиция салоҳияти саккизта хусусий салоҳиятдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз навба-тида, бир гуруҳ кўрсаткичлар билан тавсифланади.
Инвестицион маҳсулотнинг асосий таркибий қисмлари қуйи-дагилар ҳисобланади: меҳнат, истеъмол, инфратузилма, ишлаб чиқариш, инновацион, молиявий ва табиий-ресурслар.
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
Алоҳида олинган ҳудуднинг ҳар бир салоҳият тури бўйича ранги барча ҳудудлар умумий салоҳиятида унинг улуши (фоизда) сифа-тида унинг салоҳиятини миқдорий баҳолашга боғлиқ бўлади.
Риск ёки салоҳият умумий кўрсаткичи риск ёки салоҳият ху-сусий турларининг ўртача ўлчанган суммаси сифатида ҳисоблаб чиқилади. Кўрсаткичлар – ҳар бири ўзининг вазн коэффициенти билан йиғиндиси чиқилади. Ҳудуднинг якуний ранги хусусий кўрсаткичлар ўлчанган йиғиндиси бўйича ҳисоблаб чиқилади. Натижада ҳар бир ҳудуд нафақат ранги билан, балки унинг инвес-тициялар объекти сифатида қанчалик буюк эканлиги ва ушбу ҳудудга инвестициялаш риски қанчалик катта эканлигини аниқ-лашга имкон беради.
Умумий салоҳият ёки интеграл рискка ҳар бир таркибий қисм-нинг ҳиссаси вазнини баҳолаш маҳаллий ва хорижий инвестиция ва консалтинг компаниялари ва корхоналарнинг мос келувчи йил-даги экспертар орасида ўтказилган сўровлар натижасида олинади. Экспертлар тариқасида шунингдек, бир қатор мамлакат субъект-лари инвестиция департаментлари раҳбарлари ҳам жалб қилинади.
Шундай қилиб, қайд этиш мумкинки, турли услубиятлар, тур-ли кўрсаткичлар нуқтаи назаридан инвестиция сиёсатини амалга ошириш самарадорлигини тавсифлайди. Ҳозирги шароитларда иқтисодий тизимларни ривожлантиришнинг стратегик йўналиш-ларини, жумладан, инвестиция сиёсати борасида амалга ошириш учун янги имкониятлар очиб берадиган янги воситалар негизида инвестиция сиёсатини амалга ошириш самарадорлигини ком-плексли баҳолаш зарур. Бундай воситалар қаторига, масалан, му-возанатланган кўрсаткичлар тизими, шунингдек, иқтисодий тизим-лар стратегияларини шакллантириш янги моделлари ва уларнинг стратегик йўналишларини белгилаб берадиган омилларни аниқ-лаш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш киради.
Ҳудудий инвестиция сиёсати самарадорлигини баҳолашга нис-батан фойда ва харажатларни таҳлил қилиш усулидан биринчи бўлиб Дж.А.Шофилд фойдаланган.1 У депрессив ҳудудлар ри-вожланишини рағбатлантириш учун фойдаланиладиган меха-низмлар тизими соф самарасини баҳолаш учун қуйидаги формулани таклиф қилган:
Бизнес: Оксфордский толковый словарь. – М.: «Прогресс-Академия», 1995.
12-боб. ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИ ВА МУҲИТИ
(12.1)
бу ерда:
NPV – ҳудудий инвестиция сиёсати чора-тадбирларининг кел-тирилган соф самараси;
– ҳудудий инвестиция сиёсати чора-тадбирлари билан асос-ланадиган меҳнат даромади;
Do'stlaringiz bilan baham: |