Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов



Download 6,5 Mb.
bet121/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

Р – ҳудудий инвестиция сиёсати чора-тадбирлари билан асос-ланадиган капиталга даромад;
Вw – меҳнат даромади учун миллий мультипликатор; Вр – капиталга даромад миллий мультипликатори;


А – ҳудудий инвестиция сиёсати чора-тадбирларини амалга оширишдан бош тортишда меҳнат ресурслари миграцияси олиб келиши мумкин бўлган харажатларда тежаш;
D – ҳудудий инвестиция сиёсатини амалга ошириш билан боғлиқ капитал харажатлар;
G – ҳудудий инвестиция сиёсатини амалга ошириш билан боғлиқ капитал харажатлар;
М – корхоналарни рағбатлантириладиган майдонга ўтказиш билан боғлиқ харажатлар;
i – дисконт ставкаси;


r – ҳудуднинг тартиб рақамини белгилаш учун индекс:


t – сиёсатни амалга ошириш тартиб рақамини белгилаш учун индекс;
n – кўриб чиқиладиган ҳудудлар сони; m – ҳисоб-китоб даври давомийлиги.
Ушбу тенгламага киритилган барча кўрсаткичларни баҳолаб, Шофилд Буюк Британияда депрессив ҳудудларни иқтисодий рағ-батлантириш бўйича чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш оқибатида жамият фаровонлигининг сезиларли ўсганлиги ҳақида хулосага келди.

Шубҳасизки, Шофилд таклиф қилган, ҳудуд инвестиция сиё-сатини амалга ошириш билан боғлиқ фойда ва харажатлар рўй-хатини узил-кесил деб ҳисоблаб бўлмайди ва келгусида бу рўй-хат турли муаллифлар томонидан бир неча маротаба аниқлаш-тирилган. Ҳудуд инвестиция сиёсатини амалга ошириш билан боғлиқ фойда ва харажатлар комплексли тизимига энг муваффа-





387


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



қиятли ёндашувлардан бири Г.Армстронг ва Дж.Тэйлор1 тадқи-қотларида баён қилинган.


Г.Армстронг ва Дж.Тэйлор хулосасига кўра, ҳудуд инвестиция сиёсатини амалга оширишдан олинадиган асосий ижтимоий фой-далар қаторига қуйидагилар киради:

  1. ҳудуд инвестиция сиёсатини амалга ошириш натижасида даромаднинг ўсиши;

  2. қўллаб-қувватланадиган ҳудудлардан қўллаб-қувватланмай-диган ҳудудларга аҳоли миграциясининг қисқариши нати-жасида ижтимоий хизматлар тақдим этиш ва инфратузилма яратиш харажатларида тежаш;

  3. ҳудуд инвестиция сиёсатини амалга оширишдан воз кечиш-да қўллаб-қувватланадиган ҳудудлари тарк этишга мажбур бўлиши мумкин бўлган жисмоний шахслар учун кўчиб ўтиш харажатларида тежаш;

  4. иқтисодий фаолиятни бир текисда маконга оид тақсимлаш туфайли шаҳар ташқи харажатларида тежаш (инфратузил-мага ҳаддан ташқари оғир юклама ва ифлослантириш билан асосланадиган);

  5. ҳудуд инвестиция сиёсатини амалга ошириш натижасида даромадни бир текисроқ тақсимлаш;

  6. иқтисодиёт билан боғлиқ бўлмаган фойда (сиёсий, ижтимоий, экологик).

Ҳудуд инвестиция сиёсатини амалга оширишнинг асосий ха-ражатлари қуйидагилар ҳисобланади:

  1. ишлаб чиқариш ресурсларини муқобил фойдаланиш йўна-лишларидан чалғиш натижасида даромадлар йўқотилиши;

  2. янги жойга кўчиш харажатлари;




  1. янги ишлаб чиқаришлар яратиш ва мавжуд ишлаб чиқаришни модернизация қилиш бўйича капитал харажатлар;

  2. инфратузилма яратиш харажатлари;




  1. ҳудуд инвестиция сиёсатини амалга ошириш билан боғлиқ маъмурий харажатлар;

  2. атроф-муҳитга етказилган зарар.




    1. В.Беренс. Руководство по оценке эффективности инвестиций. Пер. с англ.

– 2-е изд. перераб. и доп. / В. Беренс, П.М.Хавренек. – М.: АОЗТ «Интреэксперт», «Инфра-М», 1995.





388


12-боб. ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИ ВА МУҲИТИ

Шофилд, Армстронг ва Тэйлор томонидан таклиф қилинган ҳудуд инвестиция сиёсатини амалга ошириш ижтимоий харажатла-рини ажратишга ёндашувлар таҳлили шуни кўрсатадики, уларнинг кўпчилиги нафақат қўллаб-қувватланадиган ҳудудлар аҳолиси фаровонлигида, балки бошқа, муваффақиятлироқ ва ривожланган ҳудудлар аҳолиси фаровонлигида ҳам акс этади. Бу энг аввало, энг йирик шаҳар агломерацияларида ижтимоий инфратузилма ортиқча юкланганлиги, шунингдек, фаровонлиги пастроқ бўл-ган ҳудудлардан аҳоли оқимининг чекланиши оқибатида етакчи ҳудудлар ишлаб чиқариш имкониятларининг қисқариши билан боғлиқ харажатлар қисқариши ҳисобига рўй беради. Шу сабабли, миллий иқтисодиётнинг ресурслар салоҳияти ва мавжуд инфрату-зилмадан фойдаланишни оптималлаштириш учун у ёки бу чора-тад-бирларни амалга оширишнинг барча ҳудудлар учун оқибатларини ҳисобга олиши шарт бўлган, федерал марказ томонидан ҳудудий даражада инвестиция жараёнларига фаол аралашиш зарур.


Фойда ва харажатларни таҳлил қилиш усули доирасида ҳудуд инвестиция сиёсати самарадорлигини баҳолаш нуқтаи назари-дан К.Блейк томонидан таклиф этилган инвестиция лойиҳалари таснифи муҳим аҳамият касб этади.1 Ушбу таснифга мувофиқ, рағбатлантириладиган ҳудудларда амалга ошириладиган барча инвестиция лойиҳаларини уч тоифага ажратиш зарур:



  1. инвестициясиёсатичора-тадбирлариниамалгаоширишданвоз кечишда бошқа ҳудудларда амалга оширилиши мумкин бўл-

ган, сиёсат чалғитган лойиҳалар (subsidy – divertedprojects);



  1. инвестиция сиёсати чора-тадбирларини амалга оширишдан воз кечишда барибир қўллаб-қувватланадиган ҳудудда амалга ошириладиган мустақил лойиҳалар (autonomousprojects);

  2. инвестиция сиёсати чора-тадбирларини амалга оширишдан воз кечишда рағбатлантириладиган ва бошқа ҳудудларда амалга оширилмайдиган, сиёсат ташаббусчиси бўлган ло-

йиҳалар (subsidy–createdprojects).

Мустақил лойиҳалар ҳудуд инвестиция сиёсати самарадор-лигини баҳолашда умуман – фойда ва харажатлар ҳам ҳисобга






  1. Download 6,5 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish