маҳаллий ва хорижий инвесторлар хўжалик фаолиятининг олдиндан айтиб бериш мумкин бўлган ва қулай меъёрий-ҳуқуқий режимини қўллаб-қувватлашнинг кафолати сифатида давлатнинг ролини кучайтириш;
амалга оширилаётган давлат инвестиция сиёсати оммавий-лигини ошириш;
инвесторларнинг давлат билан ўзаро муносабатлари борасида ички инвестициялар шартларини ёмонлаштирадиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишга тушиши туфайли инвесторларнинг ишончини ошириш, инвесторларга барқарор хўжалик юритиш шароитлари сақланишига кафолатлар тақдим этиш;
мулкчлик шаклидан қатъий назар, барча инвесторларга хўжа-лик фаолияти юритиш учун капитални самарали жойлашти-риш ва барқарор иқтисодий ривожланишга хизмат қиладиган бир хил рақобатли шароитлар яратиш; бизнесига ортиқча аралашиш амалиётидан воз кечиш;
инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда инвесторлар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали амалий ва қонунчилик механизмларини жорий қилиш;
инвестиция фаолиятида меъёрий-қонунчилик базалардаги қарама-қаршиликларни бартараф қилиш, капитал бозорига кириб боришдаги тўсиқларни олиб ташлаш;
рухсат берадиган ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда уларни тайёрлаш ва олиш таомилларини содда-лаштириш йўли билан инвестиция лойиҳалари бозорини эркинлаштириш («ягона дарча» тамойили);
инвесторларнинг инвестициялаш объектларини таҳлил қилиш ва танлаш мақсадида ташкилотлар ҳақида ишончли ахборот
373
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
олиш имкониятини таъминлаш (очиб берилаётган молиявий ва номолиявий характерли ахборот тузилиши ва таркибини, уни очиб бериш усулларини тартибга солиш; бухгалтерия ҳисо-бини ислоҳ қилиш, бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартла-рига жавоб берадиган маҳаллий стандартлар ишлаб чиқиш);
миллий иқтисодиёт жамғармаларини ишлаб чиқаришга ин-
вестицияларга айлантиришни таъминлайдиган инвестиция бозори замонавий институционал инфратузилмаси шаклла-нишига кўмаклашиш.
Давлат томонидан инвестициялаш соҳасида:
мамлакатда инвестиция фаолиятининг ижтимоий йўналган-лигини кучайтириш, «инсон» капиталига, ижтимоий инф-ратузилманинг ривожланиш муаммоларини ҳал қилишга, соғлиқни сақлаш ва таълим, фундаментал ва амалий фанларга инвестициялар сўзсиз устуворлик бериш;
давлат инвестиция сиёсатининг очиқлиги ва олдиндан айтиш мумкинлиги, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишида устувор вазиятларни ҳал қилиш учун давлат сектори капита-лини жалб қилишни рағбатлантириш;
мамлакат учун стратегик аҳамиятга молик бўлган, бутун миллий хўжалик соҳалари фаолияти уларга боғлиқ бўлган, инновацион-технологик ривожланишга хизмат қиладиган инфратузилма объектларини, шунингдек экология хавфсиз-лигини таъминлайдиган лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш устуворлиги;
иқтисодиётнинг давлат сектори инвестиция фаолияти са-марадорлигини ошириш, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсати устувор вазифаларини ҳал қилишга йўналтирилган инвестиция дастурлари ва лойиҳалари «шаффоф»лигини таъминлаш;
давлатнинг тасдиқланган бюджет доирасидаги инвестиция