Стратегик мақсади – инвестиция жараёнларига максимал даражада қулайлик яратувчи шарт-шароитлар тизими шаклидаги қулай инвестиция муҳитини шакллантириш.
Асосий тактик мақсадлар – миллий ва хорижий инвесторлар учун бир хил имкониятлар ҳамда миллий ва хорижий капитал қўйилмалар учун қулай жозибадорлик.
Асосий омиллари:
Иқтисодий салоҳият – ишлаб чиқаришни жойлаштиришнинг ресурс, табиий – иқлим ва ҳудудий имкониятлари.
Бозор муҳити – рақобатнинг ривожланганлик даражаси, бозор инфратузилмаси, инвестицион фаоллик ички бозор сиғимкорлиги, товар экспорти ва хорижий капитални мавжудлиги.
Ижтимоий омиллар – аҳоли турмуш даражаси ва иш ҳақи, аҳолининг хорижий инвесторларга муносабати.
А.В.Ваҳабов ва бошқалар. Хорижий инвестициялар. Ўқув қўлланма. – Т.: «Молия», 2010.
12-боб. ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИ ВА МУҲИТИ
Ташкилий-ҳуқуқий омиллар – ҳукуматнинг хорижий инвес-торларга муносабати, қонунларга риоя қилиш, ҳуқуқни ҳимоя қи-лувчи органларнинг самарадорлиги, ишлаб чиқариш омиллари ҳаракати учун шарт-шароитлар.
Молиявий омиллар – бюджет даромади ва бюджетдан ташқари фондлар маблағлари билан таъминланганлик молия ресурслари ва хорижий валютада кредитлар олиш имконияти, банк фоиз ставкаси, аҳоли жон бошига тўғри келувчи жамғармалар миқдори.
Инвестиция сиёсати – инвестиция фаолиятини жонлантириш, иқтисодиётни юксалтириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини оши-риш ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш мақсадида иқтисодий субъектлар учун қулай хўжалик юритиш шароитларини яратишга қаратилган мақсадли тадбирлар мажмуидир.
Инвестиция сиёсати давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожла-ниш борасидаги аниқ мақсадга қаратилган фаолиятнинг энг муҳим доимий воситаларидан бири ҳисобланади. Бундай сиёсат давлат-нинг бутун сиёсий соҳасининг асосий ўзагини ташкил этади ёки бошқача айтганда, бу бутун давлат сиёсий фаолиятининг негизидир. Мамлакат ишлаб чиқариш салоҳиятининг ошиши, иқтисодий ўсиш суръатлари, моддий ва маънавий неъматларни ишлаб чиқариш ҳажми ва сифатининг ошиши, жамики инфратузилманинг ривож-ланиши кўп жиҳатдан инвестицияларга ва инвестиция сиёсатига боғлиқ бўлади. Инвестиция сиёсати давлатнинг жамиятда моддий неъматларни такрор ишлаб чиқаришни ташкил этишга инвести-ция воситаларини сафарбар қилишга доир функциясидир. Давлат сиёсатининг ушбу соҳаси ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан олганда, унинг тегишли органларининг бундай сиёсатнинг мақсадлари ва вазифаларини белгилаш, уни амалга ошириш учун маблағларни қидириб топиш борасидаги фаолиятидан иборат бўлади.
Иқтисодий ўсишда оқилона инвестиция сиёсатини ишлаб чиқиш етакчи ўрин тутади. Инвестиция сиёсатини самарали амалга оши-риш учун қулай инвестиция муҳитини яратишга хизмат қиладиган қатор институтларни ташкил этиш лозим. Жаҳон иқтисодиётида самарали амал қилувчи модел бозор тизимига таянади ва миллий иқтисодиётнинг афзалликларидан тўлиқ фойдаланади. Ўзбекистон-да инвесторлар учун кўп жиҳатдан беқиёс, ўта қулай инвестиция муҳити, имтиёз ва преференциялар тизими яратилган, деб айтиш-га барча асосларимиз бор. Иқтисодиётимизга жалб қилинаётган
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
хорижий инвестициялар ҳажми йилдан йилга ортиб бораётгани ҳам бунинг ёрқин далилидир.
Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштириш, корхоналарнинг инвестиция фаолиятини жадаллаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта қуроллантириш дастурини амалга оширишда хорижий инвес-тициялар, аввало, тўғридан-тўғри инвестицияларнинг ўрни беқи-ёсдир. Бунда илғор технологияларни татбиқ этиш, янги иш ўринла-ри яратишини ва шу асосда мамлакатимиз иқтисодиётининг барқа-рор ва бир маромда ривожланишини таъминлаш имконияти ярати-лади. Ривожланган давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, чет эл инвестициясининг жалб қилиниши мазкур давлатларнинг юксак даражада тараққий этишида ҳал қилувчи омиллардан бири бўлган.
Жаҳон иқтисодиёти амалиётида инвестиция сиёсатининг учта моделини ажратиш мумкин.
Биринчи моделни шартли равишда «америка», иккинчиси-ни «япон» ва учинчисини «тайван» модели деб аташ мумкин. Келтирилаётган тасниф бозор иқтисодиёти ривожланган мамла-катлар тажрибасини тизимлаштиришга уринишдир. Муҳими, бу моделларнинг барчаси самарали бўлиб, ушбу илғор тажрибадан ўтиш иқтисодиёти мамлакатларида муносиб инвестиция сиёсати стратегиясини ишлаб чиқиш учун чуқур ўрганиш зарур.
Биринчи моделда асосий эътибор хусусий инвесторлар учун белгиланадиган солиқ имтиёзларига қаратилади. Иккинчи мо-делда хусусий лойиҳаларнинг давлат томонидан молиялашти-рилиши марказий ўринни эгаллайди. Учинчи модел эса давлат мувофиқлаштириш камчиликларини бартараф этиш, хусусий инвесторлар қарорларини мувофиқлаштириш механизмларини яратиш бўйича зарур инфратузилмани яратади ва инсон капита-лига сарфланган қўйилмаларни рағбатлантиради. Юқорида қайд этилган инвестиция сиёсати моделлари кенг кўламли дастак-ларни ўз ичига олади.
Америка моделида давлатнинг инвестиция сиёсатида асосий ўринни солиқ дастаклари эгаллайди. Бундан ташқари, бозор дас-таклари ёрдамида нархлар ва фоиз ставкаларини барқарорлашти-ришга йўналтирилган изчил либерал макроиқтисодий сиёсат амал-га оширилади. Ушбу тизим доирасида банкларга иккинчи да-ражали ўрин ажратилган. Инвестиция ресурсларининг сама-
12-боб. ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИ ВА МУҲИТИ
рали тақсимланишини назорат қилишнинг асосий механизми
– бу фонд биржасидир. Айнан ривожланган қимматбаҳо қоғозлар бозори ушбу моделни муваффақиятли амалга оширишнинг зарур шарти ҳисобланади. Давлат мувофиқлаштириш муаммо-сини иқтисодиётнинг ҳолати ва ривожланиш прогнозлари тўғ-рисида сифатли иқтисодий ахборотни тўплаш, таҳлил қилиш ва тарқатиш орқали ҳал этишга ҳаракат қилади. Давлат заруриятга қараб инфратузилмани ривожлантиришга инвестициялар йўнал-тиради. Ушбу инвестициялар фақат фавқулодда ҳолатлардагина умумиқтисодий стратегиянинг элементларига айланади. Модел зарур шарт-шароитлар мавжуд бўлганда инвестициявий ресурс-ларнинг самарали тақсимланишини таъминлайди.
Япон модели давлат ва хусусий инвесторлар ўртасидаги фаол ҳамкорлик асосида қурилади. Давлат банк соҳасини назорат қилади ва аҳоли жамғармаларини мустақил жалб этади. Ушбу маблағларни корпорацияларга ҳамкорлик ва ўз зиммасига олинган мажбуриятларни бажариш эвазига имтиёзли шартларда беради. Инфратузилмага сарфланадиган инвестициялар муайян хусусий фирмаларнинг эҳтиёжлари билан бевосита мувофиқлаштириб амалга оширилади.
Давлат томонидан ташкил этиладиган маслаҳат кенгашлари мувофиқлаштириш ролини ўз зиммасига олади. Ушбу моделни амалга оширишнинг зарур шарти – кучли хусусий сектор ва сама-рали аппаратга эга бўлган давлатдир. Ушбу моделнинг афзаллиги катта ҳажмдаги маблағларни самарали инвестицияларга сафарбар этиш имкониятига эгалиги билан белгиланади. Камчилиги эса инвестицияларни режалаштириш жараёнининг сиёсийлаштири-лиши ва асосий пул-кредит индикаторларининг кутилмаган ҳол-да ўзгариши, шу жумладан, сиёсий доираларнинг коррупция-ланиши билан изоҳланади.
Тайван модели эса япон ва америка моделларининг қатор дас-такларини ўзида бирлаштиради. Ушбу моделнинг фарқли жиҳати инвестицион қарорларни мувофиқлаштиришнинг хусусий ме-ханизмларнинг давлат томонидан яратилишидан иборат. Модел экспортга ишлайдиган хусусий фирмаларнинг бозор ва инвести-ция лойиҳалари салоҳиятини жуда яхши билишига асосланган. Ушбу хусусий фирмалар атрофида таъминотчилар тармоғи шакл-ланиб, улар ўз режаларини «бош» компания билан мувофиқлаш-
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
тириб турадилар. Давлатнинг асосий вазифаси ушбу гуруҳларни фаол қўллаб-қувватлаш, шунингдек, лойиҳавий-консультатив бю-ролар, Техник хизмат кўрсатиш агентликлари ва илмий лаборато-риялар орқали барча тармоқ иштирокчиларининг янги юқори тех-нологиялардан фойдаланиши ҳамда уларнинг янги маҳсулот ва инвестициявий режаларни ишлаб чиқишда тенг ҳуқуқли иштирок этишини таъминлашдан иборат. Ушбу модел муваффаққияти-нинг асосий бўғини ва гарови экспорт иштирокчиларининг «тест»идан ўтишдан иборат. Ушбу тестдан муваффаққиятли ўтиш эса имтиёзли кредитлар олиш учун кенг йўл очади. Шу билан бирга, инвестициявий сиёсатнинг ушбу тури Умумжаҳон савдо ташкило-тининг қоидалари нуқтаи назаридан тобора заифлашиб бормокда.
Шундай қилиб, иқтисодий ўсишда оқилона инвестиция сиё-сатини ишлаб чиқиш етакчи ўрин тутади. Инвестиция сиёсати-ни самарали амалга ошириш учун қулай инвестиция муҳитини яратишга хизмат қиладиган қатор институтларни ташкил этиш лозим. Жаҳон иқтисодиётида самарали амал қилувчи модел бозор тизимига таянади ва миллий иқтисодиётнинг афзалликларидан тўлиқ фойдаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |