Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов



Download 6,5 Mb.
bet116/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

12.2. Ҳудуд инвестиция сиёсати ва уни


такомиллаштириш йўллари

Инвестиция сиёсати самарадорлиги ва унинг ҳудудни барқарор ривожланишига таъсири кўп жиҳатдан инвестиция сиёсати мақсадлари, уни амалга оширишнинг мавжуд ҳолатига ва ҳудуд иқтисодиётининг миллий иқтисодиётнинг таркибий қисми си-фатида ривожланиш истиқболларига мос келувчи усулларининг тўғри қўйилиши билан белгиланади. Иқтисодий ўсиш ва барқарор ривожланишда инвестиция сиёсатининг ўзига хослиги шундаки, унинг мақсади ишлаб чиқариш соҳасини инвестицион таъмин-лаш ва унинг асосида ҳудудни изчиллик билан ривожлантириш ҳисобланади.


Ушбу ҳолат ҳудудни нафақат маълум бир ҳудудий тузилма си-фатида, балки ишлаб чиқариш омилларига, уни ташкил қилиш ва амалга ошириш шартларига эга бўлган ишлаб чиқариш бирлиги сифатида кўриб чиқишга ундайди. Ҳудудни корпоратив тузилма сифатида қуйидаги ҳолатлар билан келтириш мумкин:





368


12-боб. ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИ ВА МУҲИТИ


биринчидан, ҳудуд меҳнат тақсимоти ва кооперация тамойил-ларига асосланган умумий ишлаб чиқариш тизимида фойдалани-ладиган ишлаб чиқариш омиллари йиғиндисига эга;


иккинчидан, самарали инвестициялар учун имкониятлар ва рағбатлар, ҳудудда ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва иш ўринла-ри яратиш маълум бир инвестиция имкониятлари мавжудлиги билан боғлиқ равишда тасаввур қилинадиган ишлаб чиқариш фаолияти омиллари ҳисобланадиган рақобат чекловлари, рисклар ва харажатлар даражаси билан асосланади.

Ҳудудни корпоратив тузилма нуқтаи назаридан кўриб чиқиш ҳудудда инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун қуйидагича ишлаб чиқариш шартларини ҳисобга олишга имкон беради:





  1. ҳудудда ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш хара-жатлари;

  2. ҳудуд рисклари;




  1. ҳудуд бозорида рақобат шароитлари.

Бироқ, ушбу омилларни тартибга солиш, ҳудуд иқтисодиётига инвестициялар жалб қилиш мақсадида уларни такомиллаштириш учун инвестиция сиёсатини шакллантириши лозим. Ҳудудий да-ражада инвестиция жараёнининг асосий қатнашчилари бўлиб, иш-лаб чиқариш комплексига маблағлар инвестиция қиладиган ком-паниялар, шунингдек, инвестициялар қабул қилувчи ҳудуд иш-тирок этади. Шу сабабли, инвестиция фаолиятининг мақсадлар тизимини шакллантиришда асосий вазифа бу икки томон ман-фаатларини мувофиқлаштириш ҳисобланади.


Замонавий инвестиция сиёсатида мақсадли кўрсатмалар мав-жудлиги инвестиция стратегияси ва уни амалга оширишнинг ҳу-дудий механизмлари ишлаб чиқишга киришиш имконини бера-ди. Ушбу муаммонинг ечими икки босқичда амалга оширилади. Дастлабки босқичда инвестиция сиёсати учун мақбул келадиган ҳудудни танлаш лозим. Иккинчи босқичда – ҳудудий инвести-ция сиёсати мақсадларига эришиш механизмлари ишлаб чиқи-лади.


Ҳудудлар иқтисодиётининг ҳозирги ҳолатига жавоб беради-ган самарали ҳудудий инвестиция сиёсати қуйидагича бўлиши лозим:





  1. фаол, яъни ҳудудга нисбатан ташқи манбалардан инвести-циялар жалб қилишга йўналтирилган;




369


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР






  1. ҳудуднинг рақобатли устунликларига жавоб берадиган ҳудуд тармоқлари кластерини ривожлантиришни кўзда тутадиган ёндашув асосида шакллантирилган;

  2. ҳудуд иқтисодий сиёсатиниг мустақил структурали элемен-ти.

Ҳозирги шароитларда ҳудуднинг илғор инвестиция сиёса-ти унинг иқтисодий ривожланишини таъминлайдиган омил ҳисобланади. Унинг моҳияти рақобатли муҳит шароитларида ҳудудга ишлаб чиқариш инвестициялари максимал оқимини таъ-минлашдан иборат бўлган тўғри ташкил қилинган инвестиция стратегияси бундай сиёсатнинг асосига айланиши лозим.


Замонавий инвестиция сиёсати стратегияси ҳудудда инвестор-ларга уларнинг манфаатларини амалга оширишни таъминлайдиган шароитлар яратишни кўзда тутади. Бундан келиб чиқиб, хулоса чиқариш мумкинки, инвестиция стратегияси иккита функционал йўналишга эга.


Биринчи йўналиш капитал бозори таклифини ўрганишни, ҳудудда қандайдир лойиҳаларга инвестиция киритишни амалга оширишга қодир ва тайёр бўлган потенциал инвесторлар гуруҳини аниқлаш, шунингдек, ҳудудда фаолият юритиш шартлари ва афзал-ликлари ҳақида маълумотларни етказиш, бошқача қилиб айтганда, ҳудудда инвестицияларга рағбатлаш кўзда тутилади. Иккинчи йўналиш рақобатчи ҳудудлар билан таққослаганда ҳудудда инвес-торлар фаолияти устунликларини максималлаштириш ва рискларни минималлаштиришни кўзда тутади. Ушбу йўналиш доирасида ҳудуднинг инвестиция салоҳияти баҳоланади, ҳудудда инвестор-лар фаолиятига салбий омиллар таъсирини чеклаш ва ижобий омилларни максималлаштириш амалга оширилади. Бошқача қилиб айтганда, ҳудудда инвесторлар фаолият юритиши учун шароитлар ёки инвестицион муҳит шакллантирилади.


Иқтисодий ўсиш инвестицион стратегиясини шакллантириш бир неча босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда ички ва ташқи шароитлар баҳоланади, бунинг учун SWOT-таҳлил амалга оширилиб, унинг асосида ҳудуд инвестицион салоҳиятининг кучли ва кучсиз томонлари таҳлил қилинади.


Кучли ва кучсиз томонларни миқдорий баҳолаш, устуворлик-ларни белгилаш ва шу асосда ресурсларни тақсимлашга имкон беради. SWOT-таҳлил асосида аниқланган кучсиз томонлар ва





370


12-боб. ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИ ВА МУҲИТИ

таҳдидларни бартараф қилиш ва асосий муваффақият омиллари-ни амалга ошириш йўналишида ҳаракат қилиш, агарда у устувор-ликларни ажратишга асосланадиган бўлса, ижобий ҳисоблана-ди ва бу иқтисодий ўсиш инвестиция сиёсати стратегиясини шакллантиришнинг иккинчи босқичи ҳисобланади. Бундай устуворликлар сифатида инвестицион ресурслар киритиладиган муайян соҳалар иштирок этади.


Муайян инвестиция лойиҳаларини аниқлашнинг энг кенг тарқалган усули иқтисодиётнинг «ўсиш нуқталари»ни аниқлаш усули бўлиб, бунда инвестиция ресурсларини тақсимлаш жа-раёнида бирламчи аҳамият касб этадиган хўжалик бирликлари тушунилади.


Бироқ, ушбу усул доирасида инвестиция стратегиясини му-ваффақиятли амалга оширишда асосий омил сифатида намоён бўладиган тизимли ёндашувга аҳамият берилмайди. Ушбу камчилик ҳудуднинг ривожланиши устувор соҳаларини аниқлашнинг тармоқ ёндашувида бартараф қилинади.


Тармоқ тамойили бўйича замонавий инвестиция сиёсати шакл-лантиришнинг назарий асоси у ёки бу даражада капитал жамға-риш, тақсимлаш ва фойдаланиш жараёнларини тавсифлайдиган кўп сонли назариялар бўлиши мумкин. Бироқ, М.Портернинг миллий иқтисодиётлар рақобатли устунликлар назарияси инвес-торлар ҳаракатини тушуниш ва ҳудуд ҳукуматлари инвестициялар жалб қилиш учун қабул қиладиган қарорларни асослаб беришга бошқа барча назариялардан кўра кучлироқ таъсир кўрсатади.


Инвесторларнинг тармоқни афзал кўришларини аниқлаш учун уларнинг рақобатбардошлигини белгилаб берадиган ҳар бир шартлар ҳолатини белгилаб, ҳудуд тармоқларининг рақобатли устунликларини таҳлил қилиш зарур. Бунинг учун унинг маҳсуло-тига талаб ва тармоқнинг ривожланиш омили кўрсаткичлари, шунингдек, турдош ва қўллаб-қувватлайдиган тармоқларнинг мавжудлиги ва ривожланиш ҳолати сифат ва сон жиҳатидан баҳо-ланадиган модел ишлаб чиқилган.


Тармоқ таҳлили асосида ҳудудий ривожланишнинг устувор соҳаси аниқланади. Ушбу ёндашувдан фойдаланишда ижобий жиҳат шундаки, амалга оширилаётган таҳлил доирасида ҳудудда асосий тармоқ маҳсулотининг рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида инвестициялар билан қўллаб-қувватлаш ва ривожлан-





371


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



тириш зарур бўлган ўзаро боғлиқ (турдош ва бир-бирини қўллаб-қувватлайдиган) тармоқлар кластери шакллантирилади.


Инвестиция сиёсати стратегиясини шакллантиришнинг учин-чи босқичида ҳар бир тармоқ учун ҳудуднинг рақобатбардош тармоқ кластерини ташкил қиладиган локал инвестиция стратегия-лари ишлаб чиқилади. Бу мақсадлар учун ADL матрицаси қуришга асосланган инвестиция портфелларини таҳлил қилиш моделидан фойдаланиш мумкин. Тармоқларнинг рақобат позицияларидан келиб чиқиб, инвестиция стратегияси ишлаб чиқиш мақсадида ADL-матрица яратиш тармоқларни локал инвестициялаш страте-гиялари бўйича тақсимлашга имкон беради:





  1. фаол инвестициялаш тармоқлари (кўп жиҳатдан хусусий инвестициялар билан таъминланади, давлат инвестиция кредитлари тақдим этиши, корхоналарнинг устав капита-лида иштирок этиши, ижтимоий аҳамиятга молик тармоқ-ларга субсидиялар тақдим этиши мумкин);




  1. иккиламчи инвестициялаш тармоқлари (хусусий инвести-циялар билан бир қаторда билвосита характерга эга бўлган давлат ёрдами олиниши мумкин);




  1. эскираётган ва рақобатбардош бўлмаган маҳсулот ишлаб чиқарувчи тармоқлар (фақат ички манбалар ҳисобига ривож-ланади, лекин давлат ижтимоий аҳамиятга молик тармоқ-ларга инвестиция киритади);




  1. зарар кўриб ишлайдиган тармоқлар (инвестициялар мақсадга мувофиқ эмас, давлат фақат ижтимоий аҳамиятга молик маҳсулотлар ишлаб чиқаришга дотация беради).

Ушбу локал стратегияларни бирлаштириш иқтисодий ўсиш инвестиция сиёсати умумий ҳудуд стратегияси кўрсаткичларини аниқлашга имкон беради. Бу замонавий инвестиция сиёсатини амал-га ошириш механизмини шакллантириш учун асос ҳисобланади.


Бундай шароитларда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва уни таркибий қайта қуриш, саноатнинг қайта ишлаш соҳаси рақобатбардошлигини ошириш, «янги иқтисодиёт» секторлари-ни жадал инвестицион ривожлантириш, энг аввало, инновация ахбороти тармоқларини юзага келиши, миллий иқтисодиётнинг янги технологик қиёфасини шакллантиришга кўмаклашиш давлат сиёсатининг устуворликлари ҳисобланади. Инвестиция сиёсати





372


12-боб. ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИ ВА МУҲИТИ

мазмунини аниқлаштиришда инвестициялар соҳасида давлат фа-оллигининг учта асосий йўналишини ифодалайди:





  1. қулай инвестиция муҳити яратиш;




  1. давлат томонидан инвестициялар;




  1. хусусий инвестицияларни давлат томонидан қўллаб-қувват-

лаш.

Инвестиция механизмини шакллантириш юқорида таъкид-лаб ўтилган йўналишлар бўйича амалга оширилади ва қуйида-гиларни кўзда тутади:




  1. Download 6,5 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish