Бундай облигацияларнинг эмитентлари сифатида Ўзбекистон Республикасининг миллий-давлат ва маъмурий - ҳудудий тузилма-ларининг ҳокимият идоралари қатнашиши мумкин. Облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарор давлат ҳокимиятининг маҳаллий идора-лари: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ҳокимиятлари томонидан қабул қилинади.
Муниципал облигацияларни чиқаришнинг энг асосий масала-ларидан бири – бу уларни таъминлаш масаласидир. Шунга кўра улар қопланишнинг қуйидаги асосий манбалари билан чиқарилиши мумкин.
Қарзларни тўлаш тўғрисидаги умумий мажбурият замирида. Бундай облигациялар бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши ҳокимият идорасининг облигацияларнинг кейинги сўндирилиши ва улар бўйича фоизлар тўланиши учун маҳаллий бюджетнинг қандайдир аниқ манбаларини бириктирмасдан солиқлар, божлар, ижара тўловлари ва бошқа тўловларни ундиришга қодирлиги билан таъминланади.
Солиқ қудрати чегараланган қоплашнинг умумий мажбурияти замирида. Ушбу ҳолатда давлат ҳокимияти идоралари маҳаллий бюджетга тушумларнинг қайси бир тури ҳисобига келажакда облигациялар эгалари олдидаги мажбуриятларнинг бажарилиши таъминланишини белгилайди.
Мақсадли тушумлар замирида. Облигацияларни чиқариш шарт-ларида аниқ лойиҳа кўрсатилади, уни амалга оширишга қимматли қоғозларнинг харидорларидан олинган маблағлар йўналтирилади ва у облигацияларнинг эгалари олдидаги мажбуриятларнинг бажа-рилиши учун маълум даромадлар келтириши лозим. Бу муниципал мулк объектлари (аэропортлар, вокзаллар, бунда терминалдан фойдаланганлик учун тўлов сўндириш манбаси ҳисобланади), маҳаллий электр станциялари, газ ўтказгичлар, сув ўгказгичлар, йўлларнинг қурилиши (тўлов манбаси кўрсатилган хизматлар ва фойдаланиш ҳуқуқи учун муайян истеъмолчилар томонидан тўланган тўловлар), касалхоналар, истироҳат боғлари, ўйингоҳлар, муниципалитет (ҳокимият)нинг бошқа тўловли жамоат объектла-рининг қурилиши бўлиши мумкин.
Бундай қимматли қоғозларни чиқариш шартларида келади-ган даромадларнинг қайси қисми облигациялар эгалари олди-даги мажбуриятларни сўндиришга ва қайси бири – даромадлар келтираётган объектдан фойдаланишнинг жорий харажатларини қоплашга ҳамда муниципалитетга йўналтирилиши ҳақида кели-шиб олинади.
Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда муниципал облигациялар, одатда, банклар, нуфузли фирмалар кафолати остида чиқарилади ва биринчи даражали акциялар даражасида баҳоланади. Улар жуда оммабоп бўлиб, энг фойдали инвестиция активларидан бири ҳисобланади.