Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов



Download 6,5 Mb.
bet18/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

«Қайта баҳоланиш ҳуқуқига эга бўлган» акциянинг эгаси-дан қўшимча бадални талаб қилиш ҳуқуқини беради. Аксарият ҳолларда бундай акциялар инфляция шароитларида чиқарилади.


«Кафолатланган акциялар» – кафолатланган дивидендларни олиш ҳуқуқини беради.


«Винкулирланган акциялар» – ушбу акцияларнинг эгаси улар-ни акциядорлик жамияти органининг рухсатисиз сотиши мумкин эмас.


Имтиёзли (преференциал) акциялар алоҳида ўрин тутади, уларнинг ҳар хил турлари мавжуд.

Масалан, чақириб олинишга эга бўлган (чақириб олинадиган) имтиёзли акциялар – мазкур акциялар эмитентга уларнинг эгасидан олдин хабар қилинган ҳолда сотиб олиш ҳуқуқини беради.




«Олтин акция» – бу унинг эгасига (устав фондига қўшган улу-шидан қатъий назар) маълум бир вақт мобайнида компанияни бош-қариш ҳуқуқини беради. «Олтин акция» давлатнинг айрим жа-миятларни бошқаришда иштирок этишига доир махсус ҳуқуқи бўлиб, у стратегик аҳамиятга эга бўлган давлат корхоналари хусу-сийлаштирилаётганда ёки жамиятларнинг давлат акция пакетлари хусусий мулк этиб реализация қилинаётганда Ўзбекистон Респуб-ликаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан жорий этилади ва мамлакатнинг иқтисодий манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди.

«Олтин акция» қийматга эга бўлмайди, бошқа шахсга ўтка-зилмайди ҳамда гаровга берилмайди, жамият устав фондининг (устав капиталининг) миқдорини белгилашда ва дивидендларни ҳисоблашда инобатга олинмайди.


«Олтин акция» акциядорлик жамиятининг устав фондида (ус-тав капиталида) давлат улуши мавжуд бўлмаган ёки бу улуш жа-мият устав фондининг (устав капиталининг) йигирма беш фоиздан ошмайдиган жамиятларда жорий этилиши мумкин. Давлатнинг «олтин акция» дан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республи-каси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


«Олтин акция» акциядорлик жамиятининг кузатув кенгаши таркибига давлат вакилини (бундан буён матнда давлат вакили деб юритилади) тайинлаш воситасида реализация қилинади. Давлат вакили жамият акциядорларининг умумий йиғилишида ва кузатув





54


2-боб. МОЛИЯ БОЗОРИ ИНСТРУМЕНТЛАРИ

кенгаши мажлисларида кўрсатилган масалаларга оид қарорларга вето қўйиш ҳуқуқи билан мажбурий тартибда иштирок этади. Вето қўйиш ушбу қарорлар қабул қилинган куни ёзма шаклда амалга оширилади




«Кумулятив» акциялар. Уларни чиқариш шартларида, одатда, ушбу акциялар бўйича тўланиши лозим бўлган, лекин тўланмаган дивидендларнинг жамғариб борилиши ва эмитентнинг молиявий аҳволи яхшиланиб, дивидендларни тўлаш имконияти пайдо бўлган вақтда тўланиши назарда тутилади.


«Плюрал» – кўп овозли акциялар. Мазкур қимматли қоғозлар Германияда кенг қўлланилди. Улар миллатчи «ҳукмрон доира» га кенг ҳуқуқлар ва аниқ тарзда амалга оширилган инвестициялардан қатъий назар, саноатнинг етакчи тармоқларини ўз назорати остида ушлаб туриш имкониятини берарди.


«Ретректив» акциялар – бу ўз эгасига уларни сўндириш учун компанияга тақдим этиш ҳуқуқини берувчи акциялардир. Сўн-дириш шартлари, муддатлари тўғрисида бундай қимматли қоғоз-ларнинг бирламчи эмиссияси вақтида келишиб олинади.


«Айирбошланадиган» акциялар – уларни олдиндан келишил-ган нархлар бўйича муайян бир вақт оралиғида бошқа акцияларга (одатда, оддий акцияларга) алмаштириш мумкин.


«Курси ўзгариб турувчи акциялар». Ушбу акциялар бўйича ди-виденд тўловлари фоизининг ўзгариши даражасига қараб ўзгариб туради. Агар фоиз ўсса, акциялар бўйича тўловлар ҳам ўсади ва аксинча.


«Ордерли акциялар» – улар ўз эгаларига оддий акцияларнинг маълум бир миқдорини харид қилиш ва бу билан бутун эмиссия-нинг ликвидлигини ошириш ҳуқуқини беради.

Ўзбекистон қонунчилигида акцияларнинг ҳар хил турлари


– оддий ва имтиёзли, эгасининг номи ёзилган ва «кўрсатувчи эгалик қиладиган», шунингдек, кумулятив акцияларнинг таъ-рифини учратиш мумкин. Бироқ, юқорида қайд этилган акция-ларнинг бошқа турлари амалда бўлиш ҳуқуқига эга эмаслигини англатмайди. Уларни чиқариш, муомалада бўлиши ва сўндириш шартлари, шунингдек, алоҳида ўзига хос хусусиятлари акциядор-лик жамиятининг ташкил этилишида унинг таъсис ҳужжатларида кўрсатилиши мумкин.





55


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР






Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish