Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. ХудойқуловМДҲ давлатларининг қонун Ҳужжатлари асосида
Moliya bozori
Беларуссия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия давлатларининг қонун ҳужжатлари асосида муаллифлар томонидан тайёрланган. 41
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР Молия бозорида операцияларни корхоналар молиявий инс-трументларни танлаган ҳолда амалга оширади. Фикримизча, мо-лиявий инструментлар – молия бозорида операцияларни амалга оширадиган валюта қийматига эга бўлган муомаладаги молиявий ҳужжатлардир. Молия бозорида қўлланиладиган инструментлар, сегментлар ва уларнинг турли хил хизмат кўрсатиш бўйича опе-рациялари, ҳозирги босқичда турли хусусиятларга эга бўлиб, улар бир неча белгилар асосида таснифлашни тақазо этади. Ушбу хусусиятидан келиб чиққан ҳолда молия бозори инстру-ментларининг бир нечта турлари мавжуд. Молия бозори турлари бўйича қуйидаги хизмат кўрсатадиган молиявий инструментларга ажратилади: ■ кредит бозорининг инструментлари. Ушбу бозор инструмент-ларига пул бозорида муомаладаги пуллар ва тўлов ҳужжат-лари киради; ■ фонд бозорининг инструментлари. Мазкур бозорда савдога қўйилган турли хил қимматли қоғозлар (қимматли қоғоз-ларнинг турлари, уларнинг турлари бўйича эмиссия ва муо-малага чиқариш хусусиятларига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тасдиқланган) киради; ■ валюта бозорининг инструментлари. Ушбу бозор инструмент-ларига чет эл валютаси, ҳисоб-китоб валютаси ҳужжатлари шунингдек, мазкур бозорда хизмат кўрсатадиган қимматли қоғозларнинг айрим турлари киради; ■ суғурта бозорининг инструментлари. Бунга сотиладиган су-ғурта хизматлари (суғурта маҳсулотлари), шунингдек, ушбу бозорга хизмат қилувчи ҳисоб-китоб ҳужжатлари ва қимматбаҳо қоғозларнинг айрим турлари киради. ■ олтин бозорининг (кумуш, платина) инструментлари. Мо-лиявий захиралар ва фондларни шакллантириш, шунингдек ушбу бозорга хизмат кўрсатувчи ҳисоб-китоб ҳужжатлари ва қимматли қоғозларни шакллантириш мақсадида сотиб олинган қимматбаҳо металларнинг турларини ўз ичига олади. Муомаладаги молиявий инструментларнинг муддатига қараб қуйидаги турлари мавжуд: ♦ қисқа муддатли молиявий инструментлар (бир йилгача бўлган даврда). Бу турдаги молиявий инструментлар жуда 42
2-боб. МОЛИЯ БОЗОРИ ИНСТРУМЕНТЛАРИ кўп бўлиб, пул бозорида операцияларни амалга оширишга эмиссия қилинади; узоқ муддатли молиявий инструментлар (бир йиллик муддат билан). Ушбу турдаги молиявий инструментларни «муддатли молиявий инструментлар» деб аташ мумкин. Ушбу турдаги молиявий инструментларнинг якуний муддати белгиланмаган (масалан, акцияларда) ва улар капитал бозоридаги операция-ларга хизмат қилади. Молиявий мажбуриятларига кўра молиявий инструментлар қуйидаги турларга бўлинади: ► инструментлар одатда, молиявий битимнинг предмети бўлиб, харидорга топширилганда сотувчи томонидан қўшимча мо-лиявий мажбуриятларга (масалан, валюта қийматлари, олтин ва бошқалар) эга бўлмайди; ► қарз муносабатларидаги молиявий инструментлар. Ушбу инс-трументлар харидор ва сотувчи ўртасидаги кредит муносабат-ларини тавсифлайди ва қарздорни белгиланган муддатларда молиявий инструментни номинал қийматини тўлаш мажбу-риятини олади ва қарздор молиявий инструментнинг қайта сотиб олинадиган номинал қийматини бир қисми сифатида қўшимча фоиз тўлайди (агар у қарз мажбуриятидаги молия-вий инструментларнинг қайта сотиб олинадиган номинал қиймати бўлмаса). Қарз муносабатларидаги молиявий инс-трументларига облигациялар, векселлар, чеклар ва бошқалар инструментлар киради; ► улушли молиявий инструментлар. Бундай молиявий инстру-ментлар эгаси эмитентнинг устав фондида улушга эга бўлади ва тегишли даромад олиш ҳуқуқини тасдиқлайди (дивиденд-лар, фоизлар ва бошқалар). Улушли молиявий инструментлар одатда, тегишли турдаги қимматли қоғозлар (акциялар, ин-вестицион сертификатлар ва бошқалар) қоидаларига мувофиқ бўлади. Молиявий инструментларнинг аҳамиятига кўра қуйидаги турлари мавжуд. ● бирламчи молиявий инструментлар (молиявий инструментлар- нинг бирламчи эмиссияси). Бундай молиявий инструментлар (одатда қимматли қоғозлар) уларнинг асосий эмитент томо-нидан чиқарилиши билан тавсифланади ва тўғридан-тўғри 43
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР мулкий ҳуқуқлар ёки кредит муносабатлари (акциялар, об-лигациялар, чеклар, векселлар ва бошқалар) ҳисобланади; иккиламчи молиявий инструментлар (молиявий инстру- ментларнинг иккаламчи олди – сотдиси). Келгусида бел-гиланган муддатларда иккинчи марта олди-сотди қилинган эмиссияланган қимматли қоғозларни, валютани, товарларни ёки номоддий активларни сотиб олиш ёки сотиш ҳуқуқини тасдиқловчи қимматли қоғозларни ифодалайди. Бундай мо-лиявий инструментлар спекулятив молиявий операцияларни ва моливий инстурментларнинг бозор баҳоси билан рискини суғурталаш (хеджирлаш) учун фойдаланилади. Бирламчи молия инструментларининг ва уларнинг эмиссия қилинган мол-мулкнинг таркибига қараб, дериватив қимматли қоғозлар, валюта, суғурта, товар ва ҳоказоларга бўлинади. Дерива-тивларнинг асосий турлари опционлар, своп, фьючерс ва форвард шартномалари ҳисобланади. Молиявий инструментларнинг даромад даражасига кўра қуйидаги турлари мавжуд: ■ фиксирланган (қатъий) даромадга эга бўлган молиявий инс- трументлар. Ушбу молиявий инструментларни молия бо-зорида фоиз ставкасининг (капитал сармоясининг ставкаси) ўзгаришидан қатъий назар, сотиб олинган ёки уларнинг муомаласи даврида кафолатланган даромад даражаси билан тавсифланади; ■ фиксирланмаган (қатъий бўлмаган) даромадга бўлган молия- вий инструментлар. Мазкур молиявий инструментларни даромадлилик даражаси эмитентнинг молиявий аҳволига (оддий акциялар, инвестицион сертификатлар) ва молия бо-зори шароитидаги ўзгаришлар (қарз мажбуриятлари бўйича молиявий инструментлар, ўзгартирилган фоизлар ставкаси белгиланган ставкага нисбати, хорижий валютадаги курси ва бошқалар)га боғлиқ бўлади. Молиявий инструментларнинг рисклилик даражасига қараб қуйидаги турлари мавжуд. ♦ рисксиз молиявий инструментлар. Қисқа муддатли давлат қимматли қоғозлар, энг ишончли банкларнинг қисқа муддатли депозит сертификатлари, қисқа муддатли валюта, олтин ва бошқа қимматбаҳо металлар ҳисобланади; 44
2-боб. МОЛИЯ БОЗОРИ ИНСТРУМЕНТЛАРИ риск даражаси паст бўлган молиявий инструментлар. Ушбу молиявий инструментлар пул бозорига хизмат қилувчи қисқа муддатли қарз мажбуриятларини бажарадиган молиявий инструментлар гуруҳини ўз ичига олади. Мазкур инстру-ментлар бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши барқарор молиявий аҳвол ва қарз олувчининг ишончли обрўси би-лан кафолатланади («биринчи даражали қарздор» атамаси билан характерланади); риск даражаси ўртача бўлган молиявий инструментлар. Ушбу молиявий инструментлар ўртача бозорга тўғри кела-диган риск даражасини кўрсатади. риски юқори бўлган молиявий инструментлар (спекулятив). Бундай молиявий инструментлар юқори даражадаги риск би-лан характерланади ва одатда, молия бозорида энг рискли спекулятив битимларни амалга ошириш учун ишлатилади. Риски юқори бўлган молиявий инструментларга мисол та-риқасида «венчур» (рискли) корхоналар акциялари, молия-вий инқирозга учраган корхона томонидан чиқариладиган юқори фоизли облигациялар, опцион ва фьючерс шартно-малари киради. Молия бозорида харидорлар ва молиявий ресурсларни сотувчилар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш учун молиявий инструментлардан фойдаланилади. Молия бозорини молиявий инструментлари 2.1-расмда ўз аксини топган. Юқоридаги тасниф молиявий инструментларни энг муҳим умумий хусусиятларга кўра тақсимланишини акс эттиради. Молия бозорининг инструментлари гуруҳларининг ҳар бири ўз навбатида муайян ўзига хос хусусиятларга кўра таснифланади. Молия бозори инструментларининг таснифланиши молиявий инструментларни эмиссияси, сўндириш ва муомаласи хусусиятларини акс эттиради. Шундан келиб чиққан ҳолда ҳар хил молия бозорларида опера-цияларни амалга оширадиган айрим молиявий инструментлар-нинг таркиби ва характерини батафсил кўриб чиқамиз. Кредит бозорининг асосий молиявий инструментлари: кредитор ва кредит олувчи ўртасидаги кредит муносабатла-рининг асосий объектини ташкил этадиган пул маблағлари; чеклар, банкда (ёки бошқа молия институтида) жорий ҳи-собварақ эгасининг буйруғига биноан, унда кўрсатилган пул 45
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР Download 6,5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |