2.2. Улушли қимматли қоғозлар ва акциядорлик жамияти фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари
2015 йил 3 июнда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси-нинг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонуни 3-модда-сига мувофиқ «қимматли қоғозлар – ҳужжатлар бўлиб, улар мазкур ҳужжатларни чиқарган юридик шахс билан уларнинг эгаси ўртаси-даги мулкий ҳуқуқларни ёки қарз муносабатларини тасдиқлайди, дивидендлар ёки фоизлар тарзида даромад тўлашни ҳамда ушбу ҳужжатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни бошқа шахсларга ўтказиш имкониятини назарда тутади». Юқорида қайд этилган қонунга кўра, қимматли қоғозларга акциялар, облигациялар, хазина мажбуриятлари, депозит сертификатлари, векселлар, инфратузилма облигациялари, депозитар тилхатлар, шунингдек ҳосила қимматли қоғозлар киради.
«Қимматли қоғозлар» атамаси рус тилидан ўтган асрда жой олди.
немис тилидан кириб келди, немис тилида шунга ўхшаш атама «Wertrecht» бўлиб, унинг айнан таржимаси «қимматли ҳуқуқ» деган маънони англатади. Инглиз тилида рус ва немис тилларидан фарқли ўлароқ «қимматли қоғозлар» (securities) атамаси бевосита «қоғоз» қўшимчасига эга эмас. Боз устига, «акция» (share) сўзи «улуш» деб таржима қилинади, яъни «қоғоз» сўзисиз ишлатилади.
Қимматли қоғозлар – бу ҳужжат (бланкали) шаклида ёки ихтисослаштирилган ташкилотлар (депозитарийлар)даги ҳисоб-рақамлардаги ёзувлар кўринишида алоҳида усул билан тасдиқла-надиган, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қарз ёки ак-циядорлик капитали шаклидаги маблағларни жалб қилиш, қайта тақсимлаш ва қайтариб тўлаш соҳасидаги мулкий ҳамда у билан боғлиқ номулкий ҳуқуқлардир.
Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 3 июндаги «Қим-матли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонуни қуйидаги қимматли қоғозларга амал қилади:
– акция; – депозит сертификати;
– облигация; – депозитар тилхатлар;
– корпоратив облигациялар; – вексель.
– инфратузилма облигациялари;
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
Акция (французча « action» сўзидан) – бу акциядорлик жамия-тининг устав фондига муайян ҳисса қўшганлигидан гувоҳлик бе-рувчи, унинг эгасига фойданинг бир қисмини олиш ва одатда, ушбу акциядорлик жамиятини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи қимматли қоғоздир. Акция ўзининг фақат унга тегишли сифатлари билан ҳар хил турдаги қимматли қоғозлар ичида алоҳида ўрин тутади.
Энг аввало, бу – амал қилиш муддати белгиланмаган қимматли қоғоз бўлиб, у уни чиқарган акциядорлик жамияти амал қилиб турган вақт мобайнида муомалада бўлиши мумкин. Акция эгаси акциядорлик жамияти тугатилган ҳолларда унинг мол-мулкини тақсимлашда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Акциялар бўйича олинган даромадлар дивиденд деб номла-нади. Дивиденд одатда, акциядорлик жамиятининг фойдасига боғлиқ бўлади. Агар компания ҳисобот йили натижаларига кўра катта фойдага эга бўлса, унда катта миқдордаги дивиденд тўлаш имконияти бўлади ёки аксинча. Агар фойда мутлақо бўлмаса, ди-виденд тўламаслиги мумкин. Бироқ, умумий қоидалардан ис-тисно ҳоллар ҳам мавжуд.
Одатда, кредит қуроли бўлган ва кредит муносабатларини ўзида акс эттирган бошқа қимматли қоғозлар турлари (облигациялар, хазина мажбуриятлари, депозит сертификатлари, векселлар) дан фарқли ўлароқ, акция мулкий муносабатларини тартибга солув-чи воситадир. Унинг эгаси компания акциядорларининг умумий йиғилишида у ёки бу қарорга ўз овозини берган ҳолда акциядорлик жамиятини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Акцияда кўрсатилган пул суммаси номинал қиймат деб ном-ланади. Акция сармоядорга биринчи марта сотилганидан кейин бу қиймат акциянинг фонд бозоридаги кейинги ҳаракати учун ҳеч қандай жиддий аҳамиятга эга эмас ва ўсиш сармояси ҳажми тавсифланган ҳолда ахборот хусусиятига эга бўлади.
Кўпчилик айниқса, акциядорлик мулки устун турадиган (АҚШ) мамлакатларда акциялар уларда номинал қиймат кўрсатилмаган ҳолда чиқарилади. Унда компания устав сармояси муайян улуш миқдорига бўлинганлиги кўрсатилади. Айрим иқтисодчилар уму-ман акцияга харидор қанча пул тўлашга тайёр бўлса, унинг нархи-ни шунча, деб ҳисоблашади. Бироқ, аксарият мамлакатларнинг акцияларида номинал қиймат барибир кўрсатилади.
2-боб. МОЛИЯ БОЗОРИ ИНСТРУМЕНТЛАРИ
Акцияларга номинал қийматнинг белгиланиши фонд бозори эн-дигина ривожланиб бораётган Ўзбекистон учун ҳам ўз аҳамиятини сақлаб қолган. Бу, биринчидан, номинал қиймат қимматли қоғоз эгасига айнан руҳий таъсир кўрсатади ва унга оддийгина мавҳум мажбурият эмас, балки маълум бир миқдордаги мулкий унвон, деб ҳисоблашга асос беради. Бундан ташқари, чиқарилган акция-ларнинг номинал қийматидан акциядорлик жамиятининг устав сармояси вужудга келади.
Турли мамлакатларда акцияларнинг энг кам (минимал) но-минал қийматлари турлича белгиланган. 2014 йил 10 апрелдаги Ўзбекистон Республикасини «Акциядорлик жамиятлари ва акция-дорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» ги қонунинг 22-моддасига мувофиқ акцияларнинг номинал қиймати беш минг сўмдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Акциянинг бозорда сотиладиган нархи акция курси, деб ном-ланади. Бу акциялар баҳосининг асосий шаклидир. Ушбу нарх акциянинг реал қийматини белгилаб беради. Акциялар курси акция бўйича олинадиган дивидендга бевосита боғлиқ бўлса, ссуда фои-зининг меъёрига нисбатан тескари муносабатда бўлади.
Акциялар курси – бу капиталлаштирилган дивиденд бўлиб, у пул сармояси суммасига тенглаштирилади, ушбу капитал банкка қўйилган ёки қарзга берилган ҳолда акция бўйича олинадиган диви-дендга тенг миқдорда даромад келтиради. Курс баҳосига, дивиденд ва қарз меъёридан ташқари бошқа омиллар ҳам таъсир кўрсатади, бу ҳақда кейинроқ сўз юритилади.
Ўзбекистон ҳудудида чиқариладиган акциялар қуйидаги тур-ларга бўлинади:
Очиқ акциядорлик жамиятларининг акциялари, улар очиқча-сига муомалага чиқарилади ва кейинчалик бошқа акциядорларнинг розилигисиз қўлдан қўлга ўтиши мумкин ҳамда ёпиқ акциядор-лик жамиятларининг акциялари, булар бирламчи жойлаштирилиш-да олдиндан ажратиб олинган сармоядорлар ўртасида тақсимланади ва фақат компания умумий йиғилишининг розилиги билан қўлдан қўлга ўтиши мумкин.
Эгасининг номи ёзилган ва кўрсатувчи эгалик қиладиган ак-циялар. Эгасининг номи ёзилган акцияларда улар эгасининг фа-милияси мажбурий тарзда кўрсатилиши шарт, агар уларнинг эгаси юридик шахс бўлса, ташкилотнинг номи кўрсатилади. Кўрсатувчи
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
эгалик қиладиган акцияларда улар эгасининг номи кўрсатилмайди. Бу ушбу акцияларнинг фонд бозорида муомалада бўлиш хусусияти билан изоҳланади. Акциядорлик жамиятида бир вақтнинг ўзида эгасининг номи ёзилган ва кўрсатувчи эгалик қиладиган акция-ларни чиқариши мумкин. Ўзбекистонда кўпчилик акциялар эгаси-нинг номи ёзилган шаклда чиқарилади.
Оддий ва имтиёзли акциялар. Оддий акция акциядорлар йи-ғилишида овоз бериш ҳуқуқини беради, акция бўйича олинади-ган дивиденд миқдори эса, акциядорлик жамиятининг йил даво-мидаги ишининг натижасига боғлиқ ва бошқа ҳеч нарса билан кафолатланмаган. Бундай акцияларнинг эгалари бошқа қимматли қоғозларнинг эгаларига қараганда катта таваккалчилик қилиши боис, улар бўйича кўзда тутиладиган дивидендлар жуда юқори даражада бўлади.
Имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар, агар қонунда ва жамият уставида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ҳуқуқига эга эмас. Жамият тугатилаётганда имтиёзли акциялар бўйича тўлана-диган дивиденднинг миқдори ва (ёки) қиймат (тугатилиш қиймати) жамият уставида белгилаб қўйилиши лозим. Имтиёзли акциялар бўйича дивиденднинг миқдори ва тугатилиш қиймати қатъий пул суммасида ёки имтиёзли акцияларнинг номинал қийматига нис-батан фоизларда белгиланади. Агар имтиёзли акциялар бўйича дивиденд миқдори ва тугатилиш қийматини белгилаш тартиби жамият уставида кўрсатилган бўлса ҳам имтиёзли акциялар бўйи-ча дивиденднинг миқдори ва тугатилиш қиймати белгиланган деб ҳисобланади.
Жамият уставида имтиёзли акциялар бўйича тўланмаган ёки тўлиқ тўланмаган, миқдори уставда аниқланган дивиденднинг жамғариб борилиши ва кейинчалик тўланиши белгилаб қўйилиши мумкин. Имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар, акциядорларнинг умумий йиғилишида акциядорлик жамиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисидаги масалалар ҳал эти-лаётганда овоз бериш ҳуқуқи билан иштирок этади.
Имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар акция-дорларнинг умумий йиғилишида жамият уставига имтиёзли ак-цияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг ҳуқуқларини чек-
2-боб. МОЛИЯ БОЗОРИ ИНСТРУМЕНТЛАРИ
лайдиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги маса-лалар, шу жумладан аввалги навбатдаги имтиёзли акциялар бўйи-ча тўланадиган дивиденднинг миқдорини белгилаш ёки кўпай-тириш ва (ёки) тугатилиш қийматини белгилаш ёки кўпайтириш масалалари шунингдек, имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларга дивиденд ва (ёки) бу акцияларнинг тугатилиш қийматини тўлаш навбати бўйича имтиёзлар бериш ҳоллари ҳал этилаётганида овоз бериш ҳуқуқини олади.
Имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар, акция-дорларнинг умумий йиғилиши ваколат доирасига кирадиган маса-лалар бўйича овоз бериш ҳуқуқи билан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинмаган ёки диви-дендларни тўлиқ тўламаслик тўғрисида қарор қабул қилинган ак-циядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан кейинги йиғилишдан бошлаб эга бўлади.
Имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар акция-дорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи мазкур акциялар бўйича дивидендлар биринчи марта тўлиқ миқдорда тўланган пайтдан эътиборан бекор қилинади.
Фонд биржасида муомалада бўлиш хусусиятига кўра «рўйхатга олинган» ва «рўйхатга олинмаган» акциялар мавжуд. Дастлабкила-ри – бу биржада муомалага чиқарилган акциялардир. Кейингилари эса – фақат қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари бозорларида мавжуд бўлган акцияларга бўлинади.
Эмитент томонидан чиқарилиши хусусиятига кўра, обуна ак-циялари мавжуд (уларнинг жойлаштирилиши учун дистрибьютер фирма томонидан кафолатлар берилган). Улар тўлиқ ёки бир вақтда тўланадиган ва қисмларга бўлиб тўланадиган турларга бўлинади.
Муомала хусусиятига кўра «муомаладаги акциялар», яъни эмитентнинг қимматли қоғозлар бозорида доимий равишда муо-малада бўлувчи акциялари ҳисобланади.
«Фаол» деб номланувчи акцияларнинг алоҳида тоифаси мав-жуд. Бу биржаларда доимий равишда катта миқдорда муомалада бўладиган акциялардир. Мазкур акциялар улар учун махсус ин-декслар белгиланиши чоғида бозордаги вазиятнинг индикатори ҳисобланади.
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
Do'stlaringiz bilan baham: |