Иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда векселлар ёрдамида турли кредит мажбуриятларини расмийлаштириш мумкин: тижо-рат кредит шартларида харид қилинган товарлар ёки кўрсатилган хизматлар нархини тўлаш, олинган ссудани қайтариш, кредит бериш.
Векселлар муомалада ҳам бўлиши мумкин. Векселни бир шахс-дан иккинчисига ўтказилиши ўтказма ёзув – индоссамент (эгаси-нинг номи ёзилган ёки бланкли) ёрдамида амалга оширилади. Ҳар бир индоссант «вексел берувчи» сифатида акцепт ва тўлов учун жавобгарликка эга. Вексель қимматли қоғоз сифатида тўлов амал-га ошириладиган жойда векселни тўлаш топширилган (домици-лиат) тўловчига ёки учинчи шахсга тақдим этилиши зарур. Вексел-лар муомаласи уларга ёзиб берилган муддат билан чегараланган.
Индоссамент – қимматли қоғоз, вексель устидаги ушбу ҳужжат бўйича ҳуқуқларнинг бошқа шахсга ўтказилганлигини тасдиқлов-чи ўтказма ёзув. Индоссамент, одатда, ҳужжатнинг орқа томонида ёки қўшимча вараққа қўйилади. Индоссаментни бажарган шахс индоссант деб номланади. Индоссамент ҳужжат унинг фойдасига ўтказилаётган шахснинг кўрсатмасини ўзида мужассамлашти-риши, кўрсатувчи эгалик қиладиган бўлиши ёки индоссантнинг битта имзосидан иборат бўлиши мумкин (бланкли).
Ўтказма ёзувлар қуйидаги кўринишга эга бўлиши мумкин: «буйруқ бўйича тўланг» ёки «бизнинг ўрнимизга тўланг». Имзо ташкилот муҳри билан мустаҳкамланиши керак.
Индоссамент қуйидаги турларда бўлиши мумкин:
Эгасининг номи ёзилган индоссамент векселнинг янги эгаси-ни белгилаб беради. Векселнинг бундан кейинги ўтказилиши учун унинг имзоси зарур.
Бланкли индоссамент вексель ўтказиладиган шахсни белги-ламайди. Фақат ўтказиш амали белгиланади.
Қайтарилмайдиган индоссамент. Вексель эгаси (индоссант) векселни ўтказиш чоғида ўтказма ёзувда «менга қайтарил-
масин», деган иборани киритиши ва бу билан тўланмаган ҳамда тўланмаганлик норозилиги билдирилган вексель бўйи-ча жавобгарликни ўзидан соқит қилиши мумкин, кейинги индоссаментларга бундай ҳуқуқ берилмайди.
Индоссант вексель берувчи ва тўловчи билан биргаликда жавоб-гарликка эгадир. Бунда ҳужжатнинг эгаси индоссант бўлиб қолади,
вексель эгаси эса унинг ишончли кишиси ролида қатнашади ва тўловни олиш учун ҳар қандай ҳаракатни бажариши мумкин.
Қўшимча варақ (аллонж). Агар векселда ўтказма ёзувлар учун жой етишмаса, ёзувлар унга ёпиштирилган қўшимча варақда шун-дай амалга оширилиши лозимки, унда индоссамент векселнинг ўзида бошланиб аллонжда тамом бўлсин.
Тўланмаганлик ёки акцептланмаганлик ҳақида норозилик билдирилганидан кейин 4 иш куни ичида вексель эгаси бу ҳақда ўзининг индоссанти ва вексель берувчисини хабардор қилиши шарт. Ҳар бир индоссант у хабарномани олган кундан кейинги икки иш куни ичида ўзидан аввалги индоссантга хабарномани олганлиги ҳақида маълум қилади ва шу тариқа хабар вексель берувчигача етиб боради. Вексель берувчи ўз кафиллигига олган авалист ва индоссантга хабарномани бир вақтда юборади. Ха-барномани юбормаслик вексель эгасини вексель ҳуқуқларидан маҳрум этмайди.