Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов



Download 6,5 Mb.
bet22/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

Корхоналар облигациялари

Корхоналар облигациялари тижорат кредити ва муносабат-ларининг асосий қуроли бўлиб, унда бир турдаги корхоналар қарздорлар, бошқа корхоналар ёки аҳоли эса, кредиторлар бўли-шади.


Корхоналар облигациялари саноат корхоналарини кредит-лаш жараёнларида, яъни банклар берилган кредитларга қарши улардан янада майда суммаларга бўлинган қарз мажбуриятлари (облигациялар)ни олган вақтларда пайдо бўлди. Корпоратив об-лигациялари ўрнига бериладиган бундай кредит кўпинча банк кредитининг бошқа турларига қараганда арзонроқ бўлган. Саноат облигациялари бўйича, одатда, анча юқори фоизлар тўланар эди. Чунки, облигациялар бўйича фоиз тўловларини корхонанинг солиққа тортиладиган фойдасидан чиқариб ташлаш мумкин бўлиб, акциялар бўйича дивидендлар эса, солиққа тортилар эди.


Молиялаш воситаси сифатида облигациялар ўзларининг устун томонлари билан бир қаторда камчиликларига ҳам эга. Корпоратив облигациялари бўйича қатъий фоиз компания учун доимий харажат-ларнинг ўсишини англатади. Тангликка учраган даврларда бундай харажатлар дивидендлардан фарқли равишда, эмитент учун жуда сезиларлидир, чунки дивидендлар компаниянинг даромадларига қараб анча паст даражада белгиланиши ёки умуман тўланмаслиги ҳам мумкин.
Белгиланган даромадга эга бўлган корхоналар облигациялари-нинг жозибадорлиги шунда намоён бўладики, улар акциялардан фарқли ўлароқ, ўз номинал қийматидан паст бўлган курсда сотили-ши мумкин. Масалан, 1000 сўм ўрнига 970 сўмга. Нархнинг бундай арзонлашуви дизажио деб номланади. Шунингдек, облигацияларни сўндириш номинал бўйича эмас, балки анча юқори бўлган бозор нархида ўтказилиши тўғрисида келишувга эришиш ҳам мумкин. Масалан, 1000 сўм ўрнига 1025 сўмдан. Устама ҳақи ёки ажио об-лигацияларнинг тегишли муддатида (фоизли тўловлар билан бир қаторда) қўшимча даромадни ўзида намоён қилади.


Рендит (rendite) – облигацияларнинг умумий даромади обли-гациялар шартларини баҳолашда муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Одатда, омонатчилар мазкур қимматли қоғозларни уларнинг но-миналидан фарқ қиладиган нархда харид қилишади. Шунинг учун



59


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



рендит (даромад) ва облигация бўйича номинал фоиз бир-биридан катта фарқ қилиши мумкин.


Қимматли қоғозлар бозорининг жаҳон тажрибасида облигация-ларнинг қуйидаги турлари кенг тарқалган:


– узоқ муддатли, ўрта муддатли ва қисқа муддатли;


– эгасининг номи ёзилган ва кўрсатувчи эгалик қиладиган;


– ютуқли (даромад фақат облигация рақами ютуққа тушган ҳолдагина тўланади);


– фоизсиз (мақсадли) – нархи товарлар билан қопланади;

– эркин муомалада бўладиган;


– муомала доираси чегараланган (масалан, корхона доира-сида);


– ички ва ташқи қарзлар (давлат облигациялари);

– гаровга эга бўлган (акциялар, асбоб – ускуналар ва ҳ.к. кўри-нишида) ва гаровсиз (эмитентнинг номи билан);


– купонли ва купонсиз;

– чақириб олинадиган ва чақириш ҳуқуқисиз;


– кафолатланган (тўлаш ёки сўндириш учинчи шахс томонидан кафолатланади);


– айирбошланадиган (акцияларга алмаштирилиши мумкин);

– иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган (компания фойдасининг бир қисмини олиш ҳуқуқини беради);


– даромадли (фоиз фақат компанияда фойда бўлса тўланади);

– ташландиқ (паст сифатли облигациялар);


– инфратузилма облигациялари – ишлаб чиқариш инфратузил-масини ва бошқа инфратузилмани барпо этиш ва (ёки) реконс-трукция қилишни молиялаштириш учун пул маблағларини жалб этиш мақсадида хўжалик жамиятлари ва давлат корхо-налари томонидан чиқариладиган облигациялар.





Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish