Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов



Download 6,5 Mb.
bet24/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

Векселлар


Вексель (немисча «wechsel») – бу вексель берувчининг ёки векселда кўрсатилган бошқа тўловчининг векселда кўзда тутилган муддат келганда вексел эгасига маълум миқдордаги суммани тўлаш ҳақидаги сўзсиз мажбуриятини тасдиқловчи қимматли қоғоздир.



64


2-боб. МОЛИЯ БОЗОРИ ИНСТРУМЕНТЛАРИ

Вексель – вексель берувчининг ёхуд векселда кўрсатилган бошқа тўловчининг векселда назарда тутилган муддат келганда вексель эгасига муайян суммани тўлашга доир қатъий мажбуриятини тасдиқловчи ноэмиссиявий қимматли қоғоз.


Амалдаги қонунчиликка кўра, векселлар корхона ва ташкилот-лар томонидан аниқ савдо битими асосида ёзилиши мумкин. Улар оддий ва ўтказма турларида бўлади.




Оддий вексель (соло вексель) – бу қарздорнинг (вексель берув-чининг) муайян пул суммасини кўрсатилган муддатда кредиторга (биринчи олувчисига) тўлаш мажбуриятини ифодаловчи ҳужжат.


Ўтказма вексель (тратта) – бу вексель берувчи-кредитор (трассант)нинг қарздор (трассат)га маълум пул суммасини кўр-сатилган муддатда учинчи шахс-биринчи олувчи (ремитент)га тўлаши буйруғини ифодаловчи ҳужжат.

Ўтказма вексель, агар у қарздор-трассат томонидан акцептлан-маган бўлса, қонуний кучга эга бўлмайди. Акцепт (тўлаш учун розилик) ёзма равишда векселнинг устки томонида амалга ошири-лади. Акцепт умумий ёки чегараланган (қисман) бўлиши мумкин. Қисмли акцепт – бу қарздорнинг вексель валютаси бир қисмини тўлаш учун ёзма равишдаги розилигидир. Вексель акцептланмаган ҳолларда ёки у бўйича тўловдан бош тортилса, вексель бўйича даъво қилиниши мумкин. Бунда унинг эгасида вексел бўйича мажбуриятга эга бўлган олдинги шахсларга регресс, яъни қай-тарма талаб тартибида тўлаш ҳуқуқи пайдо бўлади.


Вексель мажбурий реквизитларга эга бўлиши лозим, улардан ҳеч бўлмаганда биттасининг йўқлиги векселни ҳақиқий бўлмас-лигига олиб келади.


Оддий векселда икки шахс қатнашади: вексель берувчи, унинг ўзи унга берилган вексель бўйича тўлаш мажбуриятини тўғри-дан-тўғри ва сўзсиз олади ҳамда дастлабки сотиб олувчи (вексель эгаси), у вексель бўйича тўловни олиш ҳуқуқига эга.


Оддий векселнинг бошқа қарз мажбуриятларидан фарқи қуйи-дагилардан иборат:


а) вексель ўтказма ёзув бўйича қўлдан қўлга ўтказилиши мум-кин;


б) векселда иштирок этувчи шахслар вексель бўйича бирга-ликда жавобгарликка эга, қайтмаслик ёзувини қайд этувчи шахс-лар бундан мустасно;





65


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



в) имзоларга гувоҳлик бериш учун нотариал идорага келиш талаб этилмайди;


г) вексель белгиланган муддатда тўланмаган ҳолларда нота-риал норозилигини қўзғатиш зарур;


д) вексель мавҳум пул ҳужжати ҳисобланади ва шу сабабли олдиндан тўлов, гаров ёки жарима билан таъминланади.


Ўтказма векселнинг оддий векселдан асосий фарқи шундан иборатки, у қимматликларни бир шахс ихтиёридан бошқа шахс ихтиёрига ўтказиш учун мўлжалланган.


Ўтказма векселни бериш (трассировка қилиш) акцепт ва у бўйи-ча тўлов кафолати мажбуриятини ўз зиммасига олиш демақдир. Бундан шу нарса келиб чиқадики, уни бошқа шахсга трассировка қилиш фақат агар трассант (вексель берувчи) трассат (тўловчи)да ўз ихтиёрида трассировка қилинаётган вексель суммасидан кам бўлмаган қимматликка эга бўлган вазиятда мумкин бўлади. Оддий векселдан фарқли ўлароқ, ўтказма векселда учта шахс қатнашади:





  • вексель берувчи (трассант);




  • вексель билан бирга у бўйича тўловни талаб қилиш ҳуқуқи-ни олувчи дастлабки харидор (ёки вексель эгаси);

  • Тўловчи (трассат), унга вексель эгаси тўловни амалга оши-ришни таклиф этади (векселда бу «тўланг» деган сўз билан ифодаланади).

Шундай қилиб, оддий векселда тўловчи векселни берувчи бўл-са, ўтказма векселда трассат, деб номланувчи алоҳида шахс тў-ловчи ҳисобланади. Унинг номи матнда мажбурийлар сафига ки-ритилиши тасодиф эмас, чунки у вексель (акцепт)ни қабул қилга-нидан сўнг оддий векселда вексель берувчи ҳолатини эгаллайди.


Ўтказма векселнинг мазмунидан шу нарса келиб чиқадики,





  • бўйича мажбурият трассат (тўловчи) учун фақат у вексель (акцепт)ни қабул қилган вақтдан бошлаб пайдо бўлади. Акс ҳолда трассат вексель берувчи учун мутлақо бегона шахс бўлиб қолади. Бундан келиб чиқиб, вексель бўйича пулларни олувчилар олдиндан, тўлов муддати келгунга қадар тўловчининг векселни тўлашга бўлган муносабатини аниқлаши мумкин. Бу мақсадга векселни трассатга уни акцептлаш, яъни ўз зиммасига тўловни амалга ошириш мажбуриятини олиш таклифи билан тақдим этиш йўли орқали эришилади.




66


2-боб. МОЛИЯ БОЗОРИ ИНСТРУМЕНТЛАРИ

Шу билан бирга, векселни акцептга тақдим этиш вексель эгаси трассат ва трассантнинг қодирлигига ишонган ҳоллар учун маж-бурий ҳисобланмайди. Вексель акцептга исталган вақтда, вексель берилган кундан тўлов муддати бошланадиган вақтгача тақдим этилиши мумкин. Вексель ҳатто тўлов муддатидан кейин ҳам ак-цептга тақдим этилиши ҳамда акцептланиши мумкин ва трассат у бўйича векселни муддатигача қабул қилгандек жавоб беради.


Одатда, вексель акцептга банклар томонидан тўловчининг ман-зили бўйича тақдим этилади. Трассат унга вексель биринчи марта тақдим этилганидан бир кундан сўнг уни иккинчи марта тақдим этилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Агар у ушбу муддатдан сўнг қабул қилинмаса, у ҳолда вексель қабул қилинмаган ҳисобланади. Трассат векселни акцепт учун ўзида қолдиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас.


Акцент, одатда, векселнинг устки томони чап қисмида белги-ланади ва тўловчининг имзоси мажбурий равишда қўйилган ҳолда «акцептланган», «қабул қилинди», «тўлайман» сўзлари билан ифо-даланади. Векселнинг устки томонидаги оддий имзо ҳам векселнинг қабул қилинганлигини англатади.


Вексель исталган суммага 3 ой муддатгача, истисно ҳолларда эса 6 ойгача ёзилиши мумкин. У «белгиланган кунга» ёки «тузил-ган кундан қандайдир вақтга» муддат билан берилиши мумкин. Агар векселда муддат кўрсатилмаган бўлса, у тақдим этилганда тўланиши лозим бўлган вексель сифатида кўриб чиқилади.


Вексел белгиланган шаклдаги бланкларда ёзилади. Векселлар-нинг намунавий бланклари марказлаштирилган йўл билан «Давлат белгиси» Давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрла-нади ва тижорат банклари ўртасида тарқатилади. Корхона ва таш-килотлар векселлар бланкларини тижорат банкларида ҳисоб-китоб рақами юритиладиган жойда сотиб олиши мумкин. Векселлар бланк-ларини бериш чоғида банк мижознинг молиявий-хўжалик аҳволини, унинг тўловга қобилиятини текшириши лозим. Бунда банк вексель суммасини унинг муомалада бўлишини махсус дафтарда қайд этади. Банк раҳбарлари векселлар бланкларининг берилиши ва вексель суммаларининг рўйхатга олиниши учун шахсан жавобгардир.


Тўлов муддати келиб, вексель тақдим этилган вақтда вексель берувчи унда кўрсатилган суммани вексель эгасига тўлашга маж-бур, шундан сўнг икки кунлик муддатда вексель берилганлигини





67


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



рўйхатга олган банкка вексель бўйича тўлов амалга оширилган-лиги ҳақида хабар бериши керак. Агар вексель муддатида тўлан-маган бўлса, банк қарздор корхонанинг ҳисобрақамига келиб тушадиган пул маблағларини вексель бўйича мажбуриятларни қоплаш ҳисобрақамига ўтказиш ҳуқуқига эга.


Агар вексель бўйича тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса, вексель эгаси вексель сўндирилиши лозим бўлган кундан кейинги 2 иш куни ичида тўланмаганлик ҳақида қатъий норозиликни рас-мийлаштириши, шундан кейин вексель берувчи ва индоссантларга нисбатан даъво қилиши мумкин (векселни берган ва индоссировка қилган барча шахслар векселнинг эгаси олдида биргаликда мажбу-риятга эга). Агар тўловчи тўловга қодир бўлмаганлиги боис, тўлов-ларни тўхтатиб қўйса, даъво тўлов муддати келишидан олдин ҳам қилиниши мумкин, ҳатто бу ҳолат суд томонидан белгиланмаган бўлса ҳам.


Вексель эгаси векселни индоссировка қилган барча шахсларга ёки уларнинг ҳар бирига алоҳида, улар бир-бирига векселни ўтказ-ган кетма-кетликдан қатъий назар, даъво қилиши мумкин. Худди шундай даъво қилиш ҳуқуқига векселга имзо чеккан ҳар бир шахс, у векселни тўлагандан кейин эга бўлади.


Вексель эгаси вексель бўйича даъво қилинган шахсдан қуйи-дагиларни талаб қилиши мумкин:





  • векселнинг тўланмаган суммаси ва фоизларни, агар улар шартланган бўлса;

  • тўлов муддати келган кундан бошлаб Марказий банк ҳисоб ставкаси миқдоридаги фоизларни;

  • даъво қилиш бўйича харажатларни (хабарномани жўнатиш, бож ва бошқалар);

  • тўлов муддати келган кундан бошлаб Марказий банк ҳисоб ставкасининг ярми миқдоридаги пеняни.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 19 мартда-ги Фармонига мувофиқ корхона ва ташкилотларнинг векселларни чиқаришига фақат уларга етказиб берилган товарлар (ишлар, хиз-матлар) учун ҳисоб-китоблар қилишга уларда пул маблағлари етиш-мовчилигини қоплаш учун хизмат кўрсатилаётган банк томонидан мажбурий тарзда вексель топшириқномаси (аваль)нинг расмийлаш-тирилиши билан рухсат этилади. Аваль банк томонидан фақат корхонанинг ликвидли активларининг гаровга қўйилиши асосида





68


2-боб. МОЛИЯ БОЗОРИ ИНСТРУМЕНТЛАРИ

расмийлаштирилиши мумкин. Векселларни траст бошқарувига топшириш, шунингдек, векселлар билан кредитлар берилиши таъқиқланади. Бундан ташқари, бюджет олдида боқимандаликка эга бўлган вексель эгалари ҳисобланган корхона ва ташкилотлар ушбу ойда қоплаш муддати келган векселларни товарлар (ишлар, хизматлар) нархини тўлаш учун фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас. Вексель эгаларига қайд этилган векселларни сўндириш учун келиб тушадиган пул маблағлари бюджетга боқимандалик мавжуд бўлган ҳисобрақамга ўтказилиши лозим.


Тижорат банкларига вексель берувчи корхоналар учун махсус ҳисобрақамлар очиш вазифаси топширилган. Ушбу ҳисобрақам-ларда векселларни сўндириш вақтида банклар вексель берувчи-ларнинг керакли миқдордаги пул маблағларини захирада ушлаб туриши зарур. Вексель берувчида векселни сўндириш вақтида вексель эгасига унга тўланиши лозим бўлган маблағларни век-сель топшириқномаси (аваль) асосида ўз вақтида тўлаш учун бўш пул маблағлари бўлмаган тақдирда, қарздор корхонага вексель норозилиги ва жазо чоралари тадбирини қўллаши мумкин.


Жаҳон амалиётида векселларнинг қуйидаги турлари учрайди. Қопланган векселлар – аниқ битимларга асосланган векселлар. Дўстлик векселлари – ишонч асосида берилади. Бунда бир то-мон қийин молиявий аҳволда бўлган бошқа томонга ёрдам бериш учун унинг векселини акцептлайди. Бундан мақсад иккинчи томон ўзининг барча қарздорлари тўловларидан қутулиши ёки унинг


банкдаги ҳисобини амалга ошириши.



Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish