Муддатли бозор иқтисодиётнинг энди жадал ривожланаётган сегменти ҳисобланади. Ушбу бозорнинг келиб чиқиши тадбир-корликнинг узоқ ўтмишига бориб тақалади. 1751 йил Нью-Йорк озиқ-овқат биржасида уюшган муддатли бозорнинг шаклланиши вужудга келди. Биринчи муддатли биржа – Чикаго савдо палатаси (СВТ) 1848 йил қишлоқ хўжалик маҳсулотларига фьючерс шарт-номалари тузилган. Лекин, жадал ривожланиш 1970–80-йилларга тўғри келади. 1972 йилда ташкил этилган халқаро товар биржаси (IMM), Чикаго опционлар биржасининг (CME) бўлимидир. 1973 йил Чикаго опционлар биржасида (CBOE) опционлар савдоси амалга оширилди. Лондон фонд биржаси қошида 1978 йил Лондон бозо-рида сотилаётган опционлар (LTOM) бўлими, 1979 йилда эса, Нью-Йорк фьючерс биржаси очилди (NYFE). 1982 йил Лондон халқаро молиявий фьючерлар ташкил этилди (LIFFE). Шу йили Филадель-фия фонд биржасида (PHLX) муддатли шартномалар бўйича савдо-лар амалга оширилди. Францияда 1985 йил молиявий фьючерслар шартномалари Биржаси (MATIF). Японияда биринчи шартнома-
лар 1985 йил амалга оширила бошланди. 1980-йиллар муддатли бозорининг янги сегменти – своплар бозори пайдо бўлди.
Ҳосилавий қимматли қоғозлар – бу бирламчи қимматли қоғоз (акция, облигация ва ҳ.к.)ларнинг шу бозорда амал килиниши натижасида ҳосил бўлган иккиламчи қимматли қоғозлардир.
Қимматли қоғозлар бозорида ҳосилавий қимматли қоғозлар базисини, акция, облигация, валюта, индекс, процент ва товарлар билан бўладиган операциялар ташкил этади. Бундай инструмент-лар муддатли бозорда молиявий хавф рискни суғурталашга хиз-мат қилади, бу бозорда хавф рискдан келиб чиқадиган зарарлар миқдори миллиард долларларга тенг бўлиши мумкин.
Ўзининг молиявий рискини чеклаш учун, опцион шартнома-сига мурожаат қилиши керак бўлади. Опцион шартномалари ёмон ҳолатдан келиб чиққан ҳолда йўқотиш мумкин бўлган, белгилан-ган сумма ҳавфини чегаралашга имкон беради, унинг ютуғида эса чегараланмаган опцион шартномаси асосида турли хил активлар ётиши мумкин. Ҳозирги пайтда ғарб мамлакатлари тажрибасида опцион шартномалар акциялар, индекслар, фоизли қимматли қо-ғозлар, валюта, фьючерс шартномалари ва товарларга тузилади.
«Ҳосилавий қимматли қоғозлар» тушунчасига Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунининг 3-моддасида қуйидагича таъриф берилган: «Қимматли қоғозларнинг ҳосилалари – ўз эгаларининг бошқа қимматли қо-ғозларга нисбатан ҳуқуқларини ёки мажбуриятларини тасдиқ-ловчи ва юридик шахслар томонидан эмитентнинг опционла-ри, қимматли қоғозларга доир фьючерслар ва бошқа молиявий воситалар тарзида чиқариладиган қимматли қоғозлар». Жаҳон амалиётида ҳосилавий қимматли қоғозларнинг куйидаги турлари мавжуд:
– опцион; – своп;
– фючерс; – форвард;
– депозит тилхатлари; – коносамент;
– варрант; – приватизация чеклари,
купонлари ва бошқалар.
Ҳосилавий қимматли қоғозлар бошқа қимматли қоғоз син-гари бир қанча турларга бўлинади. Бу қимматли қоғозлар икки-ламчи инструментлар ҳисобланганлиги билан нобиржавий бо-зорлар савдоларида олди-сотди объекти сифатида ҳам иштирок