Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов


Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият юритадиган инвестиция муассаСАлари



Download 6,5 Mb.
bet29/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият юритадиган инвестиция муассаСАлари1

Профессионал фаолият

Берилган лицензиялар

2020 йил

юритадиган инвестиция










1 январь










институтлари

2017 йил

2018 йил

2019 йил

ҳолати

инвестиция воситачиси

6

2

0

44
















инвестиция маслаҳатчиси

4

2

4

49
















инвестиция фонди

0

0

0

9
















инвестиция активларини













ишончли бошқарувчи

3

0

0

30
















қимматли қоғозларнинг биржа-













дан ташқари савдоси













ташкилотчиси

0

0

0

2
















трансфер-агент

0

1

0

0
















ЖАМИ:

13

5

7

134

нал иштирокчиларидир.2 Инвестиция институти бўлган юридик шахснинг уставида унинг асосий фаолият тури албатта кўрсати-лиши керак (бу Инвестиция институтларини оддий хўжалик юритувчи субъектларидан ажратиб турувчи асосий хусусият). Хорижий мамлакатларда Инвестиция институтлари қимматли қоғозлар бозорида ўз фаолиятини махсус фаолият сифатида амал-га оширувчи ташкилот, деб таърифланади .


Шунинг учун фонд бозорида фаолият юритишда ихтисослаш-ган ташкилотлар шаклланиш босқичида ўзларини улар фаолия-тининг тақиқланмаган бошқа аниқ Инвестиция институтининг фаолияти билан қўшиб олиб борилишидан олинган даромадлар ҳисобидан қўллаб-қувватлаши ҳеч қандай хавфли эмас. Шу билан бирга, қонун ҳужжатларида қимматли қоғозлар бозоридаги ай-рим фаолият турларининг биргаликда олиб борилиши тақиқланади. Чунончи, инвестиция маслаҳатчилари, инвестиция фондлари ва бошқарувчи компаниялар ўзларига тегишли фаолият турини қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятнинг бошқа турлари билан биргаликда олиб бориш ҳуқуқига эга эмас.





  • И.Л.Бутиков. Қимматли қоғозлар бозори. Дарслик. – Т.: «Консаудитин-

форм», 2001. 184-б.





  • Ўша манба, ўша жойда.




89


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



Реестр сақловчилар ўзларининг қимматли қоғозлар эгалари реестрини юритиш бўйича фаолиятини фонд бозоридаги депози-тар фаолиятдан ташқари профессионал фаолиятнинг бошқа тур-лари билан биргаликда олиб бориши ман этилади. Ушбу чеклов-лар сармоядорлар ҳуқуқларини ҳимоялаш, уларнинг қимматли қоғозларга инвестиция қилишдаги рискларини камайтириш, инвестиция институти ҳамда мижозлар манфаатининг қўшилиб кетиши ва шу муносабат билан низоли вазиятларнинг содир бў-лиши ҳолларига йўл қўймаслик учун зарур. Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозоридаги ҳар хил фаолият турларини бирлаштириш, бир шахснинг ўзига Инвестиция институтининг ҳар хил турдаги сифатида фаолият юритиш учун бир неча лицензияларни бериш йўли билан амалга оширилади.


Инвестиция институтлари сифатида юридик ва жисмоний шахслар қатнашиши мумкин. Юридик шахс ҳисобланган инвес-тициянинг фаолияти лицензияланиши лозим. Лицензиялар 5 йил муддатга берилади. Инвестиция институтларининг лицензияла-ниши улар фаолиятининг давлат томонидан назорат қилинишини англатади. Қимматли қоғозлар бозоридаги ҳар бир фаолият турига мазкур бозорни тартибга солувчи органнинг муайян лицензияси тўғри келади. Жисмоний шахслар қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчиси ва инвестиция воситачиси сифатида фаолият кўрсатиши мумкин. Ушбу фаолиятни амалга ошириш учун жисмоний шахслар маҳаллий ҳокимият идораларида тадбиркор-лар сифатида рўйхатга олиниши ҳамда фонд бозорини тартибга солувчи орган томонидан бериладиган малака шаҳодатномасига ва лицензияга эга бўлиши лозим. Малака шаҳодатномаси 3 йил муддатга берилади.


Инвестиция институтларининг иккинчи ўзига хос хусусияти шундаки, уларни ходимларининг асосий таркиби, хусусан:





  • Инвестиция институтларининг раҳбарлари;




  • Инвестиция институтларининг қимматли қоғозлар билан

Инвестиция институти номидан битимлар тузишда бевосита иштирок этувчи, шунингдек, мижозлар билан ишловчи мута-хассислар фонд бозорининг аҳволи учун масъул бўлган ор-ганда мажбурий равишда шаҳодатлашдан ўтишлари керак.


Инвестиция институтида фаолият юритувчи ва қимматли қо-ғозлар билан операцияларни бажаришга доир ҳужжатларга имзо





90


3-боб. МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ ПРОФЕССИОНАЛ ИШТИРОКЧИЛАРИ



чекиш ҳуқуқига эга бўлган шаҳодатлашдан ўтган мутахассислар камида иккита хусусиятга эга бўлиши зарур.


Профессор Ш.Ш.Шоҳаъзамийнинг ёндашувига кўра, инвес-тиция институти – бу молиянинг алоҳида фаолият соҳаси бўлиб, молия бозорининг фонд сегментида қимматли қоғозлар билан боғлиқ операциялар бўйича малакали ҳизматлар кўрсатувчи мо-лиявий институт ҳисобланади. Бошқача қилиб айтилганда, фонд (қимматли қоғозлар) бозорида профессионал фаолият қимматли қоғозларни ҳаёт циклидаги жараёнда содир (талаб) бўладиган хизматларни белгиланган тартибда кўрсатиш бўйича тадбиркор-лик фаолияти ҳисобланади. Қимматли қоғозлар бозорида бундай фаолиятни ихтисослашган юридик шахс мақомига эга бўлган, тур-ли мулкчилик шаклида тузилган, махсус лицензияга (рухсатно-мага) эга бўлган инвестиция институтлари амалга оширади.1 Фик-римизча, инвестиция институти – бу қимматли қоғозлар бозорида воситачи ҳисобланган брокер, инвестиция маслаҳатчиси, инвести-ция компанияси ёки инвестиция фонди сифатида фаолият кўрса-тувчи профессионал иштирокчилар ҳисобланади.

Инвестиция институтлари хусусиятларига кўра, фонд бозори инфратузилмаси таркибида алоҳида профессионал иштирокчи сифатида фаолият юритади. Бунда улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда молиявий ресурслар (жамғармалар) ва инструментлар (қимматли қоғозлар) билан боғлиқ операциялар институтлари, молиявий ресурслар ва инструментлар аккумуля-тори ва ҳисобчиси, мос равишда йирик инвестициялар манбаи, институционал инвестор, профессионал эмитент ва воситачи сифатида намоён бўлиши мумкин.


Кўриниб турибдики, инвестиция институтлари банклар ва су-ғурта компаниялари билан бир қаторда молия бозорининг профес-сионал, ўта зарур, фойдали ва энг салмоқли қатнашчиларидан ҳисобланади.
Бу эса молия бозорининг, рисксизлик, жозибадорлик, барқа-рорлик, молиявий хавфсизлик даражасини таъминлашга, сама-рали инвестицион фаолиятни ва жараённи сифатини оширишга хизмат қилади.



  • Ш.Ш.Шоҳаъзамий. Молия бозори ва қимматли қоғозлар. Дарслик. – Т.: «Иқтисод-молия», 2007. 117-б.




91


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



Шундай қилиб, инвестиция институтлари умуман иқтисо-диётда, хусусан, қимматли қоғозлар (фонд) бозорида қуйидаги ролларни бажаради:





  • иқтисодиёт субъектлари ва аҳолига қимматли қоғозлар би-лан боғлиқ операциялар бўйича профессионал хизматлар кўрсатувчи институтлар;

  • молиявий ресурслар ва инструментлар аккумулятори, йирик инвестициялар манбаи;

  • институционал инвестор (белгиланган тартибда);




  • қимматли қоғозлар эмитенти (белгиланган тартибда). Ҳозирда ривожланган мамлакатлардаги инвестиция институт-

лари операциялари жаҳон фонд бозорларининг барча қисмини қамраб олган (3.2-жадвал).




3.2-жадвал



Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish