Назорат учун саволлар
Молия бозори инструментларини тавсифлаб беринг.
Молия бозорида улуш ифодаловчи инструментларни изоҳлаб беринг.
Қарз муносабатини ифодаловчи молиявий инструментларни изоҳлаб беринг.
Ҳосилавий қимматли қоғозларнинг ўзига хос хусусиятлари нима-лардан иборат?
Ҳосилавий қимматли қоғозларнинг бозор баҳосини аниқлашда қандай моделлар қўлланилади?
Депозит тилхатларининг моҳиятини тушунтириб беринг.
Колл ва пут опционларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини ёри-тиб беринг.
Фьючерсларнинг ўзига ҳос хусусиятлари нималардан иборат?
Фьючерс ва опционнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини изоҳлаб беринг.
Ўзбекистонда корпоратив облигацияларни эмиссия қилиш тар-тибини ёритиб беринг.
3-боб
МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ ПРОФЕССИОНАЛ
ИШТИРОКЧИЛАРИ
3.1. Қимматли қоғозлар бозорида
профессионал фаолият
Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳот-лар қимматли қоғозлар бозорини янада ривожланишини тақазо этади, айниқса мамлакатимизда иккиламчи бозорни ривожлани-шига катта эътибор берилмоқда. Бунинг учун фонд бозори инфра-тузилмасини жадал суръатлар билан яратиш мақсадида Инвес-тиция институтлари ташкил қилина бошланди.
Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси
– қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс ҳисобланади. Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг мижози (мижоз) – депонент ёки қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг хиз-матларидан фойдаланувчи бошқа шахс ҳисобланади. Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият – қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш бўйича лицензияланадиган фаолият тури ҳисобланади.
Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат орга-ни томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширилади. Қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчиларининг иж-роя органлари раҳбарлари, шунингдек, уларнинг имзо ҳуқуқига эга ходимлари қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан бериладиган малака гувоҳномаларига эга бўлишлари керак. Малака гувоҳномасининг амал қилиш муддати турли мамлакатларда ҳар хил бўлади, хусусан, Ўзбекистонда – уч йил.
Дунёнинг турли мамлакатларида инвестиция институтлари-нинг фаолият турлари ҳар хил номланади, лекин улар мазмунан ўхшаш. Масалан, жаҳон амалиётида фаолият турлари қуйида-
3-боб. МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ ПРОФЕССИОНАЛ ИШТИРОКЧИЛАРИ
гича номланиши мумкин: дилер, брокер, бошқарувчи компания, депозитарий, клиринг ва бошқалар.
Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорида эса қуйидаги профес-сионал фаолият турлари амалга оширилади:
инвестиция воситачиси фаолияти;
инвестиция маслаҳатчиси фаолияти;
инвестиция фонди фаолияти;
бошқарувчи компания фаолияти;
ҳисоб-клиринг палатаси (ташкилоти) фаолияти;
трансфер-агент фаолияти (лицензияланмайди);
қимматли қоғозлар бўйича биржадан ташқари савдолар таш-килотчиси фаолияти.
Қимматли қоғозлар бозорида қонун ҳужжатларига мувофиқ профессионал фаолиятнинг бошқа турлари ҳам амалга оширили-ши мумкин, масалан, номинал сақловчи (депозитарий бажаради). Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи инвестиция фонди фақат очиқ акциядорлик жамияти шаклида тузилади.
Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсларни тузиш, фаолият кўрсатиш ва туга-тиш тартиби, ушбу Қонуннинг қоидалари ҳисобга олинган ҳол-да, қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Лицензия талабгорига унинг аризасига биноан қимматли қоғозлар бозорида профессио-нал фаолиятни ёки мазкур фаолият турининг бир қисмини амалга ошириш учун берилиши мумкин. Лицензия талабгори бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширишга лицензия берилганлиги учун давлат божи ва лицензия талабгорининг ли-цензия бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиққанлик учун йиғим тўлашдан озод қилинади. Қимматли қоғозлар бозорида профессио-нал фаолиятни амалга ошириш учун лицензия қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб бориш учун белгиланган чекловлар ҳисобга олинган ҳолда берилади.
Қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака гувоҳномаси бўлган, камида икки ходимга эга юридик шахсларгина (инвестиция фонди бундан мустасно) қимматли қоғозлар бозорининг профессио-нал иштирокчилари бўлиши мумкин. Қимматли қоғозлар бозори
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
мутахассисининг малака гувоҳномаси беш йил муддатга берила-ди. Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсларнинг ташкил этилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади. Чет эл ташкилоти томонидан қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият янги юридик шахсни – қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчисини ташкил этиш ёхуд фаолият кўрсатаётган юридик шахснинг – қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг устав капиталида иштирок этиш йўли билан амалга оширилади.
Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни лицен-зиялаш Ўзбекистон Республикаси «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонуннинг 57-моддасига мувофиқ Қимматли қоғоз-лар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан қимматли қоғозлар бозорида профессионал қатнаш-чилар рўйхатини олиб борилади. Ушбу марказ лицензияларни беришни Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 9 июлдаги 308-сон қарори билан тасдиқланган «Қимматли қоғозлар бозорида профес-сионал фаолиятни лицензиялаш тўғрисида»ги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
2019 йилнинг 31 декабрь ҳолатида қимматли қоғозлар бозо-рида профессионал фаолиятга тегишли лицензиялар сони 134 тани ташкил этди, шу жумладан 2019 йилда 4 та лицензия берилган.
Натижада, 2020 йил 1 январь ҳолатида қимматли қоғозлар бо-зорида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга юридик шахслар сони 81 тани ташкил этди (3.1-жадвал).
3.1-жадвал маълумотларига кўра, 2019 йилда профессионал фаолият юритадиган инвестиция муассасалари жами 134 тани ташкил этган бўлса, шундан 49 таси инвестиция маслаҳатчиси, 44 таси инвестиция воситачилари ҳисобланади. Бундан кўриниб турибдики, мамлакатимизда қимматли қоғозлар профессионал фаолиятни амалга оширадиган ташкилот ушбу иккита муассаса фолиятига тўғри келади.
Инвестиция институтларига нисбатан бир қатор маҳаллий ва хорижий олимларнинг ёндашувлари мавжуд. Жумладан, профес-сор И.Л.Бутиков таърифига кўра, Инвестиция институтлари – бу қимматли қоғозлар билан ўз фаолиятини асосий фаолият сифати-да амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессио-
3-боб. МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ ПРОФЕССИОНАЛ ИШТИРОКЧИЛАРИ
3.1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |