Ўзбекистон Республикаси Олий ва махсус ўрта таълим вазирлиги олий ўқув юртларининг талабалари учун дарслик сифатида тавсия этган



Download 8,53 Mb.
bet147/155
Sana09.04.2022
Hajmi8,53 Mb.
#540075
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   155
Bog'liq
01. kirish

2-§.Антибиотиклар
Тупроқда, ҳавода ва сувда кўп миқдорда микроорганизмлар яшайди. Уларнинг бир қисми бир-бири билан бирга тинч яшаши, ўсиш ва ривожланишда бир-бирига ёрдам бериши мумкин. Бу биологик ҳодиса метабиоза— организмларнинг ўзаро ёрдами деб аталади.
Микродунёда антибиоза ҳодисалари микробларнинг бир-бирига қарши, бирбирини йўқотишга ҳаракат қиладиган ҳодисалар кўп учрайди. Бунда - баъзи микроорганизмлар ҳает фаолияти — ўсиши ва ривожланиши давомида бошқа бактерияларни ўлдирадиган моддалар ишлаб чиқаради ва теварак-атрофга ажратиб чиқаради. Микробларнинг ўсишини камайтирувчи ва ҳатто уларни ўлдириши мумкин бўлган биологик моддалар антибиотиклар(грекча анти— қарши ва биоз—ҳаёт, яъни микроблар ҳаётига қарши деган маънони билдиради) деб аталади. Моғор замбуруғлари ишлаб чиқарадиган (пенициллин) актиномицетлар (грамицидин) шунингдек, юқори ўсимликлар ишлаб чиқарадиган (фитонцидлар) антибиотиклар маълум.
Биринчи марта микроорганизмларни _ва уларнинг модда алмашинув маҳсулотларини касалликларни даволаш учун XIX асрнинг охирларида Л. Пастер қўллади. Сўнгра И. И. Мечников, Г. Бушард, Н. Ф. Гамалея ва бошқалар бу таълимотни ривожлантирдилар. А. Флеминг касаллик туғдирувчи микробларни—стафилококкларни ўрганаётганда озиқланиш муҳитида стафилококклар билан бирга моғор замбурғлари ҳам ўсганлигини аниқлади, кўпчилик бактериялар улар билан бирга кўпая олмайди. Бу ҳодиса моғор замбуруғи қандайдир антибиотик модда ажратиб чиқаришини кўрсатди ва шу модда моғор номи билан пенициллин деб аталди. Кейинчалик Е. Б. Чейн ва П.,Д. Флори пенициллинни ўрганиш билан шуғулландилар ва уни концентрлаш, тозалаш ҳамда қуритишга муваффақ бўлдилар. Бунинг натижасида пенициллин йиринг ҳосил қилувчи инфекцияларга қарши кучли химикотерапевтик восита эканлиги аниқланди.
1942 йилда совет олимлари 3. В. Ермольева ва Т. И. Балезина биринчи совет пенициллинни—крустозинин олдилар. Бу пенициллин Ўлуғ Ватан уруши вақтида яраларни ва бир қатор бошқа касалликларни даволашда муваффақиятли равишда ишлатилди, кейинчалик стрептомицин, грамицидин С, тетрациклин, биомицин, левомицетин ва бошқа антибиотиклар олинди. Агар 1945 йилда-30 тача антибиотик маълум бўлган бўлса, ҳозирга вақтда уларнинг сони мингтага етди; уларнинг 50 дан ортиғи амалда кўпчилик оғир касалликларни даволашда, шунингдек, қишлоқ хўжалигида, озиқ-овқат саноатида (гўштни консервалашда) ишлатилмоқда.
Қуйида антибиотиклар группасининг баъзи асосий вакилларини қисқача баён қилиб ўтамиз. Пенициллин—Реnicillium яшил моғорнинг баъзи турлари культурасидан олинадиган антнбиотик.. Пенициллин ишлаб чиқариш кенг кўламда ривожланди. Дастлаб пўпанакни кўп микдорда актив модда ҳосил қиладиган шароитда ўстириш ўрганилди. Сўнгра пенициллиннинг фармакологик ва бактерицид хоссалари жиҳатдан пеницеллиндан фарқ қиладиган кўпчилик ҳосила бирикмалари синтетик йўл билан олинди.
Барча пенциллинлар дипептидлар бўлиб, иккита аминокислота қолдиғидан — диметилцистеин ва ацетилсериндан таркиб топган. Пенициллинлар хоссаларига кўра кислоталардир, улар пўпанак културасидан натрийли ва кальцийли тузлар ҳолида олинади.
Пенициллинлар — бекарор моддалардир, улар қиздирилганда ишқор, кислота, оксидловчилар, тузлар, қуёш нури таъсирида осон парчаланиб кетади. Пенициллин G энг барқарор ва бактериостатик жиҳатдан энг активидир. Кристалл холидаги пенициллин бензил пенициллиннинг калийли ёки натрийли тузидир. У сувда яхши эрийди, организмга тез сўрилади ва организмдан тез чиқариб ташланади. Пенициллиннинг таъсирини узайтириш учун одатда у новокаин билан бирга юборилади.
Пенициллинни ўрганнш ва уни қўллаш (айниқса, иккинчи жаҳон уруши йилларида) сохасида олимлар томонидан тўпланган тажрибалар, бошқа антибиотикларни қидиришга қизиқиш уйғот-ди. Совет олимлари, Н. А. Красильников ва А. Н. Қореняко актиномицетдарни — нур таратувчи замбуруғларни ўрганиб, улар кучли бактерицид таъсирига эга бўлган моддалар ҳосил қила олиши мумкинлигини аниқладилар. 1943 йилда америка олими 3. Ваксман замбуруғ Streptomuses grisens маҳсулотларидан биринчи марта стрептомицин ажратиб олди. Бу кучли таъсир этувчи антибиотик бўлиб, сил, вабо, кўк йўтал, менингит ва бошқа касалликларни даволашда ишлатилади.
Стрептомицин С21Н39 N712 иккита структура злементлардан—стрептицин— азотли асос ва стрептобиозамин—дисахарид типида тузилган ва метилглюкозаминнинг пентоза билан бирикмаси бўлган моддадан таркиб топган;

Саноатда стрептомицин пенициллин каби биокимёвий йўл билан олинади.
Стрептомициннинг камчиликларидан бири унинг заҳарли эканлигидир. У таъсир этувчи микроорганизмлар бу моддага жуда, тез ўрганиб қолади, шундан кейин стрептомицин билан да- волаш терапевтик эффект бермайди.
Левомицетин ва синтомицин. Пенициллин ва стрептомициндан кейнн медицинада бошқа анткбиотиклар, жумладан хлорамфеникол (синоними — левомицетин ва. унинг рацемик формаси синтомицин) ҳам ишлатила бошлади. Левомицетинни 1947 йилда тупроқдан П.Эрлих (Венесуэла) замбуруғ Streptomyces Venesuelas культурасининг суюқлигидан ажратиб олган.
Хлорамфеникол саноатда кимёвий синтез билан, кўпинча, стиролдан олинади.

Синтомицин левомицетинга нисбатан унча тоза бўлмаган маҳсулот. Бундан ташқари, унинг бактерицид хоссалари ҳам ёмонроқ. Шунинг учун яқин йилларда бизнинг саноат фақат левоми-цетин ишлаб чиқаради. Левомицетин С11 Н12 О5 N2 С12 ароматак қатор бирикмаси, таркибида п—нитрофенил ва дихлорацетил группалари булади:

Левомицетин кимёвий тузилишига кўра пенициллин ва стрептомициндан анча оддий. У аччиқ таъмли ҳидсиз, сувда ёмон эрийдиган қуйи спиртларда (метил, этил), ацетонда яхши эрийдиган деярли рангсиз оқ кристалл кукун. Кукун ҳолида ҳам, эритма ҳолида ҳам сақланганда ўзгармайди. Унчалик заҳарли эмас. Левомицетин фақат касаллик тарқатувчи бактерияларгагина таъсир этмай, балки тепкили терламани қўзғатувчиларга, шунингдек, баъзи бир вирусларга ҳам таъсир этади. Бундан ташқари ауреомицин, биомицин, террамицин, тетрациклин ва тетрациклинлар группасига кирувчн бошқа антибиотиклар ҳам кенг қўлланилмоқда.
Хулоса килиб шуни айтиш керакки, инсониятга маълум бўлган дорилар ичида антибиотиклар энг заҳарли экан. МДҲда қисқача тарихий давр ичида аҳолинииг касалланиши ва ўлими кескин камайди. Болалар ўлими МДҲда 11 марта камайди. Масалан, 1970 йилда ҳар 1000 та туғилган боладан 25 таси , 2000 йилда 5 таси нобуд бўлган, ваҳоланки 1913 йилда ҳар 1000 та туғилган боладан 269 таси бир ёшгача етмай ўлиб кетар эди. Ҳаёт тубдан ўзгарганлиги, халқнинг моддий ва маданий даражаси ўсганлиги ва хамда совет медици- насининг ютуқлари туфайли совет халқларининг ўртача умр кўриши Улуғ
Ватан урушидан илгари 32 йил бўлса ҳозирда 70 йилга етди.

Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish