VII БОБ
1-§. Доривор моддалар.
Физиологик актив моддалар группасига доривор препаратлар ҳам киради. Турли қайнатмалар, настойкалар ва экстрактлар жуда қадим замонларда ҳам касалликларни даволаш ҳамда олдини олиш учун ишлатилар эди. Халқ қўллаб келаётгаи бу дори-дармонлар ҳали ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Доридармонларнинг ҳозирги ассортиментида бу препаратлар 25—30 процентни ташкил этади, аммо йил сайин уларнинг улуши, синтетик дори моддалар ишлаб чпкариш тез ривожланаётганлиги учун камайиб бормоқда.
Кейинги ўн йилликдаги кашфётлар натижасида биологияда, медицина фанида ва амалда ҳозирги замон кимёсининг ютуқларидан тобора кенг фойдаланилмоқда ва янгидан-янги синтетик доривор моддалар олишмоқда.
Доривор-бирикмаларнинг кимёвий тузилиши мураккаб, аммо кўпинча, улар оддий моддалардан, шу жумладан нефть — газ хом ашёси таркибига кирувчи моддалардан бир катор кетма-кет борадиган процесслар орқали олинади.
Дори-дармон воситаларининг ягона принцип асосида тузилган умумий классификацияси йўқ. Одатда, доривор моддалар организмга танлаб таъсир этиш хусусиятига наркотик, ухлатадиган, сийдик ҳайдайдиган ва бошқалар) даволашда ишлатилишига ва бошқа хоссаларига кўра группаларга бўлинади.
Усимликлардан олинадиган доривор моддалар жумласига алколоидлар киради; микробларга қарши ишлатиладиган дори моддаларга эса антибиотиклар киради. Биз ана шу моддаларни қисқача кўриб чиқамиз.
Алкалоидлар (арабча аlсаli ишқор ва грекча lidos—тур) асос хоссасига эга бўлган, ўсимликлардан олинаднган азотли органик бирикмалардир. Улар кислоталар билан бирикиб туз ҳосил қила олади. Қўпчилик алкалоидлар организмга кучли физиологик таъсир кўрсатиш хусусиятига эга. Шу билан бирга уларнинг катта дозалари одатда, заҳар, кичик дозаларда эса қимматли дори модда ҳисобланади.
1806 йилда асосий алкалоид опиум — морфин ажратиб олингаи (морфин 1952 йилда синтез қилинган), сўнгра стрихнин ва бруцин, хин дарахти илдизидан — хинин ва цинхонин ҳамда бошқа алкалоидлар топилди. Ҳозирги вақтда бу синф моддаларининг мингдан ортиғи маълум.
А. П. Орехов ва унинг мактаби (Г. П. Меньшиков, С. Ю. Юнусов.Л.М. Уткин, А. Д. Кузовков, Р, А. Кановалова) алколоидларни ўрганиш ва ажратиб олиш бўйича СССРни жаҳонда биринчи ўринга олиб чиқдилар. Медицинада бир неча ўнлаб алколоидлар қўлланилмоқда.
Кўпроқ маълум бўлган алкалоидлардан баъзиларни кўриб чиқамиз. Никотин тамаки баргида кучсиз органик кислоталарнинг (лимон ва олма кислоталарнинг) тузлари ҳолида (0,3—6%) бўлади. Унинг молекуласи пиридин ва азоти метинланган пирролидин ядросидан таркиб топган. Никотиннинг формуласи:
Никотин —рангсиз, мойсимон, аччиқ таъмли суюқлик; 247°С ҳароратда қайнайди. Сув ва органик эритувчиларда яхши эрийди, ҳавода осон оксидланиб жигарранг тусга киради. Никотин нерв системасига таъсир этувчи кучли заҳар; унинг 0,01—0,04 грамми кишини ўлдиради; у зарарланмаган тери ва шилиқ пардалар орқали осон сўрилади.Кучли инсектицид таъсирга эга. Никотиннинг сульфат-кислота тузи-никотин сульфат қишлоқ хўжалигида зараркунанда- ларга ва ўсимликларнинг касалликларига қарши курашишда иш- латилади.
Хинин С20Н27О2N2—хин дарахтининг пўстлоғида буладиган алкалоид.
У хинолиннинг хосиласи бўлиб, қуйидагича тузилган:
Хинин—аччиқ таъмли оқ кристалл кукун, 177 0С ҳароратда суюқланади; сувда ёмон, спиртда, эфирда ва хлороформда яхши эрийди. Медицинада безгакни даволашда, иссиқ қолдирувчи восита сифатида ишлатилади.
Морфин — афъюннинг асосий алколоидидир. У етилмаган кўкнори шарбатида мекон кислота, сут кислота ва сульфат кислота тузлари кўринишида бўлади (3 дан 23% гача). Морфин-нинг эмпирик формуласи С17Н19О3 N • Н2О. Структура формуласи:
Морфин рангснз, майда ромбик ёки игнасимон формадаги кристаллар, сувда ва органик эритувчиларда ёмон, ўювчи ишқор эритмаларида яхши эрийди. 25°С да парчаланиш билан суюқла-нади. Унинг катта дозаси кучл заҳар, кам миқдордагиси эса медицинада оғриқ қолдирувчи ва ухлатувчи восита сифатида ишлатилади,
Кофеин С8Н10 N 4 О2 чой баргида ва кафе дарахтининг уруғларида бўлади.
Кофеиннинг структура формуласи:
У аччиқ таъмли ҳидсиз оқ кристаллдир. 234—235°С ҳароратда суюқланади. Кофеин сувда яхши, эфирда, бензолда, олтингугурт сульфидда ва петролей эфирда ёмон эрийди. Медицинада қўзғатувчи восита сифатида ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |