Ўзбекистон Республикаси Олий ва махсус ўрта таълим вазирлиги олий ўқув юртларининг талабалари учун дарслик сифатида тавсия этган


-§. Синтетик алифатик кислоталар (сак)



Download 8,53 Mb.
bet145/155
Sana09.04.2022
Hajmi8,53 Mb.
#540075
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   155
Bog'liq
01. kirish

V I БОБ
СИНТЕТИК ЮВИШ ВОСИТАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
1-§. Синтетик алифатик кислоталар (сак)

Совун ва синтетик смола ишлаб чиқаришда овқатга истеъмол қилинадиган ёғларни алмаштириш учун саноатда парафиндан занжирида 10 дан 20 гача углерод атоми бўлган карбон кислоталар олиш усули ишлаб чиқилди. Қаттиқ парафин таркиби қуйидагича бўлган тўйинган углеводородлардан таркиб топглан: СН3(СН2)n—СН3 бунда пқ18—30. Оксидланиш прецесси калий перманганат катализаторлигида 100—120°С ва ҳаво ёрдамида олиб борилади. Бунда углерод занжири узилади ва чеккадаги СН2 группалар оксидланиб карбоксил группага айланади. Назарий жиҳатдан занжир исталган жойдан узилиши мумкин ва оксидланиш натижасида доимо чумоли кислотадан НСООНдан тортиб СН3(СН2)36СООН гача бўлган кислоталарнинг хаммаси хосил бўлади. Амалда оксидлаш шароити шундай танлаб олинадики, натижада совун ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадлар учун керак бўлган, таркибида10 дан 20 тагача углерод атомлари бор кислоталар энг кўп ҳосил бўлади. Асосий реакция.
СН3(СН2)n - (СН2)m-СН3+11/2O2
 СНз(СН2)n-1СООН+СНз(СН2)m-1СООН+Н2О
1970 йилда совун ишлаб чиқариш учун сарфланадиган ҳамма, ёғларнинг 20% дан ортиғини САҚ ташкнл этди. Бу нарса, совун ишлаб чиқариш учун сарфланадиган табиий ўсимлик мойларининг анчагина миқдорини тежаб қолишга имкон берди. Совун ишлаб чиқаришда САК нинг қўлланилиши, озиқовқат учун ишлатиладиган мойларни тежаб қолишгина эмас, балки ишлаб чнқарилган маҳсулотнинг таннархини камайтиришга (1 тонна САҚ 1 тонна ўсимлик мойига қараганда 160сўм арзон туради), ҳамда ишлаб чиқариш процессини соддалаштиришга имкон беради.
Ҳозирги вақтда ёғ-мой саноатида мой чигит ва бошқа ўсимлик уруғларидан экстракция усули билан ажратиб олинади. Таркибида ёғи кам бўлган хом ашёлар қайта ишланганда экстракциядан кейин қолган шароитда мойнинг миқдори 1 % дан ошмайди, мой пресслаш усули билан олинганда эса 6—8% ни ташкил этади. Экстракция усулида уруғлардан олинадиган мой миқдорининг анча (5—7%) ортиши халқ хўжалигига катта фойда келтирадн. Бу процесснинг моҳияти уруғлардаги мойни зритувчиларда эритиб олишдир. Эритувчи ҳужайраларнинг қобиқлари орқали ўтиб мойнинг концентрланган эритмасини ҳосил қилади. Натижада мойнинг концентрацияси ҳужайранинг ичида ва ташқарисида ҳар хил бўлиб қолади ва мой молекулалари бутун системада мувозанат хосил қилишга интилиб, ҳужайранинг ташқарисига сизиб чиқади; бу процесс ҳужайранинг ичида ва ташқарисида мой концентрацияси тенглашгунча давом этади.
Кейинги йилларда узлуксиз ишлайдиган экстракция установкалари ишлаб чиқилиб саноатга жорий қилинмоқда. Ёғ-мой ишлаб чикариш заводларининг янги техника асосида қайта қу-роллантриш суръатлари 46-жадвалда кўрсатилган.
46- ж а д в а л

Совет ҳокимияти йилларида ёғ-мой саноати озиқ-овқат саноатининг йирик тармоқларидан бирига айланди. МДҲда бутун дунёда ишлаб чиқариладиган ўсимлик мойларининг 13% дан ортиқроғи ишлаб чикарилади. Усимлик мойлари ишлаб чиқариш ҳажми бўйича МДҲ Европада биринчи ўринни, дунёда эса иккинчи ўринни эгаллайди. МДҲда ишлаб чиқариладиган ўсимлик мойи миқдори Англия, Францкя ҳамда ГФР ни биргаликда олганда ишлаб чиқариладиган мой миқдоридан анча ортиқдир. Кейинги йилларда ёғ-мой саноати Узбекистонда жадал суръатлар билан ривожланмоқда.
2-§. Совунлар ҳамда синтетик ювиш воситалари
Юқори молекуляр алифатик кислоталарнинг асосан, пальмитин, стеарин, олеин кислоталарнинг сувли эритмаларда кўпик ҳосил қиладиган ва яхши ювиш хоссасига эга бўлган тузлари совунлар дейилади. Бу хоссалар асосан таркибида углерод атоми 8 дан кам бўлмаган алифатик кислоталарнинг ишқорий тузларига хосдир. Совунлар ёғларни совунлаш, яъни юқори молекуляр (С16—С18) ёғ кислоталар глицеридларига ишқор таъсир эттириш йўли билан олинади:

бунда R—стеарин (С17Н35) ёки пальмитин кислотанинг радикали (С15Н31).
Юқори молекуляр тўйинган кислоталар (молекуласида углерод атомлари С22 гача бўлган кислоталар) билан натрий ва калий металларидан ҳосил бўлган совунлар энг катта амалий аҳа-миятга эга. Молекуласида углерод атомлари сони 22 ва ундан кўп бўлган кислоталарнинг тузлари сувда деярли эримайди. Натрийли тузлар — каттиқ совунли, калийли тузлар — суюқ совунни ҳамда кальцийли тузлар сувда эримайдиган совунларни ҳосил қилади.
Совунларнинг ювиш хусусияти

Узоқ вақтларгача совунли эритмаларнинг ювиш механизмини аниқ тушунтириб беришга имкои бўлмадн. Коллоид кимё ривожлангандан кейингина ювиш лроцессининг асослари чуқур ўрганилди. Ҳозирги вақтда бу процесснинг механизми қуйидагича тушунтирилади. Совун эритмаларининг ювиш хусусияти шу эритмаларнинг сирт активлигига ва икки фаза чегарасидаги адсорбцион қаватлар мустаҳкамлигига боғлиқ бўлган физик-кимёвий хусусиятлар комплекси билан аниқланади. Қаттиқ ҳамда мойли заррачалар тўқималарга ютилиб (адсорбиланиб), унда мустаҳкам жойлашиб қолади. Натижада тўқима усти кирланади. Совун эритмалари сирт актив моддалар бўлганлиги ва икки фаза чегарасида сирт тарангликни камайтирганлиги сабабли тўқимани яхши қўллайди ва унинг субмикроскопик каналларига ҳамда кир заррачаларига чуқур кириб боради. Улар тўқималар толасига ва кир заррачаларига адсорбиланган ҳаво пуфакчаларини сиқиб чиқаради. Шундан кейин, совун эритмаси ёғли кирларни эмульсиялайди ҳамда қаттиқ заррачаларни пептизация қилади. У чегара сиртга ютилиб мустаҳкам парда ҳосил қилади, бу парда эмульсия ҳамда суспензияни барқарор ҳолатга келтиради. Совун парда билан ўралган майда гидрофоб кир заррачалари гидрофиль хусусиятга эга бўлиб қолади ва совун эритмаси билан бирга чиқиб кетади. Газламаларни ювиш процессида ишқалаш улардан кир заррачаларининг чиқиб кетишини осонлаштиради, ювиш процессида ҳосил бўлган кўпик-ларнинг сатҳи катта бўлгани учун кирни ҳам кўп олиб чиқиб кетади.
Оддий совунларнинг ҳамма яхши хоссалари билан бирга уларнинг ишлатилишини баъзан чеклаб қуядиган маълум камчиликлари ҳам бор.
Совуннинг сувли эритмаларида гидролиз реакцияси натижасида ишқор ҳосил бўлгани учун ундан тўқнмачилик саноатида кўпинча фойдаланиб бўлмайди. Баъзан совунларни ишлатиб бўлмаслигига уларнинг сувга қаттиқлик берадиган моддалар билан эримайдиган кальцийли ва магнийли тузлар ҳосил қилиши сабаб бўлади. Совуиларни кислотали муҳитида ҳам ишлатиб бўлмайди, чунки кислота совунни парчалаб юборади.
Синтетик ювиш воситалари. Совунларнинг камчиликлари ҳамда озиқ-овқатга ишлатиладиган ёғларни совунга сарфлашни камайтириш йўлидаги ҳаракатлар синтетик ювиш воситалари ишлаб чиқаришнинг ривожланишига сабаб бўлди; уларни олишда дастлабки материал сифатида углеводородлар, углерод (II) оксид хамда водород, яъни нефть-газ хом ашёси ишлатилади. Иттифоқимизда ҳар йили совун ишлаб чиқариш учун 300 минг тоннага яқин ўсимлик ва ҳайвои ёғлари сарфланади, бунинг қисми овқатга ишлатиладиган ўсимлик мойи ҳисобига тўғри келадн. Бутун дунёда ишлаб чиқариладиган ёғларнинг 15% и (4 миллион тоннадан ортиғи) совун ишлаб чиқариш учун сарфланиб келмоқда.
Синтетик ювиш воситалари ёғдан олинадиган совунларнинг оддий алмаштирувчи моддалар бўлиб қолмасдан, балки сифатли янги маҳсулотлар бўлиб, ўзининг физик-кимёвий хоссаларн жиҳатидан совундан кескин фарқ қиладн. Уларннг энг муҳим афзаллиги ювиш хусусиятининг айниқса қаттик сув ҳамда денгиз сувларида кучлилигидир (совундан 2—3 марта ортиқ), таннархи эса совунга нисбатан 2,5 марта арзон).
Синтетик ювиш воситалари қаерда ва кандай мақсадда ишлатилишига қараб таркибида 18 дан 50% гача, сирт актив моддалар (алкилбензолсульфонатлар, натрийалкилсульфатлар, оксиэтилланган алкилфеноллар ва бошқалар), шуниигдек, анчагина миқдорда фойдали қўшимчалар (фосфат кислотанинг тузлари, натрий сульфат, кальцинациланган сода, натрий метасиликат, карбоксиметилцеллюлоза ва бошкалар) бўлади. Фойдали қўшилмалар ювйш воснталарининг сифатини орттирибгина қолмай, балки сирт-актив моддаларга нисбатан арзон бўлгани учун ишлаб чиқаришнинг иқтисодий кўрсаткичларини яхшилайди.
Ювувчи моддалар анионактив, катионактив ҳамда ион ҳосил қилмайдиган турларга бўлинади. Ювувчи моддалар сувда эритилганда уларнинг молекулалари икки хил зарядланган заррачаларга — қарама-қарши зарядланган ионларга ажралади. Анионактив моддаларда манфий зарядланган ион—анион, катионактив моддаларда эса молекуланинг мусбат зарядланган қолдиғи — катиои ювиш хусусиятига эга бўлади. Ион ҳосил қилмай-
диган ювиш воситалари сувда ионларга ажралмайди, уларнинг молекулалари элетронейтралдир.
Аниоактив ювувчи моддалар кўп тарқалган бўлиб, ювиш хусусияти яхши, уларни арзон хом ашёдан ишлаб чиқариш мумкин, катионактив ювувчи моддалардан арзон туради. Анионак-тив ювиш воситаларига бирламчи ва иккиламчи алкилсульфатлар, алкилсульфонатлар хамда алкиларилсульфонатлар киради.
Алкиларилсульфонатлар энг яхши ювиш хусусиятига эга, улар нефть хом ашёлари — бензол ҳамда пропилен тетрамери асосида ишлаб чиқарилади: Алкиларилсульфонатлар беизолни пропилен тетрамерк билан алкиллаш ва сўнгра сульфат кислота билан сульфолаб, ўювчи натрийнинг сувдаги эритмаси таъсирида нейтраллаш орқали олинади. Пропиленнинг тетрамери пропиленнинг теломерланиш реакцияси (узилган полимерланиш) натижасида ҳосил бўлади. У молекуласида углерод атомлари 9 дан 15 тагача бўлган олефинлардан таркиб топган. Процесс натижасида ҳосил бўлган алкилбензолсульфонатлар таркибида 15% атрофида натрий сульфат (Nа24) бўлиб улар шу группадаги энг яхши ювиш воситаларидан ҳисобланади:

Алкилловчи агент сифатида пропилен тетрамерини ишлатиб алкилбензолсульфонатлар олиш усули хлорсиз усул дейилади: хлорли усулда алкилловчи агент сифатида хлорланган тўйинган углеводородлар ишлатилади. Ҳозирги вақтда саноатда хлорли усул билан алкилбензолсульфонатлар ишлаб чиқаришда алкилловчи агент сифатида 180—310°С оралиғида кайнайдиган деароматланган керосн фракцияси ишлатилади. Керосин фракцияла-рини деароматизация қилиш сульфат кислота билан тозалаш оркали олиб бориладн. Хлорсиз усул билан алкилбензолсульфонат олишда пропилен тетрамерини нефтдан олинадиган пара-финларни термик крекинг қилишдан ҳосил бўладиган нормал тузилган -олефинлар билан алмаштириш кўзда тутилади. Бунда фақат сув манбаларини тозалаш масаласи ҳал қилиниб-гина қолмай, балки алкиларилсульфонатнинг ювиш хусусияти ҳам анча кучаяди.
Катионактив ювиш воситаларига алкиламмонийли ёки пиридинли узун занжирли ҳосилалар киради. Уларнинг кўпчилигида ювиш хоссаларидан ташқари дезинфекция хоссалари ҳам бўлади. Шунинг учун уларни махсус мақсадларда, масалан, хирургия асбобларини совуқ стерилизация қилишда ҳам ишлатиш мумкин.
Ион ҳосил қилмайдиган ювувчи моддалар сифатида этилен оксиднинг спиртлар, аминлар ҳамда таркибида актив водород атомли группалари бор бошқа бирикмалар билан ўзаро таъсиридан олинадиган юқори молекуляр полиэтиленгликолларнинг оддий хамда мураккаб эфирлари ишлатилади. Этилен оксиди асосида «перегаль» хамда «тетроник» деб аталадиган нейтрал ювувчи моддалар ишлаб чикарилади. Улар тўқимачилик саноатида кенг ишлатилади.
Синтетик ювиш воситалари порошок, паста ҳамда суюқ ҳолда бўлади. Улар тўғридан-тўғри ҳамда совун билан биргаликда ишлатилади. Кенг кўламда ишлатилаётган ювиш порошоклари таркибидаги асосий компонентлардан ташқари тўлдиргичлар (пирофосфат, тринатрийфосфат, перборатлар ва бошқалар) ҳам киради, булар сувнинг қаттиқлигини камайтиради. Улар ювувчи моддаларнинг таъсирини кучайтиради, газламага кирларни қайта ўтиришига йўл қўймайди ҳамда сифатини пасайтирмай туриб, ювиш воситалари ишлаб чиқаришни анча кўпайтиришга имкон беради. 40 алкилсульфатли 1 тонна ювиш порошоги, ювиш хусусияти жиҳатдан таркибида 60% ёғ кислоталар бўлган 1,66 тонна совунга тенг, яъни 0,6 тонна ювиш порошоги 1 тонна совуннинг ўрнини босади.

Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish