Ўзбекистон Республикаси Олий ва махсус ўрта таълим вазирлиги олий ўқув юртларининг талабалари учун дарслик сифатида тавсия этган


УМУМИЙ КИМЁВИЙ ТЕХНОЛОГИЯНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ



Download 8,53 Mb.
bet2/155
Sana09.04.2022
Hajmi8,53 Mb.
#540075
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   155
Bog'liq
01. kirish

I ҚИСМ

УМУМИЙ КИМЁВИЙ ТЕХНОЛОГИЯНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ


КИРИШ
Ҳозирги замон кимё саноатининг вазифалари билан дастлабки танишиб чиқишнинг ўзиёқ, у фақат фан асосидагина муваффақиятли ривожланиши ва такомиллашиши мумкин деган хулосага олиб келади. Бу фан кимёвий технология деб аталади.
«Технология» сўзи қандай келиб чиққан? «Технология» сўзи грекча «технос»- санъат ва «логос» илм деган маънони билдирувчи сўзлардан олинган бўлиб ҳунарлар тўгрисидаги илмдир. Яъни Д.И.Менделеев айтганидек «Технология– табиий маҳсулотларни инсон хаётида фойдаланадиган маҳсулотларга айлантиришни ўрганиш» демакдир.
Кимёвий технология қачон пайдо бўлган? Ёниш реакциясини одам биринчи марта қачон билиб олганлигини (бу хозирги вақтда кўп олимларнииг эътиборини тортмоқда) аниқ айтиш қийин, лекин инсониятнинг ривожида бу кашфиёт катта бурилиш эканлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Инсоннинг оловдан фойдаланиб, лойдан ясалган буюмларни куйдирганлиги, туғма металларни эритганлиги унча узоқ тарих эмас, бу бизда фақат бир неча минг йил илгари амалга оширилган Қадимги Миср, Хитой, Ҳиндистон, Греция ва Римда бўёқлардан, ошловчи моддалардан, мисдан қилинган буюмлардан қалай, бронза (қалай билан мис қотишмаси), кумуш, қўрғошин ва темирдан кенг фойдаланганлар. Ўрта асрларда хлорид, сульфат ва нитрат кислоталар кашф этилди, кўп минераллар ўрганилди ва энг асосий текшириш усуллари; эритиш, кристалга тушириш, қуритиш, фильтрлаш ва бошқалар ишлаб чиқилди. Бошқа технологик фанлар каби кимёвий технологиянинг ҳам келиб чиқиши саноат революцияси, машинали ишлаб чиқаришнинг вужудга келиши билан боғлиқ. У ҳар хил ҳунарлардан фарқ қилиб, табиий фанларнинг техник татбиқи ҳисобланади. Бу фанларнинг бошланиши механика ва энергетиканинг ютуқлари билан узвий боғлиқдир. Машина билан йигириш, машина билан тўқиш заруриятини туғдирди, буларнинг ҳар иккиси эса оқартиш, читга гул босиш ва бўяш корхоналарида механик-кимё революцияни зарур қилиб қўйди.
Кимёвий технология XVIII асрнинг иккинчи ярмида рўёбга чиқди. XIX асрнинг ўрталаридан бошлаб кимё билан қишлоқ хўжалиги ўртасида ўзаро алоқалар ўрнатилди—минерал ўғитлар ишлаб чиқарила бошланди ва у ҳозирги кунда жуда катта масштабларда ўсди ва жуда тез суръатлар билан ривожланмоқда. XIX асрнинг иккинчи ярми кимёвий технологиянинг ажойиб ютуқларини қўлга киритди — бўёқлар ва доривор моддалар саноатда синтез қилинди. XX асрнинг бошлари кимёвий технологияда ҳаммани ўз кўлами билан қойил қолдирадиган порлоқ ютуқлари билан ажралиб турди. Олимлар кўп асрлик муваффақиятсизликлардан сўнг янги технологик ғояларни ривожлантириб, атмосфера азотининг водород билан боғланиш муаммосини ҳал этдилар. Умуман олганда, технология ишлаб чикариш маҳсулотлари ва хом ашёни қайта ишлаш жараёнларини ўрганади. Бу жараёнларда бошланғич маҳсулотлар хоссаси ва таркиби ўзгаради. Хом ашёни қазиб олиш, уни ташиш, алоқа воситалари ва бошқалар технологияга тегишли эмас. Чўянни эритиш, металл маҳсулотларини тайёрлаш, сульфат кислота синтези, шакар, тери маҳсулотларини, синтетик дори воситаларни ишлаб чикариш кабилар технологик жараён учун типик мисол бўлади.
Ҳозирги замон технологиясининг афзаллиги шундаки, у кўп тармоқли ишлаб чиқаришни ўрганади. Технология икки хил турга бўлинади: механик ва кимёвий. Механик технология моддаларнинг ташқи кўриниши, ўлчами ўзгаришини ўрганади. Кимёвий технология эса кимёвий реакция натижасида моддаларнинг таркиби ва ички структураси ўзгаришини ўрганади. Аслида механик ва кимёвий технологияга чегара шартли равишда қўйилади. Чунки айрим ишлаб чиқаришда механик ва кимёвий технология бир-бирига мос ҳолда олиб борилади. Масалан, металл, қурилиш материаллари, қоғоз ва тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда. Технологик жараён ва қайта ишлаш физикавий, кимёвий, физиккимёвий, механик ва иссиқлик техникаси, электротехника ва бошқа бир қатор иқтисодий мухандислик йўналишидаги усуллардан фойдаланади. Физик ва кимёвий жараёнлар аниқ технологик иқтисодий шароитларда, иқтисодий мақсадларни кўзда тутган ҳолда амалга оширилади. Кимёвий технологиянинг вазифаларига қуйидагилар киради: шароитни танлаш ва лойиҳалаш, ишлаб чиқариш жараёнлари турлари ва схемаси, қўшимча операциялар, ҳамда конструкцияни аниқлаш, жихозлар, машиналар учун материал танлаш. Бундан ташқари, халқ хўжалиги билан турли ишлаб чиқариш жараёнлари самарадорлигини солиштириш, сарф - харажат, маҳсулот таннархи, турли иқтисодий хисоб-китоблар хам мухим вазифалар хисобланади.
Жиҳозларга материал танлашда фақатгина механик чидамлиги эмас, балки кимёвий ва ва термик турғунлигига эътибор бериш керак. Ҳозирги замон технологияси учун ишлатиладиган материаллар ҳар томонлама талабга жавоб бериши лозим. Йирик масштабли заводларда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг вазифаси бу узлуксиз ва механизмлашган, автоматлаштирилган жараёнларни амалга оширишдир. Лаборатория ишидан саноат ишлаб чиқаришга ўтиш кўпинча миқдордан сифатга ўтиш хисобланади: кимёвий тоза реагентлар қўшимчалар билан ифлосланган табиий хом ашёга, лаборатория жиҳозларига ўхшамаган узлуксиз ишловчи аппаратларга ўтиш. Кимёвий технологияда бир-бирига узвий боғлиқ бўлган бир нечта йўналишлар мавжуд бўлиб, улар кимёвий технологиянинг ривожланишида асосий рольни ўйнайди:

  1. Ишлаб чиқариш масштабини кенгайтириш,аппаратлар иш унумдорлигини ошириш.

  2. Аппаратлар ишининг интенсивлигини ошириш.

  3. Кимёвий реакция иссиқлигидан унумли фойдаланиш ва энергия сарфини камайтириш.

  4. Ишлаб чиқариш босқичлари сонини камайтириш ва очиқ системадан ёпиқ системага ўтиш.

  5. Даврий ишловчи жараёндан узлуксиз ишлашга ўтиш.

  6. Ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштириш.


Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish