3-§. Касбий гигиена ва техника хавфсизлиги.
Кимё саноатида турли хил захарли, токсик ва портловчи, инсон саломатлиги учун хавфли бўлган моддалар ишлатилади. Табиийки, улар билан ишлашда жуда хам эхтиёткорлик ва гигиеник, хавфсиз мехнат шароити талаб қилинади. Шунинг учун МДХ давлатлари қонунчилиги қуйидагиларни ҳимоя қилади: касбий гигиена бўйича нормал мехнат шароитини яратиб бериш, узоқ таъсир этувчи моддалар, газ, чанг, юқори ва паст темпераура, захарли моддалар таъсирини йўқотиш: техника хавфсизлиги бўйича–бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш: портлашлар, механик жабр кўриш, нурланиш, захарли моддалар билан захарланиш.
Кимё саноатининг асосий вазифаларидан бири юқорида санаб ўтилган хавфли томонларни йўқотибгина қолмай, балки инсон саломатлиги ва экология учун зарарсиз бўлган янги технологик ишлаб чиқариш турларини яратишдир. Чиқинди маҳсулотлар иккиламчи ресурс сифатида қайта ишлатилиши лозим. Яна автоматлаштириш, герметизация, кучли вентеляция, вакуум остида ишлаш, мўрили шкафлардан фойдаланиш, булар ҳаммаси меҳнатни муҳофаза қилиш йўлларига киради.
4-§. Маҳсулот ишлаб чиқариш режаси
Ҳар бир корхонанинг ишлаб чиқарилиши керак бўлган маҳсулотнинг миқдорини белгилайдиган режаси бўлади. Бизнинг давлатимизда режани бажариш ҳар қандай ишлаб чиқариш корхонасининг асосий қонунидир. Бунинг учун хом ашё, электр энергияси ва жиҳозлардан мумкин қадар тўлароқ ва унумлироқ фойдаланилади, ишлаб чиқариш ходимларининг меҳнати тўғри ташкил этилади. Биздаги корхоналар ривожланаётган фан ютуқларига таяниб, технологик жараёнларни, мукам-маллаштириб, янги техникадан фойдаланиб, режаларини бажарибгина қолмай, балки уларни ошириб ҳам бажарадилар.
5-§. Кимёвий маҳсулотлар сифати
Пойабзал, кийим-кечак, радиоприёмниклар каби минглаб бошқа саноат маҳсулотларини аҳоли бевосита истеъмол этади. Кўпгина саноат маҳсулотлари бошқа корхоналарда хом ашё сифатида ишлатилади; масалан пўлат металлни қайта ишлаш корхоналарида, сульфат кислота — минерал ўғитлар ишлаб чиқариш корхоналарида хом ашё сифатида қўлланилади. Ҳар иккала ҳолда ҳам маҳсулот ундан фойдаланиш талабига жавоб беришига, маълум физикавий ва кимёвий хоссаларга эга эканлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Агар металлни қайта ишлаш - корхонасига бирор буюм ишлаб чиқариш учун ҳар хил сифатли металл келтирилса, қандай қийинчиликлар келиб чиқишини тасаввур этиш мумкин.
Корхона ўзида ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг сифатини ўзи баҳолаш мумкинми? Албатта, мумкин эмас! Маҳсулотнинг сифати давлат органи- Давлат стандартлаш қўмитаси томонидан белгиланади. Масалан, Давлат стандарти 218467 бўйича ―А‖ техник маркадаги контакт сульфат кислотада Н2SО4 миқдори 92,5% дан кам бўлмаслиги керак. Шу билан бир вақтда қўшилмалар миқдори ҳам чегараланади: Ғе 0,02% дан кўп бўлмаслигн, куйдирилгандаги қолдиқ 0,05% дан ошмаслиги керак. Шу ДСТ бўйича техник олеумда 18,5% SO3 бўлади. Ҳар хил келишмовчиликлар бўлмаслиги учун ДСТда фақат маҳсулотнинг таркиби ва хоссаси кўрсатилибгина қолмай, балки уларни аниқлаш усуллари ҳам ёзилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |