Бугун ахборотни чеклаб бўладими? Ахборотнинг олдига чегара ўрнатиш мумкинми? Турли салбий ахборотлардан химояланиш мумкинми? деган саволлар давримизнинг долзарб муаммоларидан бирига айланган



Download 43,7 Kb.
Sana23.06.2022
Hajmi43,7 Kb.
#694509
Bog'liq
янги илмий мақола 2021


Бугун ахборотни чеклаб бўладими? Ахборотнинг олдига чегара ўрнатиш мумкинми? Турли салбий ахборотлардан химояланиш мумкинми? деган саволлар давримизнинг долзарб муаммоларидан бирига айланган. Бугунги глобаллашув даврида ахборотларни бошқаришнинг, уларни саралаб аудиторияга узатишнинг имкони йўқ. Оммавий ахборот воситалари, Интернет ва ундаги ижтимоий сайтлар, кино саноати, умуман медиа орқали жуда катта миқдор ва миқёсда ахборотлар истеъмолчилар учун тайёрланиб, узатилмоқда. Замонавий дунёни оммавий ахборот воситалари — медиасиз тасаввур этиш қийин. Охирги ярим асрда инсон ҳаётида медиа асосий ўринни тута бошлади. Америкалик олим Кюбейнинг таъкидлашича, ўртача ҳисобда ҳозирги замонда “маданийлашган инсон” 75 йил яшайди, мана шу умрнинг тахминан 50 йилини эса ухламасдан фаол тарзда ўтказадишундан тўққиз йилини телевизор кўришга сарфлайди.1. Бу жараёнда медиасаводсиз одам хар қандай ахборотларни фильтрламасдан шундайлигича қабул қилади. Бу матнларни тўғри қабул қилиш, соҳтасини хақиқийсидан ажрата олиш, кераксизини кераклисидан фарқлай олишга ўргатишни медиатаълим орқали англатиш мумкин. Бугун дунё ахборот оламида муҳим ўрин тутаётган медиа нима? Унинг қандай назарий асослари мавжуд? Ҳар қандай педагогик фаолиятнинг назарий асослари мавжуд. Бугунги кунда инсонларни медиасаводхонлигини оширишга хизмат қилувчи медиатаълим бўйича ўндан ортиқ концепциялар яратилган, лекин унинг турли йўналишдаги педагогик тажриба тўпланмасини яхлит ҳолга келтирувчи ягона назарияси мавжуд эмас. Олимлар томонидан медиатаълим нималигига аниқлик киритиш, унинг кўптармоқли педагогик фаолиятдаги ўрни, мақсади, вазифалари, копцептуал асосларини аниқлаш мақсадида кўплаб тадқиқотлар олиб борилмоқда. Шу боис, медиатаълимнинг назарий асосларини педагогика фанида чуқур тадқиқ этиш зарур. Россиянинг “Медиаобразование” журналининг ҳар бир сонида медиатаълим назарияси ва амалиётига тааллуқли илмий мақолалар чоп этилади. Хусусан, К.Э. Разлоговнинг “Что такое медиаобразование?”2 сарлавҳали материали чоп этилган ва унга Н.Б.Кириллова, А.П.Короченский С.Н.Пензин, А.В.Шариков каби олимлар ўз муносабатларини билдирган. Уларнинг муҳокамасида медиатаълим кинотаълими сифатида пайдо бўлганми, йўқми деган саволга жавоб изланади. “Википедиа” электрон қомусида “Медиатаълим — оммавий ахборот воситалари — матбуот, телевидение, радио, кинематография, Интернетни ўрганишдир3 дейилади. Медиатаълим термини тор мазмунда таълимнинг умуммаданий таркибий қисми сифатида қўлланилади. У умумий таълимнинг мақсадларига мувофиқ келади. Медиатаълим сўзининг синоними сифатида педагогикада медиамаданият ва ахборий маданият сўзлари ҳам қўлланилади. Таълимнинг янги йўналиши, бир сўз билан айтганда, оммавий ахборот ва коммуникация соҳасидаги таълимдир. 1982 йилда ЮНЕСКО халқаро ташкилоти томонидан “Медиатаълим декларацияси” қабул қилинган. Унга кўра, “Медиатаълим медианинг барча турлари (босма, график, овозли, экранли ва бошқалар) ва турли технологиялар билан чамбарчас боғланган. У инсонларга оммавий коммуникациядан ижтимоий онгда қандай фойдаланишни тушуниш, бошқа одамлар билан коммуникация пайтида медиадан фойдаланиш кўникмасини ўзлаштириш каби билимларни беради. Шунингдек, уларда қуйидаги малакалар ҳам шакллантирилади: Медиаматнлар таҳлил этиш, танқидий қараш ва яратиш;
Медиаматнларнинг манбаларини, контекстда уларнинг сиёсий, ижтимоий, тижорий ёки маданий қизиқишларини аниқлаш;
Медиа тарқатаётган медиаматнлар ва уларнинг аҳамиятини изоҳлаш;
Ўз шахсий медиаматнларини яратишга мувофиқ келувчи ўзга медиаматнларни танлаш ва унга қизиқувчи аудиторияни топиш;
Медиага очиқ кириш йўли имкониятини қўлга киритиш”.
Медиатаълим шахснинг ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқининг бир қисми. ЮНЕСКО томонидан медиатаълим дунёнинг барча мамлакатлари таълим тизимлари миллий ўқув режаларига жорий этишни тавсия этилади. Ҳозирги кунда Европа давлатлари, АҚШ, Австралия ва Россия сингари мамлакатларда медиатаълим мажбурий фан сифатида таълим тизимига киритилган.
Оксфорд энциклопедиясида берилишича, “Медиатаълим медиани ўрганишдир. Медиатаълим яратилаётган ва тарқатилаётган медиаматнлар билан боғланган. Таълим олувчиларда медиаматнларнинг мазмун-моҳиятига изоҳ ва баҳо бериш учун таҳлил қила олиш қобилиятини шакллантиради. Медиани ўрганиш одатда амалий тарзда, яъни медиаматнлар яратиш билан боғлиқ амалга оширилади. Медиатаълим медиани ўрганиш орқали медиасаводхонликни оширишга хизмат қилади”. ЮНЕСКОнинг бу борадаги таърифи эса қуйидагича: “медиатаълим замонавий оммавий ахборот воситалари бўйича билимнинг назария ва амалиётини ўрганишдир”. Россиянинг “Педагогик қомусий луғати”да “Медиатаълим — мактаб ўқувчиларига оммавий коммуникацияни ўргатувчи педагогиканинг бир йўналиши”4 дея таърифланади. Таърифларнинг ҳеч бирида фаннинг моҳияти ўзгармайди. Бундан медиатаълим медиамаданиятни ўрганишга асосланган деган ҳулосага келинади.
Медатаълимнинг таянч тушунчаларини рус олими А.А. Журин уларни уч турга бўлади:
1. Оммавий ахборот воситаларининг болалар ва ўсмирларга таъсирини ўрганувчи ва назарий масалаларини ишлаб чиқувчи, таълим олувчиларни ОАВ дунёси билан учрашувга тайёрловчи педагогик фан;
2. Болалар ва ўсмирларни оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш, медианинг дунёдаги ролини тушунишга тайёрловчи ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликдаги амалий фаолияти;
3. Таълимнинг оммавий ахборот воситаларининг маданият ва дунёни тушунишдаги роли ҳақида билим берувчи ва медиа ахборотлари билан самарали ишлаш кўникмасини шакллантирувчи қисми5.
Шубҳасиз, медиатаълим ОАВ ва коммуникациянинг педагогик аспектдаги бир қисми. Унинг назарий асосларини педагогика ва медиа ҳақидаги фанлар мажмуаси ташкил этади. Амалий жиҳатдан эса унинг асосида ўқитувчи ва ўқувчи фаолияти натижасида медиалашган дунёга инсонни тайёрлаш ётади. Фан, йўналиш ҳали анча ёш бўлиб, кўпинча уни оммавий коммуникация шароитида ахборий маданиятни шакллантириш жараёни, дея номлаймиз. Медиатаълимни қуйидаги асосий йўналишларга(кўринишларга) ажратиш мумкин:
1. Медиатаълим матбуот, радио, телевидение, кино, видео ва Интернет оламига бўлғуси профессионаллар — журналистлар, муҳаррир, режиссёр, продюссер, актёр, оператор ва бошқаларни тайёрлайди.
2. Медиатаълим таълим муассасаларидаги медиамаданият курсларини олиб борувчи бўлғуси педагогларни тайёрлайди.6
3. Медиатаълим мактаблар, ўрта махсус, (касб-ҳунар) таълим, олий таълим муассасаларида ёки мустақил тартибдаги (махсус, ихтиёрий равишда ўтиладиган, тўгарак ва бошқа)таълим олувчи ўқувчи ва талабалар умумий таълимининг бир қисмидир.
4. Қўшимча таълим муассасалари ва ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этувчи марказлар(маданият уйлари, мактабдан ташқари марказ ишлари, эстетик ва бадиий тарбия, яшаш жойидаги клубларда)ги медиатаълим.
5. Матбуот, телевидение, видео, DVD, Интернет ёрдамида ёши катталар, талабалар ва ўқувчилар учун олиб борилувчи масофавий таълим.
6. Мустақил, узлуксиз медиатаълим. (Бу йўналиш назарий жиҳатдан инсоннинг бутун умри давомида амалга оширилади) Медиатаълим нафақат педагогика ва бадиий тарбия билан, балки бир нечта гуманитар билим соҳалари, масалан, санъатшунослик (киношунослик, театршунослик), адабиётшунослик, маданиятшунослик, тарих (дунё маданият ва санъати тарихи), психология (санъат, бадиий тарбия, ижодкорлик психологияси) билан чамбарчас боғланган. Медиатаълимдан кўзланган асосий мақсад медиасаводхонликни шакллантиришдир. Боиси саводхонликнинг айнан шу тури инсонга ахборий майдонда телевидение, радио, видео, кинематограф, матбуот, интернет, медиамаданиятнинг тилини тушунишга, ахборотларни таҳлил этиш йўли билан қабул этишга, ахборотлардан фаол фойдаланишга ёрдам беради. Медиасаводхон одам социомаданий, сиёсий контекстдаги медианинг фаолиятини таҳлил этиш, баҳо бериш қобилиятга эга бўлади.
Медиатаълим янги фан йўналиши. Ҳатто, медиатаълим иборасининг ўзига ҳам неологизм сифатида қаралмоқда. Шунга қарамасдан, у жуда тезлик билан ривожланаётган ва амалиётга татбиқ этилаётган фан соҳасидир. Ўзбекистон журналистикасида савияси паст материалларга ўрин берилмаган бўлса-да, медиадан тўғри фойдаланиш борасидаги муаммолар бизга тааллуқли эмас деб айта олмаймиз. 2012 йилнинг 10 ноябрида “Ma’rifat” газетасида чоп этилган “Болангиз неча соат телевизор кўради?” сарлавҳали Тошкент врачлар малакасини ошириш институти катта ўқитувчиси А.Тохирий муаллифлигидаги материалда ҳам шундай дейилади: “Ҳозирги кунда турли мавзудаги телекўрсатувлар намойиш этилиб, ахборот оқими йилдан-йилга ортиб бормоқда. Шу боис, болаларга мўлжалланган кўрсатувларни кўришда ота-оналар ва катта ёшдагиларнинг ёрдами жуда зарур. Айрим ота-оналар болаларини тартибсиз ва меъёрга риоя этмай овқатлантириш турли хасталикларга сабаб бўлишини тан оладилар-у, лекин телевидение орқали намойиш этиладиган ахборотларни сараламасдан бошидан охиригача кўришни одатий ҳол деб қабул қилишади.” Бу каби ҳолатларнинг барчаси медиасаводсизликдан келиб чиқади. Мутахассис фикрига қўшимча қилиб айтадиган бўлсак, медиадан тўғри фойдаланишда ота-онадан ташқари медиапедагогнинг ҳам ёрдами керак. Шундай экан, ёшларга медиамаданиятни ўргатиш, уларни ахборотни пассив қабул қилувчи эмас, унга баҳо бера оладиган медиасаводхон этиб тарбиялаш бугунги куннинг асосий шартидир. Оммавий коммуникация кучаяётган бир пайтда медиатаълим журналистиканинг ҳам, педагогиканинг ҳам долзарб масаласидир. 1.2.Медиатаълимнинг пайдо бўлиши ва дунё педагогикасида тутган ўрни. ХХ асрнинг 30-40 йилларидаёқ медиатаълимнинг шаклланиш жараёни бошланган. Жараён ўзининг бошланғич босқичини Ғарбий Европада кинематограф ва матбуот материалларига асосланган ҳолда бошлади. Европа медиатаълимининг лидери кинематографга асос солинган мамлакат — Франция бўлган. 1915 йилдаёқ Парламент комиссияси Таълим вазирлигининг ўқув жараёнида кинематограф материалларидан фойдаланиш бўйича тавсияларига алоҳида эътибор қаратди. 1921 йилда Парижда кинотаълим мақсадини ёрқин ифодалаган киноклуб ҳаракати фаолияти йўлга қўйилган. Шу билан бирга, кўплаб ёш журналистлар етишиб чиқа бошлади. Машҳур 18 француз педагоги С.Френе (С.Freinet) саъй-ҳаракатлари билан мактаб, лицей ва университет газеталари чиқарила бошлади19. 1922 йилда Францияда ҳудудий кинотаълим бўлимининг биринчи миллий конференцияси ўтказилди. Педагоглар конгрессларидан бирида олий таълим тизимида кинопедагогларни тайёрлаш таклифи ўртага ташланади.20 1936 йилда Француз таълим лигаси ташаббуси билан “Кино ва ёшлар”(Cine-Jeunes) ҳаракати пайдо бўлди. Ҳаракат иштирокчилари фильмларни муҳокама қилиш орқали танқидий тафаккури ва бадиий дидини ўстириши, ижодий қобилиятларини ривожлантириши зарур эди.21 Нацист босқини Францияда медиатаълимнинг интенсив ривожланишини тўхтатиб қўйди. 1945 йилдан кейингина янги ҳаракатлар бошланди. Франция киноклуб федерацияси (Federation francaise des cine-clubs) ташкил этилди. “Таълим ва кино” журнали нашр этила бошлади. 1947 йилда Франция Ёшлар ва спорт ишлари бўйича вазирлигининг саъй-ҳаракатлари туфайли Ёшлар ва оммавий таълим миллий институти (L’I.N.J.E.P. – Institute national de la jeunesse et de l’education populair) очилди. Бу ташкилотнинг мақсади ёшларнинг барча турдаги таълимини, айниқса медиа воситаларига оид таълим олишини қўллаб-қувватлаш эди. 1949 йилнинг мартида Францияда медиатаълим ривожининг кейинги йўналишини белгилаб берувчи конференция ташкил этилди. Унда киноклублар тармоғи ривожлантирилиши, кинематограф тарихи ва тили ўрганилиши, фильмлар таҳлил ва муҳокама этилиши, суратга олиш ва монтаж ишлари амалий машғулотлари ўтказилиши, медиапедагоглар тайёрланиши режасига ёрдам берилиши(стажировка ва б.) ҳақида сўз борди. Ўқув юртлари ва киноклубларнинг аудиовизуал техника билан таъминланиши учун махсус 19 Freinet, C. (1927). L’imprimerie a l’ecole. Boulogne: Ferrary. 20 Martineau, M. (Ed.) (1988). L’enseignement du cinema et de l’audiovisuel. Paris: CinemAction, 299 p. p.28 21 Chevallier, J. (Ed.) (1980). Cine-club et action educative. Paris: CNDP, 64 p. p.9 19 бўлимларнинг ташкил этилиши аҳамиятли бўлди.22 Францияда бу даврда медиатаълимнинг “амалий”, “эстетик” ва “ҳимояловчи” назариялари шаклланди. ХХ асрнинг 50-60 йилларида ҳам Франция дунё медиатаълим жараёнида лидерликни қўлдан бермади. 1952 йилда педагоглар учун аудиовизуал таълим курслари ўтила бошланди. Телевидение ва радионинг шиддатли ривожи натижасида Француз кинотаълими регионал иттифоқи 1953 йилда Француз аудиовизуал таълим иттифоқи(Union francaise des oeuvre laiques d’education par image et par le son – U.F.O.I.E.I.S.)га айлантирилди. 1966 йилда “Матбуот — ахборот — ёшлар” Ассоциацияси ташкил этилди. Франция таълим вазирлигининг 1963 йилги ҳужжатларида медиатаълим назариясининг эстетик ғоялари илдизлари, ифодалари топилган. Кинотаълимдан дарс берган ўқитувчилар таҳсил олувчиларга берган материалларда киносанъатнинг тарихи, тили, жанрлари, суратга олиш техникаси, фильмларнинг эстетик сифатига баҳоси акс этган. Медиатаълим асосчиларидан бири С.Френе фикрига кўра, кино ва фотография эрмак ва таълим воситаси эмас, шунчаки санъат ҳам эмас, балки тафаккур ва ўз фикрини ифодалашнинг янги шаклидир.23 У мактаб ўқувчилари аудиовизуал медиа тилини ўзлаштириши лозим, деб ҳисоблайди. “Масалан, сиз сурат чизишни билмасангиз ва расм томоша қилсангиз бу бошқа масала, агар сиз сурат чиза олсангиз ва бошқа рассомнинг ишини баҳоласангиз, бу жуда яхшидир”.24 Кино санъати ва журналистика курслари барча француз университетларида ўтилса ҳам мактабларда узоқ вақтгача факультатив(яъни 22 Cahiers pedagogiques (1986). N 240, p.6. 23 Freinet, C. (1963). Les techniques audiovisuelles. Cannes: Bibliotheque de l’ecole moderne, 144 p. p.12 24 Freinet, C. (1963). Les techniques audiovisuelles. Cannes: Bibliotheque de l’ecole moderne, 144 p. p.13 20 мажбурий бўлмаган) фан сифатида мавжуд бўлган. Медиани ўрганишни мактаб ўқув дастурига олиб кириш ўтган асрнинг 60 йилларида амалга оширилган. ХХ асрнинг 70-80 йилларида медиатаълимнинг ривожини ЮНЕСКО қўллаб-қувватлаган. 1970 йилларнинг ўрталарида ЮНЕСКО медиатаълимни нафақат қўллаб-қувватланишини, балки яқин ўн йилликдаги ривожи ҳақида фикр билдирган. 1972 йилдан Франция Таълим вазирлигининг ўқув ҳужжатлари медиатаълим аспектлари билан боғланган. 1975 йилдан Кинематографик маданиятни ривожлантириш учун кадрлар тайёрлаш институти (Institute de formation aux activites de la culture cinematographique – I.F.A.C.C) ташкил этилган. Бу муассасада семиотик назарияга мос ҳолда иш олиб борилган. 1976 йилда эса медиатаълим расман ўрта ўқув муассасаларининг миллий ўқув дастуридан жой олди. Амалий машғулотлар давомида қисқаметражли медиа маҳсулотларидан фойдаланиб, фильм ва кўрсатувлар жанри аниқланган, таълим олувчиларни сурат ва унинг имкониятлари билан таништириш мақсадида фотография, афиша, комикслардан фойдаланилган, фильм яратиш жараёни аниқ мисоллар(сценарий, суратга олиш, трюклар, эффектлар, овоз бериш ва монтаж) билан тушунтирилган, овозсиз 2-3 дақиқалик қисқа фильмлар яратиш, овоз ёзишни ўрганиш каби билимлар берилган. Бундан ташқари, машҳур фильмлар муҳокама этилган, уларга баҳо берилган.25 Бу каби вазифаларни бажариш учун умумий ўқув вақтининг 10 фоизини ажратиш лозим бўлган. Француз медиатаълимининг ривожланишида 1947 йилда ташкил этилган Миллий аудиовизуал институти (L’I.N.A. – L’Institute National de 25 Chevallier, J. (Ed.) (1980). Cine-club et action educative. Paris: CNDP, 64 p. p.13 21 l’Audiovisuel) муҳим роль ўйнади. Унинг инновацион бўлими аудиовизуал материаллар, медиадаги публикациялар(асосан телевидение ва радио) бўйича тадқиқотлар коллекциясини ташкил этган. Францияда медиатаълим соҳасидаги кўзга кўринарли лойиҳалардан бири 1976 йилдан ўтказила бошлаган Мактабда матбуот ҳафталиги(Semaine de la Presse dans l'ecole)дир. Лойиҳа фақат босма нашрлар эмас, аудио ва телевидениени ҳам ўз ичига қамраб олади. Матбуот ҳафталиги ўқувчилар ва профессионал журналистларнинг ҳамкорликда ишлашини кўзда тутади. Мақсад — таҳсил олувчиларга медиа фаолияти хусусиятларини тушунтиришдир. Бу “бажариб ўрганиш” — ‘learning by doing’ орқали амалга оширилади. Бунда имитацион ижодий вазифалар берилади ва турли жанр ва кўринишдаги медиаматнлар яратилади. Матбуот ҳафталигида 7000та француз мактаби иштирок этади. 1996 йилдаги Матбуот ҳафталигида 4 миллион ўқувчи ва 250 минг нафар педагог, 600та ОАВ(ҳудудий ва маҳаллий газеталар, телеканал, радиостанция ва нашриётлар) қатнашган. 1982 йилда машҳур француз медиапедагог ва тадқиқотчиси Ж.Гонне (J.Gonnet) Франция таълим вазирлигига турли типдаги оммавий ахборот воситаларини ўқув жараёнига самарали жорий этишда ўқув муассасалари педагогларига ёрдам берувчи миллий медиатаълим марказини ташкил этиш таклифини билдирди. П.Вандевурд (P.Vandevoorde) билан марказнинг мақсадлари ишлаб чиқилди. Бу мақсад ва вазифалар бугунги кундаги медиатаълим принципларига мос келади.
1) турли ахборот манбаларини солиштириш йўли билан танқидий тафаккурни ривожлантириш ҳамда анча фаол ва масъулиятли фуқароларни шакллантириш;
2) толерантлик руҳини, ўзгаларнинг далилларини тинглай олиш қобилиятини, фикрлар хилма-хиллиги ва уларнинг нисбийлигини тушунишни шакллантириш;
3) мазкур педагогик инновацияни ўқув муссасаларининг барча даражаларига жорий этиш;
4) медиа изоляциясидан мактабни чиқариш, реал ҳаёт билан муносабат ўрнатиш;
5) жамиятимиздаги босма ва аудиовизуал маданият устунлик ва қулайликларидан фойдаланиш. Ж.Гонненинг режаси Таълим вазирлиги томонидан нафақат қабул қилинди, балки қўллаб-қувватланди. 1983 йилнинг 26 апрелида Парижда Таълим ва ахборот воситалари алоқалари маркази расмий очилди. Профессор Жак Гонне марказ директори бўлди. Мазкур марказ — CLEMI 30 йилдан бери ишлаб турибди. Медиани таълим жараёнига жорий этиш, ўқитувчиларга курслар ўтказиш, медиатаълим масаласига бағишланган газета, журнал ва китобларни чоп этиш, медиамаданият муаммоларига бағишланган ресурсларни тўплаш билан шуғулланмоқда. ХХ асрнинг 90 йиллари ва ХХI асрнинг бошларида ҳам Франция медиатаълим ривожланган фаол мамлакатлардан бири бўлиб қолди. Аудиовизуал таълимнинг назарияси ва амалиёти биринчи марта Францияда М.Мартино (M.Martineau) тадқиқотлари натижасида тизимлаштирилди ва таҳлил этилди. CLEMI дастурларини ЮНЕСКО билан ҳамкорликда амалга оширади. CLEMI ўзининг хусусий медиаматериаллари(60000 нусхадаги турли мактаб журнал ва газеталари, 500 видеокассета, 500дан ортиқ китоб, юзлаб докторлик ва магистрлик ишлари ва тадқиқотлари)га эга. Нафақат ўқитувчилар, талабалар ва ўқувчилар билан, балки журналист ва 26 CLEMI (1996).L’Actualite’ et les medias ` a l’ecole primaire, au college et au licee. Paris: CLEMI, 120 p p.12 23 кутубхоналар билан ҳам ҳамжиҳатликда ишлайди. CLEMI ўртача ҳисобда ҳар йили 15 минг ўқитувчига курслар ташкил этади.27 Курслар тахминан қуйидаги мавзуларда ўтказилади: “Дарсда медиа”, “Медиада қандай тасвир қўлланилади?”, “Европада телевизион ахборот”, “Репортаж ва ҳужжатлардан педагогикада фойдаланиш”, “Янгиликлар билан ўрганиш” кабилардир. CLEMI жамоасининг фикрига кўра, медиатаълим исталган анъанавий таълимга интеграциялаша олади. 1994-1996 йилларда мазкур марказ ходимлари медиатаълимнинг ўқувчиларга қандай таъсир кўрсатаётганини аниқлаш учун тадқиқот ўтказди. Дастурда 55 нафар ўқитувчи ва турли коллеж ва лицейлардан юзлаб ўқувчилар иштирок этди. Ўқувчилар амалий машғулотларда газета яратиш каби топшириқларни бажаришди. Махсус анкета тузилди ва педагогик кузатув ўтказилди. Тадқиқотда медиатаълимни ўрганган ва медиатаълимга оид билимларга эга бўлмаган аудитория солиштирилди. Натижада медиатаълим медиахабардорликни, жамоада ишлаш хислатини, ўрганишга мотивация, шахсий медиаматнлар яратиш қобилиятини ошириши маълум бўлди. Интеграциялашган медиатаълим муваффақияти педагогларнинг касбий маҳоратлари билан боғлиқ, деган хулоса ҳам келиб чиқди. Шунингдек, дарсни диалог шаклида ўтиш, зарур таълим технологияларидан фойдаланиш самаралидир. 28 ХХI аср бошида ўқувчиларнинг интернет ахборот манбаи билан муносабатларида танқидий ва мустақил тафаккурини ўстириш, бутун дунё “ўргимчак тўри” билан ишлашида масъулиятни ошириш мақсадида “Эдюканет” (Educanet) дастури ишлаб чиқилди. Умуман олганда, Франция 27 CLEMI (1996).L’Actualite’ et les medias ` a l’ecole primaire, au college et au licee. Paris: CLEMI, 120 p p.16 28 Bevort, E., Cardy H., De Smedt, T., Garcin-Marrou, I. (1999) Evaluation des pratiques en education aux medias, leurs effects sur les enseignants et leurs eleves. Paris: CLEMI, 152 p. , pp.51-52 24 медиатаълими демократик жамиятда масъулиятли фуқароларни етказиб беришга қаратилган. Буюк Британия медиатаълими тарихи бир неча ўн йилликларга бориб тақалади. Бошқа давлатлардаги каби бу мамлакатда ҳам медиатаълим кинотаълими сифатида шакллана бошлаган, кейин эса объектларини кенгайтириб, матбуот, радио, телевидение ва Интернетни қамраб олди. Британияда медиатаълим масалалари билан машғул бўлувчи бир неча ташкилотлар мавжуд. Улар ичида 1933 йида ташкил топган Британия киноиститути(British Film Institute – BFI)ни ажратиб кўрсатиш мумкин. Унинг таълим бўлими мавжуд. Бу бўлим ўқитувчилар учун медиакурслар, семинар ва конференциялар уюштиради, тадқиқотлар ўтказади, педагоглар учун ўқув қўлланма ва услубий тавсиялар нашр этади. 1930 йилларда Британия медиатаълими (у пайтда оммавий ахборот воситалари — кино, радио ва матбуотни ўрганувчи таълим маъносида қўлланилмаган) медианинг зарарли таъсирига қарши “сақловчи”, “эмловчи” парадигмасига кўра ривожланган. “Муаллифлик кинематограф” назарияси таъсирида ХХ асрнинг 60 йилларида медиатаълим Британияда “медиа оммабоп маданияти” сифатида намоён бўлган, ОАВда берилган энг яхши материаллар намуналари ўрганилган. Британияда медиатаълимнинг ривожланишига канадалик медиамаданият тадқиқотчиси М.Маклюэнннинг таъсири ҳам бор. 1960 йиллар бошлариданоқ кўплаб британия мактабларида медиамаданият ўргатила бошланган. 1970-1980 йилларда Британияда ўрта мактабларга кинотаълим дарсларига кейинроқ медиа бўйича курслар қўйилади. Бу курс ўқувчилар имтиҳон топширувчи фанлари рўйхатида мавжуд эди. 1970 йиллардаги семиотик назария сабабли мадиаматнларни тузилиш жиҳатдан талқин қилиш 25 бошланди. Бу йўналиш биринчи марта Л.Мастерман томонидан ўрганилган ва таҳлил этилган.29 1975 йилдан эса “The English and Media Centre” мустақил, нотижорат таълим ташкилоти очилди. Унинг фаолияти ҳам бирлашган қиролликда медиатаълимни ривожлантиришга йўналтирилган эди. Видеотехникадан фойдаланиш имконияти ва ТВ таъсир доираси кенгайиши Британия медиатаълим моделининг асоси бўлиб хизмат қилган. ХХ асрнинг 80 йилларида у фидойи ўқитувчилар бор мактаблардагина мавжуд бўлган. Туб ўзгариш 1988-1989 йилларда Британия Киноинститутининг таълим бўлими ташаббуси билан содир бўлган. 1988-1989 йилларда Медиатаълим илк бора Англия ва Уэльснинг миллий ўқув режаси таркибидан жой олди. Бунда медиатаълим бошқа фанга интеграция қилинди. Медиамаданиятни ўрганиш бошланғич ва ўрта мактабдаги “Инглиз тили” каби зарурий фанлар доирасида ўтилади(асосий ёш 11-16). Медиамаданиятни бошқа фанлар(Чет тили, тарих, география, санъат, мусиқа, аниқ фанлар каби) билан ҳам ўтиш мумкинлиги кўзда тутилган. К.Бэзэлгэт (C.Bazalgette) Британия киноинститутининг медиатаълим ишлари бўйича координатори, Бирлашган Қиролликнинг медиатаълим сиёсатини ишлаб чиққан асосий “меъмор”дир ХХ асрнинг 90 йиллари — ХХI асрнинг бошида Британияда медиатаълим жуда самарали ривожланди. 1996 йилда Англияда Саутэмптонск университети (The University Southampton, UK) педагогика факультети базасида Медиатаълим маркази очилди. Унга профессор Э.Харт (A.Hart) бошчилик қилади. Британия медиатаълимида қўйилган контекст билан жамиятдаги медианинг реал функциялари амалий машғулотлар, муҳокамалар, тадқиқий 29 Masterman, l. (1997). A Rational for Media Education. In: Kubey, R. (Ed.). Media Literacy in the Information Age. New Brunswick (U.S.A.) and London (U.K.): Transaction Publishers, pp.15-68. 26 вазифалар билан ўрганилади. Канада ва Австралиядан фарқли равишда интеграллашган дарсларда медиамаданиятни ўрганиш улуши унча катта эмас. Масалан, медиани ўрганиш ўқув йилининг бир-икки ҳафтасини эгаллайди, холос. Англиядаги каби Шимолий Ирландияда ҳам медиатаълим инглиз тили билан биргаликда ўтилади. Унда медиатаълимнинг калит сўзлари ўрганилади. Амалий машғулотларга кам вақт ажратилади. Оммавий коммуникация тарихи ва назария курси Шимолий Ирландиянинг бир неча олий таълим муассасаларида ўтилади. Шотландияда эса анча фаол ривожланмоқда. Шотланд медиапедагоглари ўзларининг ёндашувларини ишлаб чиққан.30 Бу ерда ҳам инглиз тили дарслари доирасида ўтилади. Буюк Британия мактабларида 25000 нафар юқори синф ўқувчилари ва 8000 университет талабалари ҳар йили якуний имтиҳонлар топшириш учун медиакурсни танлашади. Бундан ташқари, жадал ривожланаётган медиатаълим кўплаб давлатларда таълим олувчиларга океанорти оммавий маданиятини таъсирига қарши “танқидий тафаккурини” шакллантиришга ёрдам беради. ХХ асрнинг 50 йилларидан Бельгияда медиатаълим куртаклари пайдо бўлди. 1961 йилда Левен католик университети профессори Ж.М.Петерс (J.M.Peters) ЮНЕСКО учун тайёрлаган материалида кинотаълим танқидий тафаккур, таҳлилий қобилият, эстетик тарбия, сўзсиз ҳаётий тажрибани оширишга кўмаклашишини айтган. Бельгияда ҳам медиатаълим бошқа давлатларга ўхшаш тарзда ривожланди. 1970 йиллар бошларида Таълимда аудиовизуал воситалари инспекцион хизмати пайдо бўлади, 1975 йилда эса Льежда аудиовизуал марказ очилди. Британия медиатаълими парадигмалари Бельгияда ҳам акс этади. Медиатаълимнинг калит сўзлари иккила давлатдаҳам ўхшаш. 31 30 Batts, D. (1986). Media Education in Scottish Secondary Schools. Stirling: University of Stirling. 31 Conseil de l’Education aux Medias, 1998, pp.7-8; Conseil de l’Education aux Medias, 1996, p.33 27 ХХI аср бошида Франция ва Бельгия учун ўқувчиларнинг интернет билан муносабатида танқидий ва мустақил тафаккур ўстириш бутун дунё “ўргимчак тўри” билан ишлашидаги масъулиятини ошириш мақсадида “Эдюканет” (Educanet) дастури ишлаб чиқилган. Германияда медиатаълим тарихи XVII асрдаёқ машҳур педагог Я.А.Коменский қарашлари билан бошланган. У газета таҳсил олувчиларнинг лингвистик қобилиятини ривожлантиришини таъкидлаган. ХХ асрнинг 20 йилларида медианинг жамият ҳаётидаги роли ва таълим муаммолари З.Кракауэр (Siegfrid Kracauer), Р.Арнхейм (Rudolf Arheim), В.Беньямин (Walter Benjamin) ва Б.Брехт (Bertolt Brecht) томонидан кенг муҳокама этилган. Кейин нацизм даврида, 1934-1945 йилларда медиа давлатнинг тарғибот ишлари олиб боришидаги итоаткор қуролига айланди. Германияда медиатаълим жуда секин суръатда ривожланди. ХХ асрнинг 60-йилларида ҳам олмон педагоглари медиага ўқитишнинг техник воситаси сифатида қарашарди. Француз семиотиги К.Метц (Christian Metz)нинг ғоялари кучли оммалашади. Унинг қарашларини Берлин техника университети ва Мюнстрс университети ўқув курсларида ўрганишади. Бельгияда бўлгани каби Германияда ҳам кейинчалик медиатаълим аниқ фанлар билан интеграллашди. У ижтимоий фанлар, география, санъат ва бошқа фанлар билан ўқитила бошланди. Кўплаб замонавий олмон медиапедагогларининг фикрига кўра, медиатаълим ўқувчиларда фуқаро мустақил онгини ривожлантириб, танқидий тафаккурини ўстиришга ёрдам беради. Бугунги кунда 72 фоиз олмон ўқитувчилари у ёки бу даражада доимий равишда ўзларининг дарсларида медиатаълим элементларини қўллашади. Медиамаданият Германия университетларининг ҳам асосий қисмида ўрганилади. Медиатаълимни ўрганувчи алоҳида илмий-тадқиқот институти ҳам мавжуд. Бу Кино, фан ва таълим миллий институти(Institute fur Film Und 28 Bild im Wissenschaft: FWU)дир. Олмон медиапедагоги ва тадқиқотчиси Х.Ниезито (Horst Niesyto) “Видеомаданият” номи остида тадқиқотлар олиб борган. Бу халқаро лойиҳада маданий коммуникацияда аудиовизуал маҳсулотлар таъсирининг потенциал имкониятлари тадқиқ қилинган. Тадқиқотда Германия, Буюк Британия, Чехия ва Венгрия каби кўплаб давлатлардан иштирокчилар қатнашган. Немис олимлари бир-бирини тўлдирувчи бир неча медиатаълим концепцияларини аниқлашган. 32 Концепцияларда ёшларни медианинг зарарли таъсиридан асраш устуворлик қилади. Медиатаълимнинг асосий предмети медианинг турли кўринишлари эмас, мулоқотнинг турли шакллари, ОАВ билан алоқадир.33 Шунингдек, олмон медиапедагоглари медиатаълимга бироз кенг талқин беришни таклиф этади. Унга кўра медиатаълим “болалар, ёшлар, катталар ва кексалар учун мўлжалланган, уларнинг маданий қизиқишларига ва ривожланиш имкониятларига дахлдор бўлган, фаолиятидаги ўсиш, оилавий ҳаёт учун вақтининг ошиши, ҳаттоки, ўз сиёсий фикрига эгалиги, сиёсий жараёнлардаги иштироки, ахборот ва коммуникация технологиялари билан ижтимоий ва маданий хулосаларига ўзининг эътиборини қарата олиши каби барча ижтимоий-педагогик, ижтимоий сиёсий ва ижтимоий-маданий ғоя ва чора-тадбирларни қамраб олади”34. Швейцарияда медиатаълим француз ва немис медиапедагогикаси таъсирида пайдо бўлган. Швейцария кўп миллатли ва кўп тилли мамлакат. 64 фоиз швейцарияликлар немис, 19 фоизи француз тилида гаплашади. ХХ асрнинг 50-60 йилларида Швейцария мактабларида медиатаълимни ўргатишнинг аниқ стандартлари (ҳатто айни кунгача ҳам амалда бўлган) 32 Hiegemann & Svoboda (1994). Handbuch der mediaenpadagogik. Opladen. p.20 33 Baake & Kubler (1989). Qualitative mediaen – und kommunikationsforshung. Tubingen. p.35 34 Baake & Kubler (1989). Qualitative mediaen – und kommunikationsforshung. Tubingen. p.20 29 ишлаб чиқилган. Баъзи кантон (Швейцария таркибига кирадиган ҳар бир айрим ўлка) ўқув дастурларида фақатгина медиатаълимнинг умумий мақсадлари акс этган, бироқ бирор ўринда аниқ услуб ва воситалар кўрсатилмаган. Бундай вазиятда ўқитувчилар ўзлари индивидуал ўқув режасига кўра иш олиб боради. ХХ асрнинг олтмишинчи йилларида Швейцариядаги баъзи гимназияларда мустақил фан сифатида ҳам жорий этилди. Унда танқидий тафаккурни шакллантириш йўналиши устуворлик қила бошлади. Бошқа мамлакатлар каби Скандинавияда ўтган асрнинг 20 йилларида кинематограф материаллари асосида медиатаълим шакллана бошланди. Масалан, Данияда 1961-1969 йилларда экран санъати бўйича фан мактаб ўқув дастурларига киритилган эди. Кинотаълим парадигмаларига кўра Финландия, Норвегия ва Швецияда эстетик концепция ўсиб борди. Фин медиапедагог ва тадқиқотчилари С.Минкинен (S.Minkkinen) ва К.Норденстренг(K.Nordenstreng)нинг саъй-ҳаракатлари туфайли Скандинавия мамлакатлари Европа медиатаълими лидерларига айланишди. 70-йиллардан Финландияда мактаб дастурига медиатаълим киритилди. 1970 йилда С.Минкинен ва К.Норденстренг медиа ривожланиши тарихи, оммавий коммуникация тузилиши ва тили, медиани ўзлаштириш ва таъсири муаммолари каби бўлимларга эга медиатаълим дастурини ишлаб чиқди.35 Кейин С.Минкинен ЮНЕСКО топшириғига кўра, медиатаълимга оид тавсияларни ишлаб чиқади. Шундан кейин медиатаълимнинг асосий мақсадлари когнитив, ахлоқий, фалсафий ва эстетик турларга бўлиниши аниқланади.36 С.Минкинен медиатаълимнинг кейинги мавзуларини белгилаб чиқди: 35 Minkkinen S. (1978). A General Curricular Model for Mass Media Education. Paris: UNESCO. 36 Minkkinen S. (1978). A General Curricular Model for Mass Media Education. Paris: UNESCO. p.50 30 1) Оммавий коммуникация тарихи, бугуни ва келажаги. 2) Медиаматнлар тузилиши, уни ишлаб чиқарувчи технологиялар. 3) Медиаматнлар мазмуни, объектив реаллик репрезентацияси(намойиши). 4) Аудиторияга медианинг таъсири.37 1977 йилдан Норвегия ўрта мактабларининг ўқув дастурига расмий равишда медиатаълим киритилди. Олдинига “ҳимояловчи назария” устунлик қилган бўлса, кейин у ахборий жамиятга тайёрлаш қарашига ўз ўрнини бўшатиб берган. 1987 йилда Норвегияда қубул қилинган миллий ўқув режаси медиатаълимнинг кейинги ривожланиш ҳаракатларини бошлаб берди. ХХ асрнинг 70 йилларида океанорти мамлакатларида медиатаълим ривожланиш жараёни суст кечди. Канадада медиатаълим давлат томонидан қўллаб-қувватланиш ва молиялаштиришдан маҳрум эди. Шунга қарамасдан 1978 йилнинг апрелида Торонтода Б.Дункан бошчилигида Медиасаводхонлик ассоциацияси ташкил этилди. Америка минтақасида медиатаълим 50 йилларда вужудга келди. Маълумки, Канада машҳур медиа назариётчиси Маршалл Маклюэннинг ватанидир. Айнан у 50 йилларда медиамаданиятни ўрганишга оид биринчи махсус ўқув курсини ишлаб чиқди. Бошқа мамлакатлар каби Канадада ҳам медиатаълим киносанъати асосида бошланди. ХХ асрнинг 60 йилларида кинотаълим ўқитилиши Канада ўрта мактабларидаги оддий ва одатий ҳолат эди. Бу ҳаракат “Экран таълими” номини олди. Мана шу йиллари Канада экран таълими ассоциацияси яратилди. 1969 йилда Торонтода биринчи марта миллий катта миқёсли мавзуга бағишланган конференция бўлиб ўтди. Европада медиатаълимнинг катта муваффақиятларига қарамай, сўнгги йилларда бу соҳадаги лидерликни Канада қўлга олди. Медиамаданият инглиз тили бўйича мактаб ўқув 37 Minkkinen S. (1978). A General Curricular Model for Mass Media Education. Paris: UNESCO. pp.54-56 31 режасининг ажралмас компонентига айланди. Канада медиапедогикаси лидерларидан бири К.Ворсноп (C.Worsnop)нинг фикрича, медиа бугун бизни қуршаб олаётган олам ва бизни нима ўраб турганига эътибор қаратиш беъманиликдир.38 Бироз мужмал фикрга изоҳ берадиган бўлсак, К.Ворсноп ўқувчига медианинг турлари, тузилиши ва вазифалари ҳақида билим бермасдан, балки чуқур таҳлил қобилиятини шакллантиришга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида гапирган. Яъни, бизни нима ўраб тургани эмас, қандай ўраб тургани муҳим. АҚШда ўтган асрнинг 20 йилларида медиатаълимнинг баъзи йўналишлари қайсидир даражада бор эди. Бир неча университетларда ихтисослашган(кинематография, журналистика) факультетлар ташкил этилди. 60 йилларда эса дунёнинг етакчи мамлакатларидаги каби кинотаълимни ривожлантирди. Мактабларда ўқиш мажбурий эмас эди. Уни ўз хоҳишига кўра фидойи ўқитувчилар ўқитган. 60 йиллар медиатаълимга нисбатан “бадиий” қарашнинг ривожланишидаги “олтин давр” бўлди. Кўплаб университетларда кино тили, кино санъати тарихи, йирик усталар ижодини ўрганишга асосланган кинотаълими деб ном олувчи ўқув курслари режага киритилди.39 Кейинроқ бу муносабат матбуот ва теле ва радио янгиликларга ҳам билдирила бошланди. АҚШнинг оммавий ахборот воситаларининг бутун дунё ёш авлод онггига таъсирини баҳолаш қийин. 1980 йиллардаёқ АҚШда 90000дан ортиқроқ одам телевидение, радио, газета ва журналлар учун ахборот йиғиш билан банд бўлган, кабель тармоқларининг кашф этилиши 24 соатлик тўхтовсиз ахборот узатилишини таъминлади, шу билан бирга, 1650дан ортиқ 38 Worsnop, C. M. (1994). Screening Images: Ideas for Media Education. Mississauga: Wright Communication, 179 p. p.43 39 Masterman, L. (1997). A Rational for Media Education. In: Kubey, R. (Ed.) Media Literacy in the Information Age. New Brunswick (U.S.A.) and London (UK): Transaction Publishers, pp. 22-23. 32 маҳаллий газеталар ҳафтасига 7500 янгиликдан одамларни бохабар этишган. ОАВ миқёси кенгайиши медиатаълим ривожи учун шарт-шароит яратди. АҚШда медиатаълим бўйича бир неча катта ассоциациялар бор. Вашингтон, Нью-Мексикодаги Медиатаълим маркази(Center for Media Education), Лос-Анжелесдаги Медиасаводхонлик маркази(Center for Media Literacy), Шимолий Каролинадаги “Медиасаводхонлик ортидаги фуқаро” ҳаракати, Нью-Йоркдаги Таълим видеомаркази (Educational Video Center), Сан-Францискодаги “Медиасаводхонлик бўйича стратегия” (Strategies for Media Literacy) ассоциацияси ва Миллий альянс медиасанъати ва маданияти (National Alliance for Media Arts and Culture) ва бошқалар. Мамлакатнинг 46 штатида медиатаълим инглиз тили ва санъат билан боғлиқ ҳолда ўтилади. 30 штатда эса ижтимоий фанлар, тарих ва фуқаро ҳуқуқлари, экология ва тиббиёт фанлари гуруҳида медиатаълимдан фойдаланилади. Ўқитувчиларнинг касбий ассоциацияси медиатаълимни давлат стандартларига киритишга ҳаракат қилишади. Медиатаълимни АҚШда “Медиасаводхонлик”, “Ахборий саводхонлик”, “Визуал саводхонлик” деб ҳам номлашади. Ҳар бир терминнинг қўлланилиш ўрни ҳам мавжуд. Масалан, “ахборий саводхонлик” кўпроқ кутубхона, компьютер ва медианинг рақамли турлари билан боғлиқ ҳолда қўлланилади. “Медиасаводхонлик” эса кўпроқ телевидение, ижтимоий фаоллик ва оммавий маданият билан боғлиқ ҳолда ишлатилади. Ғарбнинг ривожланган мамлакатларидан ҳудудий жиҳатдан узилиб қолган Австралияда медиатаълимга йўналиш Г.Лассуэл (H.Lasswell)нинг машҳур модели («коммуникатор» – «ахборот» – «канал» – «қабул қилувчи» – «таъсир») билан боғлиқ ҳолда келиб чиққан. Россияда медиатаълим ривожланишини бир нечта тарихий босқичлари бўлиш мумкин. 1919 йилда Москвада биринчи киномактаб ташкил этилган эди. Умумроссия давлат кинематография институти сифатида бу муассаса 33 айни кунда фаолият юритаяпти. Шу йили Петербургда яна бир таълим муассасаси Фотография ва фототехника олий институти ташкил этилди. Россиядаги медиатаълимнинг умумий компоненти ХХ асрнинг 20 йилларида кинофотостудия ҳаваскорлар киноклуби ва Ёш мухбирлар тўгараклар тармоғи кабиларда намоён бўлган. 1925 йилдан Россияда Кино жамияти ишлай бошлаган. А.М.Гельмонт муҳаррирлиги остида 1929 йилда “Кино — болалар — мактаб” мақолалар тўплами нашр этилади. У мактабларда кинотаълимни олиб боришнинг методик материалларини ўзида мужассамлаштирган эди. Кейинроқ А.М.Гельмонт ўзининг “Бола кинотомошабинларни ўрганиш” номли китобини нашр эттиради. У анкета, суҳбат, мактаб ўқувчилари билан конференция ўтказиб, уларнинг ёзма ишларини ташкил этиб кино санъатини тадқиқ этган. ХХ асрнинг 30-50 йилларида Россияда медиатаълимнинг “идеологик ” ва “амалий” назариялари ривожланди. 60-80 йилларда эса медиатаълим ҳаракатининг Россия олий таълим муассасалари ва мактабларида “бадиий концепцияси” ўсиб борди. Бунда киноклублар ҳаракатини мисол тариқасида келтирса бўлади. Маълумки, ХХ асрнинг 80 йилларида аввалига собиқ тузумнинг алоҳида касб таълими муассасаларига, сўнгра ўрта мактабларида информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари курси киритилган(жумладан Ўзбекистонда ҳам). Бу оммавий тарзда компьютерлардан фойдаланишни ўрганишга қаратилган эди. Ўқув юртларини компьютерлаштириш ва информатика ўқув фанининг ривожи 1990 йил А.В.Шариковнинг медиатаълим медиатаълим борасидаги қарашларининг пайдо бўлишига туртки бўлди. Россияда Таълимни ахборотлаштириш копцепцияси ишлаб 34 чиқилган ва нашр этилган40. Бу жараён кейинги босқичларининг аниқланиши, бошланишига олиб келди. Медиатаълим ҳозирги кунда қуйидаги йўналишларда ривожланмоқда. 1) Таълим муассасаларини замонавий АКТ билан таъминлаш ва улардан таълим жараёни самарадорлигини оширувчи янги педагогик қурол сифатида фойдаланиш. (Бугунги кунда ҳам Ўзбекистонда медиа, медиатаълим атамаси кўп қўлланилади ва айнан биринчи йўналишдаги мазмунни ифодалайди). 2) Замонавий ахборот, телекоммуникация воситалари ва маълумотлар базасидан таълим жараёнини ахборий қўллаб-қувватлаш, илмий, ўқувметодик ахборотлар билан таъминлашда фойдаланиш; 3) Таълим жараёни ва мустақил таълимни реализация қилишнинг янги шакллларини кенг ривожлантириш, таълим жараёни миқёсини кенгайтириш, аҳолининг дунё мамлакатлари таълим ресурсларига кириш имкониятини таъминлаш; 4) Иштирокчиларни информатика бўйичагина тайёрлаш эмас, постиндустриал ахборий жамият шароитига, ҳаётга инсонларни тайёрлаш моделига кўра уларда зарурий малакани шакллантириш.41 ХХ асрнинг 90-йиллари ва янги асрнинг аввалида Россияда чин маънодаги медиатаълим пайдо бўлди. Шарқ ва Ғарбнинг ўртасида “темир девор”нинг йўқолиши медиатаълимни чуқурроқ ўрганишга ва жорий этишга сабаб бўлди. Бугун бу жараён янада ўсиб бормоқда. Аудиовизуал манбаларнинг кўпайиши Интернет, DVD, CD-ROM ва бошқа технологияларнинг жорий этилиши, ахборотларнинг катта миқёсда берилиши медиа оламида минглаб 40 Концепция информатизации образования // Информатика и образование. 1990. № 1. 41 Андреев А.А., Солдаткин В.И. Прикладная философия открытого образования: Пед. аспект. М.: РИЦ «Альфа» МГОПУ им. М.А. Шолохова, 2002. С. 33. 35 газета, журналлар, китобларнинг нашр этилиши медиатаълим заруратини янада ошириб юборди. Бир сўз билан айтганда, айни кунда ҳам Россияда медиатаълимнинг шаклланиш жараёни давом этмоқда. XXI аср бошида медиа соҳасига профессионал кадрларни тайёрловчи олий ва ўрта махсус таълим муассасалари сафи кенгайди. Кўриниб турганидек, медиатаълим тарихидаги умумий ўзгаришни ЮНЕСКО ва Европа Иттифоқининг ОАВ тилини ўрганиш муаммолари бўйича консультанти Л.Мастерман ясаган. Унинг фикрига кўра, бу соҳадаги таълим оммавий ахборот воситалари фаолияти асосларини тушунишни, унинг жонли воситаларидан фойдаланишни, “реаллик” яратиш механизми ва аудиториянинг уни қабул қилишини ўрганувчи сифатида ривожланиши керак. Бунга кўра, оммавий ахборот воситалари билан муносабат ўрнатишда танқидий тафаккурни ривожлантиришга урғу бериш медиатаълимнинг асосий мазмунини англатиши керак. Бунда аудитория суст қабул қилувчи бўлиши керак эмас. Медиатаълим ривожланишининг асосий босқичи 80-90 йилларга тўғри келади. Бу даврда кўчки мисол шиддат билан янги коммуникация канали сифатида Интернет ва мобил телефон ривожланди. Демократизм ва оммавий коммуникация қулайликлари, бу ҳолатнинг давлат ёки бошқа ташкилотлар томонидан назорат қилиш қийинлиги, уларнинг оммавийлиги ва оммабоплиги инсоннинг ижтимоий ва иқтисодий ҳаётига таъсир кўрсата бошлади. Бугун Ўзбекистон шароитида ҳам ахборот коммуникация тузилиши ўзгарган бўлиб, бутун дунёдаги сингари катта ахборот оқими мавжуд. «Интернетизация» ва «медиатизация» ҳолатларининг салбий таъсирини эса медиатаълим камайтириши керак. Бу ҳақда тадқиқотчилар гарчи медиатаълим атамасини қўлламаган бўлса ҳам ўз сўзини айтган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Ш.Т.Халилованинг 2001 йилда ҳимоя қилинган “Ўқувчиларни ахлоқий-эстетик тарбиялашда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишнинг педагогик шарт-шароитлари”(Ўзбекистон радиоси эшиттиришлари мисолида) мавзуидаги номзодлик диссертациясида мактабда радио студия тузиш, унинг вазифаларини аниқ белгилаш, “Ёш сухандон”, “Ёш мухбирлар” ўқувини ташкил этиш, натижада ўқувчиларда ОАВга, жумладан радио тинглаш ва унда фаол иштирок этиш, билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш лозимлиги айтиб ўтилган. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетидан К.А.Фарфиеванинг “Оммавий ахборот воситалари таъсирида талабаларда ижтимоий тасаввурларнинг шаклланишининг ўзига хослиги”(телевидение мисолида) мавзуидаги номзодлик диссертацияси ёшларнинг ижтимоий фикрига ОАВ таъсири катталиги кўрсатилади.

1 7 Kubey, R. (1998). Obstacles to the Development of Media Education in the United States. Journal of Communication (Winter), pp.58-69.

2 Разлогов К.Э. Что такое медиаобразование?//Медиаобразование. 2005. № 2. С.68-75

3 UNESCO [Recommendations Addressed to the United Nations Educational Scientific and Cultural Organization UNESCO. In: Education for the Media and the Digital Age. Vienna: UNESCO, 1999, p.273-274. Reprint in: Outlooks on Children and Media. Goteborg: UNESCO & NORDICOM, 2001, p.152]

4 Педагогический энциклопедический словарь / Гл. ред. Б.М. Бим-Бад; Редкол.: М.М. Безруких, В.А. Болотов, Л.С. Глебова и др. М.: Большая Рос. энцикл., 2002. С. 138. 13

5 15 Журин А.А. Интеграция медиаобразования с курсом химии средней общеобразовательной школы // Медиаобразование. 2005. № 1. С. 32.

6 Федоров А.В. Медиаобразование и медиаграмотность. Таганрог: Изд-во Кучма, 2004. 340 c. 14

Download 43,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish