Ўзбекистон Республикаси Олий ва махсус ўрта таълим вазирлиги олий ўқув юртларининг талабалари учун дарслик сифатида тавсия этган



Download 8,53 Mb.
bet16/155
Sana09.04.2022
Hajmi8,53 Mb.
#540075
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   155
Bog'liq
01. kirish

14-§. Атмосферанинг ва сувнинг заҳарли моддалар билан ифлосланишига

қарши кураш


Чиқиндилардан фойдаланиш соҳасида кимё саноати энг ёрқин мисол бўла олади. Кимё саноати ўз чиқиндилари учун янги соҳалар топиб, уларни қўллаш билан бирга, саноатнинг бошқа хилма-хил тармоқларининг чиқиндиларини ҳам ишлатади ва масалан, илгари деярли фойдаланилмасдан келган тошкўмир қора мойидан анилин бўёқ, ализарин, сўнгги вақтларда эса дори-дармон хом ашёлари ҳам чиқара бошлади.
Ҳозирги вақтда чиқиндилардан фойдаланиш муаммоси айниқса катта аҳамият касб этмоқда, чунки кимёвий реакциялар бизни хилма - хил керакли маҳсулотлар билан таъминлабгина қолмасдан, балки атмосфера ва сувнинг жуда зарарли моддалар билан ифлосланишига ҳам сабаб бўлмоқда. Муҳитнинг ифлосланишига қарши курашнинг асосий йўли — бу зарарли чиқиндилар чиқарилмасдан, хом ашёнинг ҳаммасидан комплекс ва тежамли фойдаланиладиган корхоналар қуришдир. МДҲ давлатларида ишлаб чиқилган ва саноатда ўзлаштирилган хибин апатитларини қайта ишлаш усули хом ашёдан комплекс фойдаланишга мисол бўла олади. Апатит-нефелин жинси апатит ва нефелинга бўлинади. Апатитдан фосфорли ўғитлар, фторли тузлар ва гипс олинади. Нефелиндан сода, поташ ва цемент ишлаб чиқарилади.

15-§. Кимё технологик жараён ва реакторларни лойиҳалаш ҳамда


моделлаш.
Янги ишлаб чиқариш объектини ташкил этишда бир қанча ҳисоб китобларни амалга ошириш зарур: булар – технологик, конструктив, техник – иқтисодий ҳисоблардир. Лойиҳалаш ишида технологлар, конструкторлар ва иқтисодчилардан ташқари энергетиклар, санитария техниклари, қурувчилар ва бошқалар ҳам иштирок этиши керак. Барча турдаги хисоблашлар, чизмалар ва тизимларнинг мажмуаси янги ишлаб чиқариш лойихаси ҳисобланади. Лойихалаш одатда икки боскичда бажарилади:
1-боскич – лойиҳа топшириғи (у қурилиш майдони учун жой танлаш ва асослаш, шунингдек ишлаб чиқариш усули, хом ашё ҳамда энергия манбааларини танлаш, принципиал технологик тизимларни ишлаб чиқариш, асосий жараён ва ҳисоблаш, ишлаб чиқариш штатлари, қурилиш хажмлари, маҳсулот таннархини белгилаш сингари жиҳатларни ўз ичига олади). Лойиха топширигининг асосини технологик ҳисоблар ташкил этади. Технолог ишлаб чиқаришнинг, алоҳида жараёнлар ҳамда аппаратларнинг бир қанча нусхаларини ҳисоблаб чиқаради, танлаб олиш учун энг яхши нусхаларини яратади.
2-боскич – барча бўлимлар бўйича ишчи чизмалари батафсил бажарилади. Ишчи чизмалари, схемалар бевосита қурилиш майдончасига юборилади. Баъзан лойихалаш уч боскичда олиб борилади. Бунда 2-боскич техник лойиҳа бўлиб, у лойиха топширигига нисбатан тўларок, бирок техник иктисодий асослаш вактида уз аҳамиятини йуқотган айрим жиҳатларини лойиха топшириғидан тушириб қолдиради.
Технологик ҳисоблар ишлаб чиқариш усулини танлашдан бошланади. Бунинг учун мавжуд ёки янгитдан тавсия этилган усуллар қиёсланади. Бундай танлашда иқтисодиёт ҳал қилувчи роль ўйнайди. Ишлаб чиқаришнинг технологик схемасини тузиб, ҳамда хом ашё, ярим маҳсулотлар ва тайёр маҳсулотнинг асосий йўналишларини белгилаб, моддий ҳамда иссиқлик балансларини тузишга киришилади.
Моддий баланс моддалар массаси сақланиш қонунининг моддий ифодасидир: «ҳар қандай берк системада ўзаро таъсирга киришган моддалар массаси ўзаро таъсир натижасида вужудга келган моддалар массасига тенг». Моддий балансга кўра: «технологик жараёнга келиб тушган моддалар массаси (кирим) олинган моддалар массасига (чиқим) тенгдир». Моддий баланс параллел ва қўшимча реакцияларни ҳисобга олган ҳолда асосий йиғинди реакция тенгламаси бўйича тузилади. У қарор топган режим учун тузилиб, бунда муайян вақт мобайнида аппаратга келиб тушган моддаларнинг умумий массаси аппаратдан чиққан моддалар масссасига тенг. Аппаратдаги барча моддаларнинг микдори доимийдир, яъни моддалар жами миқдорининг кўпайиши ёки камайиши рўй бермайди.
G Gc Gг G1 Gc1 Gг1 (1.8)
бу ерда: Gқ, Gс, Gг – ишлаб чиқаришга берилаётган мос равишда қаттиқ, суюқ ва газ моддаларнинг массаси; Gқ1, Gс1, Gг1 - ишлаб чиқариш маҳсулотлари массаси.
Моддий баланс кўпинча асосий маҳсулот бирлигига (килограмм, тонна, килограмм-моль) тўғри келадиган хом ашё сарфи ҳисобидан тузилади.
Иссиқлик баланси энергиянинг сақланиш қонуни асосида тузилади. («берк системада барча турдаги энергия йиғиндиси доимийдир»).
Кимёвий технологик жараёнларда иссиклик баланси қуйидагича тузилади (муайян ишлаб чиқариш иссиклиқ келиши худди ўша жараёндаги иссиқлик сарфига тенгдир):
Qқ + Qс + Qг + Qф + Qp + Qб  Qқ 1+ Qс1 + Qг1 + Qф1 + Qp1 + Qй1 (1.9) бу ерда: Qқ , Qс , Qг қаттиқ, суюқ ва газ моддалар орқали жараёнга олиб кирилаётган иссиқлик миқдори; Qқ 1, Qс1 , Qг1 – чиқаётган маҳсулот учун иссиқлик миқдори; Qф ,Qф1 – физик жараёнлардаги чиқаётган ва ютилаётган иссиқлик;
Qp ,Qp1 – экзотермик ва эндотермик реакциялар иссиқлиги; Qб- ташқаридан берилаётган иссиқлик миқдори; Qй1 – атроф муҳитга йўқотилган иссиқлик миқдори.
Материалларнинг иссиқлик сақлаши (физик иссиқлик):
Q Gct (1.10)
бу ерда: G- материалллар миқдори; c – ўртача иссиқлиқ сиғими; t- ҳарорат. с қуйидаги формула бўйича аниқланади [Дж/(моль·К)] :

Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish