Кўламли ўтиш услуби билан моделлаш. Ушбу услуб жараённинг тўлиқ математик ифодаси, кретериал тенгламалар бўлмаган ҳолларда хусусий нисбатлар асосида қўлланади. Моделлаш учун бир қатор ишлаб чиқаришларнинг тегишли технологик параметрлари лаборатория тадқиқодларининг жадвал ёки чизма натижалари билан уйғунликда бўлган маълумотларидан фойдаланилади. Бунда модел ҳамда наъмуна билан бир хил VM бўлиши зарур бўлган алоҳида (хусусий) нисбатлар қўлланади: - реакцияга
VH w киришаётган модел ва намуна массанинг ҳажмий тезликлари нисбати; -
wкр ҳақиқий чизиқли ва критериал (бошланғич) тезликлар нисбати.
Умуман, жараёнларни математик ифодалаш ва моделлаш янги ишлаб чиқариш харажатларини ва махсулот тан нархини камайтириб беришда муҳим роль ўйнайди.
Савол ва топшириқлар 1.Кимёвий корхона фаолиятида асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар қандай?
Ж а в о б. Корхона унга маҳсулот миқдори ва ассортименти бўйича топширилган планни қатъий бажариши шарт. Маҳсулот сифати давлат стандартларининг талабларига жавоб бериши, хом ашёни қолдирмасдан ишлатиш керак: уни комплекс қайта ишлаш, чиқинди ва ташландиларни йўқотиш, улардан фойдаланиш лозим.
Маҳсулот бирлигига сарфланадиган энергия сарфи (солиштирма сарф) мумкин қадар кам бўлиши лозим, бунннг учун кимёвий реакциялар иссиқлигидан ва реакция маҳсулотлари билан чиқиб кетадигаи иссиқликдан фойдаланиш керак. Кимё корхоналари инсонни қуршаб олган муҳитни ифлослантириш манбаи бўлмаслиги керак.
Умумий кимёвий технология фанининг мазмуни ва вазифаси қандай?
Ҳавони кимёвий хом ашё деб ҳисоблаш мумкинми? Мисоллар келтиринг. Бу мақсадларда ишлатиладиган ҳавога қандай зарурий талаблар қўйилади?
Кимё заводларида сув қандай мақсадларда ишлатилади. Ҳозирги замон кимё корхоналарида сувдан фойдаланишнинг асосий принциплари нимадан иборат?
Маҳсулотнинг амалий ҳосил бўлиши унинг стехиометрик миқдоридан нима билан фарқ қилади? Стехиометрик ва амалий ҳосил бўлиш миқдорлар қандай ҳисобланади? Нима учун корхоналарда 100% миқдорида маҳсулот ҳосил қилиб бўлмайди?
Ишлаб чиқаришнинг моддий ва иссиқлик баланслари нима? Улар корхонада қандай маълумотлар асосида тузилади? Бу балансларни тахлил қилишнинг аҳамияти нимада?
Кимё-технологик жараёнларни моделлашнинг қандай усуллари мавжуд?