Режа:
2. Физик хоссалари.
3. Кимёвий хоссалари.
4. Водороднинг электролиз усулида олиш тавсифи.
1. Водороднинг олиниши, хоссалари ва ишлатилиши.
Барча кимёвий элементлар, одатда, металлар ва металлмаслар деб икки катта группага бўлинади. Бу классификатсияда металлар жумласига шундай оддий моддалар киритиладики, улар конденсатланган ҳолатда, айрим атомларга бирикмаган ва жисм ҳажмида эркин ҳаракат қиладиган электронлар борлиги билан характерланади. Металларнинг энг характерли хоссаси-уларнинг реаксияларда қайтарувчи сифатида иштирок эта олиш хусусиятидир.
Металлмаслар жумласига кучли ифодаланган оксидловчи хоссага эга бўлган оддий моддалар киради. Бу классификатсия деярли шартли классификатсия ҳисобланади, чунки у бир қанча кимёвий элементларни, шу жумладан, водородни ҳам, инерт газларни ҳам ўз ичига олмайди.
Водород ўзида ишқорий металлар ва галогенлар хоссаларини мужассамлайди. Водород ўз атомининг ташқи қаватида, худди ишқорий металларнинг атомлари каби, битта электрон тутади (унда ҳаммаси бўлиб фақат биргина электрон бор), водороднинг электрон конфигуратсияси 1с1, у ўзининг ана шу биргина электронини йўқотганида протон ҳолатга айланади.
Водород, худди галогенлар каби, одатдаги шароитда газсимон модда; у икки атомли молекулалар ҳосил қилади ва бу молекулаларда унинг атомлари ўзаро ковалент боғланиш билан бириккан; водород оксидловчи хоссалар ҳам намоён қилади, яъни водород атоми ўзига яна битта электрон қўшиб олиб—даврий жадвалда ўзига энг яқин асл газ—гелийнинг барқарор электрон конфигуратсиясига эга бўла олади.
Водород ўзининг металлар билан ҳосил қилган бирикмаларида Ҳ- таркибли анион ҳолатида бўлиб, унинг валентлиги 1 га тенг, унинг бу бирикмалари гидридлар деб аталади: улар ўзларининг структуралари билан ва таркибларидаги кимёвий боғланиш характери жиҳатидан галогенларга ўхшайди.Водородда ана шундай иккиланиш хоссалари мавжудлиги учун уни баъзан ҳам биринчи, ҳам еттинчи группага қўйилади.
Асл газлар —гелий, неон, аргон, криптон, ксенонларга келсак, уларнинг баъзан расмий жиҳатдан фақат физик хоссалари белгиларига қараб асл газларни металлмаслар жумласига киритилади. Инерт газлар, типавий металлмаслар каби, абсолут нолга яқин жуда паст температураларга қадар ўзларининг газсимон ҳолатларини сақлаб қолади (гелий абсолут
нолга яқин температурада суюқ ҳолатга айланади).
Инерт элементлар металлар билан металлмаслар ўртасидаги оралиқ ҳолатни эгаллайди. Уларда металлмаслик хоссалар (агрегат ҳолати, паст электр ўтказувчанлиги ва ҳоказолар) билан бир қаторда, металлик хоссаларининг мавжудлиги уларнинг металлар билан металлмаслар ўртасидаги оралиқ элементлар эканлигидан дарак беради. Масалан, инерт газлар (аниқроғи криптон ва ксенон)нинг фтор ва кислородли бирикмалари маълум. Шубҳасиз, ана шу бирикмаларда инерт газлар худди металлар каби қайтарувчи хоссаларини намоён қилади.
Кимёвий элементларнинг оз қисмини типик металлмаслар ташкил қилади: уларнинг сони 22 та. Улар Д.И.Менделеев элементлар даврий жадвалининг ўнг томонидаги юқори қисмини банд этади. Улар жадвалда учбурчак бўйлаб жойлашган, учбурчак чўққисини фтор банд этади. Унинг асосини эса бор — астат чизиғида ётувчи элементлар эгаллайди.
Металлмаслар учун характерли бўлган умумий белгиларни топиш қийин. Улар бир-биридан деярли кескин фарқ қилади. Уларнинг бир қисми стандарт шароитда қаттиқ ҳолда бўлади (Б, C, Си, П, Ас, С, Се, Те, Ж, Ат), бошқа қисми газсимон моддалардир (Н2, О2, Ф2, Cл2), бром эса суюқлик. Металлмасларнинг ранги ҳам турли-туман.
Металлмасларнинг иккитаси: углерод ва олтингугурт жуда қадим вақтлардан бери маълум, лекин астат фақат 1940- йилда сунъий йўл билан ҳосил қилинган. Металлмасларнинг умумий хоссалари қуйидагилардан иборат:
1. Барча металлмаслар п-елементлар жумласига киради (лекин ҳар қандай п-елемент ҳам металлмас бўлавермайди).
2. Барча металлмаслар катта электрманфийлик қийматларига эга: улар бошқа элементлар атомлари билан бирикиб, молекулалар ҳосил қилишларидабошқа элементдан ўзларига электронларни тортиб олиш хусусиятига эга. Металлмасларнинг нисбий электрманфийлик қийматлари 2,0 дан 4,1 га қадар интервални эгаллайди; металлмаслар учбурчагининг чўққисини банд этган элемент фтор учун нисбий электрманфийлик қиймати 4,1 га тенг.
3. Металлмасларнинг юқори оксидлари кислота хоссасига эга. Уларга мувофиқ келадиган кислоталарнинг кучи ИВ группадан ВИИ группага ўтган сари ортиб боради.
4. Металлмасларнинг водородли бирикмалари одатдаги шароитда газсимон моддалардан иборат.
5. Металлмасларнинг ўзаро ҳосил қилган бирикмаларидаги кимёвий боғланишлар ковалент ёки қутбли боғланиш турларига киради. Лекин металлмаслар билан металлар орасида ҳосил бўлган бирикмаларда эса типик ион боғланиш юзага чиқади.
Водород атоми ядро ва битта электрондан иборат. Водород атомлари маталлмасларнинг атомлари билан маълум даражада қутблашган ковалент боғланишлар ҳосил қилади. Бу бирикмаларнинг баъзиларида (Ҳ2О, ҲCл ва ҳоказоларда) водород атомининг ҳолати ионлашган ҳолатга яқин бўлади.
Водород эркин ҳолда табиатда учрамайди, у, асосан, қуёшда ва коинотдаги юлдузларда учрайди. Баъзан, у вулқон отилганда, шунингдек, қудуқлардан бошқа газлар билан бирга чиқади. Аммо водород бирикмалар ҳолида жуда кўп тарқалган. Буни шундан ҳам кўриш мумкинки, водород оғирлик жиҳатидан сувнинг тўққиздан бир қисмини ташкил этади. Бундан ташқари, водород барча ўсимлик ва ҳайвон моддаларида бўлади, нефт, табиий газлар ва кўпгина минераллар таркибига киради. Умуман, сув билан ҳавони ҳам қўшиб ҳисоблаганда, бутун Ер қобиғи массасининг тахминан 1%ни водород ташкил этади.
Водород олинадиган асосий манба сув ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |