1-илова
__________ туман (шаҳар) “_______” маҳалла (шаҳарча, қишлоқ, овул) фуқаролар вакиллари йиғилишини олиб бориш
ТАРТИБИ
2019 йил “___” ___________
|
_________________
(ўтказилган жой номи)
|
(Йиғилишни фуқаролар йиғини раиси __________________________ очади
ва олиб боради) (Ф.И.Ш.)
Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!
Йиғилишда иштирок этиш учун сайланган ____ нафар вакилдан ____ нафари иштирок этмоқда. Йиғилишимиз ишини бошлаш учун кворум етарли.
Шунингдек йиғилишда маҳалла ҳудудидаги корхона, ташкилот ва муассаса вакиллари ҳам иштирок этишмоқда.
Мазкур йиғилишни бошлаш таклиф этилмоқда.
Бошқа таклифлар борми? Йўқ.
Ушбу таклифга овоз беришингизни сўрайман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Таклиф қабул қилинди.
Йиғилишни очиқ деб эълон қиламан.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари !
Йиғилишимиз баёнини ёзиб бориш учун йиғилиш котибини сайлаб олишимиз керак. Йиғилиш котиблигига маҳалла фаоли ________________нинг номзодини тавсия этаман.
(Ф.И.Ш.)
Бошқа номзодлар борми? Йўқ.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Қабул қилинди.
Сайланган йиғилиш котиби ўз жойини эгаллашини сўрайман.
Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари !
Энди биз сайланган вакиллар орасидан йиғилишимиз раёсатини сайлаб олишимиз керак. Аввало раёсат аъзолари миқдорини белгилаб олишимиз керак. Марҳамат таклиф беришингизни сўрайман. Раёсат 3 кишидан иборат бўлсин деган таклиф тушди.
Бошқа таклифлар борми?
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Таклиф қабул қилинди.
Раёсат аъзолигига номзодлар вакиллар томонидан кўрсатилади. Битта вакил битта номзод кўрсатиш ҳуқуқига эга. Марҳамат қилиб, номзодлар бўйича таклифлар беришингизни сўрайман.
Раёсат аъзолигига қуйидаги номзодлар таклиф этилмоқда (номзодларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва лавозими ўқилади).
Раёсат аъзолигига кўрсатилган номзодларни алоҳида-алоҳида овозга қўямизми ёки рўйхат бўйичами?
Номзодларга рўйхат бўйича овоз берилсин деган таклиф бор.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Таклиф қабул қилинди.
Рўйхатда номлари кўрсатилган вакиллар раёсат аъзолари этиб сайлансин деган таклифга овоз беришларингизни сўрайман.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Таклиф қабул қилинди.
Марҳамат қилиб, сайланган раёсат аъзолари жойларини эгаллашларини сўрайман.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунининг 30-моддасида: “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови натижалари бўйича фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) бир ой ичида фуқаролар йиғини кенгашини шакллантиради, фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) маслаҳатчиларини, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни ва тафтиш комиссиясини сайлайди”, деган норма белгиланган. Ушбу талабдан келиб чиққан ҳолда кун тартибини тасдиқлаб олишимиз керак. Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилиши таклиф этилади:
1. Саноқ комиссиясини сайлаш.
2. Фуқаролар йиғини масъул котибини тасдиқлаш.
3. Фуқаролар йиғини кенгашини тасдиқлаш.
4. Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ўринбосарларини (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларини) сайлаш.
5. Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) маслаҳатчиларини сайлаш;
6. Тафтиш комиссиясини сайлаш.
7. Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни сайлаш.
8. Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси таркибини сайлаш.
Бошқа таклифлар борми? Йўқ.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Таклиф қабул қилинди.
Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!
Биз йиғилишимизнинг иш тартибини белгилаб олишимиз керак.
Қуйидаги иш регламенти таклиф қилинмоқда:
номзодлар билан таништириш – 3 дақиқагача;
муҳокамада сўзга чиқувчиларга – 5 дақиқагача;
савол-жавобларга – 10 дақиқагача.
Бошқа таклифлар борми? Йўқ.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Таклиф қабул қилинди.
Раҳмат.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!
Кун тартибидаги биринчи масалани кўриб чиқишга ўтамиз.
Овоз бериш якунларини санаб чиқиш учун саноқ комиссиясини сайлаб олишимиз керак.
Саноқ комиссиясининг таркиби уч кишидан иборат бўлсин деган таклиф бор.
Бошқа таклифлар борми?
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Таклиф қабул қилинди.
Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!
Марҳамат қилиб, саноқ комиссияси таркибига номзодларни таклиф этишингизни сўраймиз (Изоҳ: бир вакил битта номзод кўрсатиши мумкин, номзодлар битта кўчадан ёки кўп қаватли уйдан бўлиб қолмаслиги керак. Фуқаролар йиғини ҳудудининг турли жойидан бўлса, мақсадга мувофиқ бўлади. Саноқ комиссиясининг таркиби камида уч кишидан иборат таркибда сайланади).
Вакиллар томонидан _______________,______________________,
(ф.и.ш.) (ф.и.ш.)
_______________________________ нинг номзодлари таклиф этилди.
(ф.и.ш.)
Бошқа таклифлар борми? Йўқ.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Таклиф қабул қилинди.
(Ҳар бир номзодга шу тариқа алоҳида-алоҳида овоз берилади ва йиғилиш қарори ўқиб эшиттирилади.)
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!
Кун тартибидаги иккинчи масалани кўриб чиқишга ўтамиз.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 ноябрдаги 895-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғинининг масъул котиби фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Низомга асосан масъул котиб фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг тақдимига кўра фуқаролар йиғини томонидан тасдиқланиши белгиланган. Ана шу ваколатдан фойдаланиб, _________________ номзодини
(ф.и.ш.)
маҳалла (қишлоқ, шаҳарча, овул) фуқаролар йиғини масъул котиби лавозимига тавсия этаман.
Фуқаролар йиғини масъул котиби этиб __________________________
(ф.и.ш.)
тасдиқлансин деган таклифга овоз беришларингизни сўрайман.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Таклиф қабул қилинди.
______________________ «_____________» маҳалла (қишлоқ,
(ф.и.ш.)
шаҳарча, овул) фуқаролар йиғини масъул котиби этиб тасдиқланди.
Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!
Кун тартибидаги учинчи масала ҳисобланган фуқаролар йиғини кенгашини тасдиқлашга ўтамиз.
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасида фуқаролар йиғинининг қарорларини бажариш ва фуқаролар йиғинлари оралиғидаги даврда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жорий фаолиятини амалга ошириш учун фуқаролар йиғинининг кенгаши шакллантирилиши, Фуқаролар йиғини кенгаши таркибига фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), унинг ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) ва маслаҳатчилари, масъул котиб, туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси, шунингдек ҳудуддаги профилактика инспекторлари, таълим муассасаларининг, қишлоқ врачлик пунктларининг ва оилавий поликлиникаларнинг раҳбарлари киритилиши белгиланган.
Ушбу қонунга биноан фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини кенгаши таркиби номзодлар бўйича эмас, балки белгиланган лавозим ваколатлари бўйича умумий рўйхат асосида тасдиқланади. Бунда кенгаш таркиби тасдиқланганидан сўнг сайланган ёки тасдиқланган фуқаролар йиғинлари ходимлари эгаллаган лавозимлари бўйича кенгаш аъзолари ҳисобланади. Шунингдек ҳудуддаги профилактика инспекторлари, таълим муассасаларининг, қишлоқ врачлик пунктларининг ва оилавий поликлиникаларнинг раҳбарлари ўзгарганда уларнинг ўрнига тайинланганлар лавозимлари бўйича кенгаш аъзолари ҳисобланади.
Ушбу қонун ижросини таъминлаш мақсадида фуқаролар йиғини кенгаши таркиби белгиланган лавозимлар бўйича умумий рўйхат асосида тасдиқлансин, деган таклифга овоз беришларингизни сўрайман.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Таклиф қабул қилинди.
Маҳалла (қишлоқ, шаҳарча, овул) фуқаролар йиғини кенгаши таркиби тасдиқланди.
Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!
Кун тартибидаги тўртинчи масала, Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ўринбосарларини (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларини) сайлашга ўтсак.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4944-сонли Фармони билан фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари – ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими, 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4906-сонли Фармони асосида маҳаллаларда фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари – кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилди. “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасига кўра фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан сайланади. Ушбу ваколатдан фойдаланиб, фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ўринбосарларини сайлашимиз керак.
Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) сайлови муқобиллик асосида ҳар бир лавозим бўйича икки ва ундан ортиқ номзод кўрсатилган ҳолда орқали амалга оширилади.
Ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикри инобатга олинган ҳолда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг ўринбосарлари лавозимига қуйидаги номзодлар кўрсатилмоқда (алифбо тартибида кўрсатилади):
______________________________________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, яшаш манзили)
______________________________________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, яшаш манзили)
______________________________________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, яшаш манзили)
______________________________________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, яшаш манзили)
Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!
Энди сизларни ўзларининг келгуси фаолият дастурлари билан таништиришлари учун фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг ўринбосари лавозимига номзодларга сўз берилади. (Номзодларга алифбо тартибида сўз берилади).
Марҳамат, номзодларга маҳалламиз ҳаётига доир ёки ўзингизни қизиқтирган бошқа саволлар билан мурожаат қилишингиз мумкин.
Номзодларга яна саволлар борми? (Шу тариқа савол-жавоб амалга оширилади).
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!
Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ўринбосарларини (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларини) сайлаш очиқ овоз бериш орқали амалга оширилади.
_________________________________________нинг номзодини
(ф.и.ш.)
маҳалла (шаҳарча, қишлоқ, овул) фуқаролар йиғини раиси ўринбосари лавозимига сайлаш учун овозга қўяман (номзодлар алифбо асосида ҳар бир лавозим бўйича алоҳида овозга қўйилади).
(Ҳар бир номзодга алоҳида овоз берилади).
Овоз берилади.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
(Саноқ комиссия томонидан (ёқлаб, қарши ёки бетараф) овозлар санаб чиқилади).
Овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг ярмидан кўпроғининг овозини олган номзод фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг ўринбосари лавозимига сайланган деб ҳисобланади.
Саноқ комиссияси овоз бериш натижаларини аниқлайди ва саноқ комиссиясининг раиси саноқ комиссиясининг баённомасини ўқиб эшиттиради ва фуқаролар вакилларининг йиғилиши томонидан тасдиқланади.
Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!
Овоз бериш якунлари бўйича _____________________________
(ф.и.ш.)
фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари – кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи, ______________________ фуқаролар йиғини раисининг
(ф.и.ш.)
ўринбосари – ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимига сайландилар. Ушбу масала бўйича қарор қабул қилинди. Қарор раислик қилувчи томонидан ўқиб эшиттирилади.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!
Энди “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига асосан кун тартибидаги бешинчи масала, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчиларини сайлашга ўтсак. Авваламбор, маслаҳатчиларнинг миқдор таркибини белгилаб олишимиз керак.
Сайланадиган маслаҳатчиларнинг миқдор таркибини аниқлашда янги таҳрирдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасига мувофиқ, уларнинг фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларга раис бўлишини, ҳудудимиздаги кўча (кўп қаватли уйлар) бошлиқлари бўлиши мумкинлигини ҳисобга олишимиз лозим. Бунда йиғин фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар тўғрисидаги намунавий низомларга кўра, сайланадиган маслаҳатчилар келгусида жамоатчилик комиссияларига раислик қилишларини инобатга олишимиз лозим.
Марҳамат таклиф киритишингизни сўрайман.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) маслаҳатчиларининг миқдор таркибини вакилларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда 7 кишидан иборат таркибда белгилашни таклиф этаман.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Таклиф қабул қилинди.
Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!
Таъкидлаш лозимки, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасида фуқаролар йиғинида тузиладиган саккизта комиссияга фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари раислик қилиниши қоида тариқасида белгиланган. Ушбу қонуннинг 14-моддасида фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар раислари ва аъзоларининг номзодлари фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан тақдим этилиши белгиланган. Шундан келиб чиққан ҳолда тақдим этилган номзодлардан фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) маслаҳатчиларини сайлашимиз керак.
(Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) маслаҳатчилари лавозимига фуқаролар йиғини раиси томонидан тавсия этилаётган номзодларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими ва яшаш манзили алифбо тартибида ўқиб эшиттирилади).
(Раислик қилувчи маслаҳатчи ўрнига номзодларнинг фуқаролар йиғинининг тегишли комиссиясига раислик қилишидан келиб чиққан ҳолда сайланишини айтиб, ҳар бир маслаҳатчи ўрнига номзодларни муқобиллик асосида алоҳида-алоҳида овозга қўяди).
1. Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) маслаҳатчиси этиб__________________ сайлансин деган таклифга овоз беришларингизни
(ф.и.ш.)
сўрайман.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
2. Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) маслаҳатчиси этиб _________________ сайлансин деган таклифга овоз беришларингизни сўрайман.
(ф.и.ш.)
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Шу тариқа ҳар бир маслаҳатчи номзодлар ўрни учун овоз берилади.
Саноқ комиссияси ҳар бир номзод учун овоз бериш натижаларини аниқлайди. Саноқ комиссиясининг раиси комиссиянинг баённомасини ўқиб эшиттиради ва ушбу баённома вакиллар йиғилиши томонидан тасдиқланади.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчиси этиб сайланганларни табриклаймиз ва ишларида муваффақиятлар тилаймиз.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!
Энди кун тартибига олтинчи масала, яъни “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
14-моддасида номзодлари фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан тақдим этилиши белгиланган тафтиш комиссиясини сайлашга ўтамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |