Маърифат ва маънавият масалалари бўйича комиссия – ички ишлар органлари профилактика инспектори, ҳудуддаги таълим муассасалари раҳбарларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ва ўқитувчи-мураббийлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудуддаги корхона ва ташкилотлардаги бошланғич ташкилотлари вакиллари, диний ташкилотлар вакиллари, йиғин ҳузуридаги “Ота-оналар университети”нинг раҳбари, ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган, маҳаллада ўзининг намунали хулқи билан обрў-эътибор қозонган, ўзининг тарбиявий таъсирини ўтказа оладиган фаол фуқаролар, шу жумладан ташаббускор ёшлардан иборат 10-15 нафар таркибда рўйхат бўйича сайланади. Комиссияга раҳбарлик фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчиси томонидан амалга оширилади.
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия – фуқаролар йиғини раисининг маслаҳатчилари, котиби, фуқаролар йиғини ҳудудига бириктирилган туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ходими, шунингдек зарурият бўлганда, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари ва молия органлари вакилларидан иборат камида 15 нафар таркибда рўйхат бўйича сайланади. Комиссия аъзолари 2 йил муддатга, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) эса бутун ваколати даврига сайланади. Комиссияга раҳбарлик фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан амалга оширилади.
Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия – ички ишлар органларининг профилактика инспектори, таълим муассасалари, қишлоқ врачлик пункти (оилавий поликлиника), Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудуддаги корхона ва ташкилотлардаги бошланғич ташкилотлари вакиллари, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис, шунингдек ҳаётий тажрибага, аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган ҳамда ўзининг тарбиявий таъсирини ўтказа оладиган фаол аёллардан иборат 8-12 нафар таркибда рўйхат бўйича сайланади. Комиссияга раҳбарлик фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчиси томонидан амалга оширилади.
Вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссия – ички ишлар органларининг профилактика инспектори, таълим муассасалари раҳбарлари ёки уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, спорт-соғломлаштириш муассасалари вакили, қишлоқ врачлик пункти (оилавий поликлиника) раҳбари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти етакчиси, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис, шунингдек ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган, фуқаролар йиғинида ўзининг намунали хулқи билан обрў-эътибор қозонган, ўзининг тарбиявий таъсирини ўтказа оладиган ҳамда Комиссия фаолиятида иштирок этишга хоҳиши бўлган маҳалла фаолларидан иборат 8-15 нафар таркибда рўйхат бўйича сайланади. Комиссияга раҳбарлик фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчиси томонидан амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |