|
|
Ёш ҳуқуқшунослар
Кенгаши ННТ раисининг
2019 йил_______________даги
________-сонли буйруғига
__-илова
|
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи муассислигидаги Ёш ҳуқуқшунослар Кенгаши ННТ раиси, ўринбосари, аппарати ва бўлимлари, йўналишлари ҳамда масъул ходимларининг хизмат вазифалари тўғрисидаги
ҚОИДАЛАР
1. Умумий қоидалар.
1.1. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи муассислигидаги Ёш ҳуқуқшунослар Кенгаши ННТ аппарати (бундан буён матнда Аппарат деб юритилади) – ишчи тузилма бўлиб, у Кенгаш раҳбар ва ижроия органларининг самарали иш фаолиятини таъминлаш, Кенгаш ва унинг жойлардаги тузилмалари ишини мувофиқлаштириш учун хизмат қилади.
Аппарат Кенгаш томонидан тасдиқланган ташкилий тузилма ва штатлар жадвали асосида шакллантирилади.
1.2. Аппарат Кенгаш раиси раҳбарлигида ишлайди ва унга ҳисобот беради. Кенгаш раиси Аппаратга раҳбарликни ўз ўринбосари орқали унга белгиланган вазифа ва ваколатлар доирасида амалга оширади.
1.3. Аппаратнинг фаолияти:
- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонун ҳужжатлари, Иттифоқ Устави, Кенгаш Устави унинг раҳбар ва ижроия органлари қарорлари, Марказий Кенгаш раисининг фармойишлари, Кенгаш раиси, Кенгаш аппарати иш тартиби (регламент) ва мазкур қоидалар асосида йўлга қўйилади;
- Кенгашнинг юқори савияда ишлаши учун давлат, жамоат ва нодавлат ташкилотлари, хорижий ва халқаро ёшлар ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, ишлашнинг илғор шакл ва услубларини, янги технологияларини жорий қилиш ва уларнинг бошқа муаммоларини ечишда кўмаклашишга қаратилган.
1.4. Аппарат юридик шахс мақомига эга бўлиб, Кенгашнинг номи ва рамзий белгиси акс эттирилган Кенгаш муҳри билан иш юритади.
2. Кенгаш раиси ўринбосари-ташкилий кадрлар масалалари координаторининг хизмат вазифалари ва ваколатлари тўғрисидаги қоидалар.
2.1. Кенгаш раиси ўринбосарининг хизмат вазифалари ва ваколатлари Кенгаш Уставидан келиб чиқиб:
- Аппаратнинг ўзига бириктирилган бўлимларига раҳбарлик қилиш, бўлим томонидан уларга юклатилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш;
- Иттифоқнинг раҳбар ва ижроия органлари томонидан қабул қилинган қарорлар, иш режа, дастурлар, Кенгаш раиси қарорларини тегишли бандларини бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш;
- турли идора, муассаса ва ташкилотларда Кенгашнинг ваколатли вакили бўлиш;
- Кенгашнинг мақсад ва вазифаларини ҳаётга татбиқ этиш юзасидан аниқ таклифлар, режа ва дастурлар ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилиш;
- Кенгаш тузилмалари фаолиятини унинг Устави асосида ташкил этишга доир услубий қўлланмалар, тавсиялар ишлаб чиқиш ишларини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш;
- Кенгаш фаолиятини кенг жамоатчилик, ёшлар ўртасида тарғибот-ташвиқот қилиш. Уставдаги вазифаларни бажариш юзасидан амалга оширилаётган тадбирларни телевидение, радио ва матбуотда ёритиш, оммавий ахборот воситалари билан алоқалар ўрнатиш ишларига раҳбарлик қилиш;
- Кенгашнинг раҳбар органи томонидан қабул қилинган қарорлар, иш режаси, тадбирлар дастурларининг тегишли бандларининг бажарилишини ташкил қилиш ва назорат қилиш;
- умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, олий таълим муассасалари талабалари ҳамда ёшларнинг бошқа қатламлари ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказиш, шу билан бирга, ёшларни қизиқтирган масалалар юзасидан баҳс-мунозаралар ташкил этиш, олинган натижалар асосида ёшларнинг долзарб муаммоларини ҳал этиш юзасидан тегишли вазирлик, муассаса ва ташкилотларга таклифлар киритиш;
- Кенгаш тизимларида кадрлар сиёсатини мувофиқлаштириш, ташкилий ҳужжатлар тизимини шакллантириш, ходимларнинг ўқув ва малакасини ошириш.
- Кенгаш раиси томонидан берилган бошқа ваколатлардан фойдаланиш ва вазифаларни бажариш.
2.2. Ташкилий кадрлар масалалари координаторининг вазифалари.
- Аппарат иш фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш;
- Кенгашнинг кадрлар сиёсатини мувофиқлаштириш;
- Кенгашнинг ташкилий-услубий ҳужжатлар тизимини шакллантириш ва ходимлар томонидан ушбу ҳужжатлар қоидаларининг бажарилишини таъминлаш.
- Иттифоқ тизимлари учун методологик қўлланмалар ишлаб чиқиш, ёшлар муаммоларига оид илмий-услубий фаолиятни, социологик тадқиқотлар ишини мувофиқлаштириш, илмий-амалий ва назарий анжуманлар ташкил этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |