Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг ______________________________________________________________дaги
бошлaнғич тaшкилоти умумий йиғилишининг
- сонли БAЁНИ
2019 йил “__ ” _____________
Рaислик қилувчи: _______________________________
(фaмилияси, исми вa лaвозими)
Котиб: __________________________________________
(фaмилияси, исми вa лaвозими)
Бошлaнғич тaшкилот ҳисобидa _____ нaфaр aъзо мавжуд.
Йиғилишдa ____ нaфaр бошлaнғич тaшкилот ҳисобидa турaдигaн aъзо қaтнaшмоқдa.
Тaклиф этилгaн бошқa шaхслaр _____ нaфaр (рўйхaтлaр иловa қилинaди).
Йиғилишни очиш тўғрисидаги таклиф бир овоздан маъқулланди.
Йиғилишни тартибли олиб бориш учун __ кишидан иборат ҳайъат таркибини сайлаш таклиф этилиб, ________ лардан иборат ҳайъат сайланди.
Йиғилишнинг боришини ёзиб олиш учун 3 кишидан иборат котибият таркибини сайлаш таклиф этилиб, _______ лардан иборат котибият сайланди.
Йиғилиш кун тартиби бўйича таклиф киритилиб, __ та масаладан иборат кун тартиби маъқулланди.
Йиғилишни тартибли олиб бориш учун асосий маърузага чиқувчилар учун 10 дақиқагача, музокарага чиқувчилар учун 3 дақиқагача вақт бериш, йиғилишни танаффуссиз якунлаш тартиби таклиф этилиб, маъқулланди.
КУН ТАРТИБИ:
I. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Низом ва Дастурига қўшимча, ўзгартишлар киритиш бўйича таклифлар тўғрисида.
Эшитилди: _____________________________________________
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Низомига асосан иттифоқнинг Қурултойи 5 йилда камида бир марта, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) Кенгашлари Конференцияси 2,5 йилда камида бир марта чақирилади.
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, 2020 йилнинг январь ойида маҳаллий Кенгашларининг навбатдаги Конференциялари ўтказилади. Конференцияда Кенгашнинг ўтган даврдаги фаолияти юзасидан ҳисоботларини эшитиш, келгусидаги вазифаларни белгилаш, Низом ва Дастурга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш, раҳбар органларини қайта сайлаш масалалари кўриб чиқилади.
Умумий йиғилиш кун тартибига киритилган биринчи масала юзасидан бошланғич ташкилотдаги аъзоларнинг фикрлари, таклифларини ўрганиш мақсадида бошланғич ташкилот Кенгаши (ёки Етакчиси) томонидан олдиндан анкета орқали сўров ўтказилганлиги, ___ та таклиф тушганлиги, сўров натижалари асосида кун тартибида кўрилаётган ушбу масала юзасидан қарор лойиҳаси тайёрланганлиги таъкидланди.
Умумий йиғилиш кун тартибидаги биринчи масала юзасидан сўзга чиқувчилар Ҳаракат тизимларининг иш услубини такомиллаштириш бўйича қўшимча фикр-мулоҳазаларини билдиришлари ва фаолиятини нимага ёки қайси соҳа, муаммога йўналтириш лозимлиги, бунинг учун Дастур ёки Низомга қандай ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш лозимлиги тўғрисидаги таклифларини билдиришлари лозимлиги таъкидланди.
Кун тартибидаги масала юзасидан __________________________________________________________________ лар сўзга чиқиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Дастури ва Низомига ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш бўйича ўз таклифларини билдирдилар. Таклифлар муҳокама этилди ва билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олиб,
қарор қилИНДи:
1. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ______________________________ даги бошланғич ташкилоти ўзининг умумий йиғилишида иттифоқнинг Низомига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласини муҳокама этиб, ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича билдирилган таклифлар туман (шаҳар) Кенгашининг навбатдаги Конференциясида муҳокама этиш учун тавсия этилсин.
2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ______________________________ даги бошланғич ташкилоти ўзининг умумий йиғилишда билдирилган фикр-мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда бошланғич ташкилот Кенгашининг иш услубини такомиллаштириш, фаолиятининг устувор йўналишлари бўйича чора-тадбирларни узлуксиз амалга ошириш вазифаси топширилсин.
II. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Мирзачўл туман Кенгашининг навбатдаги Конференциясига _______________________________________________________________ даги бошланғич ташкилотдан делегатлар сайлаш тўғрисида.
Эшитилди: ____________________________________ (БТ етакчиси).
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг навбатдаги Конференциясида иштирок этадиган делегатлар сони __ нафар қилиб белгиланганлиги маълум қилинди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Мирзачўл туман Кенгашининг навбатдаги Конференциясига бошланғич ташкилотдан __ нафар делегат сайланиши лозимлиги таъкидланди.
Кун тартибидаги масала юзасидан _____________________________ лар сўзга чиқиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Мирзачўл туман Кенгашининг навбатдаги Конференциясига бошланғич ташкилотдан делегат этиб сайлаш бўйича таклифларни киритдилар.
Таклифлар муҳокама этилди ва билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олиб,
қарор қилИНДи:
1. Қуйидагилар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Мирзачўл туман Кенгашининг навбатдаги Конференциясига бошланғич ташкилотдан делегат этиб сайлансинлар:
_____________________________________________________________
_____________________________________________________________
_____________________________________________________________
2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқиининг__________________________даги бошланғич ташкилотидан туман Кенгашининг навбатдаги Конференциясига делегат этиб сайланганлар Конференция ишида аниқ ва фойдали таклифлари билан фаол иштирок этиши лозимлиги таъкидлансин.
Кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилганлиги муносабати билан йиғилиш ёпиқ деб эълон қилинди.
Йиғилиш раиси ________________
Йиғилиш котиби _________________
Do'stlaringiz bilan baham: |