2.3. Кенгаш раиси ўринбосари-ташкилий кадрлар масалалари координаторининг ўзига юклатилган асосий вазифалардан келиб чиқиб:
- Кенгашнинг иш режалари лойиҳаларини тайёрлайди ва ҳисобот даври бошланишидан олдин Кенгаш йиғилишида муҳокама қилиш ва тасдиқлаш учун киритади;
- Аппарат мажлисларини тайёрлайди ва ташкил қилади;
- Аппарат органлар мажлисларида кўриб чиқиш учун бўлимлар томонидан тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини умумлаштиради, мажлислар кун тартибини ишлаб чиқади;
- Аппарат мажлислари ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштиради, сақланишини таъминлайди;
- Аппарат мажлислари қарорларини ижрочиларга етказади;
- Аппарат қарорлари, режаларининг бажарилиши юзасидан умумий назоратни ташкил қилади;
- Аппарат қарор ва режаларининг бажарилиши юзасидан бўлим ва тузилмалар томонидан тайёрланган ахборотларни умумлаштиради;
- Аппарат ходимларининг хизмат сафари юзасидан ҳисоботлари таҳлилини олиб боради, умумлаштиради, тегишли тартибда улар бўйича ахборот тайёрлайди;
- Аппарат қабулхонасида навбатчиликни ташкил қилади;
- Кадрларни ўрганади, тасдиқланган мансаб номенклатурага асосан кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш юзасидан таклифлар киритади, кадрлар таркиби ҳисобини олиб боради, ушбу масалалар юзасидан тегишли маълумотларни тайёрлайди, кадрларни ўқитиш, тайёрлаш ва малакасини ошириш режасини тузади, кадрлар заҳирасини тайёрлайди;
- Аппарат фаолиятини Устав талаблари асосида ташкил қилишга доир ташкилий-услубий ҳужжатлар, қоидалар ишлаб чиқади, бўлимларда ушбу ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишини ташкил қилади, барча тизимларда Низом ва қоидалар талабларининг бажарилишини таъминлайди.
- Аппарат ходимларини мазкур ва бошқа қоидалар билан таништиради.
2.4. Кенгаш раиси ўринбосари-ташкилий кадрлар масалалари координаторининг ўзига юклатилган асосий вазифалардан келиб чиқиб:
- Кенгашга келган ҳужжат, хат, ариза, шикоятларни Кенгашнинг бўлимлари ва масъул ходимларига чора-тадбир белгилаш, хулоса, маълумот, ахборот ва бошқалар тайёрлаш, ташкилот ва фуқароларга жавоб тайёрлаш учун юбориш;
- зарур ҳолларда тадбирларни тайёрлаш ва ўтказиш учун Кенгаш бўлимлари, уларнинг масъул ходимлари, бошқа ташкилотлар ва малакали мутахассисларни ўрнатилган тартиб-қоидалар, шу жумладан шартнома асосида жалб қилиш;
- зарур ҳолларда услубий ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертиза қилиш учун четдан ташкилотлар ва малакали мутахассисларни ўрнатилган тартиб-қоидалар, шу жумладан шартнома асосида жалб қилиш;
- Аппарат ходимларини тақдирлаш ёки интизомий жазолаш юзасидан таклифлар киритиш;
- ходимлар томонидан ички меҳнат интизоми қоидаларига риоя қилинишини талаб қилиш, текшириш ва тегишли таклифлар киритиш.
3. “Ёшлар” уйига оид қонунчилик ижросини мониторинг қилиш бўлими тўғрисидаги қоидалар.
3.1. Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
2014 йил 8 сентябрдаги 250-сон қарорининг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида ижросини мониторинг қилиш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашда қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 23 сентябрдаги 753-сон қарори билан мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларга (кейинги ўринларда ёш оилалар деб юритилади) Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари ҳисобидан уй-жой сотиб олиш учун тўлаб берилган дастлабки бадалларнинг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши молия-иқтисод комплекси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий Кенгашларининг молия-иқтисод бўлимлари томонидан қайтарилишининг таъминланаётганлиги юзасидан мониторинг қилиш;
- Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Кенгашларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги 250-сон “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 2017 йил 24 ноябрдаги 01-03/13-сон қарори ижросини Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида ижросини мониторинг қилиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |