Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги тату фарғона филиали директори проф. А. Расулов



Download 76,06 Kb.
bet1/7
Sana24.02.2022
Hajmi76,06 Kb.
#211558
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Kengashining-7-ji-ilishi-1


“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Фарғона филиали директори_______проф. А.Расулов
2019 йил 27 февраль
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали Кенгашининг 7-йиғилиши

б а ё н н о м а с и


2019 йил 27 февраль. Фарғона шаҳри


Кун тартиби





  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 мартдаги "Тошкент ахборот технологилари университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2834-сонли қарори ижроси тўғрисида.

Ахборотчи: ЎваТИБ директор ўринбосари И.Тожибоев.





  1. "Наврўз" умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида.

Ахборотчилар: ЎваТИБ директор ўринбосари И.Тожибоев, КУ раиси И.Рустамов.



  1. Ахборот технологилари ҳамда Компьютер тизимлари кафедраларида ўқув, илмий, илмий-тадқиқот ва маданий-маърифий ишларнинг бориши тўғрисида.

Ахборотчилар: Ишчи гуруҳ раислари И.Тожибоев, Ф.Мулайдинов.





  1. Филиалда ўқув амалиётини ташкил этиш ва талабаларни дастур материаллари билан таъминлаш хақида.

Ахборотчилар:Мутахассислик кафедралари мудирлари,


Ўқув-услубий бўлим.



  1. Турли масалалар:

  1. Ижро интизоми тўғрисида.

Ахборотчи : А.Расулов.

  1. Филиал профессор - ўқитувчилари томонидан эълон қилинган илмий, услубий ишлар ҳолати ҳақида.

Ахборотчи: Ф.Мулайдинов.



  1. Илмий, илмий-услубий ишларни нашрга тавсия этиш.

Ахборотчи: М.Мирзаев.



  1. Педагог-ходимлар танлови.

Ахборотчи: М.Мирзаев.

Кун тартибидаги биринчи масала бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 мартдаги "Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2834-сонли қарорининг филиалдаги ижроси бўйича ЎТИБ директор ўринбосари И.Тожибоев ахборот берди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 мартдаги “Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2834-сонли қарорида иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари ва соҳаларида таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам алоқаларини таъминлаш учун ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида Республика ва халқаро кўламда илмий-амалий анжуманлар ташкил этиш, олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида, шу жумладан, дастурий маҳсулотларни яратиш борасида танлов ва олимпиадалар ўтказиш, Университетнинг иқтидорли талабалари учун бериладиган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги стипендияни жорий этиш, Республиканинг етакчи олимлари, хусусан, академиклар ва фан арбоблари иштирокида олий таълим муассасалари талабалари, ёш олимлар, профессор-ўқитувчилар билан илмий учрашувлар ҳамда давра суҳбатларини ташкил этиш, математик моделлаштириш, алгоритмлаш ва криптология соҳаларида, компьютер ва дастурий инжиниринг, телекоммуникация ва телевизион технологиялари, ахборот хавфсизлиги йўналишларида замонавий ўқув адабиётларини ишлаб чиқиш, уларнинг мультимедиали авлодларини яратиш ҳамда талабалар, олимлар ва педагогларнинг ушбу ўқув адабиётларидан эркин фойдаланишлари учун уларни электрон ресурсларга жойлаштириш, оммавий ахборот воситаларида ҳамда ZiyoNet миллий таълим тармоғида улуғ аллома, қомусшунос олим Муҳаммад ал-Хоразмийнинг ҳаёти ва ижодини ёритувчи мақола ва материалларни бериб бориш, замонавий технологияларга асосланган илм-фаннинг янги қирраларини тадқиқ этиш учун янги ўқув ва илмий-тадқиқот лабораторияларини ташкил этиш, иқтидорли талабалар, ёш олимлар ва профессор-ўқитувчиларнинг истиқболли илмий-тадқиқот ишлари натижалари ва илмий мақолалари даврий равишда эълон қилиб бориладиган «Муҳаммад ал-Хоразмий авлодлари» номли илмий журнални таъсис этиш, 2018 йилда Муҳаммад ал-Хоразмий таваллудининг 1235 йиллигини кенг нишонлаш юзасидан илмий-амалий ва маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш каби тадбирларни ўтказиш белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 мартдаги 08/1-519-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
15 мартдаги “Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2834-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси”да белгиланган вазифаларнинг бажарилиши тўғрисида филиалнинг 2017 йил 27 мартдаги 128-сонли буйруғи чиқарилган.
Ушбу қарорнинг бажарилиши бўйича филиалда қуйидаги ишлар амалга оширилиб келинмоқда:
- 2017 йил 12-19 май кунлари профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида филиалда “Муҳаммад ал-Хоразмийнинг буюк ва бебаҳо меросини қадрлаш - маънавиятимиз асоси” номли илмий-амалий конференцияси ўтказилди;
- 2017 йилда Компьютер инжиниринги таълим йўналишининг 2 нафар (Д.Абдурасулова, К.Мўминов), 2018 йил Компьютер инжиниринги таълим йўналишининг 2 нафар (Б.Турғунов, М.Мирхомидов) талабалари “Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги стипендия” совриндори бўлишди;
- филиал профессор-ўқитувчилари республика ва халқаро кўламда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги илмий-амалий анжуманларда ўзларининг илмий натижалари билан иштирок этиб келишмоқда;
- Телекоммуникация технологиялари ва касбий таълим факультети 3-босқич 640-16-гуруҳ талабаси Шокиров Сарварбек Марказий Осиё Олий таълим муассасалари минтақавий олимпиадасида қатнашиб 3-ўринни эгаллади;
- “Муҳаммад ал- Хоразмий издошлари” кўрик-танловининг 2 – босқичи 2018 йил 19 апрелда филиалда ташкил қилинди. Бунда табиий фанлар кафедрасининг профессор-ўқитувчилари мактаб ва академик лицей ўқувчиларини математика ва физика фанларидан билимларини синовдан ўтказдилар;
- «Муҳаммад ал-Хоразмий авлодлари» номли илмий журналда филиалнинг профессор-ўқитувчилари ўзларининг илмий мақолалари билан қатнашиб келишмоқда.

Кенгаш кун тартибининг иккинчи масаласи бўлган Наврўз умумхалқ байрамига таёргарлик ва ўтказилиш бўйича ЎТИБ директори ўринбосари И.Тожибоев ахборот берди: Биз филиал КУ раиси И.Рустамов, бош хисобчи М.Юнусалиевалар бамаслаҳат байрамни ташкиллаш ва ўтказишнинг умумий режасини келишиб олдик.


Филиал хисобхонаси байрам дастурхонига доир ҳаражатларни хисоб китоб қилиб, маълум бир савдо шахобчасига пул ўтказиш йўли билан хом ашёларни сотиб олади, филиал ошхонаси фаолиятига масъул кишилар эса жой хозирлайдилар.
Факультет деканлари, кафедра мудирлари ҳамда Маънавий-маърифий бўлим ёрдамида эса байрамнинг бадиий-ташкилий кечасини ўтказиш режалаштирилган.
Филиал КУ раиси И.Рустамов бошланғич касаба уюшмаси ҳам Наврўз байрамини ўтказишга асосан моддий томондан 1.500.000 сўмлик ёрдам кўрсатишини, айни вақтда, нафақа ёшига етган педагог-ходимларни табриклаш ҳам режада борлигини маълум қилди.
Йиғилиш раиси А.Расулов ушбу масалага фикр билдирар экан, биринчи навбатда, Наврўзни нишонлаш кунини белгилаш, ташкилий ишлар тақсимоти ва унга масъул кишиларни аниқлаб олиш лозимлигини таъкидлади. Бундан ташқари, байрамнинг бадиий қисми мазмун-мундарижасини оригинал тарзда ишлаб чиқиш, дастурхон безатилишига Хотин-қизлар қўмитаси бош-қош бўлиши кераклигини эслатди.

Йиғилишнинг учинчи масаласи юзасидан, яъни АТ кафедрасида ўқув, илмий, илмий-тадқиқот ва маънавий-маърифий ишларининг бориши ҳақида ўзаро текширув гуруҳи раҳбари И.Тожибоев ахборот берди.
Ахборот технологиялари кафедрасида жами 18 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда. Шундан, 1 нафари фан доктори, 2 нафари эса фан номзоди ҳисобланади. Кафедра бўйича илмий салоҳият 17%ни ташкил этади. Ўриндошлар билан эса бу кўрсаткич 21,7% ни ташкил этади.
Кафедрада таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг давлат таълим стандартлари малака талаблари ҳамда 1-2-3-4-курс талабалари учун тасдиқланган намунавий ўқув режалар, филиал ишчи ўқув режалари мавжуд. Кафедра ўқув юкламаси тасдиқланган, ўқув юклама тақсимоти амалдаги меъёрлар асосида бажарилган. Аммо 2019 йил январь ойининг бошидан меҳнат шартномаси бекор қилинган кафедра ассистенти Д.Умрзақованинг 2018 йил декабрь ойигача шахсий иш режани бажариш хисоботи мавжуд эмас.
Кафедрада 35 та фандан дарс машғулотлари олиб борилади. Улардан ишчи дастурлар тайёрланиб ўқув жараёнида фойдаланилмоқда. Кафедрада 4 та фан дастурлари мавжуд эмас, 2 та фан дастури эса эскирган, 2017/2018 ўқув йили ва 2018/2019 ўқув йили учун иш режалари мавжуд, 2017/2018 ўқув йили учун ҳисобот ҳам тайёрланган.
Кафедрада 57 та ўқув услубий мажмуа тайёрланиши керак эди. Шулардан 25 таси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 1 апрелдаги 107-сонли буйруғи асосида тайёрланган. Қолганларидан 9 таси талаб даражасида эмас.
Кафедрада қолдирилган дарсларни қайта топшириш дафтари қониқарли равишда юритилган. Курс ишларини баҳолаш бўйича қайдномалар, малакавий амалиётларнинг шартномалари, талабаларнинг малакавий амалиётларини баҳолаш бўйича қайдномалар ва талабаларнинг хисоботлари мавжуд.
Кафедра битирувчиларининг 76 нафари (66%) бандлиги таъминланган, улардан 70 нафари ишга жойлашган, 4 нафари магистратурага ўқишга кирган, 2 нафари бола тарбиясида. 40 нафар битирувчи (34%) бандлиги таъминланмаган, улардан 9 нафари давлат гранти асосида, 31 нафари тўлов - контракт асосида таҳсил олган.
Кафедрада профессор-ўқитувчиларининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича маълумотлари мавжуд. 2018 йилда кафедрада 6 нафар профессор-ўқитувчи малака ошириши режалаштирилган бўлиб, 1 нафари (А.Юлдашев) ишдан бўшаганлиги сабабли, малака ошириш режаси 83% бажарилган.
Танловдан ўтказиш бўйича кафедра баённомалар мавжуд, аммо профессор-ўқитувчиларнинг танлов муддатлари тўғрисида маълумотлар, танловдан муддатидан олдин ўтказилишига асосли маълумотлар акс этмаган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ – 2909-сон Қарори бўйича кафедра қошида магистратура очилиб, ҳозирда 5А330501 – Компьютер инжиниринги (“Компьютер тизимларини лойихалаш”) мутахассислиги бўйича 8 нафар талаба тахсил олмоқда.
Кафедра профессор-ўқитувчилари Ш.А.Умаров, Д.А.Халилов, Р.Тохиров, М.Базарбаев илғор педагогик технологиялар асосида дарс жараёнини ташкил қилдилар, маъруза дарсларини электрон воситалар ёрдамида кўргазма материаллар билан бойитишди.
“Ахборот технологиялари” кафедраси 8та устувор йўналишларда илмий - тадқиқот фаолиятини олиб боради. Аммо кафедрада Давлат илмий - техник дастурлари доирасида илмий - тадқиқот ишлари мавжуд эмас.
Кафедрада иқтисодиётнинг тегишли соҳаларига оид корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда хўжалик шартномалари имзоланган. Ушбу ҳамкорлик шартномаси 21 октябрь 2017 йилда “Ўзбекистон почтаси” АЖга қарашли Фарғона туманлараро почта алоқа боғланмаси Фарғона филиали билан тузилган. Лекин ҳамкорлик шартномасининг 2-бобида келтирилган мажбуриятлар бўйича ҳеч қандай ишлар амалга оширилмаган.
Кафедрада “Илмий-техник маҳсулот яратиш” бўйича 2 та шартнома тузилган (“Фарғона нефтбаза” Фурқат тумани-6000000 сўм, Бешариқ “Vegetobles Business” агрофирмаси-4000000 сўм). Амалдаги бу шартномаларнинг 2, 3, 4 ва 5-бандларида кўзда тутилган шартлари бажарилмаган. Шартномадаги келишилган маблағлар умуман филиал ҳисоб рақамига туширилмаган, кафедра мудири томонидан бу борада ҳеч қандай чора-тадбирлар ишлаб чиқилмаган.
Кафедра “Чет эл грант” дастурлари доирасида ҳеч қандай илмий-тадқиқот ишларини олиб бормайди.
Кафедра битирувчилари томонидан тайёрланиб, муваффақиятли ҳимоя қилинган битирув малакавий ишларининг маълум қисми корхона ва ташкилотлар буюртмалари асосида бажарилган бўлиб, уларнинг айримлари амалиётга тадбиқ қилинган (кутубхона, ОТМ, МФЙ ва бошқа). Битирув малакавий ишларнинг асосий қисми иқтисодиётнинг долзарб масалаларига бағишланмаган, соҳа корхона ва ташкилот муаммоларини ечимларига қаратилган мавзулар тўғри шакллантирилмаган. Булар эса битирув малакавий ишларининг савиясига ўз таъсирини кўрсатиб келмоқда.
Кафедрада НИЗОМ асосида амалиёт жойлари, мавзулари тўғри шаклланмаган, амалиёт ҳисоботлари НИЗОМ асосида ёритилмаган. Кафедранинг 1-курс талабалари учун ўтказилган ўқув амалиётида ўрганилган ҳисоботлар қониқарсиз даражада бажарилганлиги аниқланди. Масалан, 612-17 гуруҳ талабаси Эсоналиев Мирзоҳид Мирзамурод ўғли (амалиёт раҳбари Н.О.Саидова) томонидан ўталган амалиёт ҳисоботида бир қанча қамчиликлар аниқланди.
Битирув иши мавзуларини иқтисодиётнинг устувор муаммоларига бағишланган мавзулар билан бойитиш, уларга битирув иши раҳбари этиб соҳа мутахассислари ва илмий салоҳиятли профессор-ўқитувчиларни бириктириш зарур.
Кафедрада 2018-2019 ўқув йилида иқтидорли талабаларни халқаро ва республика олимпиадаларида ҳамда нуфузли танловларда иштирок этиши бўйича режа ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. Режа бўйича иқтидорли талабаларга Илмий раҳбар ва мавзулар шакллантирилган.
Кафедрада 6 та фан тўгараклари бўлиб, тўгарак аъзолари учун илмий раҳбарлар тайинланган.
Кафедрада таҳсил олаётган 2 нафар талабалар Г.Хайдарова ва К.Маликовалар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан таъсис этилган стипендияга сазовор бўлдилар (илмий раҳбарлар- Д.А.Халилов, М.Мирзаев). Бундан ташқари, кафедра профессор-ўқитувчилари ва иқтидорли талабалари томонидан яратилган “Электрон хисоблаш машиналари учун яратилган дастур” номли илмий ишланмасига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан гувоҳнома берилган. Бу соҳа бўйича қуйидаги ишларни амалга ошириш зарур:
- иқтидорли талабалар фаолиятини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича истиқболли режаларни ишлаб чиқиш;

  • иқтидорли талабаларни, илмий ва касбий қизиқишларини эътиборга олган ҳолда, аниқлаш ҳамда уларни мақсадли тайёрлашни ташкил этиш;

  • танлаб олинган иқтидорли талабаларнинг интеллектуал салоҳиятини доимий равишда ривожлантириб бориш;

  • иқтидорли талабалар томонидан илмий-тадқиқот ишларини олиб боришни таъминлаш мақсадида кафедрада шарт-шароитлар яратиш (таклифлар киритиш);

Кафедрада устувор инновацион, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва «Стартап» лойиҳаларини ўз ҳаражатларини ўзи қоплаш асосида танлаб олиш ва молиялаштириш танловида ҳам иштирок этишмоқда. Шулардан, 2 та лойиҳа Инновацион ривожланиш вазирлигига топширилган (“Иқлим ўзгариши шароитларида иссиқхоналарда мўътадил ҳаво ва намликни сақлаш” лойиҳаси-56 000 000 сўм; “Ақлли уй” лойиҳаси-80 000 000).
Кафедрада 2018-2019 ўқув йилида халқаро алоқаларни ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилган. Хорижий Олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни такомиллаштириш мақсадида, кафедранинг 2 нафар профессор-ўқитувчилари тегишли йўналишлар бўйича Россия Федерациясининг “Москва алоқа ва информатика” техника университети ва кафедра профессор-ўқитувчилари илмий-тадқиқот ишларини ҳамкорликда олиб бориш бўйича ўзаро келишувлар амалга оширган.
2019 йилда кафедранинг 3та профессор-ўқитувчилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда малака ошириш, стажировка ўташ учун эълон қилинган танловда 3 босқичдан муваффақиятли ўтдилар.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялар университети ҳамда Белоруссия давлати “Информатика ва радиотехника” университети ўртасидаги 2018 йил 13 сентябрда имзоланган шартнома бандлари бўйича кафедра ҳеч қандай режалар ишлаб чиқмаган (таклифлар тайёрланмаган).
Кафедрада яқин 3 йил мобайнида докторлик диссертацияси иши ҳимоя қилинмаган. Илмий салоҳиятини ошириш кафедранинг асосий чора-тадбирларидан бири бўлишига қарамай, бу масала ечимсиз қолмоқда. Масалани ечиш бўйича кафедрада чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмаган. Мақсадли докторантурага юбориш тизимини ривожлантириш, квоталар сонини кўпайтириш бўйича таклифлар раҳбариятга тақдим қилинмаган. Мақсадли илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш учун таянч олий таълим ва ЎзР ФА илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик шартномалари тузилмаган. Хорижий ва МДХ давлатларининг нуфузли ОТМ лари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича режалар, таклифлар ишлаб чиқилмаган.
Кафедрада фаолият олиб бораётган 17 нафар профессор-ўқитувчилардан 8 нафари (Т.М.Абдуллаев, О.В.Порубай, Г.А.Акрамова, А.А.Хоиткулов, С.И.Хонтўраев, М.Р.Базарбаев, Р.С.Тохиров, Ш.Н.Ғаниева) мустақил изланувчи сифатида ўз илмий - тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.
Кафедрада 2018 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан 1 патент, 5та дастурий маҳсулот учун гувоҳнома олинган.
2018 йил давомида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 5та ОАК тасарруфидаги республика илмий журналларида, 1та халқаро журналларда илмий мақолалар чоп этилди. Бундан ташқари, ОАК тасарруфига кирмаган республика (10та) ва халқаро (2та) миқиёсидаги нуфузли илмий журналларда ҳам илмий материаллар чоп этиб борилмоқда.
Кафедра мудири А.Абдуқодиров томонидан “Компьютерда моделлаштириш асосида аморф моддалардаги фотолюминесценция ходисаларини тадқиқ қилиш” номли монография тайёрланган.
Кафедрада ўқув қўлланма ва дарсликлар чоп этиш қониқарсиз аҳволда бажарилмоқда, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан ҳамкорликда талабаларни тажриба-конструкторлик ва илмий - тадқиқот ишларини амалга ошириш бўйича ҳеч қандай чора-тадбир режалари ишлаб чиқилмаган. Кафедрада илмий-тадқиқот лабораториялари мавжуд эмас.
Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан чоп этилган ишларга Web of Science, Scopus, Google Scholar тизимларида иқтибослик даражаси қониқарсиз даражада. Кафедранинг 18та профессор - ўқитувчиларидан фақат т.ф.д., профессор А.М.Расуловнинг 6та илмий мақоласи Scopus тизимига кирган бўлиб, иқтибослик даражаси 18та, кафедра катта ўқитувчиси Ш.А.Умаровнинг 1та илмий мақоласи Scopus тизимига кирган бўлиб, иқтибослик даражаси 2та.
2018-2019 ўқув йилда кафедра ўқув ва илмий тадқиқот ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан тасдиқланган ўқув - услубий ишлар режаси бўйича 1та дарслик ва 1та ўқув қўлланма, 4та электрон дарслик бажарилмаган.
Кафедрада маънавий-маърифий ишлар режаси 2018-2019 ўқув йили учун ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиб, режа асосида ярим йиллик хисоботлар тақдим этилди.
Кафедранинг 15та профессор-ўқитувчилари “Компьютер инжиниринги” факультетининг академик гурухларига мураббийлик вазифасини бажариб келмоқда. Профессор-ўқитувчиларнинг барчасида йиллик “Маънавий ва маърифий” ишлар режаси тасдиқланган. Режа асосида ҳамма профессор-ўқитувчилар ахборот ва маънавият соатларини мунтазам ўтиб келмоқда.
Кафедрада 36 соат дан ортиқ дарс қолдирган талабалар гурух йиғилишларида мухокама қилиб борилган. Лекин айрим талабалар, кўп дарс қолдиришига қарамай, етарли ишлар амалга оширилмай келинмоқда.

Ушбу масала юзасидан бир қатор фикр-мулоҳазалар билдирилди.





Download 76,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish