Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги тату фарғона филиали директори проф. А. Расулов



Download 76,06 Kb.
bet6/7
Sana24.02.2022
Hajmi76,06 Kb.
#211558
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Kengashining-7-ji-ilishi-1

И.Тожибоев: Биз кенгаш котиби М.Мирзаев билан биргаликда бундай Илмий-услубий гуруҳ, унинг иш фаолияти бўйича режа тузиб қўйдик. Тез орада ушбу гуруҳ иш бошлайди.
Кенгаш аъзолари юқорида кўрсатилган илмий-услубий ишларни нашрга тавсия этишга бир овоздан розилик билдирдилар.
Тўртинчи масала бўлган педагог-ходимлар таркиби танлови юзасидан филиал Кенгаши котиби М.Мирзаев ахборот берди: “Фарғона ҳақиқати” газетасининг 2019 йил 19 январь 5-сонида филиал кафедраларида бўшаб қолган лавозимларга танлов эълон қилинган бўлиб, ушбу эълон асосида 19 та ҳужжат, белгиланган муддатда ҳамда амалдаги талаблар асосида йиғилиб, бизга топширилди.

Улар қуйидагилар:



  1. Қўлдошев Оббозжон Хокимович – ТАТУ Фарғона филиалидан, техника фанлари номзоди, доцент – ТИ кафедраси мудирлигига номзод.

  2. Джалилов Бахромжон Одилжонович – ТАТУ Фарғона филиалидан, техника фанлари номзоди (PhD) – ТИ кафедраси мудирлигига номзод.

  3. Ахунов Қамбарали Хомидович – ФарПИдан, техника фанлари номзоди, доцент – ТИ кафедраси мудирлигига номзод.

  4. Зулунов Равшанбек Маматович – ТАТУ Фарғона филиалидан, физика- математика фанлари номзоди, доцент – ДИ кафедраси мудирлигига номзод.

  5. Хайдаров Аббос Анварович – ТАТУ Фарғона филиалидан, техника фанлари номзоди, доцент – ДИ кафедраси мудирлигига номзод.

  6. Абдуллаев Тимурбек Маруфжонович – ТАТУ Фарғона филиалидан, катта ўқитувчи – АТ кафедраси катта ўқитувчилигига номзод.

  7. Маматқодиров Махаммадали Маматисақович – ФарДУ катта ўқитувчиси–АТ кафедраси катта ўқитувчилигига номзод.

  8. Насриддинов Отадавлат Усубжонович – ТАТУ Фарғона филиалидан, катта ўқитувчи –Табиий фанлар кафедраси катта ўқитувчилигига номзод.

  9. Жалилов Маҳаммадали Абдумуталибович – ФарДУ катта ўқитувчиси – Табиий фанлар кафедраси катта ўқитувчилигига номзод.

  10. Лазарева Марина Викторовна – ТАТУ Фарғона филиалидан, катта ўқитувчи – КТ кафедраси катта ўқитувчилигига номзод.

  11. Норбўтаев Масуджон Абдурасулович – ФарПИ катта ўқитувчиси - КТ кафедраси катта ўқитувчилигига номзод.

  12. Ражабова Хуршида Хусанбоевна – ТАТУ Фарғона филиалидан, ассистент-ўқитувчи – АТТ кафедраси ассистент-ўқитувчиси лавозимига номзод.

  13. Охунова Феруза Қаххоржоновна – ФарДУ катта ўқитувчиси – АТТ кафедраси ассистент-ўқитувчиси лавозимига номзод.

  14. Мамасодиқова Нодира Юсубжоновна – ТАТУ Фарғона филиалидан, ассистент-ўқитувчи –ТИ кафедраси ассистент-ўқитувчиси лавозимига номзод.

  15. Рустамов Умиджон Соибович – ФарПИ катта ўқитувчиси –ТИ кафедраси ассистент-ўқитувчиси лавозимига номзод.

  16. Узоқов Барҳаётжон Муҳаммадиевич – ТАТУ Фарғона филиалидан, ассистент-ўқитувчи – ДИ кафедраси ассистент-ўқитувчиси лавозимига номзод.

  17. Отахонов Алишербек Абдумутал ўғли – ФарДУ ассистент-ўқитувчиси –ДИ кафедраси ассистент-ўқитувчиси лавозимига номзод.

  18. Ғофуров Мансуржон Равшанбекович – ТАТУ Фарғона филиалидан, ассистент-ўқитувчи – ДИ кафедраси ассистент-ўқитувчиси лавозимига номзод.

  19. Уликов Шукрулло Шавкатович – ФарДУ ассистент-ўқитувчиси – ДИ кафедраси ассистент-ўқитувчиси лавозимига номзод.

Эълонда кўрсатилган Тиллар кафедраси мудири лавозимига даъвогарлик аризаси тушмади.
М.Мирзаев педагог-ходимларнинг танлов асосида ишга қабул қилиш бўйича Маслаҳат Кенгашининг 2019 йил 26 февралдаги йиғилишида танлов учун топширилган ҳужжатлар, номзодларнинг иқтидори ҳар томонлама ўрганилиб, баъзи эътирозлар, таклифлар асосида 18 номзоддан 16 таси танловда иштирок этишга тавсия қилинганлиги ҳақида ҳам ахборот берди ҳамда Маслаҳат Кенгашининг қарорини ўқиб эшиттирди.
Хусусан, Маслаҳат Кенгашининг қарорида юқоридаги номзодлардан О.Насридинов, Х.Ражабова, Н.Мамасодиқова, Б.Узақовларнинг педагогик фаолиятидаги баъзи бир жузъий камчиликларга барҳам бериш ҳақидаги бандларига тўхталинди. Бундан ташқари, ДИ кафедраси ассистент-ўқитувчиси Мансуржон Ғофуровни ОТМнинг илмий-педагогик талабларини тўла бажармаганлиги, педагогик фаолиятига қўйилган баллар миқдори талаб даражасида эмаслиги, Маслаҳат Кенгаши йиғилишига, суҳбат учун таклиф қилинганига қарамасдан, сабабсиз қатнашмаганлиги учун унинг номзодини танловга қатнашишга тавсия этилмаганлигини (айни вақтда, бундай ҳолатда унинг оппоненти Ш.Улиқов ҳам якка тартибда танловда қатнаша олмайди) билдириб ўтди.
2019 йил 26 январдаги Маслаҳат Кенгаши йиғилишида Тиллар кафедраси ассистент-ўқитувчиси М.Мўминова малака оширишда бўлганлиги сабабли оппоненти Х.Сотволдиева билан навбатдаги Кенгаш танловига қолдирилганлиги ҳақидаги маълумот ҳам эслатиб ўтилди.
Кенгаш аъзолари бир овоздан Маслаҳат Кенгашининг юқоридаги қарорларини мақулладилар.
М.Мирзаев Кенгаш аъзоларини номзодларнинг ҳужжатлари билан таништириб ўтди, таклиф қилинган номзодлар билан савол-жавоблар қилинди ҳамда Кенгаш аъзолари фамилияси келтирилган номзодларни танловда иштирок этишига бир овоздан рози бўлдилар.
Таклифлар асосида Таълим сифатини назорат қилиш бўлимининг бошлиғи М.Тешабоев, директорнинг ИИИБ ўринбосари Ф.Мулайдинов ва АРМ директори Х.Арибджановадан иборат саноқ комиссияси сайланди. Саноқ комиссияси танлов жараёнини ўтказди ва натижаларни маълум қилди.

Юқорида билдирилган таклиф, фикр-мулохазалар асосида


филиал Кенгаши қ а р о р қ и л а д и :

  1. 1. И.Тожибоевнинги биринчи масала бўйича ахбороти маълумот учун қабул қилинсин, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 мартдаги “Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2834-сонли Қарорининг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар қониқарли деб ҳисоблансин.




  1. Директор ўринбосарлари, факультет деканлари, кафедра мудирлари ва бўлим бошлиқларига:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 мартдаги “Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2834-сонли Қарорда белгиланган тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш чораларини кўриш вазифаси юклатилсин (муддат: доимий).





  1. Мазкур қарор ижросининг назорати филиал директори зиммасида қолдирилади.

II. 1. Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик ҳақидаги И.Тожибоев ҳамда И.Рустамовларнинг ахборотлари маълумот учун қабул қилинсин.





  1. Наврўз байрамини режа асосида, мазмуни таъминланган ҳолда, барча педогог-ходимларни кечага жалб қилиб ўтказиш ҳамда ушбу тадбирларда масъул кишиларни белгилаш ишларини амалга ошириш И.Тожибоев, И.Рустамов, А.Райимовлар зиммасига юклатилсин.

III.1. АТ кафедраси умумий фаолияти бўйича И.Тожибоевнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.





  1. Ахборот технологиялари кафедрсида ўқув-услубий соҳада камчиликлар борлиги кўрсатиб ўтилсин ва қуйидаги тадбирларни амалга ошириш белгилаб қўйилсин:

  • 2018-2019 ўқув йилининг шу кунига қадар меҳнат шартномаси бекор қилинган профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режаларини бажарилиш бўйича ҳисоботини бир хафта муддатга кафедра йиғилишида кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш (масъул: А.Абдуқодиров);

  • бир ҳафта муддатда барча фанлардан тайёрланган ишчи фан дастурларини намунавий фан дастурлари билан ҳамда ўзбек ва рус тилларида тайёрланган ишчи фан дастурларини мослаштириш чораларини кўриш (масъул: А.Абдуқодиров, профессор-ўқитувчилар);

  • бир хафта муддатда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 1 апрелдаги 107-сонли буйруғи асосида барча фанлардан ўқув услубий мажмуаларни тайёрлаш ишларини якунлаш (масъул: А.Абдуқодиров, профессор-ўқитувчилар);

  • тасдиқланган ўқув-услубий ишлар режаси асосида 1та дарслик ва 1та ўқув қўлланма, 4та электрон дарсликни ўқув йили якунига қадар якунлаш чораларини кўриш (масъул: А.Абдуқодиров, профессор-ўқитувчилар).

  1. Ахборот технологиялари кафедрадасининг илмий салоҳият борасидаги ишлари қ о н и қ а р с и з деб топилсин, илмий-тадқиқот соҳасида камчиликлар борлиги кўрсатиб ўтилсин ва қуйидаги тадбирларни амалга ошириш белгилаб қўйилсин:

  • кафедранинг илмий салоҳиятини ошириш бўйича бир хафта муддатда чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва бажарилишини назоратга олиш (масъул: А.Абдуқодиров);

  • кафедрада Давлат илмий - техник дастурлари доирасида илмий - тадқиқот ишларини амалга ошириш бўйича икки хафта муддатда чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва назоратга олиш (масъул: А.Абдуқодиров);

  • кафедрада иқтисодиётнинг тегишли соҳаларига оид корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда хўжалик шартномалари имзолаш чораларини кўриш (муддат: доимий, масъул: А.Абдуқодиров);

  • талабаларнинг малакавий амалиётлари бўйича ҳисоботларини бир хафта муддатда қайта кўриб чиқиш ва камчиликларини бартараф қилиш чораларини кўриш (масъул: А.Абдуқодиров, профессор-ўқитувчилар);

  • соҳа корхона ва ташкилот муаммоларини ечимларига қаратилган битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертация мавзулар банкини шакллантириш (муддат: доимий, масъул: А.Абдуқодиров);

  • битирувчилар мониторингини олиб бориш (муддат: доимий, масъул: А.Абдуқодиров);

  • иқтидорли талабалар фаолиятини шакллантириш ва ривожлантиришда уларнинг илмий ва касбий қизиқишларини эътиборга олган ҳолда аниқлаш (муддат: доимий, масъул: А.Абдуқодиров, гуруҳ мураббийлари);

  • кафедрада халқаро ҳамкорлик ва чет эл билан илмий алоқалар ўрнатиш чораларини кўриш (муддат: доимий, масъул: А.Абдуқодиров);

  • мақсадли докторантурага юбориш тизимини ривожлантириш, Хорижий ва МДХ давлатларининг нуфузли ОТМ лари билан ҳамкорликда илмий - тадқиқот ишларини олиб бориш чора - тадбирлар режасини ишлаб чиқиш (муддат: икки хафта, масъул: А.Абдуқодиров);

  • профессор - ўқитувчилар томонидан Web of Science, Scopus даги халқаро журналлар, ОАК журналларида илмий мақолалар чоп этиш кўламини кенгайтириш (муддат: доимий, масъул: А.Абдуқодиров, профессор-ўқитувчилар).

  1. Ахборот технологиялари кафедрасининг маънавий-маърифий соҳада камчиликлари борлиги кўрсатиб ўтилсин ва қуйидаги тадбирларни амалга ошириш белгилаб қўйилсин:

  • кафедранинг маънавий-маърифий ишлар режасини бир хафта муддатда қайта кўриб чиқиш, тадбирларни белгилаш (масъул: А.Абдуқодиров);

  • гуруҳ мураббийлар фаолиятини алоҳида назоратга олиш ва кўп дарс қолдирган талабалар билан тизимли ишларни амалга ошириш чораларини кўриш (муддат: доимий, масъул: А.Абдуқодиров, профессор-ўқитувчилар);

  1. Ахборот технологиялари кафедрасининг фаолиятини юқорида кўрсатилган камчиликларни бартараф этгандан сўнг қ о н и қ а р л и деб ҳисоблансин ва амалга оширилган ишлар бўйича филиалнинг навбатдаги Кенгашига маълумот тақдим қилиш вазифалари юклатилсин ҳамда агар юқорида кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаса, кафедра мудирига белгиланган тартибда и н т и з о м и й ч о р а к ў р и ш белгилаб қўйилсин.

  2. Мазкур қарор ижросининг назорати Ўва ТИБдиректор ўринбосари И.Тожибоев зиммасига юклатилсин.

КТ кафедраси умумий фаолияти бўйича:



  1. ИИИБ директор ўринбосари, ўзаро текширув ишчи гуруҳи раиси Ф.Мулайдиновнинг Компьютер тизимлари кафедрасининг умумий фаолияти бўйича ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

  2. Кафедранинг илмий салоҳиятини ошириш бўйича ишларнинг ҳозирги ҳолати қ о н и қ а р с и з деб топилсин ҳамда янги ўқув йили бошланишига қадар илмий унвонли педогог-ходимларни кафедрага жалб қилиш хисобига ушбу камчилик бартараф этилсин.

Масъул: М.Джалилов.

  1. Ўқув-услубий мажмуалар, ишчи дастурлар амалдаги расмий талабларга жавоб бермаслиги, тўла эмаслиги кўрсатиб ўтилсин ва бу камчилик 1 ҳафта муддат ичида бартараф этилсин.

Масъул: кафедра ўқитувчилари, М.Джалилов.

  1. Очиқ дарсларнинг ҳужжатлари, ўқув-услубий, илмий қўлланмаларининг илмий сайёзлиги, нашрларнинг расмийлаштирилиши, курс ишлари ва БМИ мавзуларининг ишлаб чиқариш билан боғланмаганлиги каби ҳолатлар алоҳида таъкидлансин, бундай камчиликлар бир ҳафта муддатида бартараф этилсин.

Масъул: М.Джалилов.

  1. Дарс машғулотларини паст савияда ташкил қилаётган, дарс қолдираётган ҳамда талабалар билан муомила маданияти йўлга қуймаётган ўқитувчи-ходимлар билан амалий-танқидий, тушунтириш ишларини зудлик билан амалга оширилсин.

Масъул: Ш.Умаров, М.Тешабоев, М.Джалилов.

  1. Юқоридаги масъулиятсизликларга йўл қўйган кафедра мудири М.Джалилов о г о ҳ л а н т и р и л с и н ҳамда кўрсатиб ўтилган камчиликлар ўз муддатида бартараф этилмаса, м у д и р л и к л а в о з и м и д а қ о л и ш – қ о л м а с л и к масаласи Кенгаш кун тартибига қўйилсин.

Масъул: И.Тожибоев, Ф.Мулайдинов.Муддат: 2019 йил, октябрь ойигача.

IV. 1. Мутахассислик кафедралари мудирларининг ўқув амалиёти бўйича берган ахборотлари маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўқув амалиётини режа асосида, мазмунли ташкиллаш учун қуйдаги ишларни амалга ошириш зарурлиги б е л г и л а б қ у й и л с и н :

  • ўқув амалиётини, водий соҳа корхоналари билан ўзаро шартнома
    тузган ҳолда, кенг кўламли ташкил этиш;

  • амалиётчи талабаларни амалиёт дастури, кўрсатмали қўлланмалар билан ўз вақтида таъминлаш;

  • талабаларни мутахассислик йўналишларини ҳисобга олган ҳолда соҳа корхоналарга амалиётчи сифатида бириктириш;

Масъуллар: мутахассислик кафедралари мудирлари.
V/1 1. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали юқори ташкилотлардан йўлланган буйруқ, қарор ва хатлардаги топшириқлар ижроси бўйича йиғилиш раиси А.Расуловнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

V/2 1. Филиал педогог-ходимлари томонидан эълон қилинган илмий, илмий-услубий ишларни ахборот тизимига жойлаштириш ҳолати бўйича Ф.Мулайдинов ахбороти маълумот учун қабул қинсин.



  1. Тиллар, Гуманитар ва ижтимоий фанлар, Табиий фанлар кафедраларида бу борадаги ишлар талаб даражасида бажарилмагани к ў р с а т и б ў т и л с и н ҳамда бир ҳафта муддат ичида камчиликлар бартараф этилсин.

Масъуллар: Н.Қурбонов, Ш.Холматов, С.Собиров.
V/3 1.Кенгаш котиби М.Мирзаевнинг илмий-услубий ишларни нашрга тавсия этиш бўйича ахбороти маълумот учун қабул қилинсин ҳамда қуйидаги ишлар нашрга тавсия этилсин:

Download 76,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish