Ф.Мулайдинов: Кафедрада номзодлик(докторлик) ишларини тайёрлаш режаси амалий асосланмаган, кундузги докторантура масаласи ҳам ноаниқ режалаштирилган. Бирор бир тадқиқот иши кафедрада муҳокама қилинмаган.
Ш.Умаров: Ушбу кафедранинг бир қатор ўқитувчиларини фан дастури, ўқув мажмуаларидаги етишмовчиликлар ёки умуман тайёрланмаганликлари ҳақида бир неча марта шахсан огоҳлантирдим, ёрдам таклиф қилдим – фойдаси бўлмади.
Кафедра мудири ўз ўқитувчилари характеридаги саркашликка, тартиб-интизомга риоя қилмаслик ҳолатларига ҳам жиддий эътибор бериши керак деб хисоблайман.
Тўртинчи масала юзасидан мутахассислик кафедралари мудирлари ахборот бердилар.
С.Абдураҳмонов-АТТ кафедраси мудири: Кафедрада 4-босқич талабалари учун ўқув амалиётни ўтказишга шартномалар тўла тузилмоқда. Шартномалар Фарғона шахардаги касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар билан тузиш режалаштирилган бўлиб улар:
Фарғона Саноат касб-ҳунар коллежи
Фарғона компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи
Фарғона машинасозлик касб-ҳунар коллежи
Фарғона электро техника касб-ҳунар коллежи
Жорий ўқув йилида 4 босқич талабаларидан 20 нафари ўқув амалиётини ўтади. Улардан баъзилари ҳозирда 0.5 бирлик иш ўринларига эга бўлганлиги сабабли улар учун алоҳида амалиёт шартномалари тузилади.
Кафедрада ҳар бир босқич талабалари учун амалиёт ўтказиш бўйича услубий қўлланма тайёрланган, бу услубий қўлланмада талаба ва амалиёт ўтказиладиган жой муттасадилари вазифалари, уларга қўйилган талаблар ва амалиёт давомида олиб бориладиган барча вазифалар тўла ёритилган.
Услубий қўлланмада талаба биринчи кундан бошлаб охирги кунигача бажариши керак бўлган барча вазифалар календар режада кўрсатилган.
Кейинги йилларда кафедра ўқув амалиётларини ўтказишга ижодий ёндашиб, имконият даражасида талабани 1-босқичдан то 4-босқичгача бир жойда амалиётини ташкил қилишга харакат қилмоқда. Бу эса талабаларни аниқ бир жойда узлуксиз амалиёт ўтказиш имкониятини бермоқда ва талабани иш билин таъминланишига маълум даражада таъсир этмоқда.
Амалиётни режалаштиришда талабани кейинги даврда ишга жойлашиши масаласи ҳам алоҳида эътиборга олинмоқда. Агар талаба уч томонлама шартномага эга бўлса, у ишга жойлашиш мумкун бўлган корхона билан амалиёт шартномаси тузишига ҳаракат қилинмоқда.
Н.Жўраев-ТИ кафедраси мудири в.б.: 2018-2019-ўқув йили Телском-муникация технологиялари йўналиши ўқув жараёни графигига асосан 1-курс талабаларига ўқув амалиёти мавжуд эмас. 2-курс учун 4 хафта-24.06.2019й. дан 20.07.2019й. гача, 3-курс учун 5 хафта-24.06.2019й. дан 27.07.2019й гача ва 4 курс талабалари учун 29.04.2019й. дан 18.05.2019й. гача белгиланган.
Ушбу битирув олди ва малакавий амалиётларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш мақсадида кафедра иш режасига мувофик, кафедра йиғилишларида бу масала бир неча марта профессор-ўқитувчилар билан муҳокама қилинди ва ҳар бир профессор- ўқитувчига биттадан академик гурух талабалари бириктирилди .
Соҳа корхоналари билан тузилган ҳамкорлик шартномаларида келишиб олинган вазифалар доирасида, улар билан амалиёт шартномалри имзоланди ва амалиёт ўтказиш жойлари ҳамда талабаларга ишлаб чиқариш ташкилотлари томонидан соҳанинг етук мутахассисларидан амалиёт раҳбарлари бириктириш масалалари келишиб олинди.
А.Абдуқодиров-АТ кафедраси мудири: «Ахборот технологиялари» кафедраси бакалавр йўналиши бўйича 29.04.2019 дан 13.05.2019 гача 613-15» 614-15, 615-15, 617-15 ва 618-15 гуруҳларида малакавий амалиёт рсжалаштирган. Шу жумладан, 125та талабаларга икки томонлама шартномалар тарқатилди.
Жами 115та талаба билан икки томонлама шартнома расмий-лаштирилган. Шундан 54та талаба йўлланма асосида «ЎзбекТелеком» АЖга жўнатилган. 2та талаба эса йўлланма асосида «ФНПЗ» га жўнатилган. 2та талаба йўлланма асосида «Фарғона вилоят Солиқ инспекцияси» га малакавий амалиёт ўтказиш учун юборилмоқда.
Малакавий амалиёт бўйича раҳбарлар тайинланган, раҳбарлар талабаларга малакавий амалиёт бўйича дарстур ва кундаликлар тўлдириш тартиби билан таништирмоқда.
Компьютер инжиниринг магистрларига 2019 йил 4 март санасидан бошлаб 2019 йил 29 май санасигача илмий амалий стажировка ўташга режалаштирган. Магистрлар амалиёт дастури ва кундалик билан таъминланди. Магистрларни битирув олди амалиётига чиқиш тўғрисидаги бўйруқ лойиҳаси тасдиқлаш учун тайёрланди.
Филиал директори А.Расулов ушбу масалага муносабат билдирар экан қуйидаги таклифларни берди:
амалиёт ўтказиш жойини вилоят миқёсидан водий бўйича кенгайтириб, соҳа корхоналари хилма-хиллигига эътибор берилса;
олдиндан амалиёт шартномасини тузиб, келажакда мутахассис кадрларни ишга жойлашга замин яратиш лозим;
амалиётчи талабаларни тақсимлашда имкон даражасида мутахассислик йўналишларига мос соҳаларни, ташкилотларни излаб топишлари керак.
И.Тожибоев, Ш.Умаровлар юқоридаги ахборотларда тўла-тўкислик, адресатлик фактлар, шартномалар билан кенгайтирилиб, асослаб берилиши лозимлигини уқтириб ўтдилар.
Турли масалалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |