А.Расулов: Юқоридаги текширув натижалари шуни кўрсатадики, кафедра мудири А.Абдуқодиров мудирлик маъсулиятини тўла хис қилмасдан фаолият олиб борган.
Аввало, кафедранинг илмий тадқиқот йўналиши 2 ёки 3 йўналишга бирлаштирилмасдан, 9 йўналишга бўлиниб юборилган. Бу эса тадқиқотларни арзимас натижалар билан якунлашга олиб келади.
Кафедрада ишлаб чиқариш амалиётига эътиборсизлик оқибатида соҳа корхоналари билан аниқ ҳамкорлик йўлга қўйилмаган. Ўқув йилининг биринчи ярми ўтиб бўлганига қарамай, баъзи бир ўқитувчиларда шахсий иш режанинг йўқлигини, 4 фандан дастур мавжуд эмаслиги, ўқув мажмуаларини техник нашр талабларига тўла жавоб бермаслигини қандай изоҳлаш мумкин?
Ш.Умаров: Ўқув-услубий бўлим томонидан фанлардан тайёрланган мажмуаларнинг тўлақонли эмаслиги ҳақида кафедра мудири, ўқитувчилари бир неча марта огоҳлантирилганига қарамай, бу иш охирига етказилмади. Ҳозирда 57та ўқув-услубий мажмуадан 25таси ОЎМТВнинг 107-сонли буйруғи талабларига жавоб беради холос.
Кенгаш аъзоларидан Ф.Муллайдинов, С.Собировлар ҳам бу борада танқидий фикр билдирдилар.
Иккинчи ўзаро текширув иш гуруҳининг раҳбари Ф.Мулайдинов Компьютер тизимлари кафедраси фаолияти текшируви бўйича ахборот берди.
Кафедрада бугунги кунда жами 11 нафар профессор-ўқитувчи фаолият олиб боради. Шулардан асосий штатда икки нафари фан номзоди, 9 нафар катта ўқитувчи ва ассистентлар ҳисобланади. Илмий салоҳият асосий штатдаги профессор-ўқитувчилар ҳисобига 18% ни ташкил этади. Кафедрада илмий салоҳият паст даражада, илмий ишлар ҳимояси йўқ. Амалдаги кафедра мудири 2015 йилдан буён кафедра мудири лавозимида ишлаб келишига қарамай, кафедра илмий салоҳиятини ошириш бўйича бажарган ишлари қониқарсиз ҳолатда.
Кафедрада 2018 йилда кафедра мудири М..Джалилов илмий рахбарлигида БА5035 - "Зарядланган зарралар оқими детекторини тадқиқ этиш ва унинг асосида ер силкинишларини башорат қилиш учун ўлчов ахборот комплексини яратиш" мавзуидаги амалий лойиҳа якун топди.
Иқтисодиётнинг тегишли соҳаларига оид корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда бажарилаётган хўжалик шартномалари, чет эл грантлари бўйича бажарилган ишлар кафедрада мавжуд эмас.
Сўнги уч йил ичида докторлик диссертацияси ҳимоя қилинмаган. Бугунги кунга икки нафар кафедра профессор-ўқитувчилари режа бўйича мустақил тадқиқотчилик асосида номзодлик диссертациялари устида иш олиб бормоқдалар.
2018 йил 1 сентябрдан кафедра ассистенти С.А.Неъматова Москва Алоқа ва Информатика техника университети 05.12.13 - "Тизимлар, тармоқлар ва телекоммуникация қурилмалари" мутахассислиги бўйича "Математик кибернетика ва ахборот технологиялари" кафедрасига мустақил изланувчи тадқиқотчи сифатида ўқишга қабул қилинди.
Хозирги кунда кафедра профессор-ўқитувчилари 21 нафар иқтидорли талабалар билан илмий тадқиқот ишларини олиб боришмоқда.
Кафедра доценти И.Тожибоев раҳбарлигида 614-15 КИ гуруҳи талабаси Д.Абдурасулова Беруний номидаги номдор Давлат стипендиясига сазовор бўлди.
2018 йилда кафедра профессор ўқитувчилари томонидан 8 та дастурий маҳсулот учун авторлик гувоҳномаси олинган.
Аммо кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ихтиро, интеграл микросхемалар, фойдали моделларга патент олиш йўлга қўйилмаган.
Кафедрада сўнги 3 йил ичида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан дарслик ва ўқув қўлланмалар нашр этилмаган.
2018 йили Республика конференциялари ва илмий журналларида мақола ва тезислар чоп этилган, жумладан:
Республика илмий журналларидаги мақолалар - 3та;
Халқаро илмий журналлардаги мақолалар - 5та;
Scopus рўйхатига киритилган илмий журналлардаги мақолалар - 1та;
Кафедрада 20та фандан дарс машғулотлари олиб борилади.
Аммо 4та фан дастурлари мавжуд эмас, 5та ишчи дастур тайёрланмаган, 5та фандан тайёрланган ишчи дастурлар намунавийга мос келмайди ёки ўзбек ва рус тилидаги ишчи дастурдаги мавзулар бир-бирига мос эмас.
Кафедрада 20та фандан дарс машғулотлари олиб борилади ва 37та ўқув услубий мажмуа тайёрланиши керак эди. Шулардан 1 таси(3%) Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигининг 2017 йил 1 апрелдаги 107-сонли буйруғи асосида тайёрланган. Лекин, қолганларидан 12 таси (32 %), талаб даражасида эмас, 10 таси (27 %) тайёрланмаган.
Кафедранинг ўқув-услубий ишлар режаси мавжуд. Кафедранинг 2017-2018 ўқув йили ўқув-услубий ишлари режаси бажарилган. 2018 йилда 5 та услубий кўрсатма тайёрланган. 2017-2018 ўқув йилида филиал ўқув ва илмий тадқиқот ишлари бўйича директори ўринбосари томонидан тасдиқланган ўқув-услубий ишлар режаси бўйича 3 та ўқув қўлланма, 3 та услубий қўлланмалар бажарилмаган. 2018-2019 ўқув йилида дарслик, ўқув қўлланма тайёрлаш режалаштирилмаган.
Ф.Мулайднов томонидан Компьютер тизимлари кафедрасининг умумий фаолиятида кўрсатилиб ўтилган камчиликлар, сусткашлик ҳолатлари кескин бахс-мунозараларга сабаб бўлди.
А.Расулов: Ушбу кафедрада салоҳият 18%ни ташкил этмоқда. Мутахассислик кафедраси учун бу аянчли ҳолат. Наҳотки кафедра мудири М.Джалилов тўрт йиллик фаолияти давомида на бирор-бир илмий унвонли мутахассисни олиб келган, на докторант тайёрлаган. Хатто бу борада режа ҳам тузилмаган.
Вазирликнинг 107-буйруғига зид равишда бир қатор фан дастурлари, мажмуалар талаб даражасида эмас, курс ишлари ва БМИлар тайёрлаш меъёрлари бузилган, мавзулар ишлаб чиқаришга боғланмаган.
Ёш педагогларни тайёрлашда очиқ дарслар муҳим аҳамиятга эга. Аммо бу масала ҳам кафедрада пала-партиш бажарилган.
Менимча, кафедра мудири М.Джалилов ўз ишига масъулият билан қараши, янги ўқув йилига қадар объектив ва субъектив камчиликларни йўқотиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |