Кўпчилигимиз нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳақида эшитганмиз. Айрим кишилар нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳақида бироз маълумотга эга бўлса, баъзилар уларни давлат ташкилотидан фарқлай олишмайди



Download 20,5 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi20,5 Kb.
#215858
Bog'liq
Документ


Кўпчилигимиз нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳақида эшитганмиз. Айрим кишилар нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳақида бироз маълумотга эга бўлса, баъзилар уларни давлат ташкилотидан фарқлай олишмайди. Аслида нодавлат нотижорат ташкилоти нима, уларни ким ташкил қилади, нима мақсадда ташкил қилинади, қандай ташкил қилинади, нима учун керак деган саволлар юзасидан кўпчилигимиз жавобга эга эмасмиз.
Нодавлат нотижорат ташкилоти бу юридик шахс бўлиб, фуқаролар (юридик шахслар) томонидан ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, умумий манфаатларини биргаликда амалга ошириш, хайрия ҳамда бошқа мақсадларда ташкил этиладиган бирлашмадир. Масалан Европа мамлакатларида ишчиларнинг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун касаба уюшмаларига бирлашишлари нодавлат нотижорат ташкилотларининг дастлабки кўринишларидан бири ҳисобланади.
“Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасида нодавлат нотижорат ташкилотига қуйидагича таъриф берилган:
Нодавлат нотижорат ташкилоти — жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият юритиш учун маблағни қаердан олиши кўпчиликни қизиқтиради. Қонуннинг 29-моддасига кўра нодавлат нотижорат ташкилотининг мол-мулкини шакллантириш манбалари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: кириш ва аъзолик бадаллари, агар улар уставда назарда тутилган бўлса, муассислардан, қатнашчилардан (аъзолардан) бир маротаба ва мунтазам равишда келадиган тушумлар, ихтиёрий мулкий бадаллар ва эҳсонлар; тадбиркорлик фаолиятидан олинган, фақат устав мақсадлари учун ишлатиладиган даромадлар (фойда) ҳамда қонунларда тақиқланмаган бошқа тушумлар. Бир қарашда нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин эмас деган тушунча пайдо бўлади.Нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳам тадбиркорлик субъектлари сингари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин, бироқ уларнинг асосий мақсади фойда олиш эмас, балки ўз мақсадларини амалга ошириш учун уларга маблағ керак. Мазкур маблағлар ташкилот муассислари ўртасида тақсимланмайди. Шунингдек ташкилот тугатилганидан сўнг қолган маблағлар ҳам ташкилот мақсадлари учун ёки хайрия мақсадида ишлатилиши лозим. Ана шу жиҳатдан, яъни ўз мақсади билан тадбиркорлик субъектларидан фарқланади.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари 18 ёшга тўлган жисмоний шахслар ҳамда юридик шахслар томонидан ихтиёрий тарзда ташкил этилади. Худди тадбиркорлик субъектлари каби нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳам фаолият кўрсатиши учун қонунда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши талаб этилади. Адлия органлари рўйхатдан ўтказувчи ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасида махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади. Жумладан, уларни давлат рўйхатидан ўтказиш, тугатиш, уларнинг фаолиятида ўрганиш ҳамда мониторинг ўтказиш, ўз фаолиятлари юзасидан топширган йиллик ҳисоботларини, ўтказаётган тадбирларини таҳлил қилиш адлия органлари томонидан амалга оширилади.
Қонунчиликка кўра давлат органлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятига аралашишига, худди шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотининг давлат органлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.
Нодавлат нотижорат ташкилоти нодавлат нотижорат ташкилотининг ўзи учун, унинг муассислари ва қатнашчилари (аъзолари) учун мажбурий бўлган таъсис ҳужжатлари (Устав) асосида фаолият олиб боради ҳамда амалдаги норматив ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига амал қилиши лозим. Нодавлат нотижорат ташкилотининг мақсад ва вазифалари, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, у ўз фаолиятини амалга оширадиган ҳудуд, нодавлат нотижорат ташкилотининг тузилмаси ва раҳбар органлари, раҳбар органларнинг ваколат доираси ва уларни шакллантириш тартиби, уларнинг ваколат муддатлари, аъзо бўлиш ва аъзоликдан маҳрум бўлиш шартлари ва тартиби, аъзоларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари; пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни шакллантириш манбалари, нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда унинг таркибий бўлинмаларининг мол-мулкни бошқариш борасидаги ҳуқуқлари; қайта ташкил қилиш ва тугатиш тартиби; уставга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тартиби кабилар ташкилотнинг уставида белгилаб қўйилади.
Хулоса қиладиган бўлсак, фуқароларнинг номоддий манфаатларини ифода этиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, маълум бир ижтимоий соҳа фаолиятини ривожлантириш, хайрия ва бошқа мақсадларда ташкил этилган, асосий мақсади даромад олиш бўлмаган ихтиёрий нодавлат тузилма нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланади.
Download 20,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish