Азизбек Эгамбердиев – Фалсафа кафедраси катта ўқитувичи, PhD Режа - 1. Ижод шаклларининг хилма-хиллиги.
- 2. Метод ва методология.
- 3. Билимнинг эмпирик ва назарий даражалари.
- 4. Илмий билишнинг умумфалсафий, хусусий методлари ва шакллари.
ижод - объектнинг мутлақо янги, илгари кўрилмаган ҳолатини (янги нарсалар, ҳодисалар, жараёнларни) вужудга келтирувчи инсон - инсониятнинг атроф олам билан фаол ўзаро таъсирга киришиши шакли
Муваффақиятли тадқиқотнинг муҳим омиллари Метод - - бу билимга эришиш усули, олимнинг маълум тарзда тартибга солинган, онгли ва изчил фаолиятидир - Метод билиш усули сифатида ўрганилаётган объектнинг жиҳатлари ва хоссаларини лабораторияда, илмий-тадқиқот мосламасида, синов стендида, шунингдек тадқиқотчининг миясида акс эттириш усулидир. Илмий билишнинг эпистемологияси ва методологияси илмий билишнинг зарур шарти сифатида илмий асосланган методлардан тадқиқотчилик фаолиятида онгли равишда фойдаланишга хизмат қилади.
Методология - бу фанда фойдаланиладиган билиш воситалари, усулларининг мажмуи, шунингдек фаннинг ижодий билиш ва амалий ўзгартириш фаолиятини ташкил этиш воситалари, шарт-шароитлари ва принципларини ўрганувчи илмий-фалсафий билим соҳасидир.
Фан методологияси (эпистемологияси) - - бу янги билим тузиш принциплари ва бундай билимни олиш усулларининг фалсафий таҳлили, илмий билишнинг умумий ва махсус методлари тизимидир.
Фан методологиясининг вазифаси - илмий ижод учун, янги ҳаққоний билимни онгли равишда ва изчил олиш учун зарур бўлган илмий билиш аппарати, механизмининг асосларини ишлаб чиқишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Фан методологияси ва эпистемологияси у ёки бу жамиятдаги дунёқараш, фаннинг гносеологик, этик ва ҳатто эстетик қоидалари ва анъаналари асосига қурилади.
Фан методологияси ва эпистемологияси илмий билиш ва илмий ижодни, яъни илмий-тадқиқот фаолиятини ўрганади. - Ҳар қандай илмий ютуқ ёки кашфиёт нафақат муайян предмет мазмунига, балки методологик жиҳатга ҳам эгадир, зеро, у фанда илгари олинган ахборотни танқидий қайта кўриш, фаннинг тушунчалар аппарати ва тадқиқот негизини муттасил янгилаш (янги методлар, усуллар ва ёндашувлар - бу янги аппаратура, янги институтлар ва лабораториялар демак) билан боғлиқдир. Шундай қилиб, фаннинг ўзига нисбатан методология ва эпистемология фаннинг ўзини ўзи билиш ва ўзини ўзи англаш шаклларидан биридир. Илмий ижод методологияси олим шахсининг янги билим олиш ва уни амалда қўллаш соҳасидаги ижодий салоҳиятини очиб беради ва таҳлилдан ўтказади. ф
Do'stlaringiz bilan baham: |