Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритиб, жаҳоннинг ривожланган давлатлари орасида муносиб ўринни эгаллаб, дадил қадамлар билан илгарилаб борар экан


Турли келишмовчилик ва жанжалларниниг моҳияти ва уларни бола эмоционал ҳолатига таъсирининг психологик асослари



Download 422,5 Kb.
bet4/9
Sana20.06.2022
Hajmi422,5 Kb.
#684796
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ҲАСАНБОЙ

1.2. Турли келишмовчилик ва жанжалларниниг моҳияти ва уларни бола эмоционал ҳолатига таъсирининг психологик асослари.
Халқнинг тушунтиришича, жанжал билан майл баъзи қарама қаршиликларга эга. Ҳайвонларда ўтказилган экспримент натижасига кўра уларда оғриқни юзага келтирувчи таъсирдан тезроқ қочиш ҳолатлари кузатилади. Бир қанча синовлардан сўнг ҳайвонларда ҳатто оғриқ кузатилмасдан аввал ҳам таъсиротдан қочишга ҳаракат ҳолати намоён бўлган, аниқроғи, уларда оғриқдан қочиш кузатилган. Бу ҳолатлар рефлекс натижаси сифатида юзага келмайди. Бу жараённи жанжал майлнинг функцияси сифатида қараш орқали тушинтириш мумкин. Жанжал таъсирида қочиш реакцияси бу реакцияни мустаҳкамлайди ва унинг сўнишига қаршилик кўрсатади.
Маурер ўзининг олиб борган тадқиқотлари асосида жанжалдан қочиш реакцияси икки омилга боғлиқ деб ҳисоблайди, яъни бунга кўра ҳар қандай кўникма классик ёки инстурумантал шарт-шароитга таянади.
Бошқача қилиб айтганда бу назарияга кўра, аввало жанжал классик тизимда сигналлар билан боғланади, кейин эса жанжал редукцияси қочишнинг инстурументал реакциялари мустаҳкамланишига олиб келади.
Ҳолбуки, бундай таърифлар билан равшандек кўринган натижалар Саломон ва унинг тадқиқотларида ўз аксини топмади. Муаллифлар шундай ҳолатни аниқладиларки, ҳосил қилинган қочиш реакцияси бир неча марта такрорлангандан сўнг, жанжал реакцияси содир бўлгунига қадар амалга оша бошлар экан.
Олимларнинг таъкидлашларича “номаълум” ва “янги” нарса инсонларда, айниқса кичик ёшдаги болаларда жанжал ҳиссини вужудга келтирар экан.
Шарлотта Бюллернинг фикрича, бирор предмент ёки ҳодисанинг ноъмалум ва сирли ҳолатда акс этиши бутун организмни қамраб оладиган ва салбий эмоционал реакция сифатида намоён бўладиган жанжал ҳиссини вужудга келтиради ва фақат ўша “номаълум” ҳодиса билан танишгандан сўнггина салбий эмоциялар ижобий тарафга ўзгаради. Э. Франус ўз тадқиқотларида аниқланишича, болаларда изланиш рефлекси жанжалнинг илк реакцияси сифатида намоён бўлади. Қачонки янги таъсирот тушунарсиз ёки бола аввал қўрққан нарса билан боғлиқ бўлса, бу ҳолатда жанжал ёки хавотирлик реакцияси вужудга келади. Сусуловскаянинг тадқиқотларига кўра бирор бир янги предмет ёки ҳодисага нисбатан инсонда юзага келадиган биринчи реакцияси – бу жанжал бўлган.
Ҳозирги фан – техника тараққиёти даврида, широитлар, вазиятлар, объектлар инсонларнии чўчитиш ёки яширин қўрқитувчи бўлиш мумкин. Бошқа фундаментал ҳиссиётлардан кўра жанжални илмий ўрганишнинг заруратини шу билан изоҳлаш мумкин. Жанжални ўрганишга қаратилган тадқиқотлар ушбу ҳиссиётни янада кенгроқ тушуниш имконини беради1.
Жанжал – инсоннинг фундаментал эмоциялари категориясига киради. (Гельгорн Э, Луфбор – Роудж, 1966). Жанжал эмоцияси хавф солаётган стимулга нисбатан жавоб хавф солаётган стимулга нисбатан жавоб реакцияси сифатида юзага келади деб тасаввур этиш мумкин. Хавфни тушиниш, уни англаш ҳаётий тажриба ва шахслараро муносабат жараёнида шаклланиб боради. Лекин бола учун баъзи индефферент қўзғатувчилар аста – секин хавфли таъсирлар характерига эга бўлади.
Жанжал ҳисси ихтиёрсиз равишда юзага келиб, кучли ҳис-ҳаяжон, хавотирлик ёки даҳшат ҳисси билан биргаликда кечиши мумкин. Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, жанжал – аффектив хавфни қабул қилувчи инсоннинг ҳис-кечинмалари ва унинг натижасидир деб айтиш мумкин.
И. П. Павловнинг фикрича, жанжал табиий рефлекснинг кўриниши, мия катта ярим шарлари пўстлоғининг тормозланиши ва пассив ҳимояловчи реакциясидир.
Жанжал ўз – ўзини сақлаб қолиш инстинктига асосланади, ҳимоя характерига эга ва юқори нерв фаолиятининг маълум физиологик ўзгаришлари билан биргаликда кечади.
Т. Рибо болаларда сабабсиз жанжаллар мавжуд бўлишини таъкидлаган. Бу борада К. Н. Корнилов қуйидаги фикрни билдирган: Жанжал ҳисси нафақат болаларга, балки катталарга ҳам хос туйғудир. Бу ҳолат уларнинг фаолият жараёнларида атроф-муҳит, нотаниш предментлар ва шароитлар билан танишиш мобайнида намоён бўлади ва инсонларни онгли равишда ундан қочишга ундайди.
Жанжал ўзининг интенсивлигига қараб одамда аввалдан сезиш, ишончсизлик, ҳимоясизлик сифатида намоён бўлади.
Бу вазият инсоннинг ўз ҳаётига, танасига ёки руҳий ҳолатига нисбатан хавфни ҳис қилганда акс этади.
Баллнинг ёзишича, жанжал олдиндан сезиш шаклида аниқ қарама-қарши табиатга эга бўлиб, тадқиқ қилиш инстинкти ва ўз жонини сақлашга интилиш инстинкти ўртасидаги курашнинг мавжудлиги билан боғлиқдир. Бу икки қарама-қарши тенденция қўрқувни бошланғич ҳолатда ҳайратда қолиш ва сўнггида ўзига хос мослашиш феъл – атворини намоён қилишда кўринади.
Жанжал одамнинг ўзига ёки яқин кишиларига тааллуқли бўлган ҳақиқий ёки хаёлий хавф – хатарга нисбатан қайтарадиган эмоционал реакциясидир. Жанжал юзнинг оқариши, баданнинг титраши ва бошқа бир қанча ихтиёрсиз товушлар, ҳаракатлар билан ифодаланади. Жанжал хавф-хатардан қочиш ёки ҳаракатсиз туриб қолиш ҳолатида ҳам намоён бўлиши мумкин.
Жанжал ҳолати шахсда психик жараёнларнинг нормал кечишига катта таъсир кўрсатади. Бу жараёнда сезувчанликнинг ўта ошиб кетиши ёки пасайиши вазиятнинг моҳиятини тушунмаслик, идрок этишнинг ёмонлашуви каби ҳолатларни кузатиш мумкин. Жанжал тафаккур жараёнига ҳам таъсир кўрсатиб, баъзи инсонларда фикрлашнинг равонлашуви ва вазиятдан тезроқ чиқиб кетишга интилиш билан намоён бўлса, бошқаларда, аксинча, таффакур маҳсулдорлигининг пасайиши, нутқ ва ҳаракатларда мантиқсизлик акс этади. Жуда кўп ҳолатда иродавий соҳа заифлашиб, инсон бирор қарор қабул қилишга, вазиятни назорат қилишга ўзида куч топа олмай қолади. Жанжал вақтида кўпинча нутқ бузилиб, товушда титроқ пайдо бўлади. Жанжал ва келишмовчилик диққат жараёнига ҳам катта таъсир кўрсатади. Одатда, диққат жуда тарқоқлашиб, инсон ўз диққат эътиборини бир ерга тўплай олмай қолади ва баъзан, аксинча диққатнинг барқарорлиги ошиб, айнан бир объектга томон йўналтирилганлигини ҳам кўриш мумкин.
А.Кемпински жанжал келтириб чиқарувчи ҳолатларни 4 гуруҳга ажратди: хаёт учун бевосита хавфли таъсир кўрсатувчи омиллар, ижтимоий таҳдидлар, фаолликни шахсан танлаш имкониятининг мавжуд эмаслиги ҳамда ижтимоий муҳит билан ўзаро муносабатлардаги бузилишлар. Келиб чиқиш сабабларига кўра жанжал биологик, ижтимоий, руҳий ва дезинтеграцион турларга бўлиш мумкин.
Жанжал вақтида низоли вазиятдан химояланишга ва ундан қочиш йўлларини излашга ундовчи нормал эмоционал ҳолат ҳисобланади. Ҳеч қачон ҳолатни хис қилмаслик мумкин эмас, ҳолбуки жанжал ва келишмовчилик йўқлиги ҳам психик бузилиш белгисидир. Аммо баъзи инсонларда маълум бир вазият ва ҳолатга нисбатан ноадекват реакциялар билан ифодаланувчи низоли вазиятлар ҳам учраб туради низога дучор бўлган инсон жанжални асоссиз эканлигини тушуниб етади, аммо халос бўла олмайди. Низоли вазиятлар пайдо бўлиш эҳтимоли ҳар бир инсонда мавжуд Шунингучун жанжал турлари етарлича кенг тарқалган.
Жанжал бошдан кечириш тенденцияси паталогик кўринишда бўлмаслиги табиий ҳолатдир, бунинг устига бу ҳолат маълум даражада одамлар болалигидан қаригунига қадар сақланиб қолади ва бошқа хайвонлар турларига ҳам хосдир. Жанжал туғма детерминантлари хавф-хатар эҳтимоли юқори бўлган вазиятлар билан боғлиқдир. Жанжалнинг орттирилган стимулларига эса қоранғулик, ҳайвонлар нотаниш предментлар ва нотаниш одамлар киради.
Боулби ҳамда бошқа муаллифларнинг (Lewis, Rosenblum, 1974) кўрсатишларича, жанжални табиий стимуллари ёш даврлари билан боғлиқ ҳолда кечади. Ушбу олимларнинг фикрича ёлғизлик қўрқувни юзага келишнинг энг асосий сабабларидан биридир. Болалик ёки қариликда касалликка чалиниш эҳтимоли ёлғизликда жиддий кучаяди.
Боулби келишмовчилик жараёнларидаги таъсирчанлик ва бошқа хатти-ҳаракатларга оид бир қанча актларни санаб чиқади ва уларни келишмовчилик индикиторлари сифатида баҳолайди. Буларга эҳтиёткорлик билан тикилиб қараш, ҳаракатнинг секинлашуви, қўл ва оёқнинг қалтираши, йиғлаш, қочиб кетиш ва ҳокозолар киради.
Чарлзворт томонидан таклиф қилинган жанжалнинг индекторлари рўйхатига эса хулқ-атворда қисқа муддатли ёки узоқ давом этган тормозланиш ёки секинлашиш, юқори хушёрлик, қўзғатувчидан қочиш, юздаги жиддийлик ёки ҳадиксираш белгилари киради. Чарлзворт жанжал яна эҳтиёткорлик ёки ҳадиксираш, ҳатто табассум ва кулгу билан биргаликда намоён бўлиши мумкинлигини таъкидлаб ўтади. Гўдакларнинг бегоналарга нисбатан реакцияларини экспериментал таҳлил қилиш жанжалнинг баъзи кенг тарқалган индикаторлари аслида бошқа эмоцияларни ифодалайди, деб фикрлашга асос бўла олади.
Бронсоннинг (Bronson 1972-1974) аниқланишича, 3-4 ойлик гўдаклар бегоналарга узоқ ва синчиклаб тикилар, бегона одамлар юзларини илгаридан таниш бўлган юзлар тасвирига мослаштиришга ҳаракат қилар эканлар. 9 ойлик гўдак бегоналарнинг ташқи кўринишнинг жуда тез ўзлаштириб олади ва уларга ўхшаш одамлар билан аввалги содир бўлган нохуш воқеалар таъсирида болада салбий реакциялар пайдо бўлади. Бронсоннинг қарашлари амалётга, тажрибага асосланмаган бўлса ҳам, унинг кузатишлари боланинг бошидан кечирган эмоционал ҳолатлари мазмуни тўғрисидаги анъанавий тасаввурларни шубҳага олиш учун асос бўла олади.
Каган ўз илмий изланишлари натижасида жанжал 4 та ҳолатдаги “азоб-уқубат” мавжудлигини таъкидлаб ўтади. Улар қуйдагилардир:
А) аралашиб кетмаслик ихтилофи;
Б) нохуш ҳодисани башорат қилиш;
В) вазиятни аввалдан айтиб бера олмаслик;
Г) қарашлар ва хулқ-атвор ўртасидаги номувофиқликни эътироф қилиш;
Д) турли қарашлар ўртасидаги ихтилофларни тан олиш.
Каган санаб ўтилган сабаблардан бешинчисини азоб - уқубат ҳолатининг манбаи сифатида қарайди ва уни “жанжалдан хавфсираш” деб атайди. Умуман олганда ҳар қандай эмоция жанжал вужудга келишига сабаб бўлиши мумкин. Қўрқув ҳам ўз навбатида бошқа эмоцияларни пайдо бўлишига сабаб бўлади. Жанжал билан бошқа эмоцияларнинг нейрофизиологик механизмлари ўхшаш, кўпинча улар шу механизмларнинг фаоллаштирувчилари ҳисобланади.
Томкинснинг таъкидлашича, агар одамни узоқ давом этган ва кучли жанжалдан бехосдан тўлиқ озод қилинса шодликка, агар чала озод этилса қўзғатишга олиб келади. Жанжал билан қўзғалиш ўртасидаги билвосита мустаҳкам алоқа борлигини Баллнинг “қўрқувда гипнотик ишонтириш”га бағишланган илмий ишида ҳам кўриш мумкин.
Шахс такомиллашуви жараёнида ҳар қандай бошқа эмоциялар ҳам жанжалнинг сабабчиси бўлиб қолиши мумкин. Шубҳасиз, жанжалнинг ўзи одамнинг ўз-ўзини ички фаоллаштирувчиси ва кучайтирувчиси ҳисобланади.
Когнитив жараёнлар ҳам жанжалнинг энг умумий ва кенг тарқалган сабаблари деб тасаввур қилинади. Масалан, қандайдир объектнинг хотирада фикран яратилиши ёки антиципация жанжалини вужудга келишига етарли асос бўла олади.
Шундай қилиб, предмент ёки бирор вазият жанжалнинг объекти бўлиши мумкин ва у қуйидаги йўллар, яъни:
А) ғоя ва гипонтезанинг шаклланиши:
Б) антиципация:
В) бевосита тўқнашиш орқали амалга ошади.
Хулоса қилиб айтганда, хориж психологлари томонидан жанжал ҳисси ўрганилиб, унинг сабаблари, кечиш механизмлари атрофлича ёритиб берилган.
Ҳолат эса бу борада ҳали кўп илмий изланишлар олиб боришни тақазо этади.
Низоларнинг характерискаси

  • Низони тортишув предметидан келиб чиқиб характерлаш мумкин.

  • Низони унда ким иштирок этаётганидан келиб чиқиб характерлаш мумкин.

  • Низони қаерда, яъни кабинетдами, ётоқхонадами, аудиториядами бўлаётганидан келиб чиқиб характерлаш мумкин.

  • Низони уни бартараф қилиш усулларидан, яъни муҳокама, музокара, воситачилик, судда кўриб чиқишдан келиб чиқиб характерлаш мумкин.

Низонинг психологик жиҳатлари.
Психологлар низони азобланишнинг ўзига хос тури деб қарайдилар, бунда онг икки қарама-қаршилик ўртасида эзилади. Индивидиум бир-бирига мос келмайдиган ва қарама-қарши талаблар, хоҳишлар, сабаблар, интилишлар ва ташқи талаблар ўртасида танлашга мажбур бўлса,у низога тортилади.
Психологик ёндашиш “азобланишнинг ўзига хос” 4 турини ажратади:
1. “Ёқимли-ёқимли” низоси. Бу энг яхшининг яхши билан низоси: ҳар бир яхши ва хоҳишимизга мос келувчи икки ёки бир неча вариантлардан бирини танлаб олишимиз керак. Ота-онаси ўйинчоқ магазинида фақат бир ўйинчоқни танлаб олишига рухсат берганда боланинг азобланиши бунга мисол бўла олади.
2. “Ёқимсиз-ёқимсиз” низоси. Бу энг ёмоннинг ёмон билан низоси, яъни “қордан қочиб ёмғирга тутилиш”дир. Бундай низони бартараф қилиш жуда қийиндир, чунки ечимнинг ҳар қандай вариантни хоҳшига тўғри келмайди ва қабул қилинмайди. Бундай низолар стресснинг асосий сабабчисидир. Кимгадир ўқ отишга мажбур бўлган аскарнинг иккиланиши бунга мисол бўлиши мумкин. Агар у ўқ отса, “ўлдирма” деган аҳлоқий тмойилни бузади, агар отмаса ўзини ўлдиришлари мумкин.
3. “Ёқимли-ёқимсиз” низоси. Бу “яхши-яхши лекин ёмон” формуладаги низодир. Уни бартараф қилиш қийин, чунки у бир пайтда ҳам ўзига жалб қилади, ҳам ўзидан узоқлаштиради. Эйфел минорасига кўтарилайми деган иккиланиш бунга мисол бўла олади. Парижни қуш учиш баландлигидан тамоша қилиш хоҳиши жуда кучли, лекин баландликдан қўрқиш ҳисси ундан ҳам кучли бўлиши мумкин. Юз бераётган вазиятга бундай ёндашиш аниқ эмас-у бир вақтда ҳам ижобий, ҳам салбий бўлиши мумкин. Кўпинча бундай низодан чиқишнинг энг яхши йўли ҳеч нима қилмасликдир.
4. “Иккита ёқимли-ёқимсиз” низоси. Бу яхшиликнинг ёмон билан низоси. Бундай низолар ечимларининг ўз ижобий ва салбий томонлари бор. Мисол учун, сизни иккита коллеж қабул қилишга тайёр. Биринчиси жуда эътиборли ва унда талабаларнинг ҳаёти жуда қизиқарли, лекин ўқиш учун жуда юқори ҳақ тўлаш керак. Иккинчиси ўқиш учун тўлов ҳақи паст, лекин у таълим бериш нуқтаи-назаридан ёмон. Бундай низони ҳал қилиш осон эмас-сиз икки вариант ўртасида иккиланяпсиз.
Психологлардан низоларни уларнинг яқин қариндошлари бўлган фрустрация ва стрессдан алоҳида деб ҳисобламайдилар. Улар бизнинг асосий хулқ-атвор реакциямиз ва жорий вазиятни баҳолаш ёки ундан чиқиш йўлларини излашда ишга тушадиган ички мослашиш механизмларини ҳисобга оладилар. Реакциялар тўплами уларни ишга солувчи (баъзида уларни стрессорлар деб атаймиз) ҳодисаларга боғлиқ. Низоли вазиятларда фрустрацияга реакция мақсад сари йўлни қандайдир тўсиқ тўсганда ҳосил бўлади ва у қуйдагича бўлиши мумкин:

  • Қатъият-ўз тутган йўлини давом эттириш:

  • Кучайтириш-янада кучлироқ уриниш:

  • Айланиб ўтиш-мақсад сари айланма йўллар билан бориш;

  • Тажавузкорлик-ўзи хоҳлаганда зўравонлик ёрдамида эришиши;

  • Айблашлар-хатони ёки айбдорларни қидириш:

  • Кетиш-муаммодан кетиш;

  • Қочиш-ҳамма нарсадан кетиш.

Одамнинг хавф-хавотирлари натижасида пайдо бўладиган реакциялар одатда ҳимоя механизми кўринишида бўлади. Улар қуйдагилардир:

  • Инкор этиш-ниманидир у билан боғлиқ вазият туфайли, тан олмаслик.

  • Компенция-асосий муаммодан бошқа ҳодиса ва ютуқлар ёрдамида.

  • Фантазия-воқеликдан кетиш;

  • Яккалаб қўйиш-ички конфликдан қочиб, бир фикр билан бошқа фикрлар ўртасидаги боғланишларни узиш;

  • Проекция-ўз фикр ва реакцияларини бошқа бировга ёзиб қўйиш;

  • Рационализация-ўз ҳис-туйғу ва реакцияларини ўзини оқлаш ёрдамида юзага чиқариш;

  • Босиш-оғриқдан ўзини онгсиз ҳимоя қилиш;

  • Сублимация-қандайдир ишга муккаси билан кириб кетиш ёрдамида фрустрацияларни енгиб ўтиш усули;

  • Регрессия-болалик ҳолатига қайтиш.

Психологик жиҳатлар бизга асосий тамойилни тушунишга ёрдам беради: азобланишлар сабабини билиб, бир-биримизга ёрдам беришимиз мумкин.
Низоларни бартараф этишда асосий восита мулоқотдир. Шамол қаерда эсаётганлиги тўғрисидаги тушунча эса, самарали мулоқот қилиш учун ва сизнинг фикрингизни тушинишлари учун аҳамиятлидир.

Download 422,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish