Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритиб, жаҳоннинг ривожланган давлатлари орасида муносиб ўринни эгаллаб, дадил қадамлар билан илгарилаб борар экан



Download 422,5 Kb.
bet8/9
Sana20.06.2022
Hajmi422,5 Kb.
#684796
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ҲАСАНБОЙ

Н

Ҳолатлар

Ха

Йўқ

1

Тирноқларини тишлайдими?

20

80

2

Бармоғини сўрадими?

--

100

3

Иштахаси йўқми?

60

40

4

Овқат танлайдими?

60

40

5

Секин қийинчилик билан ухлайдими?

80

20

6

Тинч ухлайдими?

40

60

7

Тетик ва мамнунлик билан уйғонадими?

20

80

8

Бош оғриғидан шикоят қиладими?

40

60

9

Қорин қисмидаги оғриғдан шикоят қиладими?

--

100

10

Тез -тез қайт қилиб турадими?

--

100

11

Боши тез -тез айланиб турадими?

20

80

12

Дудуқланиб қоладими?

40

60

13

Керагидан ортиқ терлайдими?

40

60

14

Қизариб оқариб кетадими?

60

40

15

Тез чўчийдими?(қўрқадими)

60

40

16

Хасталанганда, изтироб чекканда доим қалтирайдими?

60

40

17

Тез -тез йиғлайдими?

40

60

18

Кўзини тез юмиб очадими?

--

100

19

Қўл, елка билан силтаб ташлайдими?

80

20

20

Сийдик тута олмайдими? (кечаси ёки кундузи)

--

100

21

Орқа пешобини тута олмай қоладими? (кечаси ёки кундузи)

--

100

22

Ёвузлик белгилари бўлиб турадими?

80

20

23

Тананинг бирор қисмини доим ўйнайдими?

40

60

24

Бола соғлиғидан ташвишланадими?

40

60

25

Доимо истак ва бирор нималарни сертакаллуфлик билан қилиб турадими?

20

80

26

Орзу қилишлари фикри йироқда бўлиб турадими?

60

40

27

Бирор нимага диққат эътиборини қаратмайдими?

20

80

28

Ташвишлари борми, қандай?

80

20

29

Жуда ҳам безовтами?

60

40

30

Доим сокин бўлишга ҳаракат қиладими?

--

100

31

Қоронғуликдан қўрқадими?

80

20

32

Доим фантастиc нарсаларни кўрадими?

80

20

33

Ёлғизликдан қўрқадими?

80

20

34

Хайвонлардан қўрқадими? Қайсиларидан?

40

60

35

Бегона кишилардан қўрқадими?

40

60

36

Шовқиндан қўрқадими?

40

60

37

Муваффақиясизликдан қўрқадими?

60

40

38

Уялиш, айбдорлик, шармандалик ҳислари бўлиб турадими?

80

20

39

Тўлақон эмаслик ҳиссини бошдан кечирадими?

40

60

Ушбу намуналардан кўриниб турибдики доимий жанжал болада психик тарангликни вужудга келтиради. Ушбу болаларда невротик ҳолат юқори даражада бўлмасада унинг белгилари намоён бўлмоқда. Уларда ҳадиксираш, нималардандир ташвишланиш, қўрқиш, ёвузликни белгилари, безовталик, ташвишланиши, қалтирираш каби психик холатларни болада кечирилганлиги кузатилган.Оиланинг жанжали болада психик танглик ҳолатинини юзга келтиради. Бу эса боланинг кундалик ҳаёт фаолиятида ҳам намоён бўлади.


Тадқиқотимизнинг бешинчи босқичида болаларнинг оиласида бўлиб турадиган жанжалларининг эмоционал ҳолатига таъсири ва унинг бола ҳулқида ифодаланишини ўрганишни мақсад этиб қўйдик. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун Р.Теммя, М.Дорки, В.Аменни “Хавотирланиш ва хадиксираш даражасини аниқлаш” тестидан фойдаландик.
Эксперимент ўтказишда “кичик болалар билан ўйин”, “бола ва она чақалоқ билан”, “агрессия объекти”, “кийиниш”, “катта болалар билан ўйин”, “ёлғизликда ухлаш”, “ювиниш”, “жазо”, “эътиборсизлик”, “агрессив ҳужум”, “ўйинчоқларни йиғиш”, “ёлғизлатиб (ажратиб) қўйиш”, “бола ота-онаси билан”, “ёлғизликда овқатланиш” каби расмларда юз қиёфаси кўрсатилмаган. Боланинг юз қиёфаси “хурсанд”, “ғамгин” кўринишда расмлар пастида тасвирланган. Расмлар болага қатoий белгиланган тартибда бирин-кетин кўрсатилади. Болага “нима деб ўйласан, бу ҳолда боланинг юзи ҳурсандми ёки ғамгинми?” деб мурожаат қилинди.
Ушбу жараёнда бола ғамгин ёки хурсандигини кўрсата олмаганда уларнинг жавобларидан бу иш унга ёқиш ёки ёқмаслигини ҳисобга олинди.
Ҳар бир боланинг жавоблари қуйидаги кўринишда баённомаси ёзиб борилди.
Исми: Мавлон Ёши: 6 ёш сана: 13.03.2012



Расмлар

Боланинг изоҳлари

Танлов

Хурсанд

Ғамгин

1

Кичик болалар билан ўйин

Ўйнашни хоҳламайман




+

2

Бола ва она чақалоқ билан

Онам мени эркалатсин




+

3

Агрессия объекти

Ёмон тегади, оғрийди




+

4

Кийиниш

Онам қийналмайдилар

+




5

Катта болалар билан ўйнаш

Ўйнашни ёмон кўраман




+

6

Ёлғизликда ухлаш

Қўрқаман




+

7

Ювиниш

Чўмилиш яхши

+




8

Жазо

Уришларини ёмон кўраман




+

9

Эътиборсизлик

Дадам менга қарамайди




+

10

Агрессивлик

Ўйинчоғимни олса ураман




+

11

Ўйинчоқларни йиғиштириш

Ўйинчоқлар сочилиб ётаса дадам уришадилар




+

12

Ёлғизлатиб қўйиш

Менга қарашмаса хафа бўламан




+

13

Бола ота-онаси билан

Дадам билан онамни яхши кўраман

+




14

Ёлғизликда овқатланиш

Хеч ким мен билан овқат емаса хафа бўламан




+

Ушбу баённома асосида кўрсаткичлар қуйидаги формула асосида ҳисобланади.
ИТ= салбий эмоционал танлов сони .100 %
14
Бунда ИТ боланинг хавотирланиш индекси хисобланади.
Хавотирланиш индекси даражасига кўра болалар қуйидаги уч гуруҳга ажратилади.
А) хавотирланиш юқори даражада – 50% дан юқори
Б) хавотирланиш ўртача даражада – 20% дан 50 % гача
В) хавотирланиш паст даражада 0% дан 20 гача
Болаларнинг “хавотирланиш даражасини аниқлаш” тести бўйича кўрсаткичлар қуйидагича
5-жадвал



Боланинг исми

Натижа фоиз
хисобида

1

Мавлон

78.5

2

Шохида

66

3

Наргиза

57.1

4

Гулноза

50

5

Мубина

42.8

6

Беҳруз

66

7

Муҳамадазиз

42.8

8

Наима

57.1

Тадқиқотимизни олиб боришда саволларга жавоблар берилаётганда болаларнинг хулқини назорат қилдик. Психик таранглик юқори бўлган болаларда хавотирланиш ва хадиксираш даражаси ҳам юқори кўрсаткични кўрсатди. Улар “агрессия объекти”, “агрессив ҳужум”, “ёлғизлатиб (ажратиб) қўйиш”, “жазо”, каби ҳолатларда ўзларининг ҳужумкор кайфиятлари ва ўзини ҳимоя позициясини намоён қилдилар. Шу билан бирга ҳар қандай вазиятлардан кўнгилсизликлар бўлиши мумкинлигини “кутишлари” аниқланди. Буни “кичик болалар билан ўйин”, “катта болалар билан ўйин”, “ўйинчоқларни йиғиш” каби вазиятларги бўлган муносабатларида кўриш мумкин. “бола ва она чақалоқ билан”, “ёлғизликда ухлаш”, “ювиниш”, “ёлғизлатиб (ажратиб) қўйиш” вазиятларига эътиборсиз бўлдики, бола бунда кўнгилсизликлар бўлиши мумкинлигини кутмади. Демак, бола атрофида бўлиб турадиган жанжалларнинг бошқалар билан боғлиқлигини ҳис қилади ва бу жанжалларни бўлишини хоҳламасада айримларини хулқида агрессияга, жанжаллашишга, ҳужумкорликка ва шу орқали ўзини ҳимоя қилишга мойиллик вужудга келса , айримларида одомовилик, қўрқиш, хадиксираш, кучли ҳаяжонланиш, хавотирланиш каби ҳолатларни вужудга келтиради.
Демак жанжаллар боланинг эмоционал ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши билан бирга унинг хулқида салбий сифатларни ҳам вужудга келтиради.
II боб юзасидан хулоса.

  1. Оиладаги сурункали бўлса ҳам, тасодифан бўлса ҳам жанжал қанчлик кучли бўлса боланинг эмоцанал ҳолатига кучли таъсир кўрсатади.

  2. Жанжал бўлиб турадиган олиларда тартиб жанжаллар боланинг эмоцанал холатида қўрқув, хавотирланиниш, фурустурация, невроз, депрессия каби ҳолатлари юзга келиши ва жанжалларнинг сурункалилигига қараб узоқ ,қисқа давомийликда бўлиши мумкун.

  3. Оиладаги жанжаллар боланинг эмоционал ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши билан бирга унинг кундалик ҳаёти ва хулқ -атворида ҳам ўз ифодасини топади.

ХУЛОСА
Шахсдаги жанжалли ва низоли ҳолатлари орқали инсонда турли хиссий кечинмалар намоён бўлиши мумкин ҳамда бу ҳолат шахс камолотига таъсир этиши мумкин. Жанжал одамнинг ўзига ёки яқин кишиларига тааллуқли бўлган ҳақиқий ёки хаёлий хавф – хатарга нисбатан қайтарадиган эмоционал реакциясидир. Жанжал ҳолати шахсда психик жараёнларнинг нормал кечишига катта таъсир кўрсатади. Жанжал тафаккур жараёнига ҳам таъсир кўрсатиб, баъзи инсонларда фикрлашнинг равонлашуви ва вазиятдан тезроқ чиқиб кетишга интилиш билан намоён бўлса, бошқаларда, аксинча, таффакур маҳсулдорлигининг пасайиши, нутқ ва ҳаракатларда мантиқсизлик акс этади. Жуда кўп ҳолатда иродавий соҳа заифлашиб, инсон бирор қарор қабул қилишга, вазиятни назорат қилишга ўзида куч топа олмай қолади. Психологлардан низоларни уларнинг яқин қариндошлари бўлган фрустрация ва стрессдан алоҳида деб ҳисобламайдилар У теварак – атрофдаги нарсаларга ва юз бераётган воқеаларга бепарво муносабатда бўла олмайди. У ҳар бир ҳодиса, ҳар бир воқеадан жуда таъсирланадиган бўлади. Болаларнинг табиати ҳаяжонли ва таъсирчан (эмоционал) бўлади. Турли жанжаллар бола эмоционал ҳолатига салбий таъсир кўрсатади. Тадқиқотимизни олиб боришда ўз олдимизга турли келишмовчилик ва жанжалларни бола эмоционал ҳолатига таъсирини ўрганишни мақсад қилиб қўйдик. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун ўз олдимизга келишмовчилик ва жанжаллар, уларнинг бола эмоционал ҳолатига таъсири муаммоларини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотларни таҳлил қилишни, келишмовчилик ва жанжаллар, уларнинг бола эмоционал ҳолатига таъсирининг назарий асосларини ўрганишни, боланинг эмоционал ҳолатини ўзига хос хусусиятлари ва жанжалларнинг бола эмоционал ҳолатига таъсирини ўзига хос психологик жиҳатларини назарий асослашни, оиладаги келишмовчилик ва жанжалларни бола эмоционал ҳолатига таъсирини ўрганиш бўйича эмперик маълумотларни таҳлил қилишни вазифаларни белгилаб олдик. Тадқиқотларнинг биринчи босқичида турли ўзбек оилаларида таркиб топаётган болаларнинг оилаларида баъзи ҳолда бўлиб турадиган ва боланинг эмоционал ҳолатларидаги ўзгаришларни кузатишни мақсад қилиб қўйдик. Бу асосида ҳар қандай жанжал боланинг эмоционал ҳолатига салбий ўзгаришларни вужудга келтиради. Бола қанчалик кичкина бўлса бундай тасирланиши тезроқ намоён бўлади. Тез – тез такрорланиб турган жанжаллар боланинг эмоционал ҳолати ва хулқида шундай ўзгаришларни вужудга келтирадики, уни бартараф эриш қийин кечади. Боланинг кундалик фаолятида ўз аксини топади. Тадқиқотларни иккинчи босқичида болаларнинг оилалари, оила аъзоларининг муносабати ва оилада келишмовчилик, жанжал мавжуд эканлигини аниқладик. Оиладаги жанжаллар ва келишмовчиликлар боланинг эмоционал ҳолатига салбий таъсир кўрсатади, деган хулосага келдик. Тадқиқотларни иккинчи босқичида болаларнинг оилалари, оила аъзоларининг муносабати ва оилада келишмовчилик, жанжал мавжуд эканлигини аниқладик. Жанжаллар бўлиб турадиган оилаларда таркиб топаётган болаларнинг эмоционал ҳолатига ушбу жанжаллар таъсир кўрсатиб, қўрқув хавотирланиш, фрустрация, невроз, депрессия каби ҳолатлари вужудга келтиради деган хулосага келдик. Тадқиқотларимизнинг тўртинчи босқичида болада эмоционалликнинг намоён бўлишини баҳолашни ўргандик. Доимий жанжал болада психик тарангликни вужудга келтиради. Ушбу болаларда невротик ҳолат юқори даражада бўлмасада унинг белгилари намоён бўлмоқда. Уларда ҳадиксираш, нималардандир ташвишланиш, қўрқиш, ёвузликни белгилари, безовталик, ташвишланиши, қалтираш каби психик холатларни болада кечирилганлиги кузатилган. Оиланинг жанжали болада психик танглик ҳолатинини юзага келтиради. Бу эса боланинг кундалик ҳаёт фаолиятида ҳам намоён бўлади. Тадқиқотимизнинг бешинчи босқичида болаларнинг оиласида бўлиб турадиган жанжалларининг эмоционал ҳолатига таъсири ва унинг бола ҳулқида ифодаланишини ўрганишни мақсад этиб қўйдик. Оиладаги жанжаллар боланинг эмоционал ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши билан бирга, унинг кундалик хаёти ва хулқ – атворига ҳам таъсир кўрсатади, деган хулосага келдик.
ТАВСИЯЛАР

  1. Ҳар қандай жанжаллар бола эмоционал ҳолатига салбий таъсир кўрсатишини ҳисобга олиб, боланинг жанжалли вазиятлардан ҳимоя қилиш мақсадга мувофиқ.

  2. Бола эмоционал ҳолатига салбий ўзгаришлар уларнинг умумий психик тараққиётига салбий таъсир кўрсатишига эътиборни қаратмоқ лозим.

  3. Жанжаллар натижасида бола эмоционал ҳолатида юзага келган салбий ҳолатлар уларнинг кундалик хаёт фаолиятларида ҳам ўз аксини топишини ёдда тутмоқ лозим.

  4. Жанжаллар туфайли бола эмоциясида мунтазам юзага келган салбий ҳолатлар, уларга стресс, депрессия, фрустрация ва неврозни вужудга келтиришини ҳисобга олиб, психопрофилактика ишларини олиб бориш мақсадга мувофиқдир.

  5. Жанжалларнинг мунтазам давом этиши бола эмоционал ҳолатига таъсир кўрсатиши билан бирга улар хулқидаги ахлоқий меъёрларнинг бузилишига ҳам олиб келишига эътиборни қаратмоқ лозим.

  6. Болада шахс фазилатларини шакллантириш механизмларидан бири тақлид, идентификация ва намуна олиш шунинг учун катталарнинг хулқини бола ўз хулқида намоён этишини унутмаслик лозим.

7. Мактабгача ёшдаги болаларнинг эмоционал ҳолатлари ўзига хос бўлиб, ҳар қандай оддий тортишувдан кучли жанжалгача бўлган вазиятлар боланинг эмоционал ҳолатига салбий таъсир кўрсатишини ҳисобга олмоқ керак.
8. Болада эмоционал ҳолатида юзага келган салбий ўзгаришлар унинг ақлий тараққиёти ва ижтимоий иттеллектининг тараққиётига таъсир кўрсатишини унутмаслик лозим.
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

  1. Каримов И. А. - Т.: “Баркамол авлод орзуси”, 1999. 250-бет

  2. Адилова М., Рахмонова Д. Р. Фарзандлар мехримизга мухтож. Аёллар психологияси: анъанавийлик ва ўзгарувчанлик. Республика илмий - амалий анжумани маърузалари тўплами. - Тошкент, 2002. 194-бет

  3. Боярд Р. Г., Боярд Д. Ваш беспокойный подросток: Прак. Руководство для отчаящихся родителей: пер. с анг. - М. 1991. 107-стр

  4. Выготский Л. С. Проблемы развития психики./Собр. соч.: в 6-ти т.Т.3.1983. 57-стр

  5. Гулдинг М., Гулдинг Р. Психотерапия нового решения. М.: Класс, 1997. 125-стр

  6. Давлетшин М. Г., Тўйчиева С. М. Умумий психология, Тошкент, Низомий номидаги ТДПУ нашриёти, 2002 . 171-бет

  7. Каримова В. Психология. Ўқув кулланма. Тошкент, А Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти. “УАЖБНТ” маркази, 2002. 152-бет

  8. Линде Н. Д. Телесность в эмоционально-образной терапии // Междисциплинарные проблемы психологии телесности: Материалы межведомственной научно - практ. конф. М.: Изд-во Моск. гуманит. ун­та, 2004, С. 486-492 стр

  9. Рахманова Д. Р. Рухий холат омиллари -// Та&ккиг .- Тошкент -2001. -

    1. №4. -с 82-83

  1. Тўлаганова Г. К. «Тарбияси қийин ўсмирлар», Тошкент, «Университет» нашриёти; 2005. Б. 6-22.

  2. Тўрақулов Э., Рахимов С. Абу Райхон Беруний рухият ва таълим-тарбия хақида.Т.: Ўқитувчи, 1993 86-бет

  3. Умумий психология А. В. Петровский умумий тахрири остида. Ўзбек, тилига таржима. Тошкент, «Ўкитувчи», 1992 355-бет

  4. Фаробий А. Н. Фозил одамлар шахри. Т.: А. Кодирий, 1993. 23-бет

  5. Эмоциональные нарушения в детском возрасте и их коррекция / Под ред В. В. Лебединского, О. С. Никольской, Е. Р. Баенской, М. М. Либинг.- М 1990. 165-стр

  6. Ғозиев Э. Психология (Ёш даврлари психологияси): Пед. институтлари ва университеталарнинг талабалари учун ўқув қўлланма. - Тошкент, «Ўқитувчи» 1994. 25-30-бет

  7. Ғозиев Э. Умумий психология. Психология мутахассислиги учун дарслик, 1- китоб Тошкент «Университет» нашриёти, 2002. 80-85 бет

  8. Ғозиев Э., Холмухаммедов М., Иброхимов Х. Психология методологияси.

  9. Ғозиев Э. Умумий психология. Психология йўналиши талабалари учун дарслик Т. 2010 йил 187-бет

  10. Ғозиев Э. Психология. Тошкент. 1995, 285-бет


И Л О В А
“Оила расмини ва оиладаги ҳаётингни чиз” методикасидан фойдаланиб бола оиласини расмини чизилгандан сўнг ҳар бир бола билан якка ҳолда суҳбат ўтказилади. Суҳбатда “Бу ким? ” “Нима учун бу ерга чиқдинг?”, “Нима учун бунақа қилиб чиздинг?”, “Сен қаердансан? ”,”Нима учун бу рангда чиздинг?”, “Бу сен учун қувончлими ёки зерикарлими. Нима учун?” каби саволлар берилади, саволлар бериб жавоб олишда бола хоҳламаса жавоб беришга мажбур қилинмайди. Тўғридан – тўғри бериладиган саволлардан қочилади.
Расмларни таҳлил қилишда қуйидагиларга эътиборни қаратилади:

  • тасвирланган деталларнинг миқдори: кишиларнинг тана аъзоларининг чизганлиги, атрофдаги бўлган биноларнинг тасвирига;

  • кийим деталлари ва уларнинг безатилганлигига;

  • тассвирларнинг катта - кичиклигига;

  • вароқда жойлашган ўрнига.

Болага қайси ҳолатдан мамнун бўлса уни безатишга, ёрқин ранглар билан тасвирлашга, юз ифодасини аниқ, эмоционал ҳолатларини ифодалашга ҳаракат қилади. Муҳим образларни авторитарлик ҳолатларини катта тасвирлар билан ҳамда вароқнинг ўртасига чизишга уринади. Тасвирлар катта чизилганда ўзига ишонч, устун бўлган мойилликни ҳам ифодалаши мумкин. Кичкина тасвирланган ҳолат ҳавотирланиш, ўзини хавфсиз сезишни ҳам ифодалайди.
И. Б. Дермановнинг “Болада эмоционаликини намоён бўлишини баҳолаш” методикаси.
Қуйидаги баҳолаш шкаласи болаларнинг ота - оналарига берилди.
Болада эмоционаликни намоён бўлишини баҳолаш шкаласи.
Боланинг исми
Ёши 1- жадвал


Download 422,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish