Курс иш мавзусининг долзарблиги.
Маънавияти бой заминда яшамоқдамиз. Шарқнинг машҳур алломалардан бири Муҳаммад Зехнийнинг “Фазилат наслу насаб билан эмас, балки одоб билан топилади” деган ҳикматини ўқир экансан, маънавиятли юрт ва Ватанга муносиб бўлиш одоби ҳақида ўйлайсан киши. Одоб ва ахлоқнинг минглаб қирралари борки, улар хақида жуда кўплаб асарлар, шеърлар қисса-ю достонлар, ҳикматлар яратилган. Уларни ўқиган сари инсон руҳияти покланаверади. Кишида одоб бўлса, илм ҳам бўлади, одатда илмли одам одамлар орасида ўзини одобли қилиб тутишга ҳам қодир бўлади. Одоб ақлга боғлиқ нарса. Ақл устига одоб ҳам қўшилса, нур устига аъло нур бўлади. Улуғлик ақлу одоб билан вужудга келади. Ақлнинг қадри одоби билан бойлик қадри саховат билан, қувват қадри баҳодирлик билан ошади – деб ёзилган “Фавоқиҳ ал жуласо”да1.
Халқимизда бу каби қалб маънавиятини оширувчи фикрлар кўп. Ушбу рисолани ёзишдан кўзланган асосий мақсадимиз – ҳаётимизда кунора кунда учраб турадиган турли хил англашмовчиликлар, зиддиятларнинг табиати ва шундай шароитларда ақл-идрок ва тафаккур соҳиби бўлмиш инсоннинг муроса қилиш одоби, маданияти, яъни инсонларнинг бир-бирлари билан келишиб яшашига имкон берувчи, шахснинг ўзига боғлиқ жиҳатларнинг моҳиятини ўқувчи диққатига хавола этишдир. Бир муроса қилишга интилган ҳар бир инсонга ишда, оилавий турмушда, ўқишда халақит берадиган зиддиятли вазиятлар тўғрисида маълумот беришимиздан кўзлаган ниятимиз энг аввало юртдошларимизда қалб саҳоватини, руҳ қувватини оширишдир.
Тадқиқотимизнинг методологик асоси. Президентимиз И. А. Каримовнинг “Таълим тўғрисида” ги қонунда ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да мактабгача ёш даврида шахснинг шакллантириш ва комил инсонни таркиб топтириш қуйидаги вазифасидан келиб чиқади.
Тадқиқотимизни олиб боришда ўз олдимизга турли келишмовчилик ва жанжалларни бола эмоционал ҳолатига таъсирини ўрганишни мақсад қилиб қўйдик.
Ушбу мақсадни амалга ошириш учун ўз олдимизга қуйидаги вазифаларни белгилаб олдик:
Келишмовчилик ва жанжаллар, уларнинг бола эмоционал ҳолатига таъсири муаммоларини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотларни таҳлил қилиш.
Келишмовчилик ва жанжаллар, уларнинг бола эмоционал ҳолатига таъсирининг назарий асосларини ўрганиш.
Боланинг эмоционал ҳолатини ўзига хос хусусиятлари ва жанжалларнинг бола эмоционал ҳолатига таъсирини ўзига хос психологик жиҳатларини назарий асослаш.
Оиладаги келишмовчилик ва жанжалларни бола эмоционал ҳолатига таъсирини ўрганиш бўйича эмперик маълумотларни таҳлил қилиш.
Олинган натижалар асосида хулоса қилиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотимизнинг илмий тахмини. Турли келишмовчилик ва жанжаллар боланинг эмоционал ҳолатига салбий таъсир этиши, уларда қўрқув, хавотирланиш, депрессия, невроз, агрессия каби ҳолатларини вужудга келтириши ва хулқида ифодаланиши мумкин.
Тадқиқотимиз объекти. Фарғона шаҳар ХТБ га қарашли мактабгача таълим муассасасида тарбияланаётган турли ёш гуруҳдаги 20 нафар болалар ва уларнинг ота-оналари, психологик хизмат учун мурожат этган мижозлар.
Тадқиқотимиз методлари. Эксперимент, суҳбат, кузатиш, анкета, математик, статистик ва мантиқий таҳлил методи.
Тадқиқотимиз предмети. Оиласида келишмовчилик, тортишув, жанжаллар бўлиб турадиган болаларнинг эмоционал ҳолатлари.
Курс ишнинг янгилиги. Турли келишмовчилик ва жанжалларнинг бола эмоционал ҳолатига таъсирини Курсиш даражасида ўрганилиши.
Курс ишнинг назарий аҳамияти. Турли келишмовчиликлар ва жанжалларнинг бола эмоционал ҳолатига таъсири бўйича назарий асосларни мутахассис психологларнинг ўқитиш жараёнида, жараёнида қўллаш мумкин.
Курс ишнинг амалий аҳамияти. Психологлар, ота-оналар ёш авлодни таркиб топтириш, психотерапевтик машғулотларнинг ўтказишда қўллашлари мумкин, психологик маслахат беришлари мумкин.
Курс ишнинг тузилиши. Курс иши икки бобдан иборат бўлиб, биринчи боб тўртта парагрфдан, иккинчи боб битта парагрф, хулоса ва тавсиядан иборат.
Ҳимояга қуйидагилар қўйилади.
Оиладаги жанжаллар ва келишмовчиликлар боланинг эмоционал ҳолатига салбий таъсир кўрсатади.
Жанжаллар бўлиб турадиган оилаларда таркиб топаётган болаларнинг эмоционал ҳолатига ушбу жанжаллар таъсир кўрсатиб, қўрқув хавотирланиш, фрустрация, невроз, депрессия каби ҳолатлари вужудга келтиради.
Оиладаги жанжаллар боланинг эмоционал ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши билан бирга, унинг кундалик ҳаёти ва хулқ-атворига ҳам таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |