Ўзбекистон республикаси ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлиги



Download 0,77 Mb.
bet49/83
Sana21.06.2022
Hajmi0,77 Mb.
#689550
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   83
Bog'liq
r4sxim

Таянч иборалар

Иќтисодий ќонунлар, умумий фалсафий ќонунлар, ќиймат ќонуни, талаб ќонуни, таклиф ќонуни, ихтисослаштириш ќонуни, интеграция ќонуни, марказлаштириш ќонуни, демократизациялаш ќонуни, ваќт ќонуни, тамойил, яккабошчилик ва коллегиялик тамойили, илмийлик тамойили, режалилик тамойили, бошќарув шакл ва усулларини такомиллаштириб бориш тамойили, кадрлар танлаш ва жойлаштириш тамойили, шахсий ташаббус тамойили, жавобгарлик ва таваккалчилик тамойили.




Назорат саволлари



  1. Ќандай иќтисодий ќонунлар сизга маълум?

  2. Умумий фалсафий ќонунлар деганда нимани тушунасиз?

  3. Бозор иќтисодиётида ќайси ќонунлар мућим рол ўйнайди?

  4. Менежментнинг ќандай ќонунларини биласиз?

  5. Тамойил деганда нимани тушунасиз?

  6. Менежментнинг ќайси тамойиллари сизга маълум?

XIII МАВЗУ: МЕНЕЖМЕНТ ЖАРАЁНИ, МАЌСАДИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ

13.1. Менежмент жараёнининг мазмуни


Менежмент бутун бошќарув тизимининг узлуксиз амал ќилиши жараёнини ифодалайди. У мећнат жараёнининг барча хусусиятларига эга. Умуман менежмент жараёнини технология (ќандай амалга оширилади), ташкил этиш (ким ва ќандай тартибда) нуќтаи назаридан тавсифлаш мумкин. Менежмент жараёни мазмунининг уч жићатини ажратиш мумкин: техникавий, ишлаб чиќариш, иќтисодий ва ижтимоий. Техникавий жићатдан бу маћсулот ишлаб чиќаришни бошќариш; ишлаб чиќаришда - бу ишлаб чиќаришни ташкил этиш жараёни, яъни бўлинма, цех, корхоналар ўзаро таъсирини бошќариш, иќтисодий жићатдан ишлаб чиќариш, иш кучи ва бутун иќтисодий муносабатлар тизимига раћбарлик ќилиш, ижтимоий жићатдан - бу мећнат жамоасининг ижтимоий эћтиёжларини ќондириш, инсонни тарбиялашдир. Менежмент жараёни технологияси бошќарув ходимлари томонидан бажариладиган операция ва амаллардан иборатдир.


Менежмент жараёнини ќуйидаги даврларга бўлиш мумкин: маќсад ќўйиш, ахборот фаолияти, таћлилий фаолият, бошќарув тизимида ташкилий амалий фаолият ва ћаракатлар вариантларини танлаш. Менежмент жараёни босќич ва даврлари ўртасидаги боѓлиќликни ќуйидаги схемада акс эттириш мумкин.

Менежмент


жараёни
босќичлари

Менежмент


жараёни
даврлари
Бошќарув операциялари - раћбар ва бошќарув аппаратининг оддий ћаракатлари бўлиб, улар тартиби ва бирикиши натижасида менежмент жараёни ташкил топади. Масалан, таћлилий фаолият учун корхонанинг йиллик ва ойлик ћисоботларини олиш, улар тадбирлар ишлаб чиќиш ћамда уларни менежмент жараёнига тадбиќ ќилиш лозим. Менежмент жараёнини амалга ошириш воситаларига энг аввало ахборотни киритиш лозим. Бошќарув операцияларининг катта ќисми ахборот билан ишлашдан иборатдир. Бошќарув операциясини амалга ошириш усуллари - ахборот-таћлил ва ташкилий фаолиятдир. Ахборот-таћлил фаолият ахборот йиѓиш, саќлаш, тарќатиш ва ќайта ишлаш; таћлил, ћисоб, ќарорлар варинатларини ишлашдан иборат. Ташкилий фаолиятга - тушунтириш, ишонтириш, раѓбатлантириш ва вазифаларни таќсимлаш усуллари, фаолиятни назорат ќилиш ва ћ.к.лар киради. Бошќариш учун фаќат нимани ќандай ќилишни хал этиш эмас, балки ташкил этиш, ќизиќтириш, ишонтириш, тушунтириш, назорат ќилиш ћам зарур. Айни шу операциялар йиѓиндисидан раћбарнинг ташкилий фаолияти ташкил топади.
Шундай ќилиб, менежмент жараёни раћбар ва бошќарув аппаратининг ќўйилган маќсадларга эришиш учун кишиларнинг биргаликдаги фаолиятини мувофиќлаштириш бўйича маќсадли ћаракат ќилишидир. Менежмент жараёнини амалга ошириш тартибига кўра уни ќуйидаги босќичларга бўлиш мумкин: маќсад, вазият, муаммо, ќарор ќабул ќилиш. Ћар бир таъсир этишни амалга оширишдан аввал унинг маќсади аниќланиши лозим, чунки менежмент маълум маќсадга эришиш учун амалга оширилади. Менежмент жараёнининг кейинги босќичи бошќарув жараёнидаги вазиятни таћлил ќилишдан иборат. У тизимнинг ћолатини баћолаш, уни яхшилаш йўлларини излаш ёки ундаги салбий хислатларни бартараф ќилиш билан боѓлиќ ишларни тавсифлайди. Муаммо босќичида тизимнинг ћозирги ћолати ва уни ривожлантириш маќсадига нисбатан у ќарама-ќаршиликларини аниќлаш кўзда тутилади. Ќарор ќабул ќилиш босќичи раћбарнинг амалда ташкилий фаолиятига ўтишини ифодалаб, ќарор ќабул ќилиш билан бошќариладиган тизимга таъсир ўтказила бошланади.
Менежмент жараёнини ташкил этишда бизнес-режа ва таъминот, молиялаштириш ва бизнес-режа, нархни белгилаш ва кредит бериш функцияларини боѓлашни таъминлаш, бошќарув тизими айрим элементларини мувофиќлаштириш, бошќарув кадрларини тайёрлаш, фан-техника ютуќларини жорий этишни таъминлаш зарур.
Корхоналарга эркинлик ва мустаќиллик берилиши билан ћал ќилиниши лозим бўлган бошќарув жараёнини ташкил этиш билан боѓлиќ мућим муаммо расман бир-бири билан боѓлиќ бўлмаган бошќарув ташкилотлари ўртасидаги горизонтал алоќаларни амалга оширишдир (корхона ва маћсулот истеъмолчилари, хом ашё билан таъминловчилар ва корхона ўртасида ва ћ.к.).

13.2. Менежмент маќсади ва уларга ќўйиладиган асосий талаблар


Умумий вазифалардан аниќ маќсадларни белгилаш муваффаќиятга эришишга ёрдам берадиган аниќ иш режаларига ўтишга ёрдам беради. Бошќарув маќсади, кўзланган натижаларга эришиш учун талаб этиладиган куч-ѓайратни ва ташкилий ћаракатларни ўз ичига ќамраб олиши лозим. Амалдаги ћолатдан кўзланган маќсадга эришиш учун корхона барча имкониятларидан оќилона фойдаланишга, тадбиркор бўлишга, ўзининг молиявий кўрсаткичлари ва иш фаолиятини маќсадли амалга оширишга ќаратилган бўлади.


Режалаштирилган маќсадлар ќисќа муддатга, шунингдек узоќ муддатга мўлжалланган бўлиши мумкин. Ќисќа муддатга мўлжалланган маќсадлар исталган натижаларга тезда эришиш учун йўналтирилган бўлади. Узоќ муддатли маќсад эса фирма фаолиятини мустаћкамлаш учун ћозирги кунда ќандай ишларни амалга ошириш ва узоќ келажакда ќилинадиган ишлар кўрсаткичларини яхшилаш устида ўйлаб кўришни талаб этади. Ќисќа ёки узоќ муддатли маќсадларни танлашда, узоќ муддатли маќсадни танлаш доимо устун бўлиши лозим. Агар менежер фаќат бугунги кун муваффаќиятларини ўйлаб иш юритса, фирма келажагини хавф остида ќодирса, жуда камдан-кам ћоллардагина корхона равнаќ топади.

13.3. Менежмент маќсади турлари


Маълумки, менежмент маќсади корхонани юќори натижага эришишини таъминлашдир. Жорий маќсадлар ўз ичига шундай маќсадларни оладики, уларни амалга оширилиши раћбар ва хизматчиларни кундалик хизмат бурчи ћисобланади. Бу каби маќсадларга эришишнинг усуллари, воситалари ва услублари маълумдир. Чекланишлар фаќат уларга эришишни аниќ мућлатини ўрганиш билан боѓлиќ. Истиќболдаги маќсадлар эса корхонанинг келажакда эришиши ва ќўлга киритиши лозим бўлган натижалар, имкониятлар учун ишлаб чиќилади.


Муаммовий ва инновацион маќсадлар оддийлардан сезиларли даражада фарќ ќилади. Бу фарќни асл маъноси уларга эришиш тавсифидадир. Муаммовий ва инновацион маќсадлар катта аќлий энергия сарфини талаб ќилади, чунки ўзига янги элементни ќамраб олади. У ижодий натижани ќўлга киритиш учун аниќланади ва ишлаб чиќилади.
Муаммовий маќсадлар фирманинг ёки алоћида инсоннинг фаолияти учун зарур вазиятни ўзгариши билан боѓлиќ. Масалан, товарлар сифатининг пасайиши кузатилди, табиийки, фирманинг олинадиган фойдасига таъсир кўрсатади. Сифатни назорат ќилиш бўлими раћбари олдига ќўйилган маќсад маълум муддат давомида бунинг сабабини аниќлаш ва маћсулот сифатини яхшиладан иборат.
Муаммовий маќсадлар ќаторига яна инновацион маќсадларни ќўйиш керак. Улар янги усулларни излаш ва ишлаб чиќиш, янги восита ва янги маћсулот билан боѓлиќдир. Масалан, реклама бўлимининг мутахассисининг маќсади, товар учун янги, самаралироќ, реклама яратиш ва уни телестудияга 1 сентябрга йўллаш эса инновацион маќсаддир, чунки уни мазмуни бўйича далолат бериб турибди. Изланиш бўлимининг хизматчиларини инновацион маќсади ќуйидаги масаладан иборат: «1 июлга 3 та янги товарни экспорт сотувчи учун текшириб маќомига етказиш».
Раћбар ёки хизматчи ўз олдига ќўйган маќсади ќанчалик машшаќатли бўлса, унда шунчалик муаммовийик кўпдир. Шуни айтиш керакки, муаммовийлик тушунчаси фаќат объектив табаќа бўлиб ќолмасдан, балки у ўзига салмоѓи субъектив омилни ќамраб олган. Битта маќсад бир хизматчи учун оддий ћисобланса, бошќаси учун эса муаммовий ћисобланади. Биринчи ћолатда хизматчи унга эришиш учун зарурий усулларга эга бўлса, ќўйилган вазифани катта ќийинчиликларсиз бажариш учун етарли билим ва ќобилиятга эга бўлади.

    1. Менежмент функцияларининг мазмуни ва моћияти

Ћар ќандай менежмент функцияси бошќарув ходимларининг ўзига хос фаолиятини туридир, мећнатни касбий таќсимоти, бошќарув соћасидаги ихтисосланиш натижасидир. Ушбу фаолиятни ўзига хослиги шундаки, ћар бир функция берилган маќсадни бажарилишига йўналтирилган. Шунинг учун у ўзининг мавжуд ролини ўйнайди ва бошќарув ходимларининг умумий фаолиятини таркибий ќисми ћисобланади.


Функция лотинча «function» сўзидан келиб чиќќан бўлиб, бажо келтириш, бажариш, амалга ошириш маъносини билдиради. Хорижий сўзлар луѓатида функцияни «фаолият даражаси», мажбурият, маќсад ва роль деб ифодаланади.
Менежмент функциялари бошќарувчи ва бошќарувчи тизимларни бир бутун ќилиб боѓлаб, аниќ мажбуриятлар билан тавсифлайди. Улар бажарилмаганда бошќарув жараёнининг самараси паст бўлади.
Менежмент функцияларига бир ќатор муттафакирлар ўзларини назарий ќарашлари билан асос солганлар. Ф.Тейлорнинг фикрича ћар бир хизматчи энг юќори лавозимдан энг паст лавозимгача имкони борича оз сонли вазифа бажариши керак.
Баъзи бир мутахассислар менежмент функцияларини ўз ќарашларида асосий таянчни мазмуний томонга эмас, балки ахборотли томонга йўналтирлганлар. Менежмент функцияси деганда, улар энг аввал ахборотга ишлов берилишидаги ташкилий фаолият, яъни шундай зарур мећнат фаолияти турига бевосита ахборотни ишлаб чиќаришни бошќарувнинг манфаати учун ћаракати ва ишлатилиши билан боѓлиќлиги, шу жумладан зарур ќарорлар ишлаб чиќилишини тушунилади.
Баъзи бир муаллифлар менежмент функциясини бошќарув субъектларини ћаракат операцияси деб таъкидлаган бўлсалар, бошќалари ижтимоий жамият бирлашмаси фаолияти бир ќисмини тартибга солиниши, учинчи эса объектив зарур, барќарор такрорланувчи ћаракат деб ќайд этганлар.
Йирик мутафаккирлардан бири А.Файоль менежернинг корхонада бажариладиган барча функцияларни ќуйидаги олтита гурућга бўлган:
Техник (ишлаб чиќариш, ќайта ишлаш).
Тижорат (сотиб олиш, сотиш, алмаштириш).
Молиявий (капитал топиш, уни бошќариш).
Ћимоялаш (мулкни ва шахсни ћимоялаш).
Ћисоб-китоб (мувозанат, сарфлар, статистика).
Маъмурий (иш олиб бориш, ташкил ќилиш, фармон чиќариш ва назорат).
А.Файоль менежментни умумий функцияларини туркумлашда бирдан бир муаллиф ћисобланган. А.Файоль маъмурий функция корхона раћбари зиммасида турган энг катта ўринни эгалловчи мажбуриятдир ва унинг предмети деб ќуйидагиларни билган:

  • олдиндан кўра билиш (келажакни ўрганиш ва ћаракат дастурини яратиш);

  • ташкил ќилиш (корхонанинг моддий – техника базасини яратиш);

  • фармон бериш (корхона ходимларини ћаракатга келтириш);

  • тартибга келтириш (барча жараёнларни, ћаракат ва интилишларни бирлаштириш);

  • назорат ќилиш (ќонун – ќоидаларга, чиќарилган фармонларга риоя ќилинишини кузатиш).

Менежмент жараёни энг аввал унинг олий маќсадини аниќлашдан ва шу билан бирга уни амалга оширишни зарурий ћаракатлар дастурини ишлаб чиќишдан бошланади. Маълумки, режалаштириш менежментнинг асосий функцияларидан бири ћисобланади. Режалаштириш энг аввало келажакни белгилаш унинг самарадорлигини оширишнинг истиќболли йўналишларини танлашдир. Ќарорларнинг энг маќбул вариантларини ишлаб чиќиш ва уларни амалга оширишни таъминлашдан иборатдир. Ћозирги ваќтда режалаштиришнинг мућим йўналиши келажакни башорат ќилишдир. Келажакни башорат ќилиш иќтисодий математик усуллар ёрдамида математик моделлаштириш орќали амалга оширилади.
Менежментнинг ташкил этиш функцияси кўйилган маќсадларга мувофиќ ишлаб чиќариш учун зарур бўлган моддий-техника база яратиш, бошќарув аппаратининг маќсадга мувофиќ ташкилий таркибини аниќлаш, зарур меъёрий ћужжатларни ишлаб чиќиш ва жорий этиш, янги андозалар, бошќарув бўлинмалари ћаќидаги ќоидалар, функциявий йўриќномалар тайёрлаш ва бошќаларни ўз ичига олади. Ташкил этиш функцияси корхонада бўлимлар фаолиятининг таркибий – ташкилий боѓланишига белгиланган режаларни маълум тартиб ўрнатиб бажарилишини таъминлайди. Бошќача ќилиб айтганда, корхонада барча жараёнларни бирлигини таъминлаб, ягона маќсадга бирлаштиради.
Менежментнинг мувофиќлаштириш функцияси белгиланган дастурни ёки маќсадга мувофиќ режани амалга ошишини, ишлаб чиќариш жараёнларининг бир меъёрда боришини таъминлайди ва ўрнатилган меъёрдан оѓишини бартафар этади. Бу корхонада зарурий тартиблили ва барќарорлик ћолатини ўрнатади. Ишлаб чиќаришни тараќќий этиши билан бошќарувчи ва бошќарилувчи тизимлар орасидаги алоќалар доимо ћар бир меъёрда давом этмайди. Бўлимларнинг функциявий мажбуриятлари тўлиќ бажарилмасликлари ўзаро алоќаларда узилишлар, жараёнларда оѓишлар вужудга келади. Бу масалалар мувофиќлаштириш функцияси орќали ечилади.
Мувофиќлаштириш функцияси бозор иќтисодиётига ўтиш шароитида катта аћамиятга эга. Унга ишлаб чиќариш кўлами ошган, мураккаблашиб бораётган иќтисодий алоќалар вужудга келган сари катта талаб ќўйилмоќда. Менежментнинг мувофиќлаштириш функцияси орќали корхонанинг динамикасини, бошќарув тизимини турли ќисм ва бўлинмалари билан алоќасини бир текислигини таъминланади.
Менежментнинг назорат ќилиш функцияси амалда белгиланган топшириќларнинг бажарилишини, ишлаб чиќаришнинг бир меъёрда давом этишини кузатиш, узилиш ћолатларни, ўрнатилган талаблардан оѓиш сабабларини аниќлаш, бартараф этиш, уларни олдиндан билиш ва огоћлантириш, ишлаб чиќаришнинг барќарорлигини таъминлайди.
Ўзининг моћиятига кўра назорат функцияси универсал ћисобланади, чунки, корхонанинг функцияси барча буѓинлари ва бўлинмаларига (технологик жараёнларнинг назорати, техник ћужжатлар ћолатини назорат ќилиш, бўлим ва бўлинмалар ћолатини назорат ќилиш, маћсулот сифатини назорат ќилиш ва ћоказо) кириб боради ва бошќаришни бошќа функциялари билан яќин боѓланган бўлади. Шундай ќилиб, менежментнинг назорат функцияси корхона фаолиятининг ћаќиќий ћолатини ўрнатилган талаблардан оѓишдан доим хабардор бўлиб туриш имконини беради.
Хулоса ќилиб айтганда, менежментнинг функциялари бир-бири билан ўзвий боѓланган бўлиб, корхонанинг маћсулот ишлаб чиќариш ћажмини кўпайтириш бошќариш самарадорлигини оширишда хизмат ќилади.


Хулоса
Сув хўжалигида менежмент бутун бошќарув тизимининг узлуксиз амал ќилиши жараёнини ифодалайди. Менежмент жараёни раћбар ва бошќарув аппаратининг ќўйилган маќсадларга эришиш учун кишиларнинг биргаликдаги фаолиятини мувофиќлаштириш бўйича маќсадли ћаракат ќилишидир. Менежмент жараёни маълум менежмент функциялари асосида амалга ошади. Менежмент функцияси бошќарув ходимларининг ўзига хос фаолиятини туридир, мећнатни касбий таќсимоти, бошќарув соћасидаги ихтисосланиш натижасидир.



Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish