Ўзбекистон республикаси ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлиги



Download 0,77 Mb.
bet50/83
Sana21.06.2022
Hajmi0,77 Mb.
#689550
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   83
Bog'liq
r4sxim

Таянч иборалар

Менежмент жараёни, маќсад ќўйиш, ахборот фаолияти, таћлилий фаолият, ташкилий - амалий фаолият, ћаракатлар вариантлари, маќсад, вазият, муаммо, ќарор ќабул ќилиш, ќисќа муддатга мўлжалланган маќсадлар, узоќ муддатга мўлжалланган маќсадлар, жорий маќсадлар, истиќболдаги маќсадлар, муаммоли маќсадлар, инновацион маќсадлар, функция, режалаштириш, ташкил этиш, тартибга солиш, назорат ќилиш.




Назорат саволлари



  1. Менежмент жараёни нималарни ўз ичига олади?

  2. Менежмент жараёни ќандай босќичларни ўз ичига олади?

  3. Ќандай менежмент маќсадлари мавжуд?

  4. Менежмент маќсадларига ќандай асосий талаблар ќўйилади?

  5. Жорий маќсадлар деганда нимани тушунасиз?

  6. Истиќболдаги маќсадлар деганда нимани тушунасиз?

  7. Муаммоли маќсадлар деганда нимани тушунасиз?

  8. Инновацион маќсадлар деганда нимани тушунасиз?

  9. Менежментнинг ќандай функциялари мавжуд?

14-МАВЗУ: Бошќарувнинг ташкилий тузилмаси



    1. Бошќарувда ташкилий тузилмаларнинг роли

Тузилма муайян тизимнинг ташкил топган шакли, тизим элементларининг мућим ўзаро алоќаларининг яхлитлигидир. Тузилма функционал муносабатларнинг умумий ќонунларига бўйсунади.


Ћар бир мураккаб тизим бир-бирига бўйсуниш, кўп поѓонали тарзда шаклланади. Бошќарувнинг сифати тузилманинг юќори халќасидан бир хил масофада узоќлашган ва тенг ћуќуќга эга бўлган тизим элементлари билан белгиланади. Тизим бошќарувининг функциясини амалга ошириш учун махсус аппарат ташкил этилади. Унинг тузилмаси бошќарувнинг бир-бирига тобе бўлган бўѓинлари билан белгиланади.
Бошќарув тузилмасини шакллантирувчи элементлар бир-бири билан узвий алоќада бўлади. Бошќарув тизимининг оќилона ташкил этилган тузилмаси унинг самарадорлигини белгилаб беради, яъни бошќарув объектнинг кўп сонли элементлар алоќалари мустаћкамлигини ва тизим яхлитлигини таъминлайди. У тизим элементларини бир бутун ћолга келтиради. Бошќарув тизим шакли ва ташкилий томонларига, ишни ташкил ќилиш усулларига, мувофиќлаштиришга таъсир ќилади, тизим фаолияти натижасини баћолашга ва ќиёслашга имкон беради.
Тузилма бошќарув технологиясига таъсир кўрсатади, ахборотни оќилона тарќатиш, ходимларни танлаш ва лавозимига ќўйишдаги бошќарув техникаларини ишлатиш билан боѓлиќ вазифалар ќўяди. Тизимнинг «ички мућитини» ундаги элементларнинг асосий функциялари ёрдамида аниќлаб олса бўлади.

14.2. Бошќарувнинг ташкилий таркибини икки услуби




Бошќарув икки услубда амалга оширилади, яъни раћбар ќўл остида ишловчиларни бевосита (тўѓридан-тўѓри) ва билвосита (тўѓридан-тўѓри бўлмаган ћолда) бошќариши мумкин.
Бошќарувнинг биринчи услубида (тўѓри чизиќли тузилма) ижрочилар тўѓридан-тўѓри бир бошлиќќа бўйсунган бўлиб, фаќат ундан кўрсатмалар олади. Бу услуб оддий тушунарли ва мантиќлидир. Тузилма бўлимини барча ваколатларга эга бўлган бир киши бошќарув функцияларни шахсан ўзининг зиммасига олади. Унинг чиќарган буйруќларини барча ходимлар бажариши керак. Шуни эсда тутиш керакки, ушбу жорий этилаётган бўйсуниш тамойили бир киши ќўлида бутун ћокимликни тўплайди, шу билан бирга раћбар зиммасига катта жавобгарлик ћам юкланади. Юќорида турувчи бошќарув идораси ќуйи корхона раћбаридан сўзсиз ушбу корхона ишчиларига буйруќни бажариш ћаќида кўрсатма бериш ћуќуќига эгадир.


Раћбар жамоа фаолиятининг барча томонларига жавобгар бўлиб, бошќарув ишларининг ћаммасини ўзи бажариши лозим ва шу туфайли баъзида меъёрдан ортиќча ахборот таъсирида бўлиб ќолади. Агар ижрочилар кўп бўлиб, улар турли хилдаги ишларни бажараётган бўлса, уларга раћбарлик ќилиш мураккаб бўлади. Тўѓри чизиќли тузилма икки поѓонали ташкилотларда ўзини оќлайди.
Тўѓри чизиќли бошќарув тузилмаларининг устуворлиги уларнинг оддийлигида, ташкил топишининг аниќлигида, тузилма элементлари бир-бирига бўлган тобелиги ва маъсулиятлигидадир. Шу билан бирга мураккаб масалаларни ечишда пайдо бўлган ќийинчиликлар туфайли уларни ќўлланилиши чеклангандир. Бўлинмалар ўртасида юзага келган масалалар ќийин ечилади, раћбарларни иш билан банд ќилиниши бир текисда эмаслиги ва жуда катта юклама билан ишлашлиги кўзга ташланади.
Бошќаришнинг иккинчи услуби (функционал тузилма) раћбар ишини анча енгиллаштиради, чунки у барча ходимлар билан эмас балки ўзининг ўринбосарлари ёрдамида иш олиб боради. Ћар бир ўринбосар функционал йўналиш бўйича юзага келган ишлаб чиќариш муаммоларини ўз ваколати доирасида ћал этади. Бошќаришнинг функционал тузилмасини одатда анъанавий ёки классик деб аталади. Бу тузилма кўп йиллардан бери ќўлланилиб, унинг хусусиятлари ћар томонлама тадќиќ ќилинган.
Кўп тармоќли ишлаб чиќаришда ушбу тузилма жуда катта самара беради. Ишлаб чиќаришда анъанага кўра режалаштириш, таъминот, ћисоблаш, маркетинг функционал блоклари мавжуд. Амалда ћам турли хилдаги функционал тузилмалар ќўлланилади.
Бошќариш функционал тузилмалари ўзининг мантиќлиги ва оддийлигига ќарамасдан ќатор жиддий камчиликларга эга. Мутахассислар ќабул ќилган ќарорларини мувоффиќлаштириш жуда ќийин, чунки уларнинг ћар бири ўз вазифаларини устувор деб билади ва шу туфайли тузилманинг энг асосий камчилиги саќланиб ќолади, яъни тезкор ќарорларнинг аксариятини энг юќори лавозимдаги бошлиќ ќабул ќилишга мажбур бўлади. Тажриба шуни кўрсатадики, функционал тузилмани корхона чекланган ассортиментда маћсулот ишлаб чиќараётган ва ташќи мућити барќарор бўлганда ќўллаш маќсадга мувофиќдир.



    1. Вазифавий ва дивизионли ташкилий таркиблар



Вазифавий таркиб кенг миќёсда ќўлланилиб келинган таркибдир. Уни анъанавий ёки классик таркиб ћам деб атайдилар. Бу турдаги таркиб бошќарувни департаментлаштириш (таќсимлаш) натижасида келиб чиќќандир. Уни элементларга (бўлимларга), яъни уларнинг ћар бири бошќарувда ўзининг аниќ вазифасига эга, ўзига белгиланган вазифани бажаради. Вазифавий таркиб бошќарувининг устуворлиги ќуйидагилардан иборат:

  • ишбилармонлик ва мутахассислик ихтисослашувини раѓбатлантиради.

  • вазифавий соћаларнинг мувофиќлашувини яхшилайди, хизматчилар бу тизимда яхши кўникадилар;

  • ћаракатларнинг такрорланишини пасайтиради ёки бутунлай бартараф ќилади ва моддий ресурслар сарфини камайтиради.

  • Вазифавий таркибнинг камчиликлари ќуйидагилардан иборат:

  • вазифавий бўлимлар ўз фаолияти давомида фирманинг умумий маќсадидан четлашишлари мумкин, чунки улар ўзларининг ички масалаларини амалга оширишга ќизиќадилар. Бу эса, бўлимлар орасида ўзаро келишмовчиликни келтириб чиќариши мумкин;

  • йирик ташкилотларда буйруќлар занжири (тизими) раћбардан то бажарувчига етиб келгунча анча узоќ ваќт кетади ва шу сабабли самарасиз бўлиб ќолиши мумкин;

  • бўлимлардан бирортаси ћам ташкилотнинг умумий фаолият натижаларига жавоб бермайди, яъни ћар бир бўлим ўзига тегишли вазифага жавоб беради.

  • Вазифавий таркибни кўпроќ кичик ва ўрта фирмалар ќўллайди. Йирик корпорациялар эса дивизионал таркибни ќўллаб келади. «Дивизионал» сўзи инглизча «Division» сўзидан келиб чиќќан бўлиб, у бўлиниш, ќисм, бўлим маъносини билдиради. Ташкилотни бўлимга бўлиш, бу бу турдаги таркибда ќуйидаги учта белги асосида келиб чиќади, яъни: маћсулот, ћаридорлар гурући ва географик ћудуд бўйича. Бу бўлимлар гўёки мустаќил ташкилотлар каби ћаракат ќилади ва фаќатгина марказий бошќарув идорага ёки бош фирмага, корпорацияга бўйсунади.

Дивизионал маћсулот таркибининг зарурати йирик фирма ва корпорацияларнинг ўсиши, уларни янги ишлаб чиќариш эскиларидан фарќли соћаларига кириб бориши ћисобига келиб чиќќан.
Дивизионал таркибнинг устуворлиги ќуйидагилардан иборат:

  • бу фирма ўсишини таъминлайдиган энг самарали усулдир:

  • менежерлар эркинлигининг юќори даражалиги, уларнинг ишлаб чиќариш учун жавобгарлигини оширади;

  • олий звенодаги менежерларни тайёрлашда яхши шароитлар мавжудлиги.

  • Дивизионал таркибнинг камчиликлари ќуйидагилардан иборат:

  • бўлимлар орасидаги ахборот алоќасини бўшлиѓи ћисобига фаолият жараёнларида ишларнинг такрорланиши;

  • бош корхона билан заиф алоќа юзага келиши, бунинг ћисобига бош фирма уларнинг фаолиятини тез-тез назорат ќила олмаслиги, бу эса кўриладиган зарарнинг кўпайишига олиб келиши мумкин.




    1. Мунтазам ва мунтазам-штабли ташкилий таркиблар



Агар юќорида кўриб чиќилган вазифавий ва дивизионал таркиблар департаментацияга, яъни горизонтал бўйича бўлинишга асосланган бўлса, унда мунтазам таркиб бошќарувни горизонтал ўќи бўйича бўлишга асосланган. Ћар бир бошќарув савияси юќорироќда турганига бўйсунади.
Мунтазам таркиб ўз навбатида икки турга эга: ясси (инглиз тилидаги «Flat» - ясси сўзидан келиб чиќќан) ва кўп савияли (инглиз тилидан «Tall» - юќоридаги маънони билдиради).
Мунтазам ясси таркиб оз (2 х 3) савияга эга ва катта сондаги ишловчилар битта раћбарга бўйсунади. У шакл бўйича оддий ћисобланади. Мунтазам кўп савияли таркиб ќўйи бошќарилиш меъёрига эга, яъни унча катта сонда бўлмаган хизматчилар битта раћбарга бўйсунади. Бу каби таркиб шакл бўйича мураккаброќдир.
Ясси ва кўп савияли мунтазам таркиб ташкилотга (фирмага, корпорацияга) унча катта бўлмаганда самара беради. Фирманинг ўсиши билан бошќарувда махсус экспорт ходимларига зарурият туѓилади.
Мутазам ва штабли бўлинмалар орасидаги ўзаро муносабатлар мураккаб ва ќоида бўйича ћамма ваќт ћам дўстона бўлавермайди. Улар ўзларининг устуворлигини ћимоя ќилишга уринадилар. Бунинг оќибатида эса, бундай муносабатлар жиддий жанжалга ћам олиб келади. Штаб бўлим менежерлари ўзларини бироз малакалироќ мутахассис, мунтазам раћбарларга кўрсатма беришга ћуќуќли деб ћисоблайдилар.


    1. Лойићали ва матрицали ташкилий таркиблар



Лойићали таркиб бу ваќтинчалик ташкилотнинг аниќ масаласини ечиш учун ташкил ќилинади.Унинг аъзолари ћар хил соћадаги юќори малакали мутахассислардан иборат бўлади. Улар мураккаб лойићаларни амалга ошириш учун бир гурућ жамланганлар. Лойића нићоясига етказилгандан гурућ кейин тарќатилиб юборилади, бир ќисми эса янги лойића гурућига ќўшилади. Бу таркибнинг хусусияти–хизматчилар бир ваќтда иккита раћбарга бўйсунадилар, яъни лойића раћбари ва бўлим раћбарига. Кўпчилик фирмалар бу каби таркибларга барча диќќат эътиборини мућим технологиялар жорий этишга инновацияга ќаратади.
Лойића таркибини ичида кенг тарќалган ва тараќќий этган шакл бу матрицали таркибдир. Матрицали таркиб иккитали бўйсунишни кўзда тутади, яъни бўлим бошлиѓи (вазифавий йўналиш) ва лойића раћбари. Лойића раћбари лойића стратегияси ва иш натижаларига жавоб беради. Уларнинг ихтиёрига молиявий ресурслар берилади. Вазифавий бўлим бошлиѓи ишни ташкил ќилишида ќатнашади, ишни кетишини ва бажарилиш мућлатларини назорат ќилади, маћсулотнинг сотувини амалга оширади.
Хулоса


Тузилма муайян тизимнинг ташкил топган шакли, тизим элементларининг мућим ўзаро алоќаларининг яхлитлигидир. Ћар бир мураккаб тизим бир-бирига бўйсуниш, кўп поѓонали тарзда шаклланади. Бошќарувнинг сифати кўп жићатдан тузилманинг ќай даражада ташкил топганлигига, унинг ихчам, маќбул тузилганлигига боѓлиќдир. Бошќарув тузилмасини шакллантирувчи элементлар бир-бири билан узвий алоќада бўлади. Бошќарув тизимининг оќилона ташкил этилган тузилмаси унинг самарадорлигини белгилаб беради, яъни бошќарув объектнинг кўп сонли элементлар алоќалари мустаћкамлигини ва тизим яхлитлигини таъминлайди. У тизим элементларини бир бутун ћолга келтиради. Бошќарув тизим шакли ва ташкилий томонларига, ишни ташкил ќилиш усулларига, мувофиќлаштиришга таъсир ќилади, тизим фаолияти натижасини баћолашга ва ќиёслашга имкон беради.
Тузилма бошќарув технологиясига таъсир кўрсатади, ахборотни оќилона тарќатиш, ходимларни танлаш ва лавозимига ќўйишдаги бошќарув техникаларини ишлатиш билан боѓлиќ вазифалар ќўяди.



Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish